03.12.2020 йилдаги ПҚ-4911-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 03.12.2020 йилдаги ПҚ-4911-сон
Date of entry into force
04.12.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтини ташкил этиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиқни сақлаш, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида юқори малакага эга олий маълумотли кадрларни тайёрлаш, ходимларни касбий ривожлантириш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда тиббиёт ташкилотлари, шу жумладан бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларини профессионал мутахассислар билан таъминлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлигининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали негизида Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтини (кейинги ўринларда — Институт) ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонасини Институтнинг клиник базаси этиб белгилаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Институт фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соғлиқни сақлаш ҳамда санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги муассасалари учун тор соҳадаги мутахассисликлар бўйича шифокорларни тайёрлашни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
етакчи хорижий тиббиёт олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда малакали мутахассисларга эҳтиёж юқори бўлган соҳалар учун қўшма таълим ва академик мобиллик дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий билим ва кўникмаларга эга мутахассислар тайёрлаш жараёнига илғор ва масофавий таълим технологияларини кенг жорий этиш, юқори малакали профессор-ўқитувчиларни жалб этиш, электрон таълим ресурсларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий-педагогик салоҳиятнинг ривожланишини қўллаб-қувватлаш, педагогик технологиялар ва ўқитиш усулларини фаол такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соғлиқни сақлаш, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлигини, касалликлар профилактикаси, паразитология, микробиология, вирусология, соғлом турмуш тарзини ривожлантириш масалалари бўйича истиқболли инновацион, амалий ва фундаментал илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш, шунингдек, уларнинг натижаларини тиббиёт амалиётидаги мавжуд муаммолар ечимига қаратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бириктирилган Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари ва тиббиёт коллежлари дастурларининг узлуксизлиги ва изчиллигини таъминлаш, улар фаолиятини самарали ташкил қилиш, илмий-услубий ёрдам кўрсатиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий мамлакатларнинг етакчи тиббиёт ташкилотлари, илмий-тадқиқот марказлари билан таълим ҳамда илм-фан соҳаларида узоқ муддатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
моддий-техника базасини модернизация қилиш ва мустаҳкамлаш, симуляцион марказ, ўқув ва илмий-тадқиқот лабораторияларини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институт давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, шахсий ғазна ҳисобварағига, шу жумладан хорижий валютадаги ҳисобварақларига эга бўлади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институт Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиалининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институтга қабул ҳар йили белгиланадиган Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари доирасида ва қўшимча қабул параметрларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институт Фарғона вилоятидаги Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари ва тиббиёт коллежларида аниқ фанлар бўйича дарс машғулотларини олиб борувчи ўқитувчиларга доимий равишда илмий-услубий ёрдам кўрсатиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Ш. Иноятов) ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (У.Ш. Бегимқулов) уч ой муддатда Институтга юқори салоҳиятга, жумладан фан номзоди, фан доктори илмий даражасига эга бўлган профессор-ўқитувчиларни жалб қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб Давлат бюджети, талабаларнинг тўлов-контракт асосида таълим олишидан, шартномалар асосида хизмат кўрсатишдан тушадиган маблағлар, халқаро молия ва хорижий ташкилотларнинг грантлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, шунингдек қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Ш. Иноятов) икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институтда ўқув-методик жараённи ташкил этиш, белгиланган тартибда штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлаш, зарур жиҳозлар билан таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институт ахборот-ресурс марказини қўшимча ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар билан бойитиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институт кафедраларини йўналишига мос ҳамда имконияти кенг бўлган Фарғона вилоятида жойлашган давлат тиббиёт ташкилотларида жойлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республикадаги тиббиёт олий таълим муассасалари ва бошқа хорижий тиббиёт олий таълим ташкилотларининг юқори малакали профессор-ўқитувчиларини жалб қилган ҳолда Институтда онлайн маъруза ўтказиш ва масофавий таълим технологияларини жорий этиш учун телекоммуникация жиҳозлари билан таъминлаш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси ҳамда «Эл-юрт умиди» жамғармаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институтни салоҳиятли профессор-ўқитувчилар билан таъминлаш мақсадида етакчи олий таълим муассасаларида тегишли соҳалар бўйича 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб бакалавриат таълим йўналишлари, клиник ординатура, магистратура мутахассисликлари ва 2021 йилдан бошлаб таянч докторантурада кадрларни мақсадли тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илғор хорижий тажрибаларни ўрганиб, кадрлар буюртмачиси бўлган ташкилотларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда тегишли таълим йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича фан дастурларини такомиллаштирилган ҳолда қайта кўриб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқариш тизими самарадорлиги ва профессор-ўқитувчилар учун яратилган шароитлар, улар томонидан таълим беришда қўлланилаётган таълим-тарбия усулларининг таъсирчанлигига холисона баҳо бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истиқболли қўшма таълим дастурларини ташкил этиш, ҳамкорликнинг янги шаклларини ривожлантириш, хорижий профессор-ўқитувчилар ва ватандошларни жалб этиш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А.М. Бобоев) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан Институтнинг бино ва иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш лойиҳалари Ўзбекистон Республикасининг 2021 — 2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурига белгиланган тартибда киритилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О.А. Пекось) Институт мурожаатига мувофиқ уни белгиланган тартибда юқори тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғига улаш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Фарғона вилояти ҳокимлиги (Х.Х. Бозаров) Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Ш. Иноятов) билан биргаликда Институт фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида жалб этиладиган малакали профессор-ўқитувчиларни хизмат уйлари билан таъминлаш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 майдаги «Тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фани тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4310-сон қарорига 5-илованинг «Тиббиёт ва фармацевтика олий таълим муассасалари, уларнинг филиаллари ва клиникалари» блоки 9 — 11-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«9. Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз филиали».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб соғлиқни сақлаш вазири А.М. Хаджибаев, соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари А.Ш. Иноятов, Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Х.Х. Бозаров белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Л.Н. Туйчиев ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан 2021 йил 1 апрелга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 3 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-4911-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2020 й., 07/20/4911/1594-сон)