31.03.2005 йилдаги 93-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 31.03.2005 йилдаги 93-сон
Date of entry into force
31.03.2005
Ҳужжат 16.02.2018 02 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

ПАХТА ЧИГИТИ РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ УСТИДАН НАЗОРАТНИ КУЧАЙТИРИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уруғлик чигитни ишлаб чиқариш, унинг сифати, сақланиши ҳамда уни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотлардан оқилона фойдаланилиши устидан назоратни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Сифат» Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази тузилмасида Пахта чигитидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ташкил этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар «Сифат» Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази Пахта чигитидан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта чигити ишлаб чиқаришни, унинг миқдорини, сифатини, ундан мақсадли фойдаланишни, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, пахта тозалаш, ёғ-мой корхоналарида пахта чигитини ҳамда уни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотларни сифатли сақлашнинг таъминланишини, ташиш вақтида нобуд бўлишини қисқартиришни, шунингдек қишлоқ хўжалиги корхоналарида уруғлик чигитдан фойдаланишни назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта чигитига ва уни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотларга норматив-техник ҳужжатлар талабларига, шунингдек қабул қилиб олиш, юклаб жўнатиш, сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт-импорт операцияларида уларнинг сифатини синаш методларига риоя этилишини мунтазам равишда назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта тозалаш корхоналарида ишлаб чиқарилаётган техник чигитнинг ҳар қайси туркумини мувофиқлик сертификати берган ҳолда синашни амалга ошириш;

пахта тозалаш ва ёғ-мой саноати корхоналарига пахта чигитини сақлаш, тозалаш, қуритиш, унга ишлов бериш бўйича, шунингдек пахта тозалаш корхоналарида норматив-техник ҳужжатларни ва илғор технологияларни белгиланган тартибда жорий этиш, техник чигитни топшириш-қабул қилиб олиш механизмини такомиллаштириш масалаларида методик ёрдам кўрсатиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Пахта тозалаш корхоналари бошқарув органларининг пахта тозалаш корхоналари уруғчилик лабораторияларини хоналар, асбоб-ускуналар ва ходимлар сони билан бирга «Сифат» Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази балансига текин бериш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Сифат» Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази Пахта чигитидан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Сифат» Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш марказининг Пахта чигитидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Сифат» Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш марказининг ташкилий тузилмаси ва марказий аппарати тузилмаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Сифат» Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази марказий аппарати ходимларининг чекланган умумий сони 105 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 54 нафар этиб;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта чигитидан фойдаланишни назорат қилиш бўйича инспекторлар сони 36 нафар, шу жумладан марказий аппаратда — 5 штат бирлиги ва минтақавий инспекторлар сони 31 нафар этиб;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лабораториялар ходимлари сони 260 нафар, шу жумладан Марказий лаборатория ходимлари сони 4 нафар ва пахта тозалаш корхоналаридан «Сифат» Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази тасарруфига бериладиган уруғчилик лабораториялари ходимлари сони 256 нафар этиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пахта чигитидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси аппаратининг ва унинг ҳудудий органлари жорий фаолиятини молиялаштириш «Сифат» Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази томонидан, техник чигитни сертификатлаш бўйича хизматлар кўрсатишдан ҳамда бошқа хўжалик фаолиятидан тушадиган маблағлар ҳисобига амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «Сифат» Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда «Сифат» Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази тўғрисидаги низомни қайта кўриб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда тақдим этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2005 йил 1 сентябргача уруғчилик лабораторияларини пахта чигитининг сифат параметрларини амалдаги давлат стандартларига мувофиқ аниқлаш имконини берадиган замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлашни таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда Пахта чигитидан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясини малакали ва тажрибали кадрлар билан таъминласин, уларни пахта чигитини миқдори ва сифати жиҳатидан ҳисобга олишнинг замонавий методларига ўқитсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ёғ-мой корхоналарининг техник чигитни миқдори ва сифати бўйича қабул қилишни Ўзбекистон «Сифат» марказининг Пахта чигитидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси вакиллари иштирокида бевосита пахта тозалаш корхоналарида амалга ошириши тартиби белгилаб қўйилсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 27 февралдаги 42-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 9-10-сон, 84-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. «Ўзпахтасаноат» ва «Ўзпахтаёғ» акциядорлик жамиятлари ўз таркибига кирадиган ташкилотлар ҳамда «Ўзбекистон пахта маҳсулотларини сертификатлаш «Сифат» маркази» давлат корхонаси билан биргаликда ҳар йили пахта хом ашёси ва чигитни қайта ишлаш тугаллангандан кейин барча пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналарида пахта чигитини хатловдан ўтказсинлар ва омборларни тозаласинлар. Хатлов натижалари бўйича материаллар ҳар йили ҳисобот йилининг 1 августигача Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этилсин.
(8-банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг йил 15 февралдаги 121-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.02.2018 й., 09/18/121/0711-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. «Ўзстандарт» агентлиги «Сифат» Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзпахтасаноат» ва «Ёғмойтамакисаноат» уюшмалари билан биргаликда икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта чигити учун барча норматив ҳужжатларни ва амалдаги стандартларни хатловдан ўтказсин ҳамда зарурат бўлганда уларга белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
техник чигитни сертификатлаш тартибини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. «Сифат» Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази бюджетга даромад (фойда) солиғи ва мулк солиғи тўлашдан бир йил муддатга озод қилинсин, бўшайдиган маблағлар пахта чигитини сертификатлаш ва назорат қилиш тизимини ривожлантиришга мақсадли йўналтирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Сифат» Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2004 йил 7 майдаги 220-сон қарори 2-бандининг иккинчи хатбоши, 3-бандининг биринчи хатбоши ва ушбу қарорга 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2005 йил 31 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
93-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
2005 йил 31 мартдаги 93-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Сифат» Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази Пахта чигитидан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг ташкилий тузилмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2005 йил 31 мартдаги 93-сон қарорига
2-ИЛОВА

«Сифат» Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш марказининг Пахта чигитидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Пахта чигитидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда Инспекция деб юритилади) «Сифат» Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш марказининг пахта чигити ресурсларининг ҳамда уларни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотларнинг сифати, сақланиши ва улардан оқилона фойдаланилиши устидан давлат назоратини амалга оширадиган таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Инспекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Инспекция, унинг ҳудудий инспекторлари ва лабораториялари давлат бошқарувининг бошқа органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Инспекциянинг моддий-техника таъминоти, шунингдек Инспекция ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш техник чигитни сертификатлаш бўйича хизматлар кўрсатишдан ва бошқа хўжалик фаолиятидан тушадиган маблағлар ҳисобига «Сифат» Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Инспекциянинг вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуйидагилар Инспекциянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта чигити ишлаб чиқаришни, унинг миқдорини, сифатини, улардан мақсадли фойдаланишни, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, пахта тозалаш, ёғ-мой корхоналарида пахта чигитини ҳамда уни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотларни сифатли сақлашнинг таъминланишини, ташиш вақтида нобуд бўлишини қисқартиришни, шунингдек қишлоқ хўжалиги корхоналарида уруғлик чигитдан фойдаланишни назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта чигитига ва уни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотларга норматив-техник ҳужжатлар талабларига, шунингдек қабул қилиб олиш, юклаб жўнатиш, сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт-импорт операцияларида унинг сифатини синаш методларига риоя этилишини мунтазам равишда назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта тозалаш корхоналарида ишлаб чиқарилаётган техник чигитнинг ҳар қайси туркумини мувофиқлик сертификати берган ҳолда синашни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта тозалаш ва ёғ-мой саноати корхоналарига пахта чигитини сақлаш, тозалаш, қуритиш, уларга ишлов бериш бўйича, шунингдек пахта тозалаш корхоналарида норматив-техник ҳужжатларни ва илғор технологияларни белгиланган тартибда жорий этиш, техник чигитни топшириш-қабул қилиб олиш механизмини такомиллаштириш масалаларида методик ёрдам кўрсатиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Инспекция ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта чигитининг ва уни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотларнинг сифати, сақланиши ва улардан оқилона фойдаланилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мувофиқлик сертификати берган ҳолда техник чигитнинг ҳар бир туркумини синовдан ўтказади. Синовлар ўтказиш ва мувофиқлик сертификати бериш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган нархлар бўйича тўлов асосида амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта чигит ва уни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотларнинг миқдор ва сифат жиҳатидан ҳисобга олиниши тўғри юритилишини, мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналарда сақлашда табиий камайиш нормалари қўлланилишининг асосланганлигини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ҳудудида хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида пайдо бўладиган низоли ҳолатларда, шунингдек экспорт-импорт операцияларида ўз ваколатлари доирасида уруғлик чигитнинг сифати бўйича синовлар ўтказади ҳамда жисмоний ва юридик шахслар учун хулосалар беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта чигити ва уни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотларнинг балансларини тузишда қатнашади, харид қилиш мўлжалланаётган хом ашёнинг сифати, шу жумладан импорт бўйича, шунингдек уни экспорт қилишда таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уруғлик чигитни ишлаб чиқариш, сақлаш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларининг пахта чигитининг сифати, сақланиши ва улардан оқилона фойдаланиш масалалари бўйича ҳисоботларини эшитади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта чигити ва уни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотлардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган технология жараёнлари билан тартибга солинган сифат, сақлаш, оқилона фойдаланиш, ҳисобни юритиш масалалари бўйича, шу жумладан ишлаб чиқариш, ташиш ва сақлаш пайтида маҳсулот чиқиши миқдорини аниқлаш, уларнинг табиий камайиши нормалари масалалари бўйича норматив-техник ҳужжатларни белгиланган тартибда ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва манфаатдор идоралар билан келишишда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта чигитидан фойдаланиш устидан назорат бўйича давлат инспекторларининг иш тартибини белгилаб берадиган текшириш қоидаларини, шунингдек пахта чигити ва уни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотларнинг мувофиқлик сертификатлари шаклларини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта чигити ва уни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотларнинг сифатини ошириш ва улардан оқилона фойдаланиш давлат дастурларини тайёрлашда қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта чигити сифатининг ёмонлашиши, нобудгарчилиги ҳолатлари ва сабабларини аниқлайди, зарурат бўлганда, уларни бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар беради ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини, маҳаллий давлат ҳокимияти органларини пахта чигити ресурслари ва уларни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотлар сақланиши ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ ишларнинг ҳолати тўғрисида хабардор қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналари билан биргаликда янги ҳосилдан олинган пахта чигити сифатини ҳар йили текширади, уларнинг технологик тавсифларини ўрганиб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Инспекциянинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Инспекция ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта чигити ресурслари ва уларни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотларни ишлаб чиқарадиган, сақлайдиган, қайта ишлайдиган ва сотадиган корхоналар ва ташкилотларни белгиланган тартибда текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналар ва ташкилотларни текшириш билан боғлиқ масалалар бўйича уларнинг ҳужжатлари билан танишиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта чигити ва уни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотлар намуналарини корхоналарда белгиланган тартибда танлаб олиш, ўрганиб чиқиш учун уларнинг лабораторияларидан фойдаланиш ва текшириш билан боғлиқ ишларни бажариш учун зарурат бўлганда корхоналарнинг мутахассисларини жалб этиш, зарурат бўлганда пахта чигити ва уни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотлар намуналарини қўшимча равишда текшириш учун тегишли лабораторияларга жўнатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарурат бўлганда пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналари билан биргаликда автомобиль ва темир йўл транспортида келтирилган ва уларга юкланадиган пахта чигити ва уларни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотлар туркуми вазнини назорат тартибида тортиб кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта чигити ва маҳсулотлар қолдиқлари тўғрисидаги маълумотларнинг ишончлилиги асосли равишда шубҳа туғдирган ҳолларда пахта чигити ресурслари ва уларни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотлар қолдиқларини қайта тортиб кўрган ёки стандарт массага ўралган маҳсулотни қайта ҳисоблаб чиққан ҳолда навбатдан ташқари хатлов тайинлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта чигити ва уни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотларни сақлаш учун яроқсиз бўлган идишларда сақлашни тақиқлаш, технология ва санитария режимларини қўпол равишда бузиш аниқланган тақдирда ушбу бузишлар бартараф этилгунга қадар алоҳида ишлаб чиқаришлар, цехлар ва корхоналарнинг ишини, шунингдек норматив ва техник ҳужжатлар талабларига жавоб бермайдиган пахта чигити ва уни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотларни мақсадли йўналиш бўйича реализация қилишни тўхтатиб қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик юритувчи субъектларга, бирлашмаларга ва бошқа товар ишлаб чиқарувчиларга пахта чигити ва уни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотларнинг сифатини баҳолаш, шунингдек ўз ваколатлари доирасида хизматларнинг бошқа турларини кўрсатиш бўйича шартнома асосида хизматлар кўрсатиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инспекция Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Инспекция ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Инспекциянинг мансабдор шахслари ўз хизмат мажбуриятлари зарур даражада бажарилмаганлиги, шунингдек текширилаётган корхоналар ва ташкилотларнинг давлат ва тижорат сири ошкор қилинганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Инспекция фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Инспекцияга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқ бошчилик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инспекция бошлиғи айни бир вақтда «Сифат» Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази бош директорининг ўринбосари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Инспекция бошлиғи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инспекциянинг фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ҳамда Инспекцияга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Инспекцияни тугатиш ва қайта ташкил этиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2005 йил 31 мартдаги 93-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Сифат» Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш марказининг ташкилий тузилмаси ва марказий аппарати тузилмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 12-13-сон, 91-модда; 2007 й., 9-10-сон, 84-модда; 2011 й., 50-сон, 515-модда; 2015 й., 52-сон, 647-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.02.2018 й., 09/18/121/0711-сон, 11.05.2018 й., 07/18/3699/1184-сон, 25.09.2018 й., 09/18/759/2026-сон, 22.04.2019 й., 09/19/341/2992-сон, 13.07.2019 й., 09/19/575/3415-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)