Ҳужжат кучини йўқотган 25.05.2011 16.06.1995 йилдаги 223-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 16.06.1995 йилдаги 223-сон
Date of entry into force
16.06.1995
Ҳужжат кучини йўқотган 25.05.2011
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЕРЛАРНИНГ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВА ЎРМОН ХЎЖАЛИГИНИ ЮРИТИШ БИЛАН БОҒЛИҚ БЎЛМАГАН ЭҲТИЁЖЛАР УЧУН ОЛИБ ҚЎЙИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВА ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИ КЎРГАН ЗАРАРНИНГ ЎРНИНИ ҚОПЛАШ МИҚДОРЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 146-сонли «Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ерларнинг қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун олиб қўйилиши муносабати билан қишлоқ хўжалиги кўрган зарарнинг ўрнини тўлиқ қоплаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикасида ерларнинг қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун олиб қўйилиши муносабати билан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши кўрган зарарнинг ўрнини қоплаш миқдорлари 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*Иловалар берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 15 июндаги 282-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида ерларнинг қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун олиниши муносабати билан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ҳажмларини аниқлаш ҳамда уларнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 20-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Олиб қўйилган лалми ерларнинг 1 гектари ўрнига тенг баҳодаги янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати қуйидаги миқдорларда белгиланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
текисликдаги (ёғингарчилик кам бўладиган) зонада — ҳайдаладиган лалми ерлар учун 7,5 ва бўз лалми ерлар учун 2,4 минг сўм;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
текислик-паст-баландликдаги (ёғингарчилик ўртача бўладиган) зонада — ҳайдаладиган лалми ерлар учун 11,1 ва бўз лалми ерлар учун 3,6 минг сўм;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тоғ олди ва тоғ (ёғингарчилик етарли бўладиган) зонада — ҳайдаладиган лалми ерлар ва кўп йиллик дарахтзорлар учун 13,8 ва бўз лалми ерлар учун 4,4 минг сўм».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўрсатиб ўтилган Низомнинг 1 ва 2-жадваллари ва Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 11 декабрдаги 595-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1995 йил 16 июнь,

223-сон