1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, аграр соҳанинг барча тармоқларини молиялаштириш, ички бозорда нарх барқарорлигини таъминлаш, юқори қўшилган қиймат занжирини яратиш, аграр соҳани механизациялаш, маҳсулот етиштириш, харид қилиш ва сотишда бозор тамойилларини кенг жорий этиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг қишлоқ хўжалигини молиялаштиришнинг қўшимча механизмлари ва молиявий воситаларини жорий этишни кенгайтириш мақсадида Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) фаолиятини янги босқичга кўтаришга доир таклифи маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) агротехник тадбирларни, жумладан кузги шудгорлашни ва экин майдонларига минерал ўғитларни солишни ўз вақтида таъминлаш мақсадида 2022 йил ҳосилидан бошлаб пахта хом ашёсини етиштириш харажатларини молиялаштириш тегишли молия йилидан олдинги йилнинг 1 октябридан бошланади;
(2-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 августдаги ПФ-183-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2022 й., 06/22/183/0721-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Жамғарманинг кредит ресурслари ҳисобидан тижорат банклари томонидан пахта-тўқимачилик кластерлари ва Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги элита уруғчилик хўжаликларига пахта йиғим-теримини молиялаштириш учун пахта хом ашёси қийматининг 20 фоизигача 3 ойлик имтиёзли давр билан йиллик 10 фоиз ставкада (шундан, 2 фоизи банк маржаси) 12 ой муддатга кредитлар ажратилади.
(2-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 августдаги ПФ-183-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2022 й., 06/22/183/0721-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) пахта-тўқимачилик кластерларига пахта хом ашёси хариди бўйича якуний ҳисоб-китоб учун 12 ойгача муддатга миллий валютада ажратиладиган тижорат кредитлари бўйича фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган, лекин 10 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун Жамғарма ҳисобидан компенсация тўланади. Бунда, якуний ҳисоб-китоб учун ажратиладиган тижорат кредитлари бўйича компенсация харажатлари Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан молиялаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) мева-сабзовотчилик соҳасини қўллаб-қувватлаш мақсадида ажратилган ресурслар тижорат банки томонидан кредит битимида белгиланган муддатда Жамғармага қайтарилмаса, кредитларнинг қайтарилмаган қисмига фоизлар Марказий банкнинг асосий ставкасига 6 фоиз пункт қўшиб ҳисобланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 августдаги ПФ-183-сонли Фармонига асосан «в» ва «г» кичик бандлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2022 й., 06/22/183/0721-сон)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 августдаги ПФ-183-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2022 й., 06/22/183/0721-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.09.00 Бюджет ссудалари. Давлат кредитлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.11.00 Давлат бюджетининг касса ижроси;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 2021 йилдан бошлаб Жамғармага қуйидагиларни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан маблағ ажратилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жалб қилинган чет эл кредитлари бўйича валютанинг айирбошлаш курсининг ўзгариши натижасида юзага келадиган зарар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта йиғим-терими учун қишлоқ хўжалиги корхоналарига ажратиладиган тижорат кредитлари бўйича фоиз ставканинг бир қисмини қоплаш учун тўланадиган компенсация;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий тақчилликни бартараф этиш учун жалб этилган маблағлар, шу жумладан бюджет ссудаси ва тижорат банкларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш харажатларини молиялаштириш учун жойлаштирилган ресурсларнинг фоиз ставкалари ўртасида юзага келадиган салбий тафовут.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазирлиги мазкур бандда кўзда тутилган мақсадлар учун маблағларни 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан молиялаштирсин ва 2022 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта хом ашёси харидининг якуний ҳисоб-китоби учун миллий валютада ажратилган тижорат кредитлари бўйича фоиз ставкасининг бир қисмини қоплаш учун компенсация тўлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, маккажўхори дони, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш харажатларини молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички бозорда дон ва нон маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш учун зарур ҳажмдаги буғдойни бозор нархларида харид қилиш ва биржа савдоларига қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларига замонавий, юқори самарали қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб беришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалигини молиялаштириш ва ҳисоб-китоб тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ривожланган давлатларнинг аграр соҳани молиялаштириш бўйича тажрибасини ўрганиш ҳамда уларни республикада жорий қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма томонидан ажратилган маблағлардан самарали фойдаланилиши ва кластерларнинг молиявий ҳолати устидан доимий мониторингни ташкил этиш.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 августдаги ПФ-183-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2022 й., 06/22/183/0721-сон)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.06.00 Мулкий ёллаш (ижара). Умумий масалалар / 03.11.06.04 Лизинг (шунингдек, 09.14.17.04 га қаранг);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.03.00 Республика бюджети харажатлари;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.09.00 Бюджет ссудалари. Давлат кредитлари;
4.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.03.00 Тижорат банкларининг кредитлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг асосий манбалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат банкларига мақсадли ҳамда лизинг ташкилотларига қишлоқ хўжалиги техникасини лизинг шартларида етказиб беришни молиялаштириш учун жойлаштирилган кредит ресурслари ҳамда қарз маблағларини қайтаришдан тушадиган тушумлар ва уларга ҳисобланган фоиз тўловлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма томонидан сотиб олинган буғдойни харид қилиш (сотиб олиш, сақлаш, ташиш ва сотиш харажатлари билан бирга) ва сотиш нархлари ўртасида юзага келган ижобий тафовут;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жалб қилинган чет эл кредитлари бўйича валютанинг айирбошлаш курсининг ўзгариши натижасида юзага келадиган зарарни қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратилган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жалб этиладиган кредитлар, шу жумладан чет эл кредитлари ва инвестициялар, халқаро молия институтлари грантлари ва донор ташкилотларининг маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги техникаси лизинг ёки кредит шартларида харид қилинганда уларнинг фоиз харажатлари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникасини харид қилиш учун субсидия ҳамда комбайнларни хорижда хизмат кўрсатиши (хизматлар экспорти) учун ташиш транспорт харажатларига компенсация тўлашга Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратилган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта йиғим-терими учун ажратиладиган тижорат кредитлар бўйича фоиз ставканинг бир қисмини қоплашга компенсация тўлаш учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратилган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий тақчилликни бартараф этиш учун жалб этилган маблағлар, шу жумладан бюджет ссудаси ва тижорат банкларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш харажатларини молиялаштириш учун жойлаштирилган ресурсларнинг фоиз ставкалари ўртасида юзага келадиган салбий тафовутни қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратилган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет тизимининг бюджетларидан жалб қилинадиган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадлар учун сарфланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта хом ашёси, буғдой, мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, маккажўхори дони, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш харажатларини ҳамда пахта йиғим-теримини молиялаштириш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишга кредит ажратиш учун тижорат банкларига ресурс жойлаштириш;
(6-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 августдаги ПФ-183-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2022 й., 06/22/183/0721-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор тамойилларини кенг жорий этишни мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши таклифига асосан тижорат вакили билан биргаликда ички бозорда нарх барқарорлигини таъминлаш учун хорижий давлатлардан буғдой сотиб олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жалб қилинган бюджет ссудаси, кредит ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жалб қилинган чет эл кредитлари бўйича чет эл валютаси ва сўмдаги барча харажатларни, шунингдек, валюта курси ҳамда фоиз тўловлари бўйича юзага келадиган зарарларни қоплаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги техникаси лизинг ёки кредит шартларида харид қилинганда уларнинг фоиз харажатлари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникасини харид қилиш учун қонунчиликда белгиланган миқдорда субсидия тўлаш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги 578-сонли «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
комбайнларнинг хорижда хизмат кўрсатиши (хизматлар экспорти) учун ташиш транспорт харажатларига қонунчиликда белгиланган миқдорда компенсация тўлаш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги 578-сонли «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта хом ашёси харидининг якуний ҳисоб-китобига миллий валютада ажратилган тижорат кредитлари бўйича фоиз ставкасининг бир қисмини қоплаш учун компенсация тўлаш;
(6-банд «б» кичик бандининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 августдаги ПФ-183-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2022 й., 06/22/183/0721-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма томонидан сотиб олинган буғдойни харид қилиш (сотиб олиш, сақлаш, ташиш ва сотиш харажатлари билан бирга) ва сотиш нархлари ўртасидаги салбий тафовут бўйича зарарларни қоплаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини бошқариш департаментини сақлаш харажатларини молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланишни назорат қилиш Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади.
(6-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 августдаги ПФ-183-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2022 й., 06/22/183/0721-сон)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг барча ҳисобварақларига, шу жумладан Жамғарма айланма маблағлари ҳисобидан операциялар ўтказиладиган тегишли банк ҳисобварақларига нисбатан чеклов чоралари қўлланилмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағлари белгиланган муддатларда қайтарилмаган тақдирда, улар Жамғарма томонидан инкассо топшириқномаси билан ундирилиши белгилаб қўйилсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси кенгаши таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар Жамғарма кенгашининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор тамойилларини кенг жорий этишни мувофиқлаштирувчи Республика кенгашига ички бозорда нарх барқарорлигини таъминлаш учун хорижий давлатлардан буғдой сотиб олишга доир таклиф киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идораларнинг аграр соҳа тармоқларини молиялаштириш ва ривожлантириш бўйича амалга ошираётган ишлари натижаси тўғрисида ҳисоботларини эшитиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасига Жамғарма фаолиятини такомиллаштиришга доир таклифларни киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма томонидан тайёрланадиган Жамғарманинг тушумлар ва харажатлар балансини кўриб чиқиш ва унинг Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаментининг Жамғарма маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича ўтказган назорат тадбирлари натижалари юзасидан хулосаларни муҳокама қилиш ва камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини бошқариш департаментининг (кейинги ўринларда — Департамент) тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.05.00 Банк омонати ва бошқа депозит операциялари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Департаментга, истисно тариқасида, Жамғарма маблағларини электрон аукцион ўтказмасдан тўғридан-тўғри шартномалар асосида тижорат банкларида депозитга жойлаштириш ҳуқуқи берилсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.02.00 Валюта бойликлари / 07.27.02.01 Чет эл валютаси]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Марказий банк бир ҳафта муддатда Жамғармага молиявий операциялар ўтказиш учун миллий ва чет эл валютасида тегишли махсус ҳисобварақлар очилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.09.00 Бюджет ссудалари. Давлат кредитлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Молия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғармада вақтинчалик маблағ тақчиллиги юзага келганда, жорий йилнинг ўтган даврида жойлаштирилган давлат қимматли қоғозларининг ўртача фоиз ставкасида икки йил муддатгача бюджет ссудасини ажратсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда нарх барқарорлигини таъминлаш учун дон сотиб олиш, сотиш ва сақлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Жамғарма томонидан хўжалик юритувчи субъектларга компенсация ва субсидияларни тўлаш тартибини соддалаштириш ва такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда Жамғарма томонидан компенсация ва субсидияларни тўлаш Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг буюртмалари асосида амалга оширилиши назарда тутилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ушбу Фармоннинг тўлиқ ва ўз вақтида ижро этилишига, масъул вазирлик ва идораларнинг фаолиятини самарали ташкил этишга ҳамда мувофиқлаштиришга, улар раҳбарларининг кўрилган чоралар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитишга, аниқланган муаммо ва камчиликларни тезкор бартараф этишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молия вазири Т.А. Ишметов аграр соҳани молиялаштиришда юзага келадиган тақчилликни қоплаш учун зарур маблағларни бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан ўз вақтида ажратишга, шунингдек, бюджетдан қўшимча ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланишини назорат қилишга шахсан масъул ва жавобгар эканлиги белгилансин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатлари 4-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Мазкур Фармон ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳар чорак якуни бўйича ахборот бериб борилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 26 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-6179-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 февралдаги ПФ-6179-сон Фармонига 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси кенгашининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича бош мутахассис
1
Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими
3
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқарув ходимларнинг чекланган сони — 29 нафар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар сони белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 августдаги ПФ-183-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2022 й., 06/22/183/0721-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 февралдаги ПФ-6179-сон Фармонига 3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги «Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4633-сон қарори 4-бандда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«а) Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) имтиёзли кредит ресурслари ҳисобидан тижорат банклари томонидан фермер хўжаликлари ва уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги элита уруғчилик хўжаликларига пахта хом ашёсини етиштириш харажатлари учун 14 ой муддат билан пахта хом ашёси қийматининг 50 фоизигача йиллик 8 фоиз, 60 фоизигача йиллик 10 фоиз ставкадан ошмаган миқдорда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперацияларга пахта хомашёсини етиштириш харажатларига умумий фойдаланиш муддати 22 ойгача бўлган давр билан пахта хом ашёси қийматининг 50 фоизигача йиллик 8 фоиз, 60 фоизигача йиллик 10 фоиз ставкадан ошмаган миқдорда (шундан, банк маржаси 2 фоиз) кредитлар берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперацияларга берилган кредитлар фақат 11 ой ўтганидан сўнг кейинги ойнинг биринчи санасигача қайтарилиши шарт. Кредитни қайтариш муддатини ҳисоблаш эса ҳар бир транш учун кредит маблағи пахта-тўқимачилик кластери ва кооперацияга келиб тушган кундан бошланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фермер хўжаликлари, пахта-тўқимачилик кластерлари, кооперациялар ва уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги уруғчилик хўжаликлари агротехник тадбирлардан келиб чиқиб, кредит маблағларидан эркин фойдаланади ҳамда моддий ресурслар етказиб берувчиларни ихтиёрий танлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан фермер хўжаликларининг пахта хом ашёси етиштириш билан боғлиқ харажатларини бўнаклаш пул маблағлари шаклида амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта хом ашёси етиштириш харажатларини молиялаштиришга ажратилган кредит маблағларининг муддатида қайтарилмаган қисми тижорат кредити сифатида қайта расмийлаштирилади;»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«б) фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари етиштирган пахта хом ашёсини харид қилиш ва пахта йиғим-терими харажатларини молиялаштириш учун пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперацияларга тижорат банклари томонидан 12 ой муддатгача тижорат кредитлари ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта йиғим-терими харажатларини молиялаштириш учун миллий валютада ажратиладиган тижорат кредитлари бўйича фоиз ставкасининг Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошадиган, лекин 10 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий валютада ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг 30 фоизигача, лекин 3 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун компенсация Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан берилади, компенсация кредитнинг дастлабки 9 ойи учун тўланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта хом ашёсини харид қилиш харажатларини молиялаштириш учун миллий валютада ажратиладиган тижорат кредитлари бўйича фоиз ставкасининг Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошадиган, лекин 10 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий валютада ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг 30 фоизигача, лекин 3 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан компенсация берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта хом ашёсини харид қилиш ва пахта йиғим-терими харажатларини молиялаштириш учун ажратилган кредит маблағларининг муддатида қайтарилмаган қисмига Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан компенсация берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Марказий банкнинг асосий ставкаси ўзгарган ҳолларда кредит фоиз ставкаси, банк маржаси ва Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан бериладиган компенсация миқдорига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилади;».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 январдаги «Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 53-сон қарори 4-бандида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 февралдаги «Қишлоқ хўжалигида бозор механизмларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 149-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 6-бандда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 июндаги «Ўзбекистон Республикасида замонавий уруғчилик кластерларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 512-сон қарорининг 7-банди иккинчи хатбошидан «Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 февралдаги 149-сон қарори билан тасдиқланган Топширилган пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштириш бўйича харажатларга кредит ажратиш ва якуний ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ» сўзлари чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 ноябрдаги «Республика ҳудудларида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини жорий этиш механизмларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 914-сон қарори 4-бандининг «а» кичик бандидан «2020 йилда» сўзлари чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 февралдаги ПФ-6179-сон Фармонига 4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-5095-сон Фармони 3, 4, 6 ва 7-бандлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 январдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 9 октябрдаги ПФ-5199-сонли Фармони)» ПФ-5304-сон Фармонига 1-илованинг 8-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги ПФ-5329-сон Фармонига 1-илова 31-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2017 йил 17 октябрдаги ПФ-5206-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахтачилик тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 28 ноябрдаги ПҚ-3408-сонли қарори)» ПФ-5348-сон Фармонига илованинг 11-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5418-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3671-сонли ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3672-сонли қарорлари)» ПФ-5497-сон Фармонига 1-илованинг 45-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги ПФ-5893-сон Фармонига 1-илованинг 28-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3096-сон қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги «Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3270-сон қарорининг 12-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 февралдаги «Қишлоқ хўжалигида бозор механизмларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 149-сон қарорига 8 ва 9-иловалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахта хомашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 февралдаги ПҚ-3574-сон қарори)» 350-сон қарорига илованинг 7-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 ноябрдаги «Бошоқли дон етиштиришни янада рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 959-сон қарори 7-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 декабрдаги «2019 йилда ғўзани навлари бўйича жойлаштириш ва пахта хомашёси етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида»ги 1037-сон қарорига 14-илова.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Енгил саноатни янада ривожлантириш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2019 йил 16 сентябрдаги ПҚ-4453-сон қарори)» 1032-сон қарорига илованинг 2-банди.