Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 21.11.1996 йилдаги 407-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 21.11.1996 йилдаги 407-сон
Date of entry into force
21.11.1996
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 21.11.1996 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МАРКАЗИЙ ОСИЁ ХАЛҚЛАРИ МАДАНИЯТИ АССАМБЛЕЯСИ ХАЛҚАРО ЖАМОАТЧИЛИК ҲАРАКАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий Осиё давлатлари ва халқлари ўртасида маданият, маърифат, тил, илм-фан ва маънавий қадриятларга асосланган ўзаро ҳамкорликнинг тобора ривожланиб бораётгани ҳамда ушбу минтақа зиёлилари ва кенг жамоатчиликнинг мурожаатларини инобатга олиб, халқларимиз ўртасидаги қадимий дўстлик ва маънавий бирликни янада мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Марказий Осиё халқлари маданияти Ассамблеяси халқаро жамоатчилик ҳаракатининг халқларимизнинг муштарак бой анъанавий меросини авайлаб-асрашга, адабиёт, санъат, илм-фан соҳасида эришган ютуқларини дунёга танитиш, бу соҳада янги имкониятларни излаб топиш ва тарғибот ишларини такомиллаштиришга қаратилган фаолият дастури маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Марказий Осиё халқлари маданияти Ассамблеяси халқаро жамоатчилик ҳаракатини янада ривожлантириш мақсадида Тошкент шаҳрида унинг Жамғармаси тузилгани ва Низоми Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтгани инобатга олинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Жамғарманинг асосий мақсади ва вазифалари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ассамблея дастурини амалга оширишга, моддий-техника базасини мустаҳкамлашга минтақа ва бошқа мамлакатлардаги сармоядорларни жалб қилиш, ўз Низоми доирасида ишлаб чиқариш, ташқи иқтисодий фаолият, тижорат, туризм ва ноширлик ишлари билан шуғулланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий Осиё халқларининг тарихий бирлиги ғоясини улуғлаш, илмий, маданий-маърифий алоқаларини такомиллаштириш, тинчлик ва осойишта ҳаёт йўлида дўстлик, ҳамжиҳатлик, ҳамкорлик ришталарини янада мустаҳкамлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюк аждодларимизнинг асрлар мобайнида яратилган ва ноёб маънавий мулкимизга айланган мероси — муштарак миллий ва умуминсоний қадриятларни авайлаб асраш, бойитиш, мустақиллик манфаатлари йўлида кенг тарғиб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёш авлоднинг муштарак анъаналарга ҳурмат ва садоқат, истиқлол туфайли қайта уйғонган ўзликни англаш, миллий ғурур, меҳр-оқибат, яқин қўшничилик ва биродарлик туйғуларини юрак-юракдан ҳис этиши, минтақада тинчлик ва осойишталик бунёдкорлари, порлоқ истиқбол ижодкорлари бўлиб камол топиши учун саъй-ҳаракат кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мунтазам равишда маданият, адабиёт, санъат, фольклор, миллий ҳунармандчилик, болалар ижоди каби соҳалар бўйича халқаро фестиваллар, анжуманлар, кўрик-танловлар ўтказиш, Ассамблеянинг турли мукофот ва совринларини жорий этиш, шу орқали ижод аҳли ва зиёлиларни шонли тарихи, бетимсол бугуни, ёрқин келажаги бир бўлган қон-қардош халқларнинг азалий ва абадий ҳамкорлигини улуғловчи бадиий баркамол, юксак инсонпарварлик руҳидаги ўлмас асарлар яратишга илҳомлантиришдан иборат эканлиги эътиборга олинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Жамғарманинг таъсисчилари ва ҳомийлари, турли ташкилотлар, корхоналар ва жамоатчиликнинг уни моддий-маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Жамғарма ва унинг тасарруфига кирувчи бўлинмалар, корхона ва ташкилотлар — барча турдаги давлат солиқларидан, божхона тўлови ҳамда давлат бюджетига ўтказиладиган бошқа тўловлардан беш йил муддатга озод этилсин, шунингдек таъсисчилар ва ҳомийларнинг даромаддан тўлайдиган солиқ бўйича база уларнинг жамғармага ўтказадиган пул маблағлари миқдорига монанд қисқартирилиши белгилаб қўйилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Б. Ҳамидов) Жамғармага Вазирлар Маҳкамаси захирасидан 10 (ўн) миллион сўм маблағ ажратсин ҳамда жамғарма дастурига доир хорижий ҳамкорлар билан ҳисоб-китоб учун мўлжалланган миллий сўмни эркин муомаладаги валютага айирбошлашни таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (Ф. Муллажонов) Жамғармага Низомда кўрсатилган фаолиятини амалга ошириш учун имтиёзли кредит беришни ҳал этсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (К.Тўлаганов) бир ой муддатда Марказий Осиё халқлари маданияти Ассамблеяси халқаро жамоатчилик ҳаракатининг қароргоҳи ҳамда Жамғарма учун бепул алоҳида бино ажратсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Оммавий ахборот воситаларига Жамғарма фаолиятини мунтазам ёритиб бориш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1996 йил 21 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
407-сон