19.12.2020 йилдаги 34-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг қарори, 19.12.2020 йилдаги 34-сон
Date of entry into force
19.12.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жиноят сабаблари ва улар содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни аниқлаш бўйича судлар ролини ошириш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд амалиётида масалалар келиб чиқаётганлиги муносабати билан ва судлар томонидан жиноятларнинг олдини олиш чораларига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларининг тўғри қўлланилишини таъминлаш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 296-моддасига мувофиқ, суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жиноят иши бўйича иш юритишда жиноят сабабларини ва улар содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни аниқлашлари шарт бўлиб, бу жиноятчилик ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган фаолият самарадорлигини жиддий тарзда ошириш воситаси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Жиноят ишини судда кўриш учун тайинлаш масаласини ҳал қилиш чоғида, судлар суриштирув ёки дастлабки тергов органи томонидан процессуал қонун талаблари, шу жумладан, жиноят сабаблари ва улар содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни аниқлашга доир талаблари бажарилган-бажарилмаганлигини синчковлик билан текширишлари зарур. Қонуннинг бу талаби бажарилмаган бўлса, суд бундай ҳолатлар аниқланишини таъминловчи чоралар кўриши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қонунга кўра, суд жиноят содир этилишига имкон берган ҳолатларга тааллуқли фактик маълумотларни ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона текшириб чиқишга мажбур. Шу мақсадда, зарурат бўлганда, суд мажлисига қўшимча гувоҳларни чақириш, бошқа далилларни талаб қилиб олиш лозим. Ишлаб чиқариш технологияси бузилганлиги, механизмлар техник ҳолати ва ҳ.к. билан боғлиқ ҳолатларни аниқлаш учун суд мутахассислар ёрдамидан фойдаланишга, зарурат туғилганда, экспертиза ўтказишга ҳақли. Агар суд муҳокамаси давомида қонун бузилганлиги ёки мансабдор шахслар томонидан хизмат вазифалари виждонан бажарилмаганлиги, шунингдек фуқароларнинг ишлаб чиқаришда ёки турмушда ноўрин хулқи-атвори, улар томонидан ижтимоий бурч бузилганлиги билан боғлиқ ҳолатлар аниқланса, суд мазкур шахсларни суд мажлисида гувоҳ тариқасида сўроқ қилишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган фаолият самарадорлиги содир этилган жиноят учун жавобгарлик муқаррарлиги принципига изчил риоя қилинишига боғлиқ.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шуни инобатга олган ҳолда, жиноят ишини суд муҳокамасига тайёрлаш босқичида ва суд муҳокамаси давомида, судлар жиноятнинг барча иштирокчиларини аниқлаш ва уларни жавобгарликка тортиш учун қонунда назарда тутилган барча чораларни кўришлари, кўрилаётган иш материаллари билан содир этилган жиноятга алоқаси тасдиқланган шахсларга нисбатан асоссиз равишда жиноят ишини қўзғатишни рад этиш ёки тугатиш фактларига нисбатан доим муносабат билдиришлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Судлар жиноятлар профилактикасига оид фаолиятида суд процессида жамоатчилик иштироки самарадорлигини оширишга қаратилган чоралар кўришлари зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тушунтирилсинки, суд муҳокамасида жамоат айбловчиси ёки жамоат ҳимоячиси иштирок этишига рухсат бериш тўғрисидаги масала жамоат ташкилоти ёки меҳнат жамоаси илтимосномасига кўра, судьянинг ажрими билан ҳал қилинади. Бунда жамоат айбловчиси ёки жамоат ҳимоячиси ваколатли орган томонидан юборилганлиги, унинг ваколатлари тегишли тартибда тасдиқланганлиги, муайян шахснинг суд муҳокамасида иштирок этишига тўсқинлик қилувчи ҳолатлар (кўриб чиқилаётган ишда жабрланувчи, гувоҳ, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар сифатида иштирок этиши, иш натижасидан шахсан манфаатдорлиги ва ҳ.к.) бор-йўқлиги текширилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шуни назарда тутиш лозимки, жамоат айбловчиси ёки жамоат ҳимоячиси жамоат ташкилоти умумий йиғилиши ёки унинг сайланадиган органи томонидан, корхона, муассаса, ташкилот меҳнат жамоасининг ёки унинг ташкилий бўлинмаси (бирлашманинг ишлаб чиқариш бирлиги, цех ва ҳ.к.) умумий йиғилиши томонидан кўрсатилиши мумкин. Жамоат айбловчиси ёки жамоат ҳимоячисини корхона ёки муассаса маъмурияти илтимосномасига кўра, ишда иштирок этишига рухсат бериш қонунга асосланмаган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бир жамоат ташкилоти ёки меҳнат жамоасидан айнан бир судланувчига нисбатан жамоат айбловчиси ва жамоат ҳимоячиси иштирок этишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишни судда кўриш учун тайинлангандан сўнг ишда иштирок этишга рухсат этилган жамоат айбловчиси ёки жамоат ҳимоячисига, унинг илтимосига кўра, иш материаллари билан танишиш ва зарур маълумотларни ёзиб олиш имконияти берилиши, суд мажлисининг тайёрлов қисмида эса, процессуал ҳуқуқлари тушунтирилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Судларнинг эътибори ҳукм, ажрим ва қарорлар матни пухта тузилиши зарурлигига қаратилсин, чунки ишонарли бўлмаган, асослантирилмаган, шошма-шошарлик билан тузилган суд ҳужжатлари суднинг обрўсини, у қабул қилаётган қарорларнинг тарбиявий ва профилактик аҳамиятини пасайтиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд мажлисида раислик қилувчи суд муҳокамаси олиб борилиши, шу жумладан, жиноятни содир этишга имкон берган ҳолатлар баённомада тўлиқ ва холисона акс эттирилиши учун шахсан жавобгардир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Судлар жиноят сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўришга доир қонун талабини бажаришда иш бўйича аниқланган ва жиноят содир этилишига олиб келган муайян ҳолатларни хусусий ажримда кўрсатишлари лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусий ажримда аниқланган камчилик ва хатоликлар моҳияти баён этилади, шунингдек улар билан содир этилган жиноят ёки бошқа ҳуқуқбузарлик ўртасидаги сабабий боғланиш кўрсатилади ва уларни бартараф этиш учун зарур чоралар кўриш тавсия этилади.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусий ажримни суд мажлисида эълон қилиш мақсадга мувофиқлиги масаласи суд томонидан ҳал қилинади, бироқ, барча ҳолларда иш бўйича хусусий ажрим чиқарилгани эълон қилинади ва бу ҳақда ёзув суд мажлиси баённомасига киритилади.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Хусусий ажрим унинг устидан шикоят қилиш муддати ўтганидан сўнг қонуний кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Апелляция (хусусий) шикояти ёки протести берилган ҳолда, хусусий ажрим иш юқори турувчи суд томонидан кўрилгандан сўнг, башарти у бекор қилинмаса, қонуний кучга киради.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Судлар хусусий ажримлар ўз вақтида ижро этилиши, жиноят ёки бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар амалда бартараф этилиши устидан назоратни кучайтиришлари лозим.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Судлар фуқароларнинг ҳуқуқбузарликлар олдини олиш ёки уларни тўхтатишга, жиноятчиларни ушлашга қаратилган ҳаракатларини рағбатлантириш мақсадида, уларнинг иш, ўқиш ёки яшаш жойига хабарномалар юбориш, шунингдек оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш амалиётини жорий этишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судига жиноят ишларини кўриб чиқишда иш бўйича жиноят сабаблари ва улар содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан қабул қилинаётган чоралар самарадорлигини тўлароқ текшириш, шу жумладан, қуйидагилар тавсия этилади:
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд муҳокамаларида, тегишли ташкилот ва жамоалар кузатувига топширилган судланганлар тузатилиши ва қайта тарбияланишида жамоатчилик иштирокини назарда тутувчи қонунчиликни қўллаш амалиётини мунтазам умумлаштириб бориш, мазкур материаллардан жиноятларни олдини олишга оид тадбирларда ўз вақтида ва тўлақонли фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу масалада судлар томонидан йўл қўйилаётган хатоларни мунтазам таҳлил қилиб бориш ва уларни бартараф этиш ҳамда уларга йўл қўймаслик мақсадида судьяларга аниқ ёрдам кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд процессининг тарбиявий-профилактик таъсири, иш фақат моддий ва процессуал қонун нормаларига қатъий риоя қилган ҳолда ҳал этилгандагина самара бериши мумкинлигини ҳисобга олиб, сансалорлик, дастлабки ва суд тергови тўлиқ эмаслиги ва бир томонлама олиб борилганлиги фактларига қатъийроқ муносабат билдириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар суриштирув, тергов органи, прокурор ёки суднинг ўзи томонидан аниқланган жиноят сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан чоралар кўрилмаган бўлса, ушбу бўшлиқ тўлдирилиб, унга хусусий ажрим чиқариш йўли билан муносабат билдириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Судлар ўта оғир жиноятлар, шу жумладан, терроризм, қасддан одам ўлдириш, коррупцияга оид, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига тажовуз қилиш билан боғлиқ, шу жумладан, вояга етмаганлар томонидан жиноятлар содир этилишига имкон берган ҳолатларга, шунингдек суриштирув, дастлабки терговни амалга оширишда йўл қўйилган қонун бузилишларига алоҳида эътибор беришлари керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судлар жиноят ишларини кўришда аниқланган ҳар бир сансалорлик, хўжасизлик фактига, шунингдек корхона, муассаса, ташкилот ва айрим мансабдор шахс фаолиятида йўл қўйилгани бошқа ҳуқуқбузарликка нисбатан муносабат билдиришлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Судлар қонуний кучга кирган ҳукмни, башарти суднинг фикрига кўра, бундай муҳокама тарбиявий-профилактик аҳамиятга эга бўлса, судланган шахснинг иш, ўқиш ёки яшаш жойига юбориши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазо белгиланган шахсга нисбатан ҳукм нусхасини унинг иш жойига юборар экан, суд меҳнат жамоаси эътиборини судланганнинг хулқи устидан назорат қилиш ва у билан тарбиявий ишлар олиб бориш мажбуриятига қаратиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Зарур ҳолларда ҳукм маълумот учун матбуот, радио, телевидение ёки унинг тарбиявий таъсири кенг бўлишини таъминловчи бошқа усулларда жамоатчилик эътиборига етказилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Хусусий ажримлар сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида юқори турувчи судлар бундай ажримлар чиқарилиши амалиётини ҳамда амалда бажарилиши натижаларини мунтазам равишда ўрганишлари ва умумлаштириб боришлари лозим.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар сабабларини ва улар содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни аниқлаш тўғрисидаги қонун талаблари бажарилиши устидан назоратни кучайтиришлари, хусусий ажримлар сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган чоралар кўришлари лозим.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К. КАМИЛОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пленум котиби, Олий суд судьяси И. АЛИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 19 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34-сон