22.01.2021 йилдаги ЎРҚ-669-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 22.01.2021 йилдаги ЎРҚ-669-сон
Date of entry into force
23.01.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 1 декабрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2020 йил 19 декабрда маъқулланган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги 841-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 22 октябрда қабул қилинган ЎРҚ-573-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 10, 672-модда) 9-моддасининг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархларининг чет эл валюталарига ва шартли бирликларга боғланишига йўл қўйилмайди. Алоҳида ҳолларда, давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан инвестиция шартномалари доирасида жалб этиладиган чет эл инвестициялари иштирокида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархларининг чет эл валюталарига ва шартли бирликларга боғланишига Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари асосида йўл қўйилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 майда қабул қилинган «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги ЎРҚ-537-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 5, 262-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи қисми «давлат-хусусий шериклик» деган сўзлардан кейин «шу жумладан концессиялар» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Концессия лойиҳаларини рўёбга чиқариш, шунингдек концессия шартномаларини тузиш ушбу Қонунда давлат-хусусий шериклик лойиҳалари учун белгиланган тартибда амалга оширилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 3-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат-хусусий шериклик — давлат шериги ва хусусий шерикнинг муайян муддатга юридик жиҳатдан расмийлаштирилган, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун ўз ресурсларини бирлаштиришига асосланган ҳамкорлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат-хусусий шериклик лойиҳаси — иқтисодий, ижтимоий ва инфратузилмавий вазифаларни ҳал этишга қаратилган, хусусий инвестицияларни жалб этиш ва (ёки) илғор бошқарув тажрибасини жорий этиш асосида амалга ошириладиган тадбирлар мажмуи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг концепцияси — давлат шериги ва (ёки) хусусий ташаббускор томонидан тайёрланган, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилиш учун танловни асослаб берадиган, лойиҳанинг қийматини, лойиҳани молиялаштириш манбаини ҳамда рентабеллигини белгилайдиган, уни амалга оширишнинг самарадорлиги ва долзарблиги асосларини ўз ичига олган ҳужжат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат-хусусий шериклик объекти — лойиҳалаштирилиши, қурилиши, барпо этилиши, етказиб берилиши, молиялаштирилиши, реконструкция қилиниши, модернизациялаштирилиши, эксплуатация қилиниши ва хизмат кўрсатилиши давлат-хусусий шериклик лойиҳасини рўёбга чиқариш доирасида амалга ошириладиган мол-мулк, мулкий комплекслар, ижтимоий инфратузилма, ер участкалари, шунингдек давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш жараёнида жорий этилиши лозим бўлган ишлар (хизматлар) ва инновациялар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат-хусусий шериклик объектидан эркин фойдаланилиши учун тўлов — давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимга мувофиқ давлат-хусусий шериклик объектидан фойдаланиш (уни эксплуатация қилиш) ва (ёки) ушбу объектга хизмат кўрсатиш даврида ундан эркин фойдаланилишини таъминлаганлик учун хусусий шерикка давлат шериги томонидан амалга ошириладиган тўловлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат шериги — Ўзбекистон Республикаси ва (ёки) давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ваколат берилган бошқа юридик шахслар ёки уларнинг бирлашмалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
концессия — давлат-хусусий шерикликнинг шаклларидан бири бўлиб, бунда давлат хусусий шерикка концессия шартномасида назарда тутилган хўжалик фаолиятининг муайян турини амалга ошириш учун рухсатнома берган ҳолда мол-мулкни ва ер участкаларини тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус лойиҳалаштириш компанияси — тендер ғолиби, захирадаги ғолиб, хусусий ташаббускор ёки тўғридан-тўғри музокаралар иштирокчиси томонидан фақат давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун ташкил этилган ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ рўйхатдан ўтказилган юридик шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабгор — давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишдан ва тендерда иштирок этишдан манфаатдор бўлган, Ўзбекистон Республикасининг ёки чет давлатнинг қонунчилигига мувофиқ рўйхатдан ўтказилган якка тартибдаги тадбиркор, юридик шахс ёки юридик шахсларнинг бирлашмаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдаланганлик учун тўлов — товарларни (ишларни, хизматларни) истеъмол қилувчилардан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимга мувофиқ давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш доирасида хусусий шерик томонидан йиғиб олинадиган тўловлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусий шерик — Ўзбекистон Республикасининг ёки чет давлатнинг қонунчилигига мувофиқ рўйхатдан ўтказилган, давлат шериги билан давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузган якка тартибдаги тадбиркор, юридик шахс ёки юридик шахсларнинг бирлашмаси»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«давлат-хусусий шериклик лойиҳалари бўйича давлат шеригини тайинлашда ноаниқлик юзага келган ҳолларда, давлат-хусусий шериклик соҳасидаги ваколатли органнинг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлисининг баённомасига биноан давлат шеригини белгилайди»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим муваффақиятли расмийлаштирилганлиги учун тендер ғолибидан ёки тўғридан-тўғри музокаралар иштирокчисидан ундириладиган бир марталик тўлов миқдорини белгилайди»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) 12-модданинг иккинчи қисми:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг тендер ҳужжатларини ва давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимларнинг лойиҳаларини келишиб олади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги ўн тўққизинчи ва йигирманчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш доирасида халқаро молия институтлари, халқаро ва маҳаллий консалтинг ҳамда лойиҳалаштириш ташкилотлари билан консалтинг ва аудиторлик хизматлари кўрсатиш тўғрисида музокаралар олиб боради, шунингдек белгиланган тартибда шартномалар тузади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим муваффақиятли расмийлаштирилганлиги учун тендер ғолибидан ёки тўғридан-тўғри музокаралар иштирокчисидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда бир марталик тўлов ундириш тўғрисида шартнома тузади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) қуйидаги мазмундаги 121-модда билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«121-модда. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг давлат-хусусий шериклик соҳасидаги ваколатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузилиши мумкин бўлган ўз тасарруфидаги объектларни аниқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим асосида амалга оширилиши мўлжалланаётган истиқболли лойиҳаларни, ер участкаларини тегишли ҳудуднинг эҳтиёжларини ҳамда салоҳиятини инобатга олган ҳолда ўрганади ва белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли ҳудуддаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини ўз вақтида ва самарали амалга оширишга тўсқинлик қиладиган омилларни аниқлайди, уларни бартараф этиш чораларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида ер участкаларини аукцион ўтказмасдан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда белгиланган муддатга ажратади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи қисми чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча иккинчи ва учинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи қисмидаги «Давлат шериги томонидан ваколат берилган давлат корхоналари ва (ёки) ташкилотлар» деган сўзлар «Давлат шериги томонидан ваколат берилган юридик шахслар ёки юридик шахсларнинг бирлашмалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси «хусусий шерик айби билан» деган сўзлардан кейин «давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим доирасида» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси «давлат шеригининг айби билан» деган сўзлардан кейин «давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим доирасида» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Хусусий шерик давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ўзига берилган ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини бошқа юридик ва жисмоний шахсларга ўтказишга ҳақли эмас, бундан ушбу Қонуннинг 35-моддасида назарда тутилган ҳоллар мустасно»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Хусусий ташаббускор ушбу Қонуннинг 23-моддасига мувофиқ дастлабки малакалашдан ўтган тақдирда, давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг концепциясини олган потенциал давлат шериги унинг амалга оширилишини маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисида ўттиз календарь кун ичида қарор қабул қилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«хусусий ташаббускорнинг ушбу Қонунда белгиланган талабларга жавоб бермаслиги»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олтинчи қисмидаги «манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш таклифини» деган сўзлар «манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш таклифини, шунингдек ушбу Қонуннинг 23-моддасига мувофиқ дастлабки малака ҳужжатлари тўпламини тақдим этишга доир сўровни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
еттинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Агар давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг концепцияси эълон қилинган пайтдан эътиборан қирқ беш календарь кун ичида потенциал давлат шеригига бирор-бир якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишдан ўзининг манфаатдорлигини маълум қилмаса, потенциал давлат шериги давлат-хусусий шериклик лойиҳасини хусусий ташаббускор билан амалга ошириш ҳақида қарор қабул қилади ва хусусий ташаббускор билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказишга киришади, давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим лойиҳасини ваколатли давлат органи билан келишиб олади ҳамда давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим лойиҳаси ваколатли давлат органи билан келишиб олинган кундан эътиборан олтмиш кун ичида хусусий ташаббускор ёки махсус лойиҳалаштириш компанияси билан тендер ўтказмаган ҳолда давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги тўққизинчи ва ўнинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бунда давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг қийматидан қатъи назар, бир босқичли тендер ўтказилади ва тендер ўтказиш тўғрисидаги эълон оммавий ахборот воситаларига ҳамда давлат шеригининг ва ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтларига такроран жойлаштирилмасдан, ушбу Қонуннинг 23-моддасида назарда тутилган тендерга оид мезонларга жавоб берадиган талабгорларга давлат шериги томонидан тендер ҳужжатлари тўплами ўттиз кун ичида тақдим этилади. Талабгорлар томонидан талабномаларни бериш учун сўнгги муддат тендер таклифларини тақдим этишга доир сўровда кўрсатилади ва бу муддат талабгорларга ушбу сўров юборилган санадан эътиборан қирқ беш кундан кам бўлмаслиги керак. Тендер комиссияси тендер ғолибини ва тендернинг захирадаги ғолибини уларнинг тендер таклифларини баҳолаш орқали аниқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Манфаатдор бўлган талабгорлардан ҳеч бири дастлабки малака ҳужжатлари тўпламини тақдим этиш тўғрисидаги сўров бўйича малака ҳужжатларини белгиланган муддатда тақдим этмаган тақдирда (хусусий ташаббускордан ташқари), тендер такроран ўтказилиши мумкин эмас ва потенциал давлат шериги хусусий ташаббускор билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказишга киришади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўққизинчи қисми ўн биринчи қисм деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Хусусий ташаббускор тендер ғолиби бўлмаган тақдирда, хусусий ташаббускорга давлат-хусусий шериклик лойиҳасини тайёрлаш билан боғлиқ ҳақиқий харажатларнинг ўрни давлат-хусусий шериклик лойиҳаси умумий қийматининг бир фоизидан ошмайдиган миқдорда тендер ғолибининг ёки захирадаги ғолиби маблағлари ҳисобидан қопланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9) 18-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«18-модда. Давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг концепциясини тасдиқлаш, унга ўзгартишлар ва (ёки) қўшимчалар киритиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларига қадар бўлган эквивалентдаги давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг концепциясини тасдиқлаш, унга ўзгартишлар ва (ёки) қўшимчалар киритиш тегишли давлат органи (ташкилоти) томонидан мустақил равишда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ ва ўн миллион АҚШ долларига қадар бўлган эквивалентдаги давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг концепциясини тасдиқлаш, унга ўзгартишлар ва (ёки) қўшимчалар киритиш тегишли давлат органи (ташкилоти) томонидан ваколатли давлат органи билан келишувга кўра амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Умумий қиймати ўн миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг концепциясини тасдиқлаш, унга ўзгартишлар ва (ёки) қўшимчалар киритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг концепцияси тасдиқланганидан кейин давлат шериги давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишнинг кейинги босқичларига ўтади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг концепциясига хусусий ташаббускорнинг, тўғридан-тўғри музокаралар иштирокчисининг, давлат шеригининг, ваколатли давлат органининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига биноан белгиланган тартибда ўзгартиш ва (ёки) қўшимчалар киритилиши мумкин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10) 20-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«20-модда. Давлат-хусусий шериклик лойиҳалари тўғрисидаги маълумотлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат-хусусий шериклик лойиҳалари тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар давлат шеригининг ва ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтларига жойлаштирилади, бундан давлат сири билан боғлиқ бўлган ҳоллар мустасно:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳа тарафларининг номи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳанинг фаолият йўналиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳанинг жойлашган ери;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳани амалга ошириш муддати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмолчиларга реализация қилинадиган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) тарифлари (мавжуд бўлган тақдирда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳанинг умумий қиймати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳажми ва турлари (мавжуд бўлган тақдирда)»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11) 21-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давлат шериги тендер ёки тўғридан-тўғри музокаралар натижалари бўйича аниқланадиган хусусий шерик билан давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тендерлар бир босқичли ёки икки босқичли бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларига қадар бўлган эквивалентдаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаси бўйича бир босқичли тендер ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бир босқичли тендерни ўтказиш чоғида тендер иштирокчиларининг тендер ҳужжатларида кўрсатилган концептуал қарор ва шартлар асосида ишлаб чиқилган батафсил техникавий ҳамда тижоратга оид (молиявий) таклифлари кўриб чиқилади ва баҳоланади. Тендерни ташкил этиш жараёнида талабгорлар билан тендер предметининг параметрлари бўйича музокаралар ўтказишга йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бир босқичли тендерни ўтказиш тартиб-таомили қуйидагиларни ўз ичига олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тендер ўтказиш тўғрисидаги эълонни оммавий ахборот воситаларида ҳамда давлат шеригининг ва ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтларида эълон қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тендерда иштирок этиш учун талабгорлардан тендер таклифларини олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тендерда иштирок этиш истагини билдирган талабгорларга дастлабки малака ҳужжатларини ва тендер ҳужжатлари тўпламини бериш учун сўров тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабгорларнинг тендер таклифлари солинган конвертларни очиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тендер таклифларини баҳолаш;

тендернинг ғолибини ва захирадаги ғолибини аниқлаш;

тендер ғолиби ёки махсус лойиҳалаштириш компанияси билан музокаралар ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тендер ғолиби билан давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тендерда иштирок этиш учун тендер таклифларини бериш муддати тендер ўтказилиши тўғрисидаги эълон берилган санадан эътиборан ўттиз календарь кундан кам бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаси бўйича икки босқичли тендер ўтказилади, бундан ушбу Қонуннинг 17-моддасида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Икки босқичли тендер дастлабки малакалаш ва тендер ғолибини саралаш босқичларини ўз ичига олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Икки босқичли тендер қуйидаги тартибда ўтказилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи босқичда талабгорларнинг малака ҳужжатлари кўриб чиқилади ва уларнинг тендер ҳужжатларида кўрсатилган малака мезонларига мослиги баҳоланади. Талабгорлар билан тендер предметининг параметрлари бўйича музокаралар ўтказишга йўл қўйилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи босқичда киритилган техникавий ва тижоратга оид (молиявий) таклифлар тендер предметининг аниқлаштирилган параметрлари ҳисобга олинган, баҳо (тариф) албатта кўрсатилган ҳолда кўриб чиқилади ҳамда баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Икки босқичли тендерни ўтказиш тартиб-таомили қуйидагиларни ўз ичига олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тендер ўтказиш тўғрисидаги эълонни ва дастлабки малака ҳужжатларини беришга доир сўровни оммавий ахборот воситаларида ҳамда давлат шеригининг ва ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтларида эълон қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабгорларнинг малакасини тасдиқловчи дастлабки малака буюртмаларини йиғиш ва баҳолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дастлабки малакалашдан ўтган талабгорларнинг рўйхатини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дастлабки малакалашдан ўтган талабгорларга давлат шериги томонидан тендер ҳужжатлари тўпламини юбориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дастлабки малакалашдан ўтган талабгорлар томонидан тендер таклифларини тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дастлабки малакалашдан ўтган талабгорларнинг тендер таклифлари солинган конвертларни очиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тендер таклифларини баҳолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тендернинг ғолибини ва захирадаги ғолибини аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тендер ғолиби билан музокаралар ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тендер ғолиби ёки махсус лойиҳалаштириш компанияси билан давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дастлабки малакалашда иштирок этиш учун буюртмалар йиғиш муддати тендер ўтказилиши тўғрисидаги эълон берилган санадан эътиборан ўттиз календарь кундан кам бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дастлабки малакалашни ўтказиш натижасида камида иккита талабгор малака талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тендер ғолибини танлаб олиш босқичида давлат шериги дастлабки малакалашдан ўтган талабгорларга тендер таклифларини тақдим этишга доир сўровни ва давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим лойиҳасини юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тендер таклифларини бериш учун охирги муддат тендер таклифларини тақдим этишга доир сўровда кўрсатилади ва у дастлабки малакалашдан ўтган талабгорларга ушбу сўров юборилган санадан эътиборан қирқ беш календарь кундан кам бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Талабгорлардан ҳеч бири биттадан ортиқ тендер таклифини тақдим этишга ҳақли эмас. Талабгор тендер комиссиясига тендер таклифларини тақдим этиш муддати тугагунига қадар исталган вақтда тендер таклифини ўзгартириши ёки қайтариб олиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тендер таклифларини баҳолаш тендер комиссияси томонидан белгиланган муддат ичида ўтказилади. Тендер таклифларини баҳолаш тендер комиссияси томонидан тендер ҳужжатларида белгиланган тендер мезонлари бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тендер иштирокчилари ёки уларнинг вакиллари тендер таклифларини баҳолашда ҳозир бўлишга ҳақли эмас. Баҳолаш жараёнида тендер комиссияси тушунтиришлар бериш, улардан қўшимча маълумотларни сўраб олиш ва тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилигини тасдиқлаш учун талабгорларни чақириш ҳуқуқига эга. Тендер якунларини чиқариш чоғида тендер иштирокчилари ва (ёки) уларнинг ишончли шахслари ҳозир бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тендер комиссияси барча талабгорларнинг тендер таклифларини тендер талабларига номувофиқ деб топган тақдирда, тендерни бўлиб ўтмаган деб топади ва такрорий тендер ўтказишга ҳақли. Такрорий тендер уни ўтказиш тартиб-таомилида белгиланган тартибда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тендер комиссияси барча талабгорларнинг тендер таклифларини тендер таклифларининг сўрови талабларига мувофиқ эмас деб топган тақдирда, шунингдек, агар дастлабки малакалашдан ўтган талабгорларнинг сони икки нафардан кам бўлса, тендер бўлиб ўтмаган деб топилади ва тендер комиссияси такрорий тендерни эълон қилишга ҳақли. Такрорий тендер уни ўтказиш тартиб-таомилида белгиланган тартибда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Малака буюртмаларини ва тендер таклифларини қабул қилиш тендер ҳужжатларида кўрсатилган тартибда ҳамда ҳолларда электрон тарзда амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Талабгорларнинг тендерда иштирок этиши муносабати билан қилган харажатларининг ўрни қопланмайди, бундан ушбу Қонуннинг 17-моддасида назарда тутилган ҳоллар мустасно»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Давлат шериги давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни тузиш ҳуқуқи учун тендер ўтказишни тартибга солувчи тендер ҳужжатларини, шунингдек давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим лойиҳасини тайёрлайди ва тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган давлат-хусусий шериклик лойиҳаси бўйича тендер ҳужжатлари ва давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим лойиҳаси ваколатли давлат органи билан келишиб олинади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«техник-иқтисодий кўрсаткичлар самарадорлигининг умумий параметрлари ва талаблари»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн биринчи — ўн тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«тендер таклифи бериладиган тилга доир талаблар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тендер таклифининг мазмуни, тендер таклифларини бериш ва уларнинг амал қилиш усули, жойи, муддатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тендер таклифига доир таъминот киритиш шартлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тендер таклифлари солинган конвертларни очиш тартиб-таомиллари, жойи, санаси ва вақти»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи қисмининг учинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бунда тендер таклифларидаги ушбу ўзгартишлар ва (ёки) қўшимчалар талабгорлар томонидан ҳисобга олиниши учун давлат шериги тендер таклифларини тақдим этишнинг охирги муддатини ўн беш календарь кундан кам бўлмаган муддатга узайтиради»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тендер мезонлари аниқ бўлиши ва барча талабгорларга нисбатан камситишсиз қўлланилиши керак»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи қисмининг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш муддати»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14) 25-модданинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан белгиланган ҳолларда»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15) 26-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«26-модда. Давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат шериги тендер ғолиби, тўғридан-тўғри музокаралар иштирокчиси ёки махсус лойиҳалаштириш компанияси билан ушбу Қонуннинг 17, 21 ва 25-моддаларига мувофиқ давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар тендер ғолиби тендер ҳужжатларида назарда тутилган муддат тугаганидан кейин давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни имзоламаса ёки тендер комиссияси томонидан тендер ғолиби тақдим этган ахборотнинг ҳақиқатга тўғри келмаслиги аниқланган тақдирда, тендер комиссияси уни дисквалификация қилиш тўғрисида қарор қабул қилади ва тендернинг захирадаги ғолибини ғолиб деб топади ҳамда унга тендер ғолибини дисквалификация қилиш ҳақида қарор қабул қилинган санадан эътиборан ўн календарь кун ичида ғолиб шартлари асосида давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузишни таклиф этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Захирадаги ғолиб тендер комиссиясининг қарорига мувофиқ тендер ғолибининг тендер таклифидан сўнг энг яхши тендер таклифини берган деб эътироф этилган талабгор ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тендер комиссияси томонидан тендернинг захирадаги ғолибига давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузиш ҳақидаги таклиф юборилган санадан эътиборан ўттиз календарь кун ичида ундан ижобий жавоб олинмаган тақдирда, тендер комиссияси тендерни бўлиб ўтмаган деб топади ва такрорий тендер эълон қилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«давлат-хусусий шериклик объектининг техник-иқтисодий кўрсаткичларга оид умумий параметрлари ва самарадорлик бўйича талаблар, шу жумладан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимга мувофиқ ўтказилган ёки лойиҳалаштирилиши, қурилиши, барпо этилиши, молиялаштирилиши, реконструкция қилиниши, фойдаланилиши ва (ёки) хизмат кўрсатилиши лозим бўлган бошқа давлат-хусусий шериклик объектларининг тавсифи, улардан фойдаланиш мақсадлари ва муддатлари тўғрисидаги»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн учинчи хатбошисидаги «даромадларнинг тақсимланиши» деган сўзлар «даромадларнинг (фойданинг) тақсимланиши» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимга белгиланган тартибда қўшимча маълумотлар киритилиши мумкин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17) 29-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«29-модда. Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш ёки уни бекор қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар қонунчиликда ёки давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим тарафларнинг келишувига кўра ёхуд суднинг қарорига биноан ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки у бекор қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларига қадар бўлган эквивалентдаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаси бўйича давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни ўзгартиш, унга қўшимча киритиш ёки уни бекор қилиш давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда белгиланган тартибда давлат шериги ва хусусий шерик томонидан мустақил равишда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаси бўйича давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш ёки уни бекор қилиш ваколатли давлат органи билан келишувга кўра амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Умумий қиймати ўн миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаси бўйича давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш ёки уни бекор қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишувга кўра амалга оширилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18) 30-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим давлат шеригининг давлат-хусусий шериклик объектини ташкил этувчи мол-мулкни ва (ёки) давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа мол-мулкни хусусий шерикка эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш учун бериш мажбуриятини назарда тутиши мумкин. Бунда мол-мулкнинг берилишини таъминлаш ёки ташкил этиш давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ва Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги асосида амалга оширилади ҳамда қўшимча шартномалар ёки битимлар тузиш талаб қилинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимнинг мулк ҳуқуқига эга бўлган тарафлари бундай ҳуқуқларни, шу жумладан ер участкаларининг, бошқа кўчмас, шунингдек кўчар мол-мулкнинг ва номоддий активларнинг ижарасига бўлган ҳуқуқни, уларга эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ҳуқуқини давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун зарур бўлган доирада, бошқа мулкий ҳуқуқлар билан бир қаторда бир-бирига бериши мумкин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19) 31-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давлат-хусусий шериклик объекти жойлашган ва (ёки) давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда назарда тутилган фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган, давлат шериги ёки маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари тасарруфида бўлган ер участкалари ёки уларнинг бир қисми ўз тегишлилигига мувофиқ давлат шериги ёки маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан хусусий шерикка давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда кўрсатилган муддатга берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер участкаси хусусий шерикка давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим бўйича ўз мажбуриятларини бажариш учун аукцион ўтказмасдан берилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи қисмидаги «қонунга» деган сўз «давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи қисми «тақдирда» деган сўздан кейин «давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимга мувофиқ» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21) 34-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Агар давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим тузилган санада амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг ўзгартирилиши тўғридан-тўғри хусусий шерикнинг давлат-хусусий шериклик лойиҳаси доирасидаги харажатлари ошишига ёки унинг даромадлари камайишига олиб келса, хусусий шерик, амалга оширилаётган лойиҳадан келиб чиққан ҳолда, давлат-хусусий шериклик объектидан эркин фойдаланиш учун тўлов ва (ёки) фойдаланганлик учун тўлов компенсацияловчи тарзда оширилишини, шунингдек давлат шеригидан бир марталик компенсация тўловини ва (ёки) давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимга тегишли ўзгартиш ва (ёки) қўшимчалар киритилишини, агар бу давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда назарда тутилган бўлса, талаб қилишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган кафолатларни қўллашга доир тартиб, шартлар, чекловлар ва истиснолар давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу модда биринчи қисмининг қоидалари давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим тузилганидан кейин солиқлар ва йиғимлар ўзгартирилишини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ўзгарган тақдирда қўлланилмайди, бундан муайян бир давлат-хусусий шериклик лойиҳасига (лойиҳаларига) нисбатан камситувчи ўзгаришлар мустасно»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Кредиторлар иштирокидаги давлат-хусусий шериклик лойиҳалари доирасида кредиторлар давлат шериги ёки хусусий шерик билан тўғридан-тўғри битимлар тузиши мумкин бўлиб, уларда қуйидагилар инобатга олиниши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусий шерик (хусусий шерик раҳбариятининг) алмаштирилиши ёки четлаштирилиши муносабати билан кредиторларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусий шерик алмаштирилган ёки четлаштирилган ҳолларда, давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимга мувофиқ давлат шериги томонидан хусусий шерикка тўланиши лозим бўлган тўловларни кредиторларга тўлаш мажбурияти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни бекор қилиш хавфини камайтиришга доир шартлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим муддатидан олдин тугатилганда тўланадиган тўловлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг амалга оширилиши ҳақидаги, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари таъминланиши тўғрисидаги ахборотни алмашиш тартиби»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Хусусий шерик ўз кредиторларига таъминотнинг ҳар қандай турини ёки шаклини тақдим этиши, шу жумладан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ва ушбу битимни бажариш учун тузилган битимлар бўйича ўз ҳуқуқларини, давлат-хусусий шериклик лойиҳаси таркибига кирувчи ҳуқуқларни, активларни, ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқларини, акциялар гаровини, ҳуқуқлар гаровини ёки ҳуқуқлардан ўзганинг фойдасига воз кечишни, мазкур битим бўйича ўзига тегишли бўлган фойдани ва суммаларни бериши мумкин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23) 9-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«9-боб. Давлат-хусусий шерикликни қўллаб-қувватлаш механизмлари»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24) 38-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«38-модда. Давлат-хусусий шерикликни қўллаб-қувватлаш турлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим доирасида хусусий шерикнинг ва (ёки) кредиторнинг (кредиторларнинг) манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги турларини тақдим этиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
субсидиялар, шу жумладан хусусий шерикнинг давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишдан оладиган, кафолатланган энг кам даромадини таъминлашга йўналтириладиган субсидиялар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун зарур бўлган активлар ва мол-мулк тарзидаги қўйилмалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш жараёнида ишлаб чиқарилган ёки етказиб берилган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) муайян миқдорини ёки бир қисмини истеъмол қилганлик ёки улардан фойдаланганлик учун тўловга йўналтириладиган Ўзбекистон Республикаси бюджети тизимининг бюджетлар маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет ссудаларини, қарзларини, грантларини, кредит линияларини ва молиялаштиришнинг бошқа турларини бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвесторлар томонидан мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида ўзаро келишувга кўра қўшимча кафолатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ имтиёзлари ва преференциялари, шунингдек бошқа имтиёзлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа кафолатлар ва (ёки) компенсациялар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўшимча кафолатлар бериш ва (ёки) қўллаб-қувватлаш Ўзбекистон Республикаси билан давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида битим тузиш орқали ёки давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги битим Ўзбекистон Республикаси ва хусусий шерик ўртасида тузиладиган, хусусий шерик ва (ёки) кредиторларга қўшимча кафолатлар ҳамда қўллаб-қувватлаш чоралари (имтиёзлар ва преференциялар) берилишини назарда тутадиган ёзма битимдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш учун давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги битим Ўзбекистон Республикаси номидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги битим, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорида ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ушбу битимни тасдиқлаш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига бевосита ёки билвосита таъсир этадиган қўшимча кафолатларнинг ва (ёки) қўллаб-қувватлашнинг ҳар қандай турлари давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг концепцияси тасдиқлангунига қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишиб олиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқ имтиёзлари ва преференциялари Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида назарда тутилган тартибда белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алоҳида ҳолларда, давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар доирасида жалб этиладиган чет эл инвестициялари иштирокида амалга ошириладиган давлат-хусусий шериклик лойиҳалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархларининг чет эл валюталарига ва шартли бирликларга боғланишига Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари асосида йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг резиденти бўлган хусусий шерик давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда ва (ёки) давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги битимда назарда тутилган мақсадларда хорижда банк ҳисобварақларини очишга ҳақли»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25) 39-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда тўловларни амалга ошириш шартлари, шу жумладан меҳнатга ҳақ тўлаш, эркин фойдаланиш учун тўлов, фойдаланганлик учун тўлов, хусусий шерикнинг давлат шеригига тўлови ва (ёки) бошқа тўловлар, хусусан давлат-хусусий шериклик лойиҳаси амалга оширилиши муносабати билан даромадларни (фойдани) тақсимлаш шартлари назарда тутилиши мумкин».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 30 августда қабул қилинган «Концессиялар тўғрисида»ги 110-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 185-модда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 30 августда қабул қилинган «Концессиялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида»ги 111-I-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 186-модда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрда қабул қилинган «Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-197-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 12, 640-модда) 11-моддаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги ЎРҚ-446-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, № 9, 510-модда) 23-моддаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-модда. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли орасида тушунтирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 22 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎРҚ-669-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2021 й., 03/21/669/0060-сон)