Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ТУЗИЛМАСИГА ҚЎШИМЧА ЛАВОЗИМ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида»ги 1997 йил 20 майдаги 248-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикасининг маданий ривожланиши билан боғлиқ бўлган масалаларни чуқурроқ ўрганиш ва зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг маданият, оммавий ахборот воситалари ва туризм бўлими тузилмасига қўшимча равишда маданий масалалар бўйича маслаҳатчи лавозими киритилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 15 декабрь,
579-сон