1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.21.00 Енгил, маҳаллий саноат]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 5 майдаги ПФ-5989-сон Фармони ва «Енгил саноатни янада ривожлантириш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 16 сентябрдаги ПҚ-4453-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 5 майдаги ПФ-5989-сон Фармонига ва «Енгил саноатни янада ривожлантириш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 16 сентябрдаги ПҚ-4453-сон қарорига мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали пахта ип-калаваси ва трикотаж матони олиб чиқишда 2021 йил 1 январдан бошлаб олиб чиқиладиган ҳар бир килограмм ип-калава учун 0,01 АҚШ доллари, 2022 йил 1 январдан олиб чиқиладиган ҳар бир килограмм ип-калава ва трикотаж мато учун 0,05 АҚШ доллари, 2023 йил 1 январдан — 0,1 АҚШ доллари, 2025 йил 1 январдан — 0,2 АҚШ доллари миқдорида йиғим (кейинги ўринларда — йиғим) ундирилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган маблағларнинг (трикотаж мато экспортидан ундирилган йиғимлар бундан мустасно) 5 фоизи «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг алоҳида банк ҳисобварағига қуйидагилар учун:
(1-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 сентябрдаги 556-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2022 й., 09/22/556/0879-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўқимачилик ва тикув-трикотаж тармоқлари корхоналарида халқаро стандартларни жорий этиш, тайёр маҳсулотларни ташқи бозорлар талабларини ҳисобга олган ҳолда сертификатлаш бўйича тадбирларни молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тармоқ корхоналарининг халқаро кўргазмалар ва ярмаркаларда иштирок этиши, миллий брендларни яратиши ва илгари суриши билан боғлиқ харажатлари қопланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий-тадқиқот ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, жумладан уларни хорижга ўқиш учун юбориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, унинг ижро этувчи аппарати ходимларини моддий рағбатлантириш, шунингдек, уюшманинг хорижий ваколатхоналарини сақлаш ва хорижий мутахассисларни жалб этиш харажатларини компенсация қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси аъзолари умумий йиғилишининг қарори билан белгиланган ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа мақсадлар учун йўналтирилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўқимачилик ва тикув-трикотаж тармоқлари ташкилотларига Жамғармадан маблағ ажратиш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағлари бўйича даромадлар ва харажатлар сметаларини шакллантириш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағларидан фойдаланиш юзасидан ҳисоб, ҳисобот ва назорат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йиғимларни жамлаш учун даромадлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигидаги шахсий ғазна ҳисобварақлари белгиланган тартибда очилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур хисобвараққа ундирилган йиғимлар юзасидан маълумотлар базасига Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси уланишини ҳамда ўзининг дастурий таъминоти божхона органлари дастурий тизимлари билан интеграцияланишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси пахта ип-калаваси ва трикотаж матони (бўялган трикотаж матодан ташқари) «экспорт» ЭК-10 божхона режимига расмийлаштиришни ташкилотлар томонидан мазкур товарлар экспорти учун белгиланган йиғимлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигидаги шахсий ғазна ҳисобварақларига тўлангандан сўнг амалга оширсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 сентябрдаги 556-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2022 й., 09/22/556/0879-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов ва «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раиси И.У. Хайдаров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 23 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
93-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги 93-сон қарорига ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг (кейинги ўринларда — Уюшма) тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари хизмат кўрсатувчи банкда очилган тегишли ҳисобварақда жамланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали пахта ип-калавасини олиб чиқишда 2021 йил 1 январдан бошлаб олиб чиқиладиган ҳар бир килограмм ип-калава учун 0,01 АҚШ доллари, 2022 йил 1 январдан — 0,05 АҚШ доллари, 2023 йил 1 январдан — 0,1 АҚШ доллари, 2025 йил 1 январдан — 0,2 АҚШ доллари миқдорида ундириладиган йиғимларнинг 5 фоизи ҳажмдаги тушумлар;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 сентябрдаги 556-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2022 й., 09/22/556/0879-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) тўқимачилик ва тикув-трикотаж тармоқлари ташкилотларида (кейинги ўринларда — соҳа ташкилоти) халқаро стандартларни жорий этиш, тайёр маҳсулотларни ташқи бозорлар талабларини ҳисобга олган ҳолда сертификатлаш бўйича тадбирларни молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) соҳа ташкилотларининг халқаро кўргазмалар ва ярмаркаларда иштирок этиш, миллий брендларни яратиш ва илгари суриш билан боғлиқ харажатларини қоплаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) илмий-тадқиқот ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, жумладан, уларни хорижга ўқиш учун юбориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) Уюшманинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, унинг ижро этувчи аппарати ходимларини сақлаш ва моддий рағбатлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) Уюшманинг хорижий ваколатхоналарини сақлаш ва хорижий мутахассисларни жалб этиш харажатларини компенсация қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) Уюшма аъзолари умумий йиғилишининг қарори билан белгиланган ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа мақсадлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Жамғармадан мазкур Низомнинг 4-бандида белгиланган йўналишларга маблағлар ажратиш тасдиқланган харажатлар сметаси бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Уюшма томонидан Жамғарма маблағлари ҳисобидан соҳа ташкилотларининг илмий-тадқиқот ва инновацион лойиҳалар бўйича харажатларини қоплаш Уюшма таъсисчилари умумий йиғилиши билан тасдиқланадиган устувор йўналишлар асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Соҳа ташкилотларига Жамғармадан маблағ ажратиш мазкур Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Соҳа ташкилотлари мазкур Низомнинг 4-банди «а», «б» ва «в» кичик бандларида назарда тутилган йўналишлар бўйича харажатларни қоплаш учун Уюшмага қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мурожаат этувчи юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), банк бўлинмасининг номи ва банкдаги ҳисобварағи, электрон почта манзили, СТИР кўрсатилган ариза варағи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғармадан маблағлар ажратиш зарурлигини тегишли ҳужжатлар (маблағлардан фойдаланиш йўналишига қараб) билан асослаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соҳа ташкилотларининг охирги ҳисобот даври учун, жумладан, барча иловалари билан биргаликда бухгалтерия ҳисоботининг нусхаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Низомнинг 4-банди «в» кичик бандида кўрсатилган илмий-тадқиқот ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида маблағлар ажратиш тўғрисида ариза тақдим этилган тақдирда, қўшимча равишда лойиҳанинг бизнес-режаси тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ариза берувчи соҳа ташкилотлари мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган тадбирлар амалга оширилганини тасдиқловчи ҳужжатларни ҳам тақдим этиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низомнинг 4-банди «а», «б» ва «в» кичик бандларида назарда тутилган йўналишлар бўйича соҳа ташкилотларни харажатларининг 50 фоизи миқдоридаги қисми Жамғарма маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Жамғармадан маблағ ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисидаги қарор соҳа ташкилотларининг аризаси олинган кундан бошлаб 10 иш кунидан, шунингдек, илмий-тадқиқот ва инновацион лойиҳалар бўйича тақдим этилган ҳужжатлар 30 иш кунидан ошмайдиган муддатда қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Соҳа ташкилотларининг Жамғармадан маблағ олиш учун тақдим этилган ва мазкур Низом талабларига мос келадиган ҳужжатлари кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Уюшма Жамғарма маблағларини олиш учун соҳа ташкилотлари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, агар буюртманома Жамғарманинг мақсад ва вазифаларига мос келмаса, маблағлардан мақсадсиз фойдаланиш таваккалчилиги мавжуд бўлса ва лойиҳанинг мақсадга мувофиқлиги ҳамда иқтисодий самарадорлиги етарлича асосланмаган бўлса, маблағларни ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Уюшма бошқаруви томонидан Жамғармадан маблағлар ажратиш тўғрисида тегишли қарор қабул қилингандан кейин 1 иш куни ичида ариза берувчини хабардор қилади ва белгиланган маблағ соҳа ташкилотлари аризасида кўрсатилган банк ҳисобварағига 3 иш куни ичида ўтказиб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ариза берувчи соҳа ташкилотлари ушбу Низомнинг 4-банди «а», «б» ва «в» кичик бандларида кўрсатилган тадбирлар амалга оширилганидан сўнг тасдиқловчи ҳужжатларни 15 иш куни ичида Уюшмага тақдим этиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Соҳа ташкилотларида ўзлаштирилмасдан қолган маблағ ҳамда ажратилган йўналишдан бошқа мақсадларга сарфланган маблағ тўлиқ ҳажмда соҳа ташкилотлари томонидан Уюшмага қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Жамғарма маблағлари бўйича даромадлар ва харажатлар сметаларини тузиш, тасдиқлаш ва унга ўзгартиришлар киритиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Истиқболдаги вазифаларни сифатли амалга ошириш ва маблағлардан фойдаланишнинг мақсадли ҳамда манзилли бўлишини таъминлаш учун ҳар молия йили учун Жамғарма маблағларининг даромадлар ва харажатлар сметаси (кейинги ўринларда — смета) тузилади ва тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Смета лойиҳаси йил бошидаги Жамғарма маблағлари қолдиғи, келгуси йил мобайнида алоҳида ҳисобвараққа тушиши кутилаётган маблағлар ва истиқболдаги вазифалардан келиб чиққан ҳолда Уюшма томонидан тузилади. Сметанинг даромадлар ва харажатлар қисми баланслаштирилган бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Сметанинг даромадлар қисми молия йили бошига Жамғарма маблағлари қолдиғи ҳамда келгуси йилда тушиши кутилаётган маблағлар прогнози кўрсаткичларидан таркиб топади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Сметанинг харажатлар қисми мазкур Низомнинг 4-бандида назарда тутилган йўналишлар бўйича тегишли ҳисоб-китоблар, шунингдек, тўқимачилик ярим тайёр маҳсулотларидан тайёр маҳсулотларгача бўлган ишлаб чиқариш қуввати билан таъминланган соҳа ташкилотлари ҳамда Уюшма уставига зид бўлмаган бошқа фаолият турлари билан шуғулланувчи соҳа ташкилотларининг асосли ҳисоб-китоблари билан тақдим қилинадиган Жамғарма маблағларидан фойдаланиш учун аризалар асосида шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Келгуси йил учун мўлжалланган смета лойиҳаси жорий молия йилининг 1 декабридан кечикмасдан Уюшма аъзоларининг умумий йиғилишига кўриб чиқиш ва келишиш учун киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Смета лойиҳаси бўйича Уюшма аъзоларининг умумий йиғилиши томонидан таклиф ва эътирозлар билдирилган тақдирда, смета лойиҳаси қайта ишланади ва тасдиқлаш учун Уюшма бошқарувига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Смета лойиҳаси ҳар молия йилининг 25 декабрига қадар Уюшма бошқаруви қарори билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Молия йили мобайнида Уюшма аъзоларининг умумий йиғилиши билан келишган ҳолда сметага тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Молия йили давомида фойдаланилмаган (ўзлаштирилмаган) Жамғарма маблағлари келгуси молия йилига ўтади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш юзасидан ҳисоб, ҳисобот ва назорат
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Жамғарма маблағлари ҳаракати ва улардан фойдаланилиши ҳисоби Уюшма томонидан алоҳида юритилади ва йиллик ҳисоботлар тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Жамғарма маблағларидан тўғри фойдаланилиши устидан назорат Уюшма аъзоларининг умумий йиғилиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Уюшма ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15-кунига қадар Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисоботни Уюшма аъзоларининг умумий йиғилишига ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Пахта ип-калаваси ва трикотаж матони олиб чиқишда ундириладиган йиғимлар бўйича мониторинг Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими (кейинги ўринларда — ТСОЯЭАТ) маълумотлари асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Реестрга киритилган ташкилотларга мавжуд қарздорлигини тўлиқ бартараф этмагунига қадар пахта ип-калаваси ва трикотаж матони экспорт қилишига рухсат берилмайди.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 сентябрдаги 556-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2022 й., 09/22/556/0879-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Якунловчи қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соҳа ташкилотларига Жамғармадан маблағ ажратиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ

Босқичлар
Масъул ижрочилар
Тадбирлар
Ижро муддати
I-босқич
Соҳа ташкилотлари
Халқаро стандартларни жорий этиш, халқаро кўргазмалар ва ярмаркаларда иштирок этиш, миллий брендларни яратиш ва илгари суриш билан боғлиқ харажатларни қоплаш, илмий-тадқиқот ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан боғлиқ харажатларни қоплашга Жамғармадан маблағлар олиш учун зарур ҳужжатларни тақдим этиш.
Зарур бўлганда
II-босқич
«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси бошқаруви
1. Жамғармадан маблағ олиш учун соҳа ташкилотлари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни қабул қилиш, таҳлил этиш ва кўриб чиқиш.
2. Ҳужжатлар бўйича молиялаштириш (қоплаш) ёки Жамғармадан маблағлар ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш.
Ҳужжатлар олинган кундан бошлаб 10 иш куни ичида, илмий-тадқиқот ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш 30 иш куни ичида
III-босқич
«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси бошқаруви
Соҳа ташкилотларига қабул қилинган қарор тўғрисида хабарнома юбориш.
Уюшма бошқарувининг тегишли қарори қабул қилингандан сўнг 1 иш куни ичида
IV-босқич
«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси бошқаруви
Соҳа ташкилотлари аризасида кўрсатилган банк ҳисобварағига Жамғармадан маблағлар ўтказиш.
Хабарнома олингандан сўнг 3 иш куни ичида
V-босқич
Соҳа ташкилотлари
Соҳа ташкилотлари томонидан тадбирлар амалга оширилганини тасдиқловчи ҳужжатларни Уюшмага тақдим этиш.
Тадбирлар амалга оширилгандан сўнг 15 иш куни ичида
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2021 й., 09/21/93/0141-сон; 30.09.2022 й., 09/22/556/0879-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2024 й., 09/24/466/0567-сон; 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)