Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 20.10.1992 йилдаги 482-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 20.10.1992 йилдаги 482-сон
Date of entry into force
20.10.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЭКИНЛАРИНИ ЙИҒИБ-ТЕРИБ ОЛИШ ВА ТАЙЁРЛАШНИНГ, МЕЗА-САБЗАВОТ МАҲСУЛОТЛАРИ ВА КАРТОШКАНИ ҚИШГА САҚЛАШГА ҚЎЙИШНИНГ БОРИШИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси шуни ташвиш билан билдирадики, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва ноҳиялар ҳокимликлари қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини ўз вақтида йиғиб-териб олиш ва тайёрлаш юзасидан чора-тадбирлар кўришнинг муҳимлигини етарлича баҳолай олмаяптилар, бу ишда йўл қўйиб бўлмайдиган сусткашлик ва назоратсизлик кўрсатяптилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бухоро, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида 40 фоиздан кўпроқ майдонлардаги сабзавотларнинг йиғиштириб олинмаганлигини фақат ишга ана шундай муносабатда бўлинаётганлиги билан изоҳлаш мумкин. Ушбу вилоятларда ва Тошкент вилоятининг хўжаликларида сабзавот ва картошка тайёрлаш асоссиз равишда чўзиб юборилмоқда, улар тегишли равишда белгиланганининг 70 ва 50 фоизи миқдорида харид қилиб олинган, бу ноқулай об-ҳавода ҳосилнинг нобуд бўлиш хавфини туғдиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ресурсларига дон топширишга етарли эътибор берилмаяпти, Сурхондарё вилоятининг хўжаликлари ҳокимликнинг йўл қўйиб бериши туфайли бошоқли экинлар донини тайёрлаш топшириғини бажаришни таъминламадилар. Етарлича маккажўхори дони ресурслари мавжуд бўлгани ҳолда Бухоро, Самарқанд ва Тошкент вилоятларининг колхозлари ва совхозлари уни тайёрлашда сусткашлик кўрсатяптилар, бу билан чорвачиликни аралаш озуқалар билан таъминлаш ишларининг аҳволини оғирлаштирмоқдалар. Шолини ўриб олиш муддатлари ўтказиб юбориляпти, уни давлат ресурсларига топшириш суръатлари пастлигича қолмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чорвачиликка раҳбарлик даражаси кескин тушиб кетди, кўп ҳолларда тармоқ ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Жиззах (ўртоқ Олимов), Самарқанд (ўртоқ Қиличов), Сурхондарё (ўртоқ Холбоев) ва Фарғона (ўртоқ Аҳмадқулов) вилоятларида гўшт етиштиришни камайтириб юборишга йўл қўйилди, уларда ушбу кўрсаткич ўтган йилларга нисбатан 26—30 фоизга пасайди. Қорақалпоғистон Республикаси (ўртоқ Йўлдошев), Андижон (ўртоқ Олимжонов) ва Самарқанд вилоятларида гўшт харид қилиш 29—33 фоизга қисқарди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳамма жойда соғин сигирлар маҳсулдорлигининг пасайиши кузатилмоқда, бу сут етиштириш ва харид қилиш ҳажмларининг камайишига олиб келди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент вилоятида сут ўтган йилдагидан 22 фоиз, Самарқанд вилоятида 15 фоиз кам тайёрланди. Хоразм вилоятидан ташқари барча вилоятларда тухум етиштириш ва харид қилишнинг кескин камайишига йўл қўйилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Андижон, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида дағал озуқа тайёрлаш муддатлари ўтказиб юборилмоқда. Самарқанд, Бухоро ва Тошкент вилоятларида ўтган йилдагига қараганда силос анча кам тайёрланди, бу чорва қишловини ўтказишда қийинчиликлар туғдиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мева-сабзавот маҳсулотлари ва картошкани қишга сақлашга қўйиш жуда суст суръатларда олиб борилмоқда. Ресурслар билан таъминланганига қарамасдан Бухоро, Жиззах, Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларида пиёзни сақлашга қўйиш чўзиб юборилмоқда. Кўп ҳолларда картошка, сабзи ва бошқа сабзавотлар ўтган йилдагидан кам сақлашга қўйилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳри, республиканинг бошқа шаҳарлари ва саноат марказлари ҳокимликлари томонидан мева-сабзавот маҳсулотлари захираларини яратиш бўйича ишларни жиддий яхшилаш тақозо этилади. «Ўзбексавдо» ва Ўзбекбирлашув уюшмаларининг бўлинмалари ушбу масалага ўта кам эътибор беряптилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кузги дон экинларини экишни тезроқ тугаллаш учун қулай имкониятлардан қониқарсиз фойдаланилмоқда. Ўтган йилнинг шу давридагига қараганда барча вилоятларда кузги экинлар кам экилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таъкидланган ва бошқа нуқсонлар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида технологияларни ташкил этиш ва уларга риоя қилиш учун маҳаллий қишлоқ хўжалиги органларига, мутахассислари ва раҳбарларига нисбатан талабчанликни бўшаштириб юборган Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзмевасабзавотузумсаноат», «Ўзкооптайёрловсавдо», Ўзбекистон Республикаси Давлат сув хўжалиги қурилиши қўмитаси, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси томонидан қишлоқ хўжалигига раҳбарлик қилиш ишидаги жиддий камчиликлар борлигидан далолат беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳокимликлар, вазирликлар ва идораларнинг қишлоқ хўжалигига раҳбарлик ишидаги энг яққол нуқсонлар Сурхондарё вилоятининг Олтинсой (ўртоқ Абдураҳмонов) ва Қумқўрғон (ўртоқ Менглибоев) ноҳиялари мисолида кўринади, уларда барча асосий кўрсаткичлар бўйича ишлаб чиқаришда кескин пасайишга йўл қўйилган: ўтган йилдагидан картошка, полиз маҳсулотлари, узум кам тайёрланган, чорва моллари ва паррандалар бош сони камайган, гўшт, сут ва тухум етиштириш ва харид қилиш қисқарган, молларнинг маҳсулдорлиги пасайган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва ноҳиялар ҳокимликлари, деҳқончилик саноати комплекси вазирликлари ва идораларининг қишлоқ хўжалиги экинларини йиғиб-териб олиш ва тайёрлаш, мева-сабзавот маҳсулотларини ва картошкани қишга сақлашга қўйиш, қишлоқ хўжалиги йилини якунлаш юзасидан бошқа юмушларни амалга ошириш бўйича иши қониқарсиз деб топилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Улардан йўл қўйилган нуқсонларни бартараф этиш ва қишлоқ хўжалиги экинларини йиғиб-териб олишни ва тайёрлашни тезроқ тугаллаш ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 11 сентябрдаги 426-сон қарори билан белгиланган миқдорларда озиқ-овқат ресурсларини вужудга келтириш бўйича топшириқларни сўзсиз бажариш юзасидан кескин чоралар кўриш талаб қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва ноҳиялар ҳокимликлари ўз диққат-эътиборларини қуйидаги кечиктириб бўлмайдиган вазифаларни ҳал этишга қаратсинлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
совуққа чидамсиз экинлар ҳосилини йиғиштириб олишни тезда тугаллаш, уларни сақлаш ва қайта ишлашни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шоли ҳосилини йиғиштириб олишни шу йил 5 ноябргача ва уни давлат ресурсларига топширишни шу йил 10 ноябргача тугаллаш. Мана шу мақсадларда ҳар бир хўжалик бўйича шоли ҳосилини йиғиштириб олиш ва уни тайёрлашнинг қандай бораётганлигини аниқлаб чиқиш, унинг нобуд бўлиши ва республикадан ташқарига ташиб кетилишини истисно қилувчи чора-тадбирларни белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шу йил 1 ноябргача Ҳукумат томонидан белгиланган ҳажмларда маккажўхори дони топшириш топшириқларини бажариш. Бухоро (ўртоқ Раҳмонов) ва Самарқанд (ўртоқ Қиличов) вилоятлари ҳокимликларига маккажўхори дони топшириш топшириқларининг бажарилишидаги интизомсизлик кўрсатиб ўтилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишлаб чиқаришнинг сурункали равишда пасайишига, далалар ва фермалар маҳсулдорлигининг пасайишига йўл қўяётган колхозлар, совхозлар ва ноҳиялар раҳбарларининг жавобгарлиги кўриб чиқилсин, уларга принципиал баҳо берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва ноҳиялар ҳокимлари юқорида қайд қилинган ишларнинг айтиб ўтилган муддатларда бажарилишини ташкил этиш учун шахсан жавобгар эканликлари тўғрисида огоҳлантирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимлари, «Ўзмевасабзавотузумсаноат», «Ўзкооптайёрловсавдо», Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекбирлашув, «Ўзбексавдо» уюшмаси мева-сабзавот маҳсулотлари ва картошкани қишда сақлашга қўйиш бўйича Ҳукумат томонидан белгиланган топшириқларнинг шак-шубҳасиз бажарилишини таъминласинлар, республика шаҳарлари ва саноат марказларида бу маҳсулотларнинг, энг аввало, картошка, пиёз, сабзи ва карамнинг захираларини яратишга алоҳида эътибор берсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент вилояти (ўртоқ Ибобеков), Тошкент шаҳри (ўртоқ Фозилбеков) ҳокимликлари, «Ўзмевасабзавотузумсаноат» ва «Ўзкооптайёрловсавдо» қўшма мажлисда Тошкент шаҳри, шунингдек, Олмалиқ, Ангрен, Чирчиқ ва бошқа саноат марказлари учун қишга сақлаш учун маҳсулотлар қўйиш бўйича ишларнинг аҳволини муҳокама қилсинлар. Фарғона вилояти ҳокимлиги (ўртоқ Аҳмадқулов) ушбу масалани вилоят таркибига кирувчи шаҳарлар бўйича кўриб чиқсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мўлжалланган ҳажмларда картошка тайёрлаш, ташиб келтириш ва уни сақлашга қўйиш учун жавобгарлик «Ўзмевасабзавотузумсаноат» (ўртоқ Тошкенбоев), «Ўзкооптайёрловсавдо» (ўртоқ Қурбонов), Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги (ўртоқ Қаюмов), «Ўзбексавдо» уюшмаси (ўртоқ Усмонов), Ўзбекбирлашув (ўртоқ Волков), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимларига юклатилсин, уларга бу ишни кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўриш топширилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг вилоятлар ва ноҳиялар ҳокимликларининг эътибори чорвачиликдаги аҳволнинг қониқарсизлигига, маҳсулот ишлаб чиқаришнинг пасайиб кетишига йўл қўймасликка қаратилсин. Улардан тармоқ ишларини барқарорлаштириш, молларни озиқлантириш ва сақлаш қоидалари ҳамда нормаларига риоя қилишни назорат қилиш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўриш, ҳар бир хўжаликда чорва қишловини беталофат ўтказиш учун шароитлар яратиш талаб қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари кузги дон экинлари экишни шу йил 1 ноябргача тугаллаш ишини ташкил этсинлар, аҳоли томорқа участкаларида дон экинлари экишни кенгайтирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги (ўртоқ Султонов), «Ўзбексавдо» уюшмаси (ўртоқ Усмонов), «Ўзозиқовқатсаноат» концерни (ўртоқ Ҳамидов), «Ўзмевасабзавотузумсаноат» (ўртоқ Тошкенбоев), «Ўздонмаҳсулот» (ўртоқ Мирёқубов), «Ўзкооптайёрловсавдо» (ўртоқ Қурбонов), Ўрта Осиё темир йўллар бошқармаси (ўртоқ Желтоухов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 11 сентябрдаги 426-сон қарори билан белгиланган асосий озиқ-овқат маҳсулотлари турларини етиштириш, ташиб келтириш ва давлат эҳтиёжлари учун етказиб бериш топшириқлари қандай бажарилаётганлигининг боришини кўриб чиқсинлар, қолоқликка йўл қўйилишини истисно қилувчи чора-тадбирлар кўрсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига раҳбарлик қилишдаги жиддий хатолари, хотиржамлик кайфиятига берилганлиги ва фаолиятсизлиги учун Олтинсой ноҳияси ҳокими Т. Абдураҳмоновга ва Қумқўрғон ноҳияси ҳокими А. Менглибоевга қаттиқ ҳайфсан эълон қилинсин. Сурхондарё вилояти ҳокимлигига уларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш тавсия қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Колхоз бозорларини мева-сабзавот маҳсулотлари ва картошка билан тўлдиришда «Ўзкооптайёрловсавдо» (ўртоқ Қурбонов)нинг етарли иш олиб бормаётганлиги қайд қилинсин, бу эса маҳсулотлар нархининг ҳаддан ташқари ошиб кетишига олиб келмоқда. Бозорларга мева-сабзавот маҳсулотлари келтиришни кўпайтириш, ана шунинг ҳисобига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархларининг барқарорлашиши ва тўхтатилиши юзасидан чора-тадбирлар кўрилсин. Ушбу масала бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси ҳар ойда хабардор қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси (ўртоқ Абдуғаниев), Ички ишлар вазирлиги (ўртоқ Алматов) мева-сабзавот маҳсулотларини қишда сақлашга қўйиш юзасидан топшириқларнинг бажарилишини таъминлаш учун республика ичида транспорт воситаларининг мева-сабзавот маҳсулотлари билан тўсиқсиз қатнови учун шарт-шароитлар яратсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Мазкур қарор Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, барча вилоятлар ва ноҳиялар ҳокимликларининг мажлисларида, тегишли вазирликлар ва идораларнинг ҳайъатларида муҳокама қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг деҳқончилик саноати комплекси зиммасига юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1992 йил 20 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
482-сон