03.12.2020 йилдаги ПФ-6121-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 03.12.2020 йилдаги ПФ-6121-сон
Date of entry into force
03.12.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер участкалари ва мол-мулкни солиққа тортишни янада такомиллаштириш, уларни баҳолаш ва ҳисобини юритишда замонавий усулларни жорий қилиш, ер ва сув ресурслари, ер қаъридан қазиб олинадиган фойдали қазилмалардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мустақиллигини янада ошириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 1 январдан бошлаб қуйидаги тартибни жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари Кенгашлари Солиқ кодекси билан белгиланадиган солиқ ставкалари асосида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун туман ва шаҳарлар кесимида, уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб ер солиғи ставкасига 0,5 дан 2,0 гача камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллаган ҳолда ер солиғи ставкаларини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман ва шаҳар халқ депутатлари Кенгашларига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан белгиланган, Тошкент шаҳри бўйича эса Солиқ кодексида белгиланган ер солиғи ставкаларига қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун, уларнинг ҳудудларида жойлашган даҳа, массив, маҳалла, кўча кесимида 0,7 дан 3,0 гача камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни киритиш ҳуқуқи берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартиш киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тайёрлашда ер солиғи ставкаларини республиканинг ҳудудлари кесимида назарда тутсин. Бунда, 2021 йилда солиқ юкининг кескин ўсишига йўл қўймаслик мақсадида қуйидагилар белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи (якка тартибдаги тадбиркорлардан ташқари) суммаси 2020 йил учун ҳисобланган солиқ суммасининг 1,3 бараваридан ошмаслиги лозим;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йилда белгиланган кадастр қиймати асосида ҳисобланган, жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи суммаси 2020 йил учун ҳисобланган солиқ суммасининг 1,3 бараваридан ошмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган 2021 йилда ресурс солиқлари ва мол-мулк солиқларини янада такомиллаштириш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари маъқуллансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
деҳқон хўжаликлари ва мева-сабзавотчилик қишлоқ хўжалиги корхоналарига ер солиғини ҳисоблашда ер солиғи ставкасини қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ўрнатилганидек белгилаган ҳолда, жойлашган жой ва етиштириладиган қишлоқ хўжалиги экин турлари коэффициентлари ҳамда қишлоқ хўжалиги экинзорлари норматив қийматидан келиб чиқиб ҳисоблаш тартибини жорий этиш орқали қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларга солиқ солиш тартибини бирхиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча турдаги чиқиндиларни сақлаш ва уларни утилизация қилиш учун ажратилган ер участкаларини юридик шахслардан олинадиган ер солиғи учун солиқ солиш объектидан чиқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли сувни ҳисоблаш ҳисоблагичлари мавжуд бўлганда, ишлаб чиқариш жараёнида агрегатларни (турбиналарни) совутиш учун сувдан фойдаланувчи юридик шахсларга сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиққа тортиш базасини табиий сув объектларидан олинган ва табиий сув объектларига қайтариб ташланган сув ҳажми ўртасидаги фарқдан келиб чиқиб ҳисоблаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларини 2020 йил даражасида сақлаб қолиш, қишлоқ хўжалик ерларини суғориш ва балиқларни кўпайтириш (етиштириш) учун фойдаланилган сув ҳажми қисмида эса, шу жумладан деҳқон хўжаликларига 1 куб метр учун 40 сўм миқдорида ягона солиқ ставкасини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқаришда турли мақсадларда фойдаланиладиган сув ресурслари ҳажмининг ҳисобини алоҳида-алоҳида юритиш тартибини киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан солиқ органларига фойдали қазилмалар захираси ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботни ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича йиллик солиқ ҳисоботини тақдим этиш билан бир вақтда, солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон кўринишда тақдим этиш тартибини белгилаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (Б.Ф. Исламов) Молия вазирлигига республика ҳудудида фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун бериладиган лицензиялар мониторинги асосида улар бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларини белгилашга доир таклифларни киритиб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Давлат солиқ қўмитасига фойдали қазилмаларни ҳақиқий қазиб олишга нисбатан қўлланиладиган ва фойдали қазилмаларни меъёрдан ортиқ йўқотиш тўғрисидаги геологик-маркшейдерлик маълумотларининг ҳаққонийлигини назорат қилиш учун зарур ускуналарни харид қилган ҳолда вилоятлар солиқ бошқармаларининг штат бирликлари доирасида 3 штат бирлигигача маркшейдерларни жалб қилиш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат солиқ органларига ваколатли орган ва судларга ер қаъридан фойдаланувчи томонидан солиқ қонунчилиги мунтазам равишда бузилган ва (ёки) фойдали қазилмалар захираси ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот тақдим этилмаган тақдирда лицензияни чақириб олиш ёки тўхтатиб туриш масаласи бўйича ташаббус билан чиқиш ваколати берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. 2021 йил 1 январдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудларидан ташқари, тадбиркорлик субъектлари томонидан «Хавфсиз дарё бошқармаси» давлат муассасасига дарё ўзанларини тозалаш натижасида олинган қум-шағал материалларининг ҳар бир куб метри учун тўлов миқдори шартнома тузилган кундаги базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 фоизидан 0,1 фоизига туширилсин.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 январдаги ПФ-14-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2024 й., 06/24/14/0052-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) манфаатдор идоралар билан биргаликда норуда фойдали қазилмалари конларини ўзлаштириш ва уларнинг самарали қазиб олинишини таъминлаш мақсадида норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларини қайта кўриб чиқсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) Давлат солиқ қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2021 йил 1 июлига қадар илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда ўрмон хўжаликлари, балиқ овлаш хўжаликлари, овчилик хўжаликлари, шунингдек, истироҳат боғларини солиққа тортиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг мол-мулк ва ер солиқларини кўчмас мулк (бино, иншоот ва ер участкалари) объектларининг бозор баҳосига яқин бўлган кадастр қиймати асосида ҳисоблаш тизимини босқичма-босқич жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, кўчмас мулк объектларининг бозор баҳосига яқин бўлган кадастр қиймати асосида мол-мулк ва ер солиқларини ҳисоблаш тизими икки босқичда жорий этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи босқичда (2021 — 2023 йиллар) — кўчмас мулк бўлган турар-жой фонди объектлари (квартира, якка тартибдаги уй-жойлар, дала-ҳовли), шунингдек, ушбу объектлар эгаллаган ер участкаларига нисбатан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи босқичда (2022 — 2024 йиллар) — яшаш учун мўлжалланмаган алоҳида кўчмас мулк объектлари, шунингдек, ушбу объектлар эгаллаган ер участкаларига нисбатан.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Вазирлар Маҳкамаси (Ж.А. Қўчқоров), Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов), Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Д. Кудбиев), зарурат туғилганда хорижий экспертларнинг хизматига Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳақ тўлаган ҳолда уларни жалб қилиш орқали қуйидагиларни таъминласин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш ва кадастр тизимини модернизация қилиш учун Жаҳон банкидан имтиёзли кредитлар жалб қилинишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2021 йил 1 апрелга қадар халқаро молия институтлари экспертлари билан биргаликда кўчмас мулк объектларига солиқ солишни янада такомиллаштириш бўйича ер солиғи ва мол-мулк солиғини ўрнига кўчмас мулк солиғини киритишни назарда тутувчи «Йўл харитаси» ишлаб чиқилиши ва Вазирлар Маҳкамасига киритилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) кўчмас мулк объектининг (бино, иншоот ва ер участкалари) юридик ёки жисмоний шахс эгалигида бўлиши эмас, балки уларнинг кадастр қийматидан ва объектнинг фойдаланиш мақсадидан келиб чиққан ҳолда солиқ солиш тартиби бирхиллаштирилиши ва ер солиғи бўйича адвалор ставка киритилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) белгиланган тартибда қуйидаги лойиҳалар киритилишини:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 1 августга қадар — кадастр қийматини максимал даражада бозор баҳосига яқинлаштиришга алоҳида эътибор қаратган ҳолда, турар жой фонди кўчмас мулки объектларинг кадастр қийматини аниқлаш тартибини такомиллаштириш ҳамда якка тартибдаги уй-жой қуриш ва уй-жойга хизмат кўрсатиш объектлари билан банд бўлган ер участкаларининг кадастр (бозор) қийматини аниқлаш тартибини киритиш бўйича ҳукумат қарори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 1 ноябрга қадар — яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари ва ушбу объектлар билан банд бўлган ер участкаларининг бозор баҳосига максимал даражада яқинлаштирилган кадастр қийматини аниқлаш механизмини киритиш тўғрисида ҳукумат қарори;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 1 декабрга қадар — ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари классификаторини ва ушбу фойдаланиш турларини ўзгартириш тартибини назарда тутувчи Ер кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳасини;
(8-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 19 июндаги ПФ-99-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2023 й., 06/23/99/0403-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) 2021-2022 йилларда республиканинг қуйидаги «тажриба-синов» ҳудудларида ер участкаларидан фойдаланилишига ва капитал қурилиш объектларининг белгиланган мақсадига қараб кўчмас мулк объектларининг бозор қийматига асосланган кадастр қийматини аниқлаш бўйича эксперимент ўтказилишини:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
турар ва нотурар (тижорий) жойларга мўлжалланган кўчмас мулк объектлари — Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат объектлари — Навоий вилояти Навоий шаҳри;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рекреацион зоналар ва алоҳида қўриқланадиган ҳудудлар объектлари — Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган объектлар — Бухоро вилояти Ромитан тумани.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазирлиги 2021 — 2024 йиллар давомида юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулкларни баҳолашни ўтказиш учун Давлат солиқ қўмитасининг асослантирилган ҳисоб-китобларига кўра Давлат бюджетидан маблағ ажратиб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги (Х.С. Тўрахўжаев) 2022 йил 1 январга қадар кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини уларнинг бозор баҳосига асосланган ҳолда аниқлаш, ҳар бир эгалик қилувчига (фойдаланувчига) тегишли бўлган кўчмас мулк объектлари тўғрисида тўлиқ ва ишончли маълумотлар базасини яратиш учун ахборот тизимини такомиллаштириш, кўчмас мулк объектларини уларнинг бозор баҳосидан келиб чиққан ҳолда сифатли баҳолашдан ўтказиш методикасини ишлаб чиқсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 августдаги «Балиқчилик тармоғини қўллаб-қувватлаш ва унинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4816-сон қарорининг 1-банди бешинчи хатбошидаги «сув ресурсларидан» сўзларидан олдин «2020 йилда» сўзлари билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 3 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-6121-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 06/20/6121/1590-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2023 й., 06/23/99/0403-сон; 20.01.2024 й., 06/24/14/0052-сон)