Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ЎЗАГРОҚУРИЛИШ» РЕСПУБЛИКА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ДАВЛАТ-КООПЕРАТИВ ҚУРИЛИШ БИРЛАШМАСИНИНГ УСТАВИГА ҚИСМАН ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
«22. Раис, унинг ўринбосарлари ва бошқарув аъзолари бирлашма Кенгаши томонидан сайланадилар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадилар».
«28. «Ўзагроқурилиш» бирлашмасининг раиси бошқармалар ва аппарат мустақил бўлимларининг бошлиқларини, бирлашмага қарашли корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарларини лавозимларига тайинлайди ва эгаллаб турган лавозимларидан озод қилади».
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 25 июнь,
313-сон