Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилояти ҳокимининг
қарори
Вилоят ҳокимининг 2020 йил 15 августдаги Қ-401-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2015 йил 24 декабрдаги 370-сон қарорига асосан, вилоят ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг 2020 йил 24 августдаги 24/6-3712-сон хатини инобатга олиб, вилоят ҳудудидаги мактаб ва мактабгача таълим муассасалари атрофида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида, қарор қиламан:
1. Вилоят ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг 2020 йил 24 августдаги 24/6-3712-сон хати инобатга олинсин.
2. Вилоят ҳокимининг 2020 йил 15 августдаги Қ-401-сон қарори иловаси қуйидаги мазмундаги 51.1-банд билан тўлдирилсин:
|
« |
51.1 |
Ғур-ғур |
М41 «Бишкек-Душанбе-Термиз» автомобиль йўли |
1590 — 1599 |
70 |
55-сон мактаб |
». |
3. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан кучга киради.
4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари А. Суванкулов зиммасига юклансин.
Ҳоким Т. БОБОЛОВ
Термиз ш.,
2020 йил 8 октябрь,
Қ-559-сон