12.03.1997 йилдаги 136-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 12.03.1997 йилдаги 136-сон
Date of entry into force
12.03.1997
Ҳужжат 12.03.1997 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ИЛМИЙ-ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармонини амалга ошириш, қишлоқ хўжалиги фанининг ишлаб чиқариш билан алоқасини мустаҳкамлаш, қишлоқ, ўрмон ва сув хўжалигини илмий таъминлашни бошқаришни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) таркибига кирувчи ҳудудий бўлимлар, бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг марказий аппарати тузилмаси 2-иловага мувофиқ, унинг ходимларининг чекланган сони 57 (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) нафар ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларининг сони 70 нафардан иборат этиб тасдиқлансин, уларнинг харажатлари республика бюджети ҳисобидан амалга оширилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази тўғрисида Низом 3-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ ҳудудий бўлимларининг намунавий тузилмаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Марказга бош директор бошчилик қилади. Марказ бош директорининг икки нафар ўринбосари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлишига рухсат берилсин. Бош директор ва унинг ўринбосарлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказда Илмий-техника кенгаши ташкил этилади, унинг таркибига лавозимига кўра Марказ бош директори (Кенгаш раиси), унинг ўринбосарлари ва бош илмий котиб, Фан ва техника давлат қўмитаси раиси, Фанлар академияси президенти, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, Олий ва ўрта махсус таълим вазири, Давлат ўрмон қўмитаси раиси, Гидрометеорология бош бошқармаси бошлиғи, шунингдек етакчи олимлар ва мутахассислар кирадилар. Илмий-техника кенгаши аъзоларининг шахсий таркиби (кенгаш таркибига лавозимига кўра кирадиганлардан ташқари) Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директори мақоми ҳамда моддий ва маиший таъминот шароитларига кўра Ўзбекистон Республикаси вазирига, Марказ бош директорининг биринчи ўринбосари — вазирнинг биринчи ўринбосарига, Марказ бош директорининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси вазир ўринбосарларига тенглаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Марказ, Қорақалпоғистон Республикаси вазирлар кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари Марказнинг ҳудудий бўлимларини ташкил этиш бўйича ташкилий тадбирларни бир ой муддатда амалга оширсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, Марказнинг Қорақалпоғистон республика ва вилоятлар бўлимларининг раҳбарлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ва вилоятлар ҳокимликларининг тақдимномасига кўра Марказ бош директори томонидан тайинланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг Қорақалпоғистон республика бўлими ходимлари учун Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясида амалда бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари сақлаб қолинсин. Марказнинг вилоят бўлимлари ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича вилоятларнинг қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари ходимларига тенглаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Марказ ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги икки ҳафта муддатда Марказнинг ҳудудий бўлимлари тўғрисида Намунавий низомни тасдиқласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилаб қўйилсинки, бюджет маблағлари ва хўжалик фаолиятидан олинган даромадлар Марказ илмий-тадқиқот институтлари фаолиятини маблағ билан таъминлаш манбалари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Илмий-тадқиқот институтлари фаолиятини хўжалик шартномалари бўйича (хўжалик ҳисоби) фаолиятдан маблағ билан таъминлаш 2000 йилга бориб 50 фоизгача етказилиши лозимлиги белгилаб қўйилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ, унинг илмий ташкилотлари ходимлари учун Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясида амалда бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари сақлаб қолинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилаб қўйилсинки, Фанлар академияси ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 5-иловага мувофиқ илмий-тадқиқот ташкилотлари илмий-тематик режаларининг агросаноат мажмуини ривожлантириш муаммоларига тегишли қисми Марказнинг Илмий-техника кенгаши билан келишиб олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Марказга Марказнинг (бюджет маблағларидан ташқари) хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган, шунингдек жалб этилган бошқа маблағлар ҳисобига махсус молия ва инновация (илмий-техник ривожлантириш, инновациялар, олимларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва бошқалар) жамғармалари ташкил этиш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғармалар тўғрисидаги низом, уларнинг маблағларини шакллантириш ва сарфлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишиб олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази Тошкент шаҳар, Усмон Юсупов кўчасидаги 1-уйга жойлаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1997-1998 йилларда Марказ буюртманомаларига биноан Марказни ва унинг ҳудудий бўлимларини замонавий компьютер ва ахборот тизимлари билан таъминлаш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун зарур маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказга 3 та енгил автомобилни янгилаш учун маблағлар ва ҳудудий бўлимлар учун 13 та енгил автомобиль харажатларига лимит ажратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги Марказни белгиланган тартибда телефон ва телекс алоқаси, шу жумладан ҳукумат алоқаси билан таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 5 октябрдаги 252-сон ва 1996 йил 16 январдаги 26-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Қ.Ғ. Обидов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1997 йил 12 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
136-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
1997 йил 12 мартдаги 136-сон қарорига
1-ИЛОВА

Марказ таркибига кирувчи ҳудудий бўлимлар, бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙXАТИ

1. Республика ташкилотлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Пахта» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, Тошкент вилояти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ғўза селекцияси ва уруғчилиги» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, Тошкент вилояти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Племэлита» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, Тошкент вилояти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Дон» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, Жиззах шаҳри;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қоракўл» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, Самарқанд шаҳри;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-ишлаб чиқариш корпорацияси, Тошкент вилояти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти, Тошкент вилояти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти, Тошкент вилояти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон сабзавот-полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадкиқот институти, Тошкент вилояти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон шоликорлик илмий-тадқиқот институти, Тошкент вилояти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институти, Тошкент вилояти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон ветеринария илмий-тадқиқот институти, Самарқанд шаҳри;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий-тадқиқот институти, Тошкент вилояти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон пиллачилик илмий-тадқиқот институти, Тошкент шаҳри;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон бозор ислоҳотлари илмий-тадқиқот институти, Тошкент шаҳри;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқончилик илмий-тадқиқот институти, Чимбой шаҳри;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
А. Чудная номидаги илғор тажриба мактаби, Тошкент вилояти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пахтачилик бўйича марказий назорат-уруғчилик станцияси, Тошкент вилояти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Каноп экинлари тажриба станцияси, Тошкент вилояти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Марказнинг Қорақалпоғистон Республика бўлими:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон шоликорлик илмий-тадқиқот институтининг Қорақалпоғистон филиали;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институтининг Қорақалпоғистон филиали;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Дон» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасининг Қорақалпоғистон филиали;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтининг Қорақалпоғистон филиали;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-ишлаб чиқариш корпорациясининг Қорақалпоғистон филиали;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Племэлита» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасининг Қорақалпоғистон филиали;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бозор ислоҳотлари илмий-тадқиқот институтининг Қорақалпоғистон филиали;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ветеринария илмий-тадқиқот институтининг Қорақалпоғистон филиали.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Марказнинг вилоят бўлимлари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
1997 йил 12 мартдаги 136-сон қарорига
2-ИЛОВА

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази аппарати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тузилмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
1997 йил 12 мартдаги 136-сон қарорига
3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 6 январдаги Фармони билан ташкил этилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Марказ қишлоқ хўжалиги соҳасидаги илмий-тадқиқот институтлари, конструкторлик бюролари, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари ҳамда бошқа илмий ва илмий-ёрдамчи ташкилотларнинг бирлашмаси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Идоравий мансублигидан қатъи назар, республика илмий муассасалари ва олий ўқув юртлари томонидан агросаноат мажмуида ўтказиладиган илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириб борувчи орган вазифасини бажаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Марказ ўз ишларини Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси, Фан ва техника давлат қўмитаси ҳамда бошқа вазирликлар ва идоралар, илмий-тадқиқот ташкилотлари ва олий ўқув юртлари билан биргаликда олиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорларига ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ҳамда бошқа норматив ҳужжатларга амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Марказ юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва Марказнинг номи давлат тилида ёзилган муҳрга эга бўлади, Марказнинг амалдаги қонунчиликка мувофиқ банкларда жорий ва валюта ҳисоб-китоб счётлари бўлади, ўзига ажратилган маблағларни тақсимлайди ва уларни мустақил равишда тасарруф этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Марказнинг асосий вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қуйидагилар Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ватанимиз ва жаҳон илм-фани ва амалиётининг энг яхши ютуқларидан тўлароқ фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда республика агросаноат мажмуининг энг муҳим муаммолари бўйича илмий тадқиқотларни ташкил этиш. Уларнинг натижаларини қишлоқ хўжалиги самарадорлигини янада ошириш мақсадида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғориладиган, лалми ерларнинг ва ўрмон ерларининг, тоғли, чўл ҳудудлари ва яйловларнинг унумдорлигини ҳамда улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш илмий-услубий асосларини ишлаб чиқиш. Қишлоқ хўжалиги экинларини ўстириш, ҳосилини сақлаш ва қайта ишлашнинг, чорва моллари ва парранда ўстиришининг, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг ресурсларни тежовчи технологияларини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
селекция ва уруғчилик соҳасидаги тадқиқотларни кенгайтириш, селекцияга оид ютуқларни синаб кўриш ва муҳофаза қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чорвачиликнинг илмий муаммоларини, ветеринариянинг назарий асосларини ишлаб чиқиш, даволаш-олдини олиш тадбирларининг илмий асосланган тизимларини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсимликларни ҳимоя қилишнинг биологик ва уйғунлаштирилган усуллари соҳасидаги тадқиқотларни ташкил этиш, кам заҳарли ербицидларни, пестицидларни, ўстириш кўмакчиларини ҳамда атроф-муҳит ва экологик жиҳатдан тоза маҳсулот олиш учун хавфсиз бўлган бошқа юқори сифатли бирикмаларни қидириб топиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий тадқиқотлар соҳасида шартнома муносабатларини ривожлантириш, тугалланган, ишланмаларни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига жорий қилиш учун илмий ходимлар ва мутахассисларнинг манфаатдорлигини ҳамда масъулиятини рағбатлантирувчи чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ ва сув хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш муаммоларини ишлаб чиқиш, юқори самарали, ижтимоий йўналтирилган кўп укладли иқтисодиётни шакллантириш, товар ишлаб чиқарувчиларнинг иқтисодий мустақиллигини кенгайтириш, хўжалик ичидаги муносабатлар механизмини такомиллаштириш, қишлоқда хусусий тадбиркорликни ва кичик бизнесни ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори унум билан ишлайдиган, мустаҳкам ва тежамкор қишлоқ хўжалиги машиналари ва механизмларининг янги турларини яратиш ва жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эскидан суғориб келинаётган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва реконструкция қилишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, янги ерларни ўзлаштириш, суғоришнинг илғор усулларини ва сувни тежовчи технологияларни жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалигини ташкил этиш ва юритишнинг жаҳон илғор тажрибасини ўрганиш ва ижодий қўллаш, халқаро ва хориждаги етакчи илмий-тадқиқот марказлари билан ҳамкорликни ривожлантириш, тасарруфидаги ташкилотлар илмий ходимларининг чет эл илмий муассасаларида малака оширишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори малакали илмий кадрлар (фан докторлари ва номзодлари) тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республикада ҳамда хорижда қишлоқ ва сув хўжалиги раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этишда қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
институтлар ва олимларнинг илмий асарларини нашр этиш, илмий билимларни оммалаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Марказнинг функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Илмий тадқиқотларни ташкил этиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республикада қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги бўйича илмий тадқиқотларни мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз муассасалари кучи билан агросаноат мажмуини ривожлантиришнинг муҳим йўналишларига доир фундаментал ҳамда амалий тадқиқотлар лойиҳалари ва дастурларини ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда илмий-тадқиқот муассасаларини, уларнинг филиалларини ва тасарруфидаги бошқа ташкилотларни ташкил қилади, қайта ташкил этади ва тугатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агросаноат мажмуининг муҳим долзарб йўналишлари бўйича илмий, илмий-амалий конференциялар, симпозиумлар уюштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фундаментал ва амалий тадқиқотларнинг муҳим йўналишлари бўйича илмий кенгашлар, жамиятлар ва бошқа бирлашмалар ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика агросаноат мажмуини ривожлантиришнинг илмий техник потенциалини ривожлантириш, илм-фаннинг моддий базасини мустаҳкамлаш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг топшириқларига, вазирликлар ва идоралар талабларига биноан агросаноат мажмуини ривожлантиришнинг йирик илмий, илмий-техник, ижтимоий-иқтисодий лойиҳалари ва дастурларини экспертизадан ўтказади, ўз ваколатлари доирасида манфаатдор ташкилотлар ва муассасалар билан биргаликда уларни муҳокама қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий ахборотларнинг амалий банкини ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ ҳар йили ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот топширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Фан ва техника ютуқларини жорий этиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазир ҳамда бошқа идоралар билан биргаликда деҳқончилик ва чорвачиликнинг, тупроқ унумдорлигини, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ва чорва моллари маҳсулдорлигини ошириш, қишлоқ хўжалигини интенсификациялаш, қишлоқ хўжалиги экинларининг янги серҳосил навларини минтақалаштириш бўйича ресурсларни ва энергияни тежовчи замонавий технологияларнинг илмий асосланган тизими дастурини тузади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ ташкилотлари томонидан бажарилган илмий ва техник ишланмаларнинг деҳқончилик, чорвачилик, ирригация, мелиорация ва ўрмон хўжалигига жорий этилиши устидан муаллифлик назоратини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалигининг фан ютуқларига нисбатан таъсирчанлигини ошириш, жорий этиш хизматини яхшилаш, илмий муассасалар, қишлоқ хўжалиги ҳамда сув хўжалиги корхона ва ташкилотлари ўртасидаги хўжалик ҳисоби бўйича, муносабатларни ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республиканинг уруғчилик хўжаликларини бошоқли дон экинларининг, ғўза, шоли, сабзавот, ем-хашак ва бошқа экинларнинг сара ва сара уруғлари билан таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молларнинг янги зотларини яратиш бўйича наслчилик ишлари яхшилашга доир тадбирларни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳалаш ва конструкторлик ташкилотларининг қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, ер тузиш, мелиорация ва сув хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлигини мустаҳкамлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказда ҳамда жойларда фан ва техника ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий этиш учун хўжалик ҳисобидаги бўлинмаларни ташкил қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Марказ фаолиятига раҳбарлик қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Марказ ўзига қарашли бўлинмаларнинг мустақиллигини ҳар томонлама таъминлаб ўз ишини коллегиаллик, яккабошчилик ва марказлаштирилган раҳбарликни бирга қўшиш асосида ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Марказга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган бош директор бошчилик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Марказда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган бош директорнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосари лавозимлари жорий этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Марказда илмий-техник кенгаш ва ҳайъат ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Марказ ҳайъатининг қарорлари бош директорнинг буйруқлари билан ҳаётга жорий этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Марказнинг бош илмий котиби мақомига кўра бош директорнинг ўринбосарига тенглаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Марказ ўз олдида турган вазифалар доирасида вазирлик-идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, корхоналар ташкилотлар, муассасалар олий ўқув юртларидан Марказнинг фаолияти учун зарур ахборотини белгиланган тартибда сўраш ва олиш ҳуқуқига эгадир. Зарурат бўлганда Марказ бошқа вазирликлар, идоралар ва муассасалар билан биргаликда қарорлар, буйруқлар ва йўриқномалар қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Марказнинг бош директори:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказга умумий раҳбарликни амалга оширади, жорий масалаларни ҳал этади, марказдаги ишларнинг аҳволи юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси олдида шахсан жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори давлат органлари, илмий муассасалар ва хорижий ташкилотларда Марказ номидан вакиллик қилади, унинг манфаатларини ҳимоя қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий-техник кенгаш, Марказ ҳайъати ва унинг аппарати ишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадқиқотлар дастурини тасдиқлайди, энг муҳим илмий-тадқиқот ишлари бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий асарлар нашр этилиши режаларини тасдиқлайди ва уларнинг бажарилишини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларига раҳбарлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
долзарб илмий ва илмий-техник муаммоларни ҳал этиш, шунингдек, ташкилий масалалар учун олимлар ва мутахассисларнинг доимий ва вақтинчалик илмий ва маслаҳат жамоаларини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ молиявий ресурсларининг бош бошқарувчиси ҳисобланади ҳамда улардан тўғри фойдаланилиши устидан назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимларнинг белгиланган сони доирасида Марказ марказий аппарати, бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ўзига қарашли корхоналар ва ташкилотларнинг штат жадвалини, ўзига қарашли муассасалар ва ташкилотлар тўғрисидаги низомлар (уставлар)ни тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг тақдимномасига кўра Марказнинг Қорақалпоғистон республика ва вилоят бўлинмалари раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва эгаллаб турган лавозимдан озод қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ аппарати ходимларини, ўзига қарашли институтлар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг раҳбар ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ барча таркибий бўлинмалари раҳбарларининг ва аппарати ходимларининг жавобгарлиги даражасини белгилайди, белгиланган тартибда рағбатлантириш ва жазо чораларини қўллайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўп йиллик меҳнати, ўз вазифаларига виждонан муносабатда бўлганлиги, алоҳида муҳим вазифаларни бажарганлиги учун марказий аппарат ходимларининг айрим тоифалари, ўзига қарашли институтлар ва ташкилотларнинг раҳбарлари мансаб маошлар устамалар белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий аппарат, ҳудудий бўлинмалар ва ўзига қарашли институтлар, корхоналарнинг алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларини белгиланган тартибда давлат мукофотлари билан мукофотлашга ва фахрий унвонлар беришга тақдим этади, ходимларни Марказнинг фахрий ёрлиқлари, қимматли совғалар ёки пул мукофотлари билан тақдирлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Марказнинг таркиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Марказ илмий-тармоқ ва ҳудудий принцип бўйича қурилади, Унинг таркибига тармоқ бўлимлари, Марказнинг Қорақалпоғистон республика ва вилоят бўлимлари, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари, илмий-тадқиқот институтлари, конструкторлик бюролари, экспериментал заводлар, хўжаликлар, кутубхоналар ва бошқа илмий ҳамда илмий-ёрдамчи бўлинмалар киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Марказнинг тасарруфидаги асосий фондлар ва бошқа мол-мулк давлат мулки ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Марказ ва унинг муассасалари ҳузурида амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ мулкчиликнинг турли шаклларидаги ташкилотлар ва корхоналарни бирлаштирувчи, энг юқори репродукцияларни ишлаб чиқариш, наслчилик ишлари, янги технологияларни кенг фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, қишлоқда ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир тавсияларни текшириш ва бошқа илмий-ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи фирмалар, кичик ва қўшма корхоналар, хўжалик жамиятлари, ширкатлар ва уюшмалар ташкил этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Марказ, унинг Қорақалпоғистон республика ва вилоятлар бўлимлари, мустақил илмий-тадқиқот институтлари, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари ва уларга тенглаштирилган ташкилотлар давлат рўйхатидан, ўтказилган пайтдан бошлаб юридик шахс ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Қорақалпоғистон республика ва вилоятлар бўлимлари тўғрисидаги низом Марказ ҳайъати томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Марказнинг илмий-техник кенгаши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Илмий-техник кенгаш таркибига лавозимига кўра Марказнинг бош директори (кенгаш раиси), унинг ўринбосарлари ва бош илмий котиб, Фан ва техника давлат қўмитаси раиси, Фанлар академияси президенти, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, Олий ва ўрта махсус таълим вазири, давлат ўрмон қўмитаси раиси, «Бош-гидромет» бошлиғи шунингдек, етакчи олимлар ва мутахассислар киради. Илмий-техник кенгаш аъзоларининг шахсий таркиби (унинг таркибига лавозимига кўра кирувчи шахслардан ташқари) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Илмий-техник кенгаш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистонда деҳқончилик фани ривожланишининг муҳим масалаларини кўриб чиқади ва уни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилайди. Фанлар академияси илмий-тадқиқот ташкилотлари ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг деҳқончилик саноати мажмуини ривожлантириш муаммоларига оид илмий-тематик режалари Марказнинг илмий-техник кенгаши билан келишилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика деҳқончилик саноати мажмуидаги инновациялар тўғрисидаги ахборотни эшитади ҳамда фан ва техника ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий этишни фаоллаштиришга доир тавсияларни ишлаб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Марказнинг ҳайъати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Марказда 11 аъзодан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади. Марказнинг бош директори, унинг ўринбосари ва бош илмий котиб лавозимларига кўра ҳайъат аъзолари ҳисобланадилар. Ҳайъат аъзоларининг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Марказ ҳайъати:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий тадқиқотлар режаларини ҳамда фан ва техника ютуқларини жорий этиш режаларини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
марказнинг тегишли бўлимлари орқали илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятига раҳбарликни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий маърузаларни ва фаннинг долзарб йўналишлари бўйича ахборотларни эшитади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фундаментал ва амалий тадқиқотларни мувофиқлаштиради уларнинг илмий даражасини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
деҳқончилик фанининг энг муҳим муаммолари бўйича илмий кенгашлар, қўмиталар, комиссияларни тасдиқлайди ва улар фаолиятига раҳбарлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказга юкланган вазифаларни бажариш учун белгилан тартибда илмий-тадқиқот, илмий-ёрдамчи муассасалар ва корхоналар ташкил этади, ушбу муассасалар, корхоналар тўғрисидаги низомларни ва уларнинг уставларини тасдиқлайди, шунингдек, ташкил этиладиган илмий-тадқиқот муассасаларининг иш йўналиши ихтисослашувини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий конференциялар ва кенгашлар чақиради, мунозаралар ўтказади, тадқиқот экспедициялари ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фан ва техникани ривожлантириш йўналишлари бўйича Марказнинг фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ тизимида малакали кадрлар тайёрлаш бўйича режаларни муҳокама қилади ва ушбу ишларга раҳбарлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ бўлимлари ва илмий муассасаларнинг фанга ажратган маблағлардан самарали фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларни эшитади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий муассасалар ва корхоналарнинг халқаро алоқалар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
институтларнинг тақдимномаси ва Марказ бўлимларининг тавсияси бўйича илмий муассасалар илмий кенгашлари таркибини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
диссертацияларни ҳимоя қилиш бўйича ихтисослаштирилган кенгашлар таркибини Олий аттестация комиссияси тасдиқлаши учун тақдим этади ҳамда ихтисослаштирилган кенгашлар раисларининг ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларини эшитади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий тадқиқотлар ва тажриба-конструкторлик ишлари натижаларидан амалиётда фойдаланишга кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Низомга Марказнинг барча муассасалари ва мансабдор шахслари томонидан риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кадрлар масалаларини кўриб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Марказ ҳайъати унинг мажлисида ўз аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирда қарор қабул қилиш ҳуқуқи эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Ҳайъатнинг қарори очиқ кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Ҳайъат қарорлари Марказ бош директори томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VIII. Марказнинг илмий-тадқиқот муассасалари (институтлар, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари, конструкторлик бюролари)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Марказнинг илмий-тадқиқот ва илмий-ишлаб чиқариш фаолияти унинг илмий-тадқиқот муассасаларида (институтлар, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари, конструкторлик бюролари ва бошқа муассасаларда) жамланган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Институтлар, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари ўз фаолиятини Марказ бўлимларининг услубий раҳбарлигида амалга оширадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари, илмий-тадқиқот институтлари директорлари, директорларнинг ўринбосарлари Марказнинг бош директори томонидан йирик олимлар, одатда, фан докторлари орасидан контракт асосида беш йилгача муддатга тайинланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Институтлар, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари директорлари ўзлари раҳбарлик қилаётган илмий муассасалар, ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти ҳамда фан ютуқлари ишлаб чиқаришга жорий этилиши учун шахсан жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Институтнинг илмий котиби, илмий-тадқиқот бўлинмалари институт бўлими, шуъбаси, лабораторияси, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси) мудирлари директор томонидан контракт асосида, одатда танловдан ўтган фан докторлари орасидан тайинланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Илмий-тадқиқот институтлари, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари ҳузурида белгиланган тартибда саноат корхоналари, конструкторлик, технологик ва лойиҳа бюролари, ҳисоблаш марказлари, тажриба хўжаликлари, шунингдек, кооперативлар, кичик қўшма корхоналар ташкил этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Илмий-тадқиқот муассасалари (институтлар, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари, конструкторлик бюролари) ва Марказнинг барча ишлаб чиқариш тузилмалари мазкур Низом ва Марказ ҳайъати томонидан тасдиқланадиган намунавий уставлар асосида фаолият кўрсатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IX. Марказ фаолиятининг иқтисодий асослари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Марказ фаолиятининг иқтисодий асосини ишлаб чиқариш фондлари ҳамда эгалик қилиш ва фойдаланиш учун унга давлат томонидан берилган бошқа мол-мулк, институтлар, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари ва бошқа илмий муассасаларнинг, шунингдек, Марказ тизимига қўшиб олинган ишлаб чиқариш корхоналарининг ишлаб чиқариш фондлари ва мол-мулки ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Марказ ва унинг муассасалари амалдаги қонун ҳужжатларга мувофиқ ташқи иқтисодий фаолиятда қатнашишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари хўжалик шартномаси (хўжалик ҳисоби) фаолиятидан олинган даромадлар Марказ илмий муассасалари фаолиятини маблағ билан таъминлаш манбалари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Илмий-тадқиқот, хўжалик, ташқи иқтисодий фаолият ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан назарда тутилган бошқа фаолиятдан тушган маблағлар Марказнинг мулки ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Марказнинг илмий тадқиқот ташкилотлари жорий ишларни ва бошқа ишларни бажариш учун асосий фондлардан ва унинг ихтиёридаги айланма маблағлардан фойдаланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Марказнинг хўжалик ҳисобидаги муассасалари, бирлашмалари, илмий-тадқиқот ташкилотлари ўз хўжалик, тадбиркорлик илмий ва инновация фаолиятини ушбу фаолиятдан олинган дароматлар ва бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобига амалга оширадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Марказ ўз маблағлари (бюджет маблағларидан ташқари ўз муассасаларининг хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятидан олган даромадларнинг бир қисми, шунингдек, бошқа жалб қилинган маблағлар ҳисобига махсус молиявий ва инновация жамғармалари (илмий-техник ва ижтимоий ривожланиш, олимларни ижтимоий ҳимоя қилиш, инновация ва бошқа жамғармалар) ташкил этиш мумкин. Маблағларни шакллантириш ва сарфлаш тартиби Марказ томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишув бўйича ишлаб чиқилган махсус низомга мувофиқ белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
X. Марказнинг алоҳида ҳуқуқлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Илмий асарларни, шунингдек, агросаноат мажмуидаги инновация масалалари бўйича тавсиялар ва услубий ишланмаларни нашр этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Олимларнинг қўлёзмалари ва архивларини, ўз муассасаларининг фан учун қимматли ҳисобланган архив материаллари ва бошқа материалларни сақлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Бошқа хил илмий муассасалар, бошқа мамлакатларнинг олий юртлари, кутубхоналари, музейлари, нашриётлари ва муассалари билан босма нашрларни айирбошлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
1997 йил 12 мартдаги 136-сон қарорига
4-ИЛОВА

Марказ ҳудудий бўлимининг намунавий
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТУЗИЛМАСИ

1. Бўлим раҳбари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича бош мутахассис
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Илмий-техник ишланмаларни жорий этиш бўйича бош мутахассис
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Маркетинг бўйича етакчи мутахассис
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Технологиялар бўйича етакчи мутахассис
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Бухгалтер-кассир
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

‎‎Ҳудудий бўлимлар ходимларининг сони:

Қорақалпоғистон Республикаси‎ —10 киши‎
Андижон вилояти‎ — 5 киши‎
Бухоро вилояти‎ —4 киши‎
Жиззах вилояти‎ —6 киши‎
Қашқадарё вилояти‎ —6 киши‎
Навоий вилояти‎ —4 киши‎
Наманган вилояти‎ —4 киши‎
Самарқанд вилояти‎ —6 киши‎
Сирдарё вилояти‎ — 5 киши‎
Сурхондарё вилояти‎ — 5 киши‎
Тошкент вилояти‎ —6 киши‎
Фарғона вилояти‎ — 5 киши‎
Хоразм вилояти‎ —4 киши‎
Жами:‎ 70 киши‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
1997 йил 12 мартдаги 136-сон қарорига
5-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ўз илмий-тематик режаларини (агросаноат мажмуини ривожлантириш муаммоларига тегишли қисмини) Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази Илмий-техника кенгаши билан келишиб оладиган илмий-тадқиқот ташкилотлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ

Сув муаммолари институти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тупроқшунослик ва агрокимё институти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўсимликлар генетикаси ва экспериментал биологияси институти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон ирригация илмий-тадқиқот институти» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси
Кейинги таҳрирга қаранг.