Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЛИКЕР-АРОҚ ВА ТАМАКИ МАҲСУЛОТЛАРИГА АКЦИЗ СОЛИҒИ СТАВКАЛАРИНИ ЎЗГАРТиРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 майдаги 217-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар, қўшимчалар киритиш ва айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси 1995 йилги Давлат бюджетининг асосий кўрсаткичлари тўғрисида» 1994 йил 13 декабрдаги 600-сон қарори 9-иловасига қисман ўзгартириш киритиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 5 майдаги 161-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси янги тасдиқланган ставкаларни ҳисобга олган ҳолда акциз солиғи тўғри ҳисобланиши ва тўланиши устидан назоратни амалга оширсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 25 март,
97-сон