Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
1992 ЙИЛГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКА 12 ФОИЗЛИ ИЧКИ ЮТУҚЛИ ЗАЁМ ОБЛИГАЦИЯЛАРИНИ СОТИШ БЎЙИЧА ФУНКЦИЯЛАРНИ ЎЗБЕКИСТОН ЖАМҒАРМАЛАР БАНКИГА БЕРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1992 йилги Ўзбекистон республика 12 фоизли заём облигациялари бўйича ҳисоб-китобларни, ушбу заёмнинг депозитлари билан ишлашни тартибга солиш мақсадида, шунингдек барча корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг ҳамма касса хизматини 1992 йил 1 октябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бўлимларига берилганлиги муносабати билан «Ўзсаноатқурилишбанк» ва «Ўздеҳқончиликсаноатбанк» 1992 йилги Ўзбекистон республика 12 фоизли ички ютуқли заём облигацияларини аҳолига сотиш бўйича вазифаларини Ўзбекистон жамғармалар банкига берсинлар.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 20 ноябрь,
548-сон