Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 13.11.1992 йилдаги 533-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 13.11.1992 йилдаги 533-сон
Date of entry into force
13.11.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОСИ ПАСПОРТИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ БИЛАН БОFЛИҚ ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎFРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 27 декабрдаги 624-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги 1993 йил 1 февралга қадар Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортининг шахсий кодини ишлаб чиқсинлар ва Ўзбекистон Республикаси аҳолиси регистрини жорий этишнинг мақсадга мувофиқлигини кўриб чиқсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 1992 йил 1 декабргача республика жамғармасидан зарур валюта маблағлари ажратилсин ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Германиянннг «Гезике ва Девриент» фирмаси ўртасида Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортининг бланкасини тайёрлаш ва уларни персонализациялаш учун асбоб-ускуналар етказиб бериш тўғрисида 1992 йил 29 августда тузилган шартномаларга мувофиқ бўнак (аванс)лар ўтказиш ва аккредитив очиш топширилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги 1993 йил 1 январга қадар республикага паспортлар ва асбоб-ускуналар етказиб бериш ҳамда уларни ўзларига қарашли бўлинмалар ўртасида тақсимлаш жадвалини тузсинлар ва тасдиқласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг ҳокимлари 1993 йил 1 январгача визалар ва чет элликларни рўйхатга олиш хизматлари ҳамда паспорт бўлинмалари учун тегишли бинолар, тасдиқланган жадвалларга мувофиқ уларни кейинчалик тақсимлаш учун келаётган асбоб-ускуналар ва паспортларни омборларга жойлаштиришга махсус майдонлар ажратсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддат ичида паспорт тизими масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси жиноят ва маъмурий қонунчилигига ўзгаришлар, қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонунлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. СССР Министрлар Советининг «СССРда паспорт системаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1974 йил 28 августдаги 677-сон қарори Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш ўртоқ И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклатилсин. Қарорнинг қандай бажарилаётганлиги 1993 йил январь ойида кўриб чиқилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1992 йил 13 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
533-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 27 декабрдаги 624-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)