30.07.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2816-1
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг қарори, 30.07.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2816-1
Date of entry into force
30.07.2020
Ҳужжат 30.07.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Банклар ва уларнинг филиаллари биноларида касса тармоқларини тузилишига қўйиладиган техник талабларга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 30 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2816-1]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ҳамда «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2016 йил 25 июндаги 18/2-сон қарори (рўйхат рақами 2816, 2016 йил 26 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 30-сон, 366-модда) билан тасдиқланган Банклар ва уларнинг филиаллари биноларида касса тармоқларини тузилишига қўйиладиган техник талабларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 27 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15/5-сон

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 27 июндаги 15/5-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банклар ва уларнинг филиаллари биноларида касса тармоқларини тузилишига қуйиладиган техник талабларга киритилаётган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзгартиришлар

1. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2. Банкда (филиалда) ташкил этилган касса тармоғи таркибида қуйидаги хоналар ва кассалар бўлиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пул омбори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пул омборининг олд хонаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кечки касса хонаси ёки кечки кассанинг пул омбори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инкассация сумкаларини (қопларини) қабул қилиш хонаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нақд пул ва бошқа қимматликларни қайта санаш кассаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кирим кассаси, чиқим кассаси ёки кирим-чиқим кассаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
касса ходимларининг шахсий буюмларини сақлаш ҳамда касса ходимлари фойдаланишлари учун бошқа маиший-хўжалик хоналари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкнинг (филиалнинг) нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация хизмати автомашиналарига юклаш ёки тушириш учун мўлжалланган инкассация бокси (бундан буён матнда инкассация бокси деб юритилади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк (филиал) биносининг ҳажми ва унда хоналарнинг жойлашиши инобатга олинган ҳолда кирим кассаси, чиқим кассаси ёки кирим-чиқим кассаси мазкур Техник талабларга мувофиқ ҳолда касса тармоғидан алоҳида ҳам ташкил этилиши мумкин.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«6. Касса тармоғи ва унинг хоналари банкда (филиалда) сақланадиган нақд пул ва бошқа қимматликларнинг ҳажми келгусида ортишини инобатга олган ҳолда, шунингдек ёнмайдиган қурилиш материалларидан фойдаланилган ҳолда қурилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Касса тармоғидаги хоналарни қайтадан қуриш, ўзгартириш ва кенгайтириш ишлари ёнғин хавфсизлиги талаблари асосида амалга оширилади. Бунда фавқулодда вазиятларда инсонларни ва моддий бойликларни банк (филиал) биносидан хавфсиз эвакуация қилиш учун шароит яратилган бўлиши керак.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 10 — 17-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«10. Касса тармоғида касса мудирининг хонаси кирим ва чиқим ёки кирим- чиқим касса операциялари амалга оширилишини кузатиш имкониятини берадиган тарзда жойлашиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Кирим кассаси, чиқим кассаси ёки кирим-чиқим кассасига ажратилган майдон кассадаги нақд пул ва бошқа қимматликларнинг бут сақланишини таъминлаш ҳамда касса операцияларини амалга ошириш учун имконият яратиб бериши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Кирим кассаси, чиқим кассаси ёки кирим-чиқим кассасининг олд томони касса залига қараган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Мижозларнинг касса хонасига эркин кириб боришининг олдини олиш мақсадида кирим кассаси, чиқим кассаси ёки кирим-чиқим кассасининг касса зали томонига мустаҳкам тўсиқ ўрнатилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Кирим, чиқим ёки кирим-чиқим касса кассирлари томонидан мижозларга касса хизмати кўрсатилаётганида, мижоз томонидан касса ходимининг фаолиятини кузатиб туриш учун имконият яратилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Кирим кассаси, чиқим кассаси ёки кирим-чиқим кассасининг касса зали томони мижоз томонидан нақд пул ва бошқа қимматликларни қабул қилиб олиши ёки топшириши учун шароит яратилган ҳолда жиҳозланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Банкда (филиалда) кирим кассаси, чиқим кассаси ёки кирим-чиқим кассаси алоҳида, ёнма-ён жойлашган ҳолда ташкил этилганда, мазкур кассалар нақд пул ва бошқа қимматликларнинг бут сақланиши ҳамда дахлсизлигини таъминлаш, шунингдек касса операцияларини назорат қилиш имконияти яратилган ҳолда жиҳозланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Кирим кассаси, чиқим кассаси ёки кирим-чиқим кассаси ички ва ташқи томонидан қулфланадиган эни камида 90 см бўлган эшикка ҳамда банк (филиал) касса тармоғининг бошқа хоналари билан боғлаб турувчи алоҳида йўлакка эга бўлиши лозим.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 20-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«20. Қайта санаш кассаси хонасининг майдони битта ходимга камида 4 м2 майдон тўғри келишини ҳисобга олган ҳолда қурилиши лозим.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. 22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«22. Касса тармоғидаги пул омбори олд хонасининг майдони камида 6 м2 бўлган пул омборининг олд хонаси бўлиши лозим.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. 24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«24. Пул омборининг эшиги сурғучланиши талаб этилганда, пул омборининг олд хонасига сурғучни қиздирганда чиқадиган ҳидни тортувчи махсус мослама ўрнатилади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. 27 ва 28-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«27. Пул омборига фақат пул омборининг олд хонасидан кирилади. Битта пул омбори олд хонасидан бир нечта пул омборига кириш мумкин бўлса, ушбу пул омборининг олд хонаси барча пул омборлари учун олд хона ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Пул омборининг майдони камида 10 м2, баландлиги эса 2,5 м бўлиши лозим.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. 33-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«33. Пул омборининг шифти 20 см қалинликдаги яхлит темир-бетон қобиқ ва ташқи ёпувчи плитадан иборат бўлади. Бунда, пул омборининг шифтини ташкил этувчи темир-бетон қобиққа, банк биноси (бино қавати) томининг оғирлиги тушмаслиги керак.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. 43-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«43. Йўналиш бўйича йиғиб келинган ёки узайтирилган иш куни режимида ишловчи банк (филиал) биноси ва биносидан ташқарида жойлашган кассалардан ташиб келинган инкассация сумкаларини (қопларини) қабул қилиш учун касса тармоғида кечки касса хонаси ташкил этилади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. 44-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«44. Банкда (филиалда) кечки кассанинг пул омбори мавжуд бўлмаса, кечки касса хонаси кечки кассанинг пул омбори вазифасини бажариши мумкин. Бунда, кечки касса хонасидаги нақд пул ва бошқа қимматликлар деворга ёки полга қотирилган ёнмайдиган сейфларда, сейф эшиклари қулфланган ва муҳрланган ҳолда сақланиши шарт.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. 45-банддаги «Кечки касса пул омборининг олд хонаси» деган сўзлар «Банк (филиал) кечки кассасининг пул омбори» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. 46 — 48-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. 55-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«55. Касса тармоғи хавфдан огоҳ этувчи, қўриқлаш сигнализация воситалари ва ёнғиндан хабар берувчи қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши керак.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республика Қурилиш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Миллий гвардия билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазири Б. ЗАКИРОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 22 июнь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири в.б. Т. ХУДАЙБЕРГЕНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 24 июнь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Р. ДЖУРАЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 15 июнь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2020 й., 10/20/2816-1/1337-сон)