Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 28.06.1995 йилдаги 241-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 28.06.1995 йилдаги 241-сон
Date of entry into force
28.06.1995
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ ЯКУНЛАРИНИ ЧИҚАРИШГА ВА ИСЛОҲОТЛАРНИНГ БОРИШИНИ БАҲОЛАШГА ЯНГИЧА ЁНДАШУВЛАР ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таҳлил қилишни тайёрлашнинг ва якунлар чиқаришнинг, шунингдек иқтисодий ислоҳотларнинг боришини баҳолашнинг мавжуд тизими бозор муносабатларининг замонавий талабларига жавоб бермайди, амалга оширилаётган қайта ўзгартиришларнинг ҳақиқий манзарасини, халқ хўжалигида, ҳудудларда ва тармоқ мажмуиларидаги ишларнинг аҳволини акс эттирмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу муносабат билан «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси томонидан Молия вазирлиги, Марказий банк, Вазирлар Маҳкамаси мажмуилари, вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини таҳлил қилиш, уч босқичда — ҳудудий (вилоят, шаҳар, туман), тармоқ ва республика босқичларида ислоҳотларнинг қандай амалга оширилаётганлигини баҳолаш кўрсаткичларининг янги тизими ишлаб чиқилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Якунлар чиқаришга янгича ёндашувнинг асосида бирдан-бир мақсад сифатида ишлаб чиқариш ҳажмларини ўстириш назарда тутилмасдан, балки биринчи навбатда, бозор талабларига мувофиқ ишлаб чиқаришнинг (таклифнинг) маҳсулот, ишлар ва хизматларга бўлган нисбати қўйилади, корхоналарнинг молиявий аҳволи ва тўлов интизомининг ҳолати чуқурроқ таҳлил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўрсаткичларнинг ишлаб чиқилган тизими тармоқлар бўйича ҳам, ҳудудлар бўйича ҳам бозор ислоҳотларининг изчил амалга оширилиши устидан таъсирчан назоратни таъминлаш имконини беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишлаб чиқилган янгича ёндашувлар ва таҳлилий кўрсаткичлар тизими асосида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунларини ўз вақтида ва сифатли чиқаришни таъминлаш ва иқтисодий ислоҳотларнинг боришини баҳолаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитасининг «Ўзбекистон Республикасида ижтимоий-иқтисодий аҳволни ва ислоҳотларнинг боришини таҳлил қилишга ёндашувларни ва кўрсаткичлар тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги хати (1-илова) маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси 1995 йил 1 июлгача ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва ислоҳотларнинг бориши якунларини чиқариш бўйича таҳлилий кўрсаткичлар ва методик тавсияларнинг ишлаб чиқилган тизимини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимликларига, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси мажмуиларига, вазирликларга, идораларга, тармоқ хўжалик бирлашмалари, корхоналар ва ташкилотларга етказсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси, Марказий банк, акционерлик-тижорат банклари мутахассисларидан иборат махсус ишчи гуруҳлар тузсин ҳамда уларни кўрсаткичлар таҳлили ва тизимига янгича ёндашувларни ўрганиш ва жорий этиш бўйича жойларда иш олиб бориш учун Қорақалпоғистон Республикасига, вилоятларга жўнатсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси мажмуилари раҳбарлари тармоқлар ва корхоналар даражасида ана шундай тушунтириш ва таҳлил қилиш ишларини ташкил этсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўрсатиб ўтилган иш 1995 йил 8 июлгача тугаллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Республика, ҳудудлар ва мажмуилар бўйича ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва иқтисодий ислоҳотларнинг бориши якунларини кўриб чиқиш муддатлари 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 2-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамаси мажмуилари, вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якунларни чиқаришда иқтисодий ислоҳотларнинг қандай амалга оширилаётганлигини тавсифловчи кўрсаткичларга, жумладан, мулкчилик шаклларининг ўзгартирилишига ва бозор инфраструктураси ривожлантирилишига, қимматли қоғозлар бозорининг шаклланишига, иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларга, маҳаллий бюджетларнинг бажарилишига, корхоналар ва хўжаликларнинг молиявий аҳволига, тўлов интизомининг ҳолатига, пул муомаласига, истеъмол бозорини товарлар билан тўлдиришга ҳамда аҳоли турмуш даражасига, экспорт имкониятларининг ривожлантирилишига алоҳида эътиборни қаратсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якунларни чиқаришга республика, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар, корхоналар, ташкилотлар, тармоқлар ва мажмуилар иқтисодиётини ривожлантиришга таъсир кўрсатишнинг, шунингдек ижрочиларнинг топширилган иш участкаси учун жавобгарлигини оширишнинг муҳим воситаларидан бири сифатида қарасинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Республика, ҳудудлар ва мажмуилар даражасида ижтимоий-иқтисодий аҳвол ва ислоҳотларнинг бориши тўғрисидаги ҳисобот таҳлил этиш натижалари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотларга етказилсин, ҳар бир туман, шаҳар, вилоят ва умуман республика бўйича оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Вазирликлар, идоралар, концернлар, корпорациялар ва уюшмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар статистика ҳисоботининг ишончли маълумотларини «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси томонидан белгиланган тартибда тўлиқ ҳажмда ўз вақтида тақдим этсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳокимликлар, вазирликлар ва идоралар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажмуиларининг кўриб чиқиши учун тақдим этилган ахборотнинг ишончлилиги учун шахсий жавобгарлик статистика, молия, солиқ, банк органлари раҳбарлари зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси ва унинг жойлардаги органлари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тақдим этиладиган статистика ахборотининг тўлиқлиги ва ишончлилиги устидан мунтазам ва қаттиқ назоратни таъминласинлар, айбдорлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка тортилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Белгилаб қўйилсинки, вазирликлар, идоралар, банклар идоравий (тармоқ) статистика ҳисоботини жорий этишни фақат «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси билан келишув бўйича ва унга ҳисобот ахбороти тақдим этган ҳолда амалга оширадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси корхоналар ва ташкилотлар учун белгиланган статистика ҳисоботининг бошланғич шаклларини бозор муносабатларини шакллантириш талабларига мувофиқ уларни имкони борича соддалаштириш ва такомиллаштириш мақсадида қайта рўйхатдан ўтказсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1996 йилда статистика ишларини амалга ошириш юзасидан Давлат буюртмаси лойиҳаси 1995 йил 1 сентябрга қадар Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков ва Бош вазирнинг ўринбосари Ў.Қ. Исмоилов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1995 йил 28 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
241-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
1995 йил 28 июндаги 241-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида ижтимоий-иқтисодий аҳволни ва ислоҳотларнинг боришини таҳлил қилишга ёндашувларни ва кўрсаткичлар тизимини такомиллаштириш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таҳлил қилиш ва якунлар чиқаришни тайёрлашнинг мавжуд тизими, шунингдек иқтисодий ислоҳотларнинг боришини баҳолаш бозор муносабатларининг замонавий талабларига жавоб бермайди, амалга оширилаётган қайта ўзгартиришларнинг ҳақиқий манзарасини, халқ хўжалигидаги, ҳудудлардаги ва тармоқ мажмуиларидаги ишларнинг аҳволини акс эттирмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу муносабат билан ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 16 майда Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йилнинг биринчи чорагида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларига бағишланган йиғилишида берган топшириғига мувофиқ «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси томонидан Молия вазирлиги, Марказий банк ва бошқа иқтисодий идоралар билан биргаликда, шунингдек ҳудудий тузилмалар ва корхоналар мутахассислари иштирокида республикада иқтисодий ва ижтимоий аҳволни таҳлил этиш ва иқтисодий ислоҳотларнинг боришини баҳолаш тизими ва механизмини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таклиф этилган ёндашувлар, таҳлил этиш принциплари ва кўрсаткичлар тизими 1995 йил 22 июнда Вазирлар Маҳкамасида бўлиб ўтган кенгашда мажмуилар, вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар ва корпорациялар раҳбарлари томонидан ишлаб чиқилди ва умуман олганда улар томонидан маъқулланди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таҳлил этишга методик ёндашувларнинг асосига ҳудудлар, Вазирлар Маҳкамасининг мажмуилари даражасида якунларни кўриб чиқишни ташкил этишнинг принципиал жиҳатдан янги тартиби, фақат ишлаб чиқариш фаолияти натижаларини акс эттириб қолмасдан, балки энг аввало корхоналар ва иқтисодиёт секторларининг молиявий аҳволини, ривожланиш тамойилларини ва таркибий силжишларни, мулкчилик муносабатлари ўзгаришини, аҳоли турмуш даражасини акс эттирувчи бошқарувнинг барча даражалари учун такомиллаштирилган хусусий таҳлилий кўрсаткичлар қўйилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Якунлар чиқариш механизмини тайёрлашда ва таҳлилий кўрсаткичлар тизимини шакллантиришда қабул қилинган асосий қоидалар қуйидагилар ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Биринчидан, якунлар чиқаришнинг уч даражаси — ҳудудий функционал ва тармоқ мажмуилари даражаси, республика даражаси белгиланган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳудудий даражада якунлар қишлоқ туманлари, шаҳарлар ва вилоятлар бўйича кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мажмуилар бўйича якунларни кўриб чиқиш учун олтита асосий функционал-тармоқ блоклар — индустриал, деҳқончилик, инвестиция, ижтимоий, транспорт ва коммуникациялар, ташқи иқтисодий блоклар белгиланган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика даражасида якунларни ҳудудлар ва мажмуилар бўйича танқидий кўриб чиқиш ва умумлаштириш билан бир қаторда хусусийлаштириш жараёнларини, бозор инфраструктурасини ва қимматли қоғозлар бозорини шакллантиришга, шунингдек муҳим макроиқтисодий кўрсаткичлар ва мутаносибликларни таҳлил қилишга алоҳида эътибор берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳар бир даража учун таҳлилий кўрсаткичлар ва шаклларнинг қўшимча тизими ишлаб чиқилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иккинчидан, кўрсаткичлар тизимини шакллантиришда уларни алоҳида акс эттириш ва таҳлилнинг ҳар хил даражалари ўртасидаги тўғридан-тўғри корреспонденциялаш принципи амалга оширилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муҳим таҳлилий блоклар бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика — вилоятлар, туманлар (шаҳарлар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика — мажмуилар — тармоқлар ва корхоналар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вилоятлар — мажмуилар — тармоқлар ва корхоналар даражасида таҳлиллар ўртасидаги алоқани таъминловчи оралиқ кўрсаткичлар белгиланган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бу корхоналар ва тармоқлар фаолияти натижаларининг минтақаларда ва умуман республикада шаклланаётган умумиқтисодий вазиятга аниқ таъсирини белгилаш имконини беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнозида бундай ёндашув уларга манзилли тус бериб уларни ҳудудлар ва тармоқлар даражасида аниқлаштириш имконини беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Учинчидан, кўрсаткичларнинг ишлаб чиқилган тизими миқдорий ва ҳажмли индикаторларни таҳлил қилишга эмас, балки иқтисодиётдаги сифат ўзгаришларини, шаклланаётган ривожланиш тамойилларини, таркибий ва тизимли квота ўзгартиришларни тадқиқ этиш ва баҳолашга, мавжуд номутаносибликларни, иқтисодий вазиятга ҳамда ислоҳотларнинг боришига салбий таъсир кўрсатаётган сабаблар ва омилларни таҳлил этишга йўналтирилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тўртинчидан, таҳлилни ўтган йил билан таққослаган ҳолда умуман ҳисобот даври учунгина эмас, балки йил чораклари бўйича амалга ошириш мўлжалланган. Бу шу йилнинг ўзида юз берган асосий тенденциялар ва ўзгаришларни аниқлаш ва шунинг асосида энг яқин йил чораги, ярим йиллик прогнозига тузатиш киритиш имконини беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу йилнинг биринчи ярим йиллигида иқтисодий ислоҳотларнинг бориши якунлари таҳлилини ўз вақтида ва сифатли чиқариш мақсадида ишлаб чиқилган ёндашувлар ва кўрсаткичлар тизими асосида қуйидаги ташкилий тадбирларни амалга ошириш мўлжалланган:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1 июлдан 8 июлгача бўлган даврда — «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси, Марказий банк ходимлари иштирокида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва ислоҳотларнинг бориши якунларини маълумотларини шакллантириш ва уларни таҳлил этиш методикаси бўйича минтақавий (зонал) семинарлар ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15 июлгача бўлган даврда — марказий иқтисодий органларнинг раҳбарлари ва мутахассислари иштирокида шу йилнинг биринчи ярим йиллигидаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунларини тайёрлаш ҳамда ҳокимликлар ва Вазирлар Маҳкамаси мажмуилари мажлисларида кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шу йилнинг 25 июлигача — якунларни кўриб чиқиш натижалари материалларини халқ хўжалигида шаклланган вазиятга баҳо берган ҳолда ҳокимликлар ва мажмуилар даражасида умумлаштириш, Вазирлар Маҳкамаси мажмуилари раҳбарлари билан биргаликда кўриб чиқилгандан кейин Вазирлар Маҳкамаси мажлисига киритиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, кўрсатиб ўтилган уччала даражаларнинг ҳар бирида йил чораги, ярим йиллик, тўққиз ойлик ва умуман йил учун якунлар чиқаришнинг аниқ муддатлари тизими ишлаб чиқилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мўлжалланган чора-тадбирларни амалга ошириш республика Ҳукуматининг тегишли қарор қабул қилишини талаб этади.