05.04.2021 йилдаги 182-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 05.04.2021 йилдаги 182-сон
Date of entry into force
05.04.2021
Ҳужжат 05.04.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шу жумладан, писта ва каврак етиштириш бўйича мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш, тадбиркорликни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг Деҳқонобод туманини ривожлантириш бўйича қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туманда писта ва каврак плантацияларини (кейинги ўринларда — плантация) ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туманда масъулияти чекланган жамият шаклида «Тадбиркорликни ривожлантириш офиси»ни (кейинги ўринларда — Лойиҳа офиси) ташкил этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Лойиҳа офисининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тумандаги устувор лойиҳаларнинг амалга оширилишини таъминлаш, шу жумладан, ташкилий ва ҳуқуқий масалаларни ҳал қилишда кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бизнес-режаларни ишлаб чиқиш, маркетинг тадқиқотларини ўтказиш, молиявий маблағларни жалб қилиш, маҳсулотларни ички ва ташқи бозорларда сотишда кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экспертлар ва илмий-тадқиқот муассасаларининг ходимларини плантацияларни ташкил этишга жалб қилиш, шунингдек, халқаро молия институтлари ҳамда бошқа хорижий донорларнинг техник кўмаги ва грант маблағларини жалб қилиш ҳамда улардан фойдаланиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳа офисининг фаолиятидан ва лойиҳа ташаббускорларига хизмат кўрсатишдан олинадиган даромадлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалари унинг фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Лойиҳа офисининг фаолияти ташкил этилишини таъминлайди, шунингдек, келгусида салоҳиятли инвесторни аниқлайди, унга Лойиҳа офисининг устав фондидаги улушини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда сотиш шарти билан давлат-хусусий шериклик битимини тузади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳа офисининг раҳбари ва бошқарув ходимлари қонунчиликда белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳа офиси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш улар билан тузиладиган меҳнат шартномаси асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳа офисининг устав фондини шакллантириш учун ўз тизимидаги ташкилотларнинг 2020 йилги соф фойдаси ҳисобидан 4,0 млрд сўм миқдорида маблағ ажратсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳа офисини Деҳқонобод тумани давлат солиқ инспекциясининг Қорашина шаҳарчаси, Бобур кўчаси 3-уй манзилида жойлашган биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитасининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур қарорга 1-илова билан тасдиқланган 24 та лотлар (лойиҳалар) асосида плантацияларни ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан писта кўчатларини сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш мақсадида ҳар бир гектар ер учун 3,0 миллион сўмдан кўп бўлмаган миқдорда субсидия бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
плантацияларни ташкил этиш харажатларининг камида 50 фоизини ташаббускорларнинг ўз маблағлари, шунингдек, кредит ва субсидиялар ҳисобидан биргаликда молиялаштириш тамойили асосида амалга ошириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда лойиҳа ташаббускорларининг ўз маблағлари панжара ёки евро сетка ўрнатиш, каврак уруғини сотиб олиш ва лойиҳани ташкил этиш билан боғлиқ бошқа харажатларга, кредитлар — сув тармоқларини қуриш ва ўтказиш ҳамда артезиан қудуқларни бурғилашга, субсидиялар — писта кўчатларини сотиб олишга йўналтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги 476-сон қарори билан тасдиқланган Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган ер майдонларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича комиссия Лойиҳа офиси томонидан тақдим этилган номзодларни белгиланган баҳолаш мезонларига қўшимча равишда лойиҳани амалга ошириш учун талаб этиладиган субсидия миқдорини инобатга олган ҳолда баҳолайди ва танлов якунига мувофиқ ҳар бир лот бўйича ғолибларни аниқлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов якунига асосан ғолиб, туман ҳокими ва Лойиҳа офиси ўртасида уч томонлама лойиҳани амалга ошириш тўғрисида инвестицион шартнома тузилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонлар уни ўтказиш санасидан камида 30 кун олдин оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқларда, бошқа очиқ манбаларда, шунингдек, Деҳқонобод туманидаги ташқи реклама объектларида Лойиҳа офиси маблағлари ҳисобидан жойлаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
субсидиялар Лойиҳа офиси ва Деҳқонобод тумани ҳокимлигининг ташаббускорлар маблағи ҳисобидан панжарани ёки евро сеткани ўрнатиш якунланганлиги тўғрисидаги қўшма хулосаси асосида ажратилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов ғолиби ҳар бир гектар учун юз минг сўм миқдордаги маблағни Лойиҳа офисига тўлайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод тумани ҳокимлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лотларда кўрсатилган ер майдонларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда захирага олган ҳолда, танлов ғолибларига ер участкаларини узоқ муддатли ижарага берсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳа ташаббускорларига плантациялар ташкил этиш мақсадида ажратилган ер участкаларидан оқилона фойдаланилмаганда ва инвестиция мажбуриятлари бажарилмаганда, ер участкасининг ижара шартномасини қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ бекор қилсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳа офиси билан келишган ҳолда плантацияларни ташкил этиш бўйича тармоқ жадвалини тасдиқласин ва унда ташаббускорлар томонидан писта кўчатлари экилгунга қадар панжара ёки евро сетка ўрнатилиши, шунингдек, 2022 йил апрелгача писта кўчатларини экиш ва каврак уруғини сепишни назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖга (кейинги ўринларда — «Ўзмиллийбанк» АЖ) лойиҳа ташаббускорларига 10 йил муддатга 5 йиллик имтиёзли давр билан кредитлар ажратиш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда плантациялар ташкил этиш лойиҳалари ташаббускорларига «Ўзмиллийбанк» АЖ томонидан миллий валютада 10 миллиард сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда ажратиладиган кредитларнинг Марказий банк қайта молиялаштириш ставкасининг 1,5 бараваридан ошмайдиган фоизли ставка билан қайта молиялаштириш ставкасидан ортиқ бўлган, бироқ 5 фоизли пунктдан кўп бўлмаган қисми бўйича компенсация кредитнинг биринчи 5 йилига берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда 2021 йил 1 ноябрга қадар соҳадаги илмий-тадқиқот институтлари ва кўчатчилик хўжаликларида етиштирилаётган юқори сифатли писта кўчатларини лойиҳа ташаббускорларига белгиланган тартибда етказиб бериш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда Деҳқонобод туманида плантациялар ташкил этиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 1 июнга қадар аниқ ҳисоб-китоблар асосида каврак уруғини йиғиб олиш учун квота ажратсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 1 сентябрга қадар лойиҳа ташаббускорларига етказиб бериш учун мазкур квота асосида каврак уруғларининг етарли захирасини яратсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021-2022 йилларда тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда, ўрмон фонди ерларида 1 000 гектардан кам бўлмаган ер майдонларини белгиланган тартибда узоқ муддатли ижара шартномаси асосида ажратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги икки ой муддатда Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманидаги барча ижтимоий соҳа объектлари ва давлат органларининг ҳудудий бўлинмаларини юқори тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғи билан таъминлаш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 5 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
182-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 апрелдаги 182-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Писта ва каврак плантацияларини ташкил этиш учун ажратилган лотлар*
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Лот
рақами

Майдони

(га)

Ер тоифаси

Манзили (МФЙ)

Лот қиймати

(млн сўм)

Жумладан:

лойиҳа ташаббускорининг ўз маблағлари

(млн сўм)

имтиёзли кредит ресурслари

(млн сўм)

субсидия

(млн сўм)

1.

41,8

лалми

М. Ибрагимов

996,2

675,7

195,1

125,4

2.

36,0

лалми

М. Ибрагимов

963,5

663,7

191,6

108,1

3.

47,6

лалми

М. Ибрагимов

1 109,3

767,7

198,6

143,0

4.

84,2

лалми

М. Ибрагимов

1 550,6

1 077,4

220,5

252,6

5.

73,0

лалми

М. Ибрагимов

1 338,8

905,7

213,9

219,3

6.

61,2

лалми

Деҳқонобод

1 192,8

802,5

206,7

183,6

7.

66,2

лалми

Деҳқонобод

1 247,2

838,8

209,7

198,6

8.

86,5

лалми

У. Юсупов

1 503,4

1 021,5

222,0

259,9

9.

79,6

лалми

У. Юсупов

1 450,9

994,3

217,8

238,8

10.

64,8

лалми

У. Юсупов

1 287,6

884,3

208,9

194,4

11.

39,2

лалми

Деҳқонобод

971,2

659,8

193,6

117,8

12.

29,4

лалми

Белибойли

886,6

610,5

187,7

88,4

13.

18,3

лалми

Белибойли

767,6

531,6

181,0

55,0

14.

66,9

лалми

Деҳқонобод

1 268,9

857,8

210,2

200,9

15.

37,2

лалми

Бошчорвоғ

948,4

644,5

192,3

111,6

16.

19,0

лалми

Бошчорвоғ

759,8

521,1

181,5

57,3

17.

229,5

лалми

Х. Бегимкулов

3 232,9

2 236,5

307,7

688,7

18.

195,1

лалми

Х. Бегимкулов

3 121,5

2 249,1

287,1

585,4

19.

64,4

лалми

Деҳқонобод

1 222,4

820,4

208,7

193,3

20.

49,9

лалми

Деҳқонобод

1 057,7

707,7

200,0

149,9

21.

70,8

лалми

Қўнғирот

1 378,5

953,3

212,5

212,6

22.

28,8

лалми

Деҳқонобод

872,6

598,6

187,3

86,6

23.

50,7

лалми

Оқработ

1 121,1

768,5

200,4

152,1

24.

49,0

лалми

Белибойли

1 150,8

804,6

199,4

146,9

Жами**

1 589,1

31 401,0

21 596,2

5 034,1

4 770,7

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*Лойиҳалар сони, қиймати, манзили ва кўрсаткичлар ўзгариши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
**Лойиҳа офисига жами лотларга ажратилган ерлардан писта ва каврак кўчатларини, шунингдек плантацияларини етиштириш учун 100 гектаргача бўлган тажриба майдони (даласи) туман ҳокими қарори асосида ажратилади ва унга мазкур қарорда писта ва каврак плантацияларини яратиш учун назарда тутилган талаблар (танловда иштирок этиш бундан мустасно) татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 апрелдаги 182-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 3-банднинг учинчи хатбошисидаги «касб-ҳунар коллежлари» сўзлари «профессионал таълим муассасалари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги йигирма саккизинчи хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида писта ва каврак плантацияларини ташкил этиш мақсадида «Тадбиркорликни ривожлантириш офиси» МЧЖ ва Деҳқонобод тумани ҳокимлигининг қўшма хулосаси асосида ҳар бир гектар ер учун 3,0 миллион сўмдан кўп бўлмаган миқдорда писта кўчатларини харид қилиш;»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йигирма саккиз — ўттиз еттинчи хатбошилар тегишлича йигирма тўққиз — ўттиз саккизинчи хатбошлар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўттиз тўртинчи хатбошисидаги «коллежларда» сўзи «профессионал таълим муассасаларида» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.04.2021 й., 09/21/182/0282-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон; 08.11.2025 й., 09/25/706/1024-сон)