Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024 18.01.2021 йилдаги 27-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.01.2021 йилдаги 27-сон
Date of entry into force
19.01.2021
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Коронавирус пандемияси шароитида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Коронавирус пандемияси шароитида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси фаолияти узлуксизлигини таъминлаш, профессор-ўқитувчилар қўнимсизлигининг олдини олиш ҳамда таълим сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
коронавирус пандемияси бўйича кўрилган карантин чора-тадбирлари сабабли 2020/2021 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси (кейинги ўринларда — Академия) магистратураси ва қайта тайёрлаш курсларига қабул амалга оширилмаганлиги натижасида жорий йилнинг сентябрь — декабрь ойлари давомида профессор-ўқитувчилар ўқув юкламаларининг камайганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Академия профессор-ўқитувчилари томонидан 2020/2021 ўқув йилида давлат органлари ва ташкилотлари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда улар учун қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш билан боғлиқ фаолият амалга оширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Академия ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2021/2022 ўқув йилига қадар Академияда 2019/2020 ўқув йилида шаклланган 49 та профессор-ўқитувчилар штат бирликларини сақлаб қолиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) профессор-ўқитувчиларнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил сентябрь — декабрь ойлари учун Академиянинг 2020 йил учун тасдиқланган харажатлар сметаси доирасидаги бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021/2022 ўқув йилига қадар эса Ўзбекистон Республикасининг 2021 йилга тасдиқланган Давлат бюджети параметрларида Академия учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан тўлиқ молиялаштириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Академия профессор-ўқитувчиларининг 2020 йил сентябрь — декабрь ойларида иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни Академиянинг 2020 йил учун тасдиқланган харажатлар сметаси доирасида бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021/2022 ўқув йилига қадар эса 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида Академия учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан тўлиқ молиялаштирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 18 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.01.2021 й., 09/21/27/0050-сон)