Ҳужжат кучини йўқотган 12.08.2021 12.12.2002 йилдаги 441-II-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 12.12.2002 йилдаги 441-II-сон
Date of entry into force
26.12.2002
Ҳужжат кучини йўқотган 12.08.2021
Ҳужжат 26.12.2002 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДАВЛАТ СТАТИСТИКАСИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 11 августдаги ЎРҚ-707-сонли «Расмий статистика тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда. Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонун давлат статистикасини ташкил этиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади, давлат статистикаси органларининг ваколатларини белгилайди ҳамда ягона статистика ахбороти тизими юритилиши учун норматив асос яратади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Давлат статистикаси тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат статистикаси тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг давлат статистикаси тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда. Давлат статистикасининг асосий вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат статистикасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий-иқтисодий ҳодисалар ва жараёнлар ҳамда уларнинг натижалари тўғрисидаги статистика маълумотларини йиғиш, қайта ишлаш, тўплаш, сақлаш, умумлаштириш, таҳлил этиш ва эълон қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро стандартларга мос келувчи ягона статистика услубиятини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, юридик шахслар, давлат муассасалари ва халқаро ташкилотларни, шунингдек жамоатчиликни белгиланган тартибда статистика маълумотлари билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
статистика ишларини ташкил этиш учун зарур бўлган иқтисодий-статистика таснифлагичлар тизимини ҳамда Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрини юритиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-модда. Давлат статистикасининг асосий принциплари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат статистикасининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишончлилик, холислик, беғаразлик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
долзарблик, қиёсийлик ва барқарорлик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қулайлик, очиқ-ойдинлик ва ошкоралик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
статистика ҳисоботини йиғиш, қайта ишлаш ва умумлаштириш тартибига ҳар қандай аралашишни истисно этувчи статистика ишларини ташкил этиш тизимини яратиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-модда. Давлат статистикаси органлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат статистикаси ваколатли органи ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги, туманлар ва шаҳарлардаги органлари давлат статистикаси органлари ҳисобланади. Давлат статистикаси ваколатли органининг раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан уч йил муддатга тайинланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат статистикаси органлари маълумотлар манбаларини, статистика усулларини, статистика маълумотларининг мазмуни, шакли, вақти ва тарқатилишини танлашда мустақилдир. Давлат статистикаси органларининг фаолиятига давлат органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари аралашишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат статистикаси органларини молиялаштириш ҳамда моддий-техника жиҳатидан таъминлаш Давлат статистика ишлари дастурига мувофиқ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Давлат статистика ишлари дастурига киритилмаган статистика ишларига ҳақ тўлаш буюртмачи томонидан шартнома асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат статистикаси органларининг айрим бўлинмалари ўз фаолиятини шартнома асосида амалга ошириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-модда. Давлат статистикаси органларининг ҳуқуқлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат статистикаси органлари ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат статистикаси соҳасида мувофиқлаштириб бориш ва функционал тартибга солиш ишларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат статистикаси органлари ва бошқа давлат органлари томонидан олиб бориладиган давлат статистика кузатувлари дастурларини тасдиқлаш ҳамда идоравий хусусиятдаги статистика кузатувлари шаклларини келишиб олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молия, божхона, солиқ органларидан, банклардан, бошқа идоралар ва хизматлардан, юридик шахслар ҳамда уларнинг ваколатхоналари ва филиалларидан, жисмоний шахслар, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлардан давлат статистика ҳисоботлари, идоравий ҳисобга олиш маълумотлари ҳамда давлат статистика ишларини олиб бориш учун зарур бўлган бошқа маълумотларни (уларни тайёрлашнинг ҳар қандай босқичида), шунингдек уларга илова этиладиган тушунтириш-изоҳларни сўраш ҳамда олиш ва статистика мақсадларида фойдаланиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда статистика маълумотлари ишончлилигини текшириш, қоидабузарликлар аниқланган тақдирда уларни бартараф этиш ҳақида кўрсатма бериш ва статистика маълумотларига тегишли тузатишлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олинаётган статистика маълумотларининг тўлиқлиги ҳамда холислигини экспертизадан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
статистика маълумотларини тақдим этаётган давлат органлари, юридик шахслар, уларнинг ваколатхоналари ва филиаллари, жисмоний шахслар, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлар бажариши мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузган шахсларга нисбатан қонунга мувофиқ равишда жарима санкцияларини қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш ишини амалга ошираётган органлардан Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрини юритиш учун зарур маълумотлар олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат статистика ишлари дастурига киритилмаган статистикага оид, таҳлилий, ахборот, ноширлик хизматлари ва бошқа хизматларни шартнома асосида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа давлатларнинг статистика органлари ва халқаро статистика ташкилотлари билан ҳамкорлик тўғрисида битим тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
айрим вазифаларни бажариш учун функционал бўлинмалар ташкил этиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат статистикаси органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-модда. Давлат статистикаси органларининг мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат статистикаси органлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат статистикаси принципларига риоя этилишини ва халқаро стандартларга монанд статистика услубияти бирлигини таъминлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат статистика ишлари дастурлари бажарилишини таъминлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатни, унинг минтақаларини, иқтисодиётнинг тармоқлари ва шуъбаларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш давлат дастурларининг бажарилиш жараёни устидан давлат статистика кузатувларини ташкил этиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат статистика ҳисоботларини йиғиш ишини, уй хўжаликларининг статистика кузатувларини рўйхатга олиш, бир маротабалик ҳисобга олиш, сўровлар, танланма монографик ва бошқа хил кузатувлар ўтказилишини ташкил этиши ва таъминлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ҳокимияти ва бошқарув органларини белгиланган тартибда статистика маълумотлари ва таҳлилий ахборот билан таъминлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамланма статистика маълумотлари эълон қилинишини ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга уларнинг сўровларига биноан шартнома асосида тақдим этилишини таъминлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якка тартибдаги статистика маълумотларининг махфийлигини, давлат сирлари ва юридик шахсларнинг тижорат сирларига риоя этилишини, жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларнинг эгаси мавҳумлаштирилишини таъминлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат статистикаси ахборот тизими давлатнинг бошқа ахборот тизимларига мослашувчанлигини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ягона ахборот маконида ўзаро ҳамкорлик қилишини таъминлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро ва минтақалараро статистика қиёслашларини ўтказиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрини ҳамда давлат статистикаси учун зарур бўлган таснифлаш тизимини юритиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат статистикаси органлари зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-модда. Статистика кенгаши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Статистика кенгаши давлат статистикаси ваколатли органи ҳузуридаги давлат статистикасининг ривожлантирилиши, фаолият кўрсатиши ва мувофиқлаштирилиши муаммолари бўйича коллегиал маслаҳат органидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Статистика кенгаши давлат статистикасининг айрим масалаларини кўриб чиқиш учун эксперт комиссиялари тайинлаши мумкин. Статистика кенгаши ва эксперт комиссияларининг йиғилишларига экспертлар таклиф этилиши, йиғилишларда вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар вакилларининг давлат статистикаси масалалари бўйича ахборотлари эшитилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Статистика кенгашининг таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-модда. Давлат статистикаси органларининг бошқа давлат органлари ҳамда юридик шахслар билан ўзаро ҳамкорлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат статистикаси органлари Давлат статистика ишлари дастурини бажаришда давлат статистикаси органларига ёрдам бериши шарт бўлган бошқа давлат органлари ҳамда юридик шахслар билан статистика ишларини ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат статистикаси органлари ўзларининг ваколат доирасига кирувчи айрим ишларнинг бошқа давлат органлари ҳамда юридик шахслар томонидан бажарилишига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўл қўяди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқа давлат органлари ҳамда юридик шахслар Давлат статистика ишлари дастурига мувофиқ умумдавлат статистика кузатувларини, шунингдек давлат статистикаси ваколатли органи билан келишилган шаклларда идоравий статистика кузатувларини ўтказади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоравий статистика кузатувларининг маълумотлари давлат статистикаси ваколатли органига унинг сўровига биноан тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-модда. Давлат статистика ишлари дастури
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат статистика ишлари дастури мамлакатда содир бўлаётган ижтимоий-иқтисодий ҳодисалар ва жараёнлар тўғрисида статистика ахборотини тайёрлаш учун аниқ йўналтирилган топшириқлар ҳамда статистика ишларини молиялаштириш ҳажмлари қамраб олинган ҳужжатдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат статистикаси ваколатли органи статистика маълумотларидан фойдаланувчилар талабини ўрганиш асосида кўп йиллик Давлат статистика ишлари дастурини ишлаб чиқади, бу дастурда давлат статистикасининг истиқболга мўлжалланган мақсадлари ва йўналишлари белгилаб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат статистика ишлари кўп йиллик дастурини бажариш мақсадида давлат статистикаси ваколатли органи томонидан давлат статистика ишлари йиллик дастури ишлаб чиқилиб, унда ишларнинг бажарилиш муддатлари, давлат статистика кузатувлари даврийлиги ва шакллари белгилаб олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат статистика ишлари дастури Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-модда. Давлат статистика кузатувлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат статистика кузатувлари иқтисодиётда ва жамиятда содир бўлаётган ҳодисалар ва жараёнлар тўғрисидаги статистика маълумотларини изчил йиғиб боришдан иборат бўлиб, улар бирламчи ҳисоб ҳужжатлари асосида ҳам, бевосита кузатувлар йўли билан ҳам ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат статистикаси ваколатли органи томонидан тасдиқланадиган давлат статистика кузатувлари дастурлари статистика маълумотларини тақдим этувчи давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, юридик шахслар, уларнинг тузилмавий бўлинмалари, жисмоний шахслар, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлар учун мажбурийдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат статистикаси органлари давлат статистика кузатувларини ўтказиш учун шартнома асосида юридик ва жисмоний шахсларни жалб этиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат статистика кузатувлари умумдавлат ва идоравий (тармоқ) кузатувлар тарзида бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик шахслар давлат статистика кузатувлари ўтказилаётганида қонун ҳужжатларига мувофиқ бирламчи ҳужжатлардан фойдаланиш, зарур ҳолларда эса, хизмат бинолари ва ер участкаларига кириш эркинлигини таъминлаши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳоли пунктларида ҳар бир хўжалик учун алоҳида юритиладиган ҳисоб-китоб давлат статистика кузатувлари турларидан биридир ва у қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-модда. Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат статистика органлари Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрини, шунингдек тўпланадиган маълумотлар ҳисобга олинишини ва кўрсаткичлар идентификация қилинишини таъминлайдиган статистика кузатувлари объектларининг статистика регистрларини юритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри ахборот-маълумотнома хусусиятидаги, вақти-вақти билан янгилаб туриладиган маълумотларни ўз ичига олувчи автоматлаштирилган тизим бўлиб, корхоналар ва ташкилотлар ягона таснифлаш тизими асосида давлат ҳисобига олиниши ва идентификация қилинишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик шахслар тўғрисидаги маълумотлар регистрини ва ахборот базаларини яратадиган ва юритадиган давлат органлари ҳамда уларнинг тасарруфидаги ташкилотлар давлат статистикаси органларига Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрини шакллантириш ҳамда унинг долзарблигини таъминлаш учун зарур бўлган ахборотни бепул беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-модда. Статистика маълумотларини тақдим этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия, божхона, солиқ органлари, банклар ҳамда бошқа идоралар ва хизматлар, шунингдек юридик шахслар, уларнинг ваколатхоналари ва филиаллари, жисмоний шахслар, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлар давлат статистикаси органларига давлат статистика ҳисоботларини, идоравий ҳисобга олиш маълумотларини ҳамда давлат статистика ишларини олиб бориш учун зарур бўлган бошқа маълумотларни (уларни тайёрлашнинг ҳар қандай босқичида), шунингдек уларга илова этиладиган тушунтириш-изоҳларни бепул тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Статистика маълумотлари ишончли бўлиши ва улар давлат статистика кузатувлари дастурларига мувофиқ белгиланган ҳажмларда, муддатларда ва шаклларда тақдим этилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бухгалтерия ҳисоби, молиявий ва бошқа ҳисоботларни тартибга солувчи, қонун ҳужжатлари билан белгиланган нормалар статистика ҳужжатларини тўлдириш (статистика кўрсаткичларининг ҳисоб-китоби) учун асос бўлиб хизмат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14-модда. Статистика маълумотларидан фойдаланиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Статистика маълумотларидан давлат манфаатларини кўзлаб ва илмий мақсадларда, жамоатчиликни хабардор этиш, бундай маълумотлардан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш учун фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат статистикаси органлари юридик шахслардан, уларнинг ваколатхоналари ва филиалларидан, жисмоний шахслар, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлардан олган бирламчи статистика маълумотлари фақат жамланма статистика кўрсаткичларини тайёрлашда статистика мақсадларида ишлатилади ҳамда жамланма ҳолатда ва эгаси мавҳумлаштирилган тарзда эълон қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таркибида давлат сири ва тижорат сирлари бўлган статистика маълумотлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15-модда. Низоларни ҳал этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат статистикаси соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16-модда. Давлат статистикаси тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат статистика ҳисоботларини бузиб кўрсатганлик, статистика маълумотларини яширганлик ва давлат статистикаси тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бошқача тарзда бузганликда айбдор шахслар қонунга мувофиқ жиноий, маъмурий ва бошқа йўсинда жавобгар бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2002 йил 12 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
441–II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 12-сон, 219-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 51-сон, 376-модда; 2010 йил, 35-36-сон, 299-модда; 2012 й., 1-сон, 1-модда; 2015 й., 52-сон, 645-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)