Ҳужжат кучини йўқотган 01.04.2022 26.07.1995 йилдаги 289-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 26.07.1995 йилдаги 289-сон
Date of entry into force
26.07.1995
Ҳужжат кучини йўқотган 01.04.2022
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

НАВОИЙ ДАВЛАТ КОНЧИЛИК ИНСТИТУТИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 мартдаги ПФ-94-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Навоий давлат кончилик институтини ташкил этиш тўғрисида» 1995 йил 7 июлдаги Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 1995 йил июль ойидан бошлаб Навоий техника коллежи негизида Навоий давлат кончилик институти ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Қизилқумнодирметаллолтин» давлат концерни, Навоий вилояти ва Зарафшон шаҳри ҳокимликларининг таклифлари эътиборга олиниб, шунингдек, ишчи ёшларнинг ихтисосли корхоналарда ўрнашиб қолиши мақсадида, истисно тариқасида, Навоий давлат кончилик институти тузилмасида Зарафшон умумтехника факультети сақлаб қолинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда янгидан ташкил этилган институт устави ва тузилмасини тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабалар танлашни ва 1995/96 ўқув йилидан бошлаб ўқув жараёни бошланишини таъминловчи зарур чора-тадбирларни кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1995/96 ўқув йилида Навоий давлат кончилик институтига қабул қилинадиган талабалар контингентини 250 нафар этиб белгиласин, улардан 75 нафари Зарафшон умумтехника факультетига, бундан ташқари, техника коллежига — 100 киши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таниқли олимлар ва юқори малакали профессор-ўқитувчиларнинг доимий ишлаш учун Навоий давлат кончилик институтига юборилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги бир ой муддатда Навоий шаҳридаги 2-ҳунар-техника билим юрти бинолари ва иншоотлари мажмуини ҳамда асбоб-ускуналарини Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги балансига ўтказсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Навоий вилояти ҳокимлиги «Қизилқумнодирметаллолтин» давлат концерни, «Навоийазот» ишлаб чиқариш бирлашмаси ва вилоятнинг бошқа корхоналари билан биргаликда институтнинг ўқув жараёнини зарур қўшимча майдонлар, моддий-техника ва лаборатория базаси, таклиф этилган ўқитувчиларга уй-жой берган ҳолда юқори малакали ўқитувчилар билан таъминлашга оид масалаларни ҳал этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «Қизилқумнодирметаллолтин» давлат концерни ва «Навоийазот» ишлаб чиқариш бирлашмасининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташкил этилаётган институтни замонавий компьютер ва репрографик техника, приборлар ва асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, ўқув бинолари ва ётоқхоналарни мукаммал тузатиш билан боғлиқ харажатларни ҳар йили компенсация қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
институтнинг раҳбар ходимлари таркибини ҳақ тўлаш шароитлари бўйича концерн бошқарув тузилмаси ходимларига тенглаштирган ҳолда улар меҳнатига ҳақ тўлашни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
профессор-ўқитувчилар таркибини моддий рағбатлантириш ҳақидаги таклифларига розилик берилсин, республиканинг етакчи олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот институтларидан таклиф этилган олимлар ва мутахассисларга ҳар ойда камида бир ойлик маош миқдорида устама тўлаш ҳам шу жумлага киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Молия вазирлиги Навоий давлат кончилик институти ташкил этилиши муносабати билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бюджети кўрсаткичларига тегишли ўзгартиришлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва фан бўлимига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1995 йил 26 июль,

289-сон