Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025 28.09.1995 йилдаги 379-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 28.09.1995 йилдаги 379-сон
Date of entry into force
28.09.1995
Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЕСПУБЛИКА АҲОЛИСИНИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ҲАЙВОНЛАРИДА УЧРАЙДИГАН ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДАН МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ҲАМДА ГЎШТ ВА СУТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ВА СОТИШ ЧОҒИДА ВЕТЕРИНАРИЯ-САНИТАРИЯ ТАЛАБЛАРИГА РИОЯ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика аҳолисини қишлоқ хўжалиги ҳайвонларида учрайдиган юқумли касалликлардан муҳофаза қилиш, мол сўйиш, сут ва сут маҳсулотлари тайёрлаш ва сотишни ташкил этишда ветеринария-санитария қоидаларига қатьий риоя қилинишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзбексавдо», «Ўзгўштсутсаноат», «Ўзтайёрловсавдо» уюшмалари ва уларнинг бўлинмалари, қайта ишловчи корхоналар, фуқаролар йиғини раислари:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 532-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.06.2019 й., 09/19/532/3344-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролар ва фермерларнинг моллари санитария талабларига тўлиқ жавоб берадиган ва мол сўйиш учун рухсатномага эга бўлган ихтисослаштирилган мол сўйиш корхоналари ёки цехларида сўйилишини ташкил этишни таъминласинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гўшт ветеринария-санитария экспертизаси ўтказилгандан кейингина сўйилган мол танасига махсус муҳр босилган ҳолда корхоналарга ва бошқа ташкилотларга берилиши устидан назоратни кучайтирсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжаликларда соғилган, фермерлар ва фуқаролар томонидан соғиб олинган сутни сут заводларида ёки сут қабул қилиш пунктларида мажбурий термик ишловдан ўтказсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сут савдо корхоналарига, махсус истеъмолчиларга ва бошқа ташкилотларга сифати тўғрисида гувоҳнома мавжуд бўлган тақдирдагина етказиб берилишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси барча ишлаб турган ва янгидан ташкил этилаётган қушхоналарнинг ишлаши ҳамда моллар санитария талабларига тўлиқ жавоб берадиган қушхоналарда сўйилишига махсус рухсатнома берилиши устидан доимий назорат ўрнатсинлар.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1995 йил 20 октябрдан бошлаб барча деҳқон бозорларида, шаҳар ва қишлоқ дўконларида мажбурий тартибда ветеринария-санитария экспертизасидан ўтган, сўйилган мол танасига махсус муҳр босилган гўшт сотилиши таъминлансин. Олдиндан ветеринария кўригидан ўтказилмаган гўшт сотилиши қатъиян тақиқлансин.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ветеринария-санитария қоидаларини бузишга йўл қўяётган шахсларни Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортсинлар.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 532-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.06.2019 й., 09/19/532/3344-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ўз ҳудудларида жойлашган барча гўшт ва сут дўконлари ва дўкончалари назоратдан ўтказилишини ҳамда гўшт ва сут маҳсулотлари ветеринария-санитария талабларига жавоб берадиган жойлардагина сотилишини ташкил этсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1995 йил 28 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
379-сон