Ҳужжат кучини йўқотган 23.11.2017 05.12.1995 йилдаги 449-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 05.12.1995 йилдаги 449-сон
Date of entry into force
05.12.1995
Ҳужжат кучини йўқотган 23.11.2017
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини Давлат инспекциясини Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекциясига айлантириш тўғрисида
(қарорнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 20 апрелдаги 202-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 ноябрдаги 933-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини Давлат инспекцияси ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 30 августдаги ПФ-5174-сон Фармони ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ўсимликлар карантини Давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 30 августдаги ПҚ-3249-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини Давлат инспекцияси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекциясига айлантирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси тақдимномасига биноан вилоят, туманлараро ва туман инспекциялари тўғрисидаги низомларни тасдиқласин.
(1 — 3-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 апрелдаги 202-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. СССР Министрлар Советининг «СССРда ўсимликлар карантинини ташкил этишни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1979 йил 6 июлдаги 656-сон қарори юзасидан Ўзбекистон КП МК ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1979 йил 15 августдаги 585-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Деҳқончилик саноати мажмуи бўлими (Мардонов) га юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1995 йил 5 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
449-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
1995 йил 5 декабрдаги 449-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

1. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси (бундан кейин «Ўзбошдавкарантин») деб аталади) «Ўсимликлар карантини тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси негизида ташкил этилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси ўз фаолиятида «Ўсимликлар карантини тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига, бошқа қонунчилик ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг буйруқларига ва ушбу Низомга амал қилади.
(1 ва 2-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 апрелдаги 202-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Ўзбошдавкарантин» Ўзбекистон Республикаси ўсимликлар карантини давлат хизматига раҳбарлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «Ўзбошдавкарантин» Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан маблағ билан таъминланади, ихтисослаштирилган фумигация отрядлари бундан мустасно.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Ўзбошдавкарантин» юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, банк муассасаларида ҳисоб-китоб, валюта ва бошқа счётларга, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, бланклар ва штампларга эга бўлади, ўз номидан шартномалар тузиши, мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқлар ҳамда мажбуриятлар олиши, судларда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўсимликлар карантини давлат хизмати органларининг асосий вазифаси ўсимликларнинг ташқи ва ички карантини бўйича давлат тадбирлари тизимини амалга оширишдан иборат бўлиб, улар қуйидагиларга қаратилгандир:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ҳудудини халқ хўжалигига анчагина иқтисодий зарар етказиши мумкин бўлган ўсимликлар ва бегона ўтларнинг карантин ва бошқа хавфли зараркунандалари, касалликларининг чет мамлакатлардан кириб келишидан муҳофаза қилиш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсимликлар ва бегона ўтларнинг карантин ва бошқа хавфли зараркунандалари, касалликларини ўз вақтида аниқлаш, тарқалишига йўл қўймаслик ҳамда бартараф этиш, шунингдек, уларнинг республиканинг улар йўқ бўлган жойларига кириб боришининг олдини олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги ва бошқа ўсимлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, сотиш ҳамда улардан фойдаланишда ўсимликлар карантини бўйича белгиланган қоидаларга риоя этилиши ва тадбирларнинг амалга оширилиши устидан давлат назоратини ўтказиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. «Ўзбошдавкарантин» асосий вазифаларига мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсимликлар карантини бўйича тадбирларнинг бажарилиши устидан давлат назоратини амалга оширади, республика ҳудудида ушбу тадбирларнинг ўз вақтида ўтказилиши учун жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколати доирасида барча вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, шунингдек, фуқаролар бажариши мажбурий бўлган ўсимликлар карантини бўйича буйруқлар, йўриқномалар, низомлар, қоидалар чиқаради ҳамда уларни белгиланган тартибда уларга етказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсимликлар ва бегона ўтларнинг республика учун карантин аҳамиятига эга бўлган зараркунандалари, касалликлари рўйхатини, шунингдек, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда республикадан четга чиқарилиши мумкин бўлмаган биологик объектлар рўйхатини ҳар беш йилда бир марта қайта кўриб чиқади ва тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уруғларни, ўсимликларни, ўсимлик хом ашёсини, бошқа ўсимлик маҳсулотларини ва халқ истеъмол товарларини республикага олиб келиш, мамлакат ичида ташиш, экспорт чиқариш ҳамда улардан фойдаланишнинг карантин қоидаларини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсимликлар карантини бўйича республика манфаатларини халқаро ташкилотлар доирасида ифодалайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарурат бўлганда ўсимликлар ва бегона ўтларнинг карантин зараркунандалари, касалликлари билан курашишда қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари)га, фермер ва деҳқон хўжаликларига ҳамда бошқа корхона ва ташкилотларга ёрдам кўрсатиш учун ихтисослаштирилган фумигация отрядлари ташкил этади;
(7-банднинг еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 апрелдаги 202-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экспорт жўнатиладиган, шунингдек, чет мамлакатлардан республикага келтирилган ўсимликлар ва бегона ўтлар карантин зараркунандаларининг, касалликларининг ташувчиси бўлиши мумкин бўлган уруғлар, ўсимликлар, ўсимлик маҳсулотлари ва бошқа материалларнинг карантин текширувини ва лаборатория экспертизасини ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ҳудудини карантин бўйича минтақалаштиришни ва микроминтақалаштиришни белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсимликлар ва бегона ўтларнинг карантин зараркунандалари, касалликлари билан курашиш борасидаги илм-фан ютуқларини ва илғор тажрибани, янги услубларни, воситаларни ва усулларни тарғиб қилишни ҳамда ишлаб чиқаришга кенг жорий этишни, карантин объектлари тўғрисидаги билимларни аҳоли ўртасида оммалаштиришни ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий ҳокимият органларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тегишли ҳудуд бўйича карантин ўрнатиш (уни бекор қилиш) тўғрисида тавсияномалар юборади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уруғларни, ўсимликлар ва бошқа ўсимлик маҳсулотларини импорт қилишга, шунингдек республика ҳудуди орқали транзит бўйича олиб ўтиладиган таркибида уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотлари бўлган юкларга карантин рухсатномалари беради;
(7-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 8 октябрдаги 276-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 550-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликда назарда тутилган бошқа ваколатни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. «Ўзбошдавкарантин» га қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тасарруфидаги ташкилотларнинг йирик ҳисоботлари ва прогнозларини, сметаларини, шунингдек, илмий-тадқиқот ишлари режаларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
карантин тадбирларини ўтказиш учун ажратилган бюджет маблағларини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича тақсимлаш, уларнинг тўғри сарфланишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсимликлар карантин бўйича давлат хизмати қуйи органларининг қонунга зид бўлган буйруқлари ва фармойишларини бекор қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус тўпламлар, маълумотномалар, қатъий ҳисобот ҳужжатлари ва бошқа материалларни нашр этиш ҳамда барча давлат инспекцияларини белгиланган ягона шаклдаги ҳужжатлар билан марказлаштирилган тартибда таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тасарруфидаги ташкилотлар ва муассасалар ходимларини рағбатлантириш ёки уларга интизомий жазолар белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда ўсимликлар карантини масалалари бўйича конференциялар, кенгашлар ва семинарлар тайёрлаш ва ўтказиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Темир йўл станциялари, аэропортлар, дарё портлари, почтамтлар ва тош йўлларидаги ўсимликлар карантини бўйича чегара пунктлари бевосита «Ўзбошдавкарантин» га бўйсунадилар ва улар зиммасига қуйидагилар юкланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
импорт ва экспорт қилинаётган ўсимлик маҳсулотлари намуналарини, чет мамлакатлардан келтирилаётган транспорт воситаларини, шунингдек, Ўзбекистон ҳудуди орқали транзит бўйича олиб ўтилаётган ўсимлик маҳсулотларини карантин кўригидан ва экспертизадан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
импорт ўсимлик маҳсулотларини зараркунандалардан зарарсизлантириш ёки бегона ўтлар уруғларидан тозалаш тўғрисида юк эгаларига кўрсатмалар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пункт фаолият кўрсатадиган ҳудудда ўсимлик ва бегона ўтларнинг карантин зараркунандалари ҳамда касалликларини аниқлаш мақсадида ер майдонлари, экинзорлар, ўсимликлар ва омборхона биноларини текширувдан ўтказиш, шунингдек, аниқланган зарарланиш ўчоқларининг кенгайишига йўл қўймаслик тадбирларини ташкил этиш ва назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
импорт ўсимлик маҳсулотларини, омборларни ва ушбу маҳсулотлар сақланадиган жойларни зарарсизлантириш тадбирлари самарадорлигини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсимлик маҳсулотларини ташиш ҳуқуқи бўйича карантин ҳужжатларини бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсимликлар карантини бўйича белгиланган тадбирларнинг чегара пункти фаолият ҳудуддаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан бажарилишини назорат қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекциясига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тайинланадиган бошлиқ (Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош инспектори) раҳбарлик қилади. Бошлиқ ўринбосарини (Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспектори ўринбосарини) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тайинлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси бошлиғи зиммасига қуйидагилар юкланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инспекциянинг барча ишларини ташкил этиш ва унинг фаолияти учун шахсан жавоб бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси мол-мулкини ва маблағларини тасарруф этиш, шартномалар тузиш, ишончномалар, шу жумладан, бошқага ишониб топшириш ҳуқуқи билан бериш, банкларда ҳисоб-китоб, валюта, махсус ва бошқа счётлар очиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруқлар ва фармойишлар чиқариш, инспекция аппарати ходимларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат инспекциялари бошлиқларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва тегишли ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, шунингдек, ўсимликлар карантини чегара пунктлари мудирларини, илмий марказ директорини ва карантин лабораториялари мудирларини, махсус фумигация отрядлари бошлиқларини лавозимга тайинлаш ва эгаллаб турган лавозимидан бўшатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган штатдаги ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида штатлар жадвалини, шунингдек, «Ўзбошдавкарантин» бўлимлари ва бошқа бўлинмалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат инспекциялари ва тасарруфдаги бошқа ташкилотлар фаолиятига тааллуқли энг муҳим масалаларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун бамаслаҳат бошқарув органи – Кенгаш тузилади, унинг таркибига ўсимликлар карантини хизматининг раҳбар ходимлари киради. Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекциясининг бошлиғи Кенгаш раиси ҳисобланади. Кенгаш тўғрисидаги Низом ва Кенгаш таркиби Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Карантин хизматининг янги йўналишлари бўйича фан ва техникани ривожлантириш, таклифлар, ишланмалар ва тавсияномаларни кўриб чиқиш, уларни илмий жиҳатдан асослаш ҳамда жорий этишни жадаллаштириш мақсадида олимлар, мутахассислар, илмий-техника жамиятлари ва бошқа ташкилотлар вакилларидан иборат таркибида илмий-техника кенгаши ташкил қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Илмий-техника кенгаши тўғрисидаги Низом Кенгаш раиси – Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекциясининг бошлиғи томонидан тасдиқланади.
(10-банднинг биринчи ва олтинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 апрелдаги 202-сонли қарори таҳририда)
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1995 й., 12-сон, 47-модда; 2013 й., 41-сон, 550-модда; 2016 й., 17-сон, 176-модда)