08.01.2021 йилдаги 3-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 08.01.2021 йилдаги 3-сон
Date of entry into force
08.01.2021
Ҳужжат 08.01.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари учун кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш, ушбу соҳанинг жойларда олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжини қондириш ва уларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб педагогика ва молия-иқтисод соҳаларидаги олий таълим муассасаларида «5520100 — Ижтимоий иш (фаолиятнинг турли соҳалари бўйича)» бакалавриат таълим йўналиши бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари учун сиртқи таълим шаклида кадрлар тайёрлаш тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 2021/2022 ўқув йили ва ундан кейинги ўқув йилларида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари бакалавриатининг сиртқи таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларини шакллантиришда педагогика ва молия-иқтисод соҳаларидаги олий таълим муассасаларида мазкур қарорнинг 1-бандида кўрсатилган бакалавриат таълим йўналиши бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари учун сиртқи таълим шаклига қўшимча қабул кўрсаткичларини назарда тутсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 мартга қадар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида кадрларга бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжни тўлиқ таҳлил қилган ҳолда 2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари бакалавриатининг сиртқи таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларига киритиш учун, кейинчалик ҳар йили 1 мартга қадар асослантирилган таклифларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига тақдим этсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилаб қўйилсинки, мазкур қарор асосида жорий этилаётган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари учун сиртқи таълим шакли доирасида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқитиш тўлов-контракт асосида ташкил этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кадрлар тайёрлаш бўйича малака талаблари, ўқув режалари, фан дастурлари ҳамда ўқув ва ўқув-методик адабиётларни ишлаб чиқиш учун Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети таянч олий таълим муассасаси ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан берилган тавсияномага эга бўлган ҳамда кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари белгиланган тартибда талабаликка тавсия этилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тавсиянома бериш ушбу қарор талабларини инобатга олган ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июндаги 402-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тавсиянома асосида ўқиётган талабалар ўқишини бошқа бакалавриат таълим йўналишига кўчиришга рухсат берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларига тавсияномалар бериш Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эгаллаб турган лавозимида сўнгги бир йил давомида фаолият юритаётганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳалла тизимида камида уч йиллик иш стажига эга бўлганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фаолият юритаётган фуқаролар йиғини рейтинг кўрсаткичи бўйича «намунали» деб топилганлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вилоят, туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари, бўлимлари томонидан ижобий тавсифланганлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари томонидан иш фаолияти ижобий деб баҳоланганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
интизомий жазо чораси қўлланилмаганлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги 2021 йил 1 июнга қадар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
педагогика ва молия-иқтисод соҳаларидаги олий таълим муассасаларида бакалавриат таълим йўналиши бўйича ўқув режа ва фан дастурларини фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида иш юритишни ташкил этишни ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш, шунингдек, уларни тегишли фанлар бўйича зарур ўқув адабиётлари билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
педагогика ва молия-иқтисод соҳаларидаги олий таълим муассасаларининг таълим жараёнига тегишли соҳа йўналишларида юқори амалий иш тажрибасига эга бўлган амалиётчи ходимларни, шу жумладан, хорижий олий таълим ва илмий муассасалари билан ҳамкорлик доирасида хорижий профессор-ўқитувчилар ва мутахассисларни шартнома асосида жалб этиш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторини фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари учун олий маълумот зарур бўлган лавозимлар рўйхатини қайта кўриб чиқсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари учун сиртқи таълим шаклида ўқишга қабул қилиш учун тавсиянома шаклини тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев, Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р.Т. Маматов ҳамда олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 8 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/3/0001-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон; 11.12.2024 й., 09/24/833/1016-сон)