06.04.2021 йилдаги 188-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 06.04.2021 йилдаги 188-сон
Date of entry into force
06.04.2021
Ҳужжат 06.04.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бухоро давлат университетининг Педагогика институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 февралдаги ПҚ-4623-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, педагогик таълим соҳаси учун рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, таълим сифатини ошириш, соҳага илғор таълим технологияларини жорий қилиш, замонавий билим ва педагогик технологияларни қўллаш кўникмаларига эга бўлган юқори малакали мутахассислар тайёрлашнинг самарали тизимини йўлга қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 февралдаги ПҚ-4623-сон қарорига мувофиқ Бухоро давлат университетининг (кейинги ўринларда — Университет) педагогика таълим соҳаси бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Бухоро давлат университетининг Педагогика институти (кейинги ўринларда — Институт) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Институтнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудда педагогика соҳа ва тармоқларининг ривожланиш истиқболлари ва устувор вазифалари, шунингдек, замонавий техника ҳамда технологияларнинг ривожланиш тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда педагогика соҳаси бўйича тарбия ва ўқитиш усуллари, таълим жараёнида замонавий педагогик технологияларни қўллаш кўникмаларига эга профессионал олий маълумотли кадрларни тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институтнинг минтақа ва халқаро миқёсдаги нуфузини ошириш мақсадида хорижий фуқаролар учун таълим олиш имкониятини кенгайтириш ва илғор халқаро тажрибани татбиқ этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув ва илмий лаборатория хоналарини ташкил этиш, замонавий технологиялар асосида жиҳозлаш ҳамда ўқув ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим ва илмий изланишлар жараёнига малакали мутахассисларни кенг жалб этиш мақсадида республика ва хорижий етакчи олий таълим муассасалари ҳамда илмий марказлар билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий етакчи ва нуфузли олий таълим муассасаларининг илғор тажрибасини татбиқ этиш асосида малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларини ишлаб чиқиш, ўқув ва илмий-услубий таъминотни такомиллаштириш ва амалиётга жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим жараёнига рақамли технологияларни жорий этиш, замонавий ахборот-коммуникация ва таълим технологияларининг мустаҳкам интеграциясини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
педагогика таълим соҳасини ривожлантиришнинг илмий-методик вазифаларини ҳал этиш, илғор хорижий педагогик технологияларни жорий қилишга йўналтирилган илмий тадқиқотлар олиб бориш ва иқтидорли талаба-ёшларни илмий фаолият билан шуғулланишга кенг жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ва хорижий олий таълим ҳамда илмий муассасаларига истиқболли ёш битирувчиларни магистратура ва докторантурага мунтазам юбориш орқали Институтнинг илмий-педагогик салоҳиятини ошириб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро баҳолаш дастурлари (PISA, TIMSS, PIRLS) ва STEAM стандартларидан фойдаланиш, аниқ ва табиий фанларни ўқитиш ва баҳолашнинг замонавий шакллари, методлари ва технологияларини жорий этиш ҳамда ушбу билим ва кўникмаларга эга бўлган педагогларини тайёрлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институт Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга ҳамда шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институтда ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Университетда педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва уларнинг негизидаги тегишли магистратура мутахассисликлари бўйича қабул тўхтатилади ҳамда ушбу бакалавриат таълим йўналиши ва унинг негизидаги тегишли магистратура мутахассисликлари бўйича таҳсил олаётган талабалар ўқишни битиргунларига қадар Университетда таълим жараёнини давом эттирадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институтга талабаларни бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича қабул қилиш сони ҳар йили белгиланган тартибда тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш параметрларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув дастурлари ўзаро яқин бўлган бакалавриат таълим йўналишларини бирлаштирган ҳолда битирувчиларга иккита квалификация бериш тизими йўлга қўйилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институт Университетнинг ўқув ва илмий лабораторияларидан, спорт иншоотларидан ҳамда ахборот-ресурс марказидан режалаштирилган дарс жараёнларига таъсир этмаган ҳолда текин фойдаланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институтга кафедра мудири ва профессор-ўқитувчиларни танлов асосида ишга қабул қилиш Университет кенгаши қарорига асосан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри, Пиридастгир кўчаси, 2-уй манзилидаги ва Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри, К. Муртазоев кўчаси, 16-уй манзилидаги Университетнинг бино ва иншоотлари тегишли ҳудуди билан биргаликда Институтга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Университет билан биргаликда 2021 йил 1 июнга қадар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Институт:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тузилмаси олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативларга мувофиқ тасдиқланишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
устави белгиланган тартибда тасдиқланиши ва унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот-ресурс марказини қўшимча ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар билан таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Институтни танлов асосида амалий тажрибага эга бўлган мутахассислардан иборат юқори малакали профессор-ўқитувчилар билан тўлдириш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, талабаларнинг тўлов-контракт асосида таълим олишидан, шартномалар асосида хизмат кўрсатишдан тушадиган маблағлар, халқаро молия ва хорижий ташкилотларнинг грантлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, шунингдек қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Белгилаб қўйилсинки, мазкур қарорда назарда тутилган харажатларни молиялаштириш 2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ажратиладиган маблағлар доирасида, 2022 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Зарур ҳолларда, Университет кенгашининг қарорига асосан Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Институт моддий-техник базасини ривожлантиришга ва Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Университет моддий-техник базасини ривожлантиришга рухсат берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий ўрта таълим муассасаларида Институт талабалари амалиётини самарали ташкил этиш учун тегишли шароитлар яратилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқувчиларни педагог касбига йўналтириш мақсадида Бухоро вилоятидаги етакчи умумий ўрта таълим муассасаларининг 10 тасида 3-4-синф ўқувчилари учун «Ўқиш ва математик саводхонлик бўйича синфлар», 8-9-синф ўқувчилари учун «Математик ва табиий фанлар саводхонлиги бўйича синфлар», 10-11-синф ўқувчилари учун «Педагогик синфлар»ни ташкил этсин ва Институт таклифи асосида дарс жараёнига таъсир этмаган ҳолда ўқув жараёнига тегишли ўзгартиришлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Университет:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
салоҳиятли кадрларни жалб этган ҳолда таълим ва илмий фаолиятни сифатли ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим, тарбия, илмий ва услубий жараёнларни самарали бошқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим жараёнига замонавий педагогик технологияларни жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дарслик, ўқув қўлланмалар, ўқув-услубий материал ва ахборот ресурслари билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ва иқтидорли ёшлар селекциясини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий-тадқиқот ишлари учун қўшимча шароитлар яратиш ва илмий мактабларни ривожлантириш йўналишларида Институтга кўмак бериб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Бухоро вилояти, Бухоро тумани, Дўстлик МФЙ, Ибн Сино кўчаси, 1-А уй манзилида жойлашган Галаосиё педагогика коллежининг бино ва иншоотлари тегишли ҳудуди билан биргаликда Университетга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки, Галаосиё педагогика коллежининг ўқувчилари 2020/2021 ўқув йили якунлангунига қадар Университетга берилган биноларда ва 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Бухоро педагогика коллежида ўқув жараёнини давом эттирадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. «Мактабгача таълим» бакалавриат таълим йўналиши талабаларининг ўқув жараёни ва амалиётини, Бухоро вилоятидаги мактабгача таълим ташкилотлари педагог ходимларининг малакасини ошириш курслари ҳамда Инновацион мактабгача таълим ташкилотини ўз ичига қамраб олувчи Мактабгача таълим инновацион кластери (кейинги ўринларда — Кластер) ташкил этилсин ҳамда мазкур қарорнинг 10-бандида қайд этилган бино ва иншоотларда текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Университет Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда Кластердаги таълим ва амалиёт жараёнининг ўзаро мувофиқлигини таъминлайди, инновацион методларни оммалаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) мактабгача таълим соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илғор педагогик технологиялар ишлаб чиқилади, амалиётда тажриба-синовдан ўтказилади, ўқув жараёни ва малака ошириш курслари мазмунига киритилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий-тадқиқот ишлари ташкил этилади, мактабгача таълим сифатини оширишга қаратилган инновацион ечимлар, методик тавсияномалар ва ишланмалар тайёрланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Кластер таркибидаги Инновацион мактабгача таълим ташкилоти Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ташкил этилади ва молиялаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда Бухоро вилояти ҳокимлиги билан биргаликда 2021 йил 1 декабрга қадар Кластер фаолиятини тўлақонли йўлга қўйиш бўйича барча ташкилий чора-тадбирларни амалга оширсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Мактабгача таълим учун кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 18 майдаги 418-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг педагогика коллежлари этиб қайта ташкил этилаётган касб-ҳунар коллежлари рўйхатидан 21-позиция чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан Институтнинг бино ва иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш лойиҳалари Ўзбекистон Республикасининг 2022 — 2024 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурига белгиланган тартибда киритилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 августга қадар Институтни онлайн маъруза ҳамда масофавий таълим технологияларини жорий этиш учун телекоммуникация жиҳозлари ва инфратузилма билан таъминлаш, шунингдек, юқори тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғи ҳамда «Электрон таълим» миллий тармоғига белгиланган тартибда улаш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Институтга 2 та, шу жумладан, 1 та енгил ва 1 та навбатчи автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов ҳамда Бухоро вилояти ҳокими Б.К. Зарипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 6 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
188-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2021 й., 09/21/188/0291-сон)