Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 30.06.1995 йилдаги 247-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 30.06.1995 йилдаги 247-сон
Date of entry into force
30.06.1995
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЕСПУБЛИКА ВАЗИРЛИКЛАРИ, ИДОРАЛАРИ, КОРПОРАЦИЯЛАРИ, КОНЦЕРНЛАРИ, УЮШМАЛАРИ ВА БИРЛАШМАЛАРИНИНГ ИШЧИЛАР ТАЪМИНОТИ БОШҚАРМАЛАРИ ҲАМДА БЎЛИМЛАРИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ВА ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАН ЧИҚАРИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, иқтисодий ислоҳотлар чуқурлаштирилаётган, товар ресурсларини марказлашган ҳолда тақсимлаш тўлиқ бекор қилинган, истеъмол бозорини товар билан тўлдириш жиддий яхшиланган шароитда тармоқ вазирликлари, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар ва бирлашмалар таркибида савдо ташкилотлари ҳамда корхоналари мавжуд бўлишига эҳтиёж қолмади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини тезлаштириш, вазирликлар ва идоралар ишчилар таъминоти бошқармалари ҳамда бўлимлари савдо ва умумий овқатланиш корхоналари фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўз таркибида ишчилар таъминоти бошқармалари ва бўлимларига эга бўлган республика вазирликлари, идоралари, корпорациялари, концернлари, уюшмалари, бирлашмалари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига ишчилар таъминоти бошқармалари ва бўлимлари савдо корхоналарининг тўлиқ рўйхатини ва уларни 1995 йилда давлат тасарруфидан чиқариш ҳамда хусусийлаштириш тўғрисида таклифлар тақдим этсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
савдо корхоналари давлат тасарруфидан чиқарилишига кўра ишчилар таъминоти бошқармалари ва бўлимларини ортиқча бошқарув бўғини сифатида тўлиқ тугатсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 9 мартдаги 119-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 5-сон, 26-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси (Ғафуров) вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар ва бирлашмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда 1995 йилда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тармоқ ва ҳудудий дастурларига тегишли ўзгартиришлар киритсин, бунда уларда ишчилар таъминоти бошқармалари ҳамда бўлимлари савдо корхоналарини қайта ўзгартиришнинг аниқ шаклларини назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари М.3. Усмонов ва В.А. Чжен зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1995 йил 30 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
247-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 9 мартдаги 119-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2001 й., 5-сон, 26-модда)