28.09.2020 йилдаги 592-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 28.09.2020 йилдаги 592-сон
Date of entry into force
29.09.2020
Ҳужжат 29.09.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишда давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишда чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича синов имтиҳонини ташкил этиш ва ўтказишнинг шаффоф ва очиқ тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича синов имтиҳонини ўтказиш бўйича имтиҳон комиссияси таркибини шакллантириш ва тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича синов имтиҳони натижаларини эълон қилиш ҳамда давлат тилини билиш бўйича малака сертификатини бериш тартиби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилишда чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан давлат тилини билиш даражасини аниқлаш имтиҳонларини самарали ташкил қилиш ва ўтказиш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда чет давлат фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг давлат тилини билиш даражасини аниқлаш мақсадида масофадан туриб электрон тарзда мурожаат қилиш ҳамда давлат тилини билиш тўғрисидаги малака сертификатини QR-код (матрик штрихли код) билан тасдиқлаган ҳолда электрон тарзда олиш тизимини жорий этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ҳафта муддатда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети томонидан давлат тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича синовларни ўтказиш учун ҳудудий имтиҳон комиссиялари таркиби тасдиқланишини ҳамда заруратга қараб янгилаб борилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 3 мартдаги 117-сон қарорининг 3-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишда талабгорларнинг давлат тилини билиш даражасини аниқлаш».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Мажидов ва ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 28 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
592-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 592-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишда давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилишда чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг давлат тилини билиш даражасини аниқлаш (кейинги ўринларда — давлат тилини билиш даражасини аниқлаш) тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабгор — Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш масалалари бўйича ваколатли давлат органига мурожаат қилган чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролиги бўлмаган шахс — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаб турган, Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлмаган ва ўзининг чет давлат фуқаролигига мансублигига доир далилга эга бўлмаган шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет давлат фуқароси — Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига эга бўлмаган, бошқа давлат фуқаролигига ва ўзининг бошқа давлат фуқаролигига мансублигига доир далилга эга бўлган шахс.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишда талабгорларнинг давлат тилини билиш даражасини аниқлаш Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда — Марказ ва унинг ҳудудий бўлинмалари) томонидан тўлов асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат тили бўйича синов имтиҳонини ташкил этиш ҳамда давлат тилини билиш бўйича малака сертификатини бериш тартиби ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Давлат тили бўйича синов имтиҳонини ташкил этиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Давлат тили бўйича имтиҳон талабгорнинг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича Марказ ёки унинг ҳудудий бўлинмаларида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Давлат тилини билиш даражасини аниқлаш учун мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ келтирилган давлат тилини билишга қўйиладиган минимал талаблар асосида синов имтиҳони топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Давлат тилини билиш даражасини аниқлашга тайёргарлик кўриш, синов имтиҳони материалларини тайёрлаш мақсадида Марказ ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ишчи гуруҳ шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Талабгор давлат тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича синов имтиҳонида қатнашиш учун ариза билан Марказ ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига шахсан ўзи (узрли сабаблар мавжуд бўлганда, яъни касаллик ва консуллик муассасаси мавжуд бўлмаганда нотариал тартибда тасдиқланган илтимоснома ишончли шахслар орқали) ёхуд электрон тарзда мурожаат қилиб, қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсини тасдиқловчи ҳужжат (чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг туғилганлик ҳақида гувоҳномаси ҳамда Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёки ID-картаси) (ҳужжатлардан нусха олиниб, асли эгасига қайтариб берилади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3,5 х 4,5 см ўлчамли рангли, орқа фони оқ рангдаги 2 дона фотосурат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлов тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур Низомнинг 7-бандида назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ҳужжатлар қабул қилиб олинганидан сўнг, талабгорга ҳужжатлар қабул қилинганлиги тўғрисидаги синов имтиҳонини ўтказиш вақти кўрсатилган маълумотнома (электрон қилинган мурожаатга маълумотнома электрон тарзда) тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Синов имтиҳони топшириш ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилганидан сўнг бир ой муддатда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Синов имтиҳонлари Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети томонидан тасдиқланган таркибдаги давлат тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича синовларни ўтказиш учун ҳудудий имтиҳон комиссиялари томонидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Синов имтиҳонларида иштирок этиш учун оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда бошқа фуқаролик жамияти институтлари вакиллари кузатувчи сифатида иштирок этиш учун таклиф этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Синов имтиҳони тест, ёзма ва оғзаки шаклларда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тест талабгорнинг кундалик турмушида фойдаланувчи содда хабарлар, тил эгаси билан таниш ва махсус мавзуда мулоқотга киришганда фойдаланиладиган маълумотлар асосида тузилган 10 та мантиқий саволлардан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тест саволларига тўғри жавоблар учун бериладиган энг кўп балл 30 баллни ташкил этади. Тест саволларини ечиш учун 15 дақиқа вақт берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёзма синов шакли диктант шаклида ёки талабгорнинг содда анкеталарни шахсий маълумот билан тўлдира олиш, расмий хат, иш юритиш қоғозларини (ариза, розилик хатлари, резюме) ёза олиш даражасини аниқлаш мақсадида маълум бир топшириқни (анкета тўлдириш, ариза ёзиш каби) ёзиш тарзида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёзма синов учун бериладиган энг кўп балл 30 баллни ташкил этади. Ёзма синовни бажариш учун 15 дақиқа вақт берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оғзаки синов шакли талабгорнинг ўзи ҳақида оғзаки маълумот бера олиш, ижтимоий-маиший мавзуда таклиф этилган суҳбатга кириша олиш, фикрини содда тарзда тушунтириб бера олиш, ‎‎‎таниш мавзуларда ўз фикрини билдира олиш (китоблар, фильмлар, мусиқа хусусида), ҳикоя ёки муҳокама мазмунини содда иборалар билан қисқача гапириб бера олиш даражасини билиш мақсадида тузилган саволлар асосида ташкил қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оғзаки синов учун бериладиган энг кўп балл 40 баллни ташкил этади. Оғзаки синовни бажариш учун 10 дақиқа вақт берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Синов имтиҳони якунлари бўйича энг юқори баллнинг 50 фоизидан (50 баллдан) кам балл олган талабгор синов имтиҳонидан ўтмаган деб ҳисобланади ва қайта қатнашиш учун синов имтиҳони ўтказилган кундан бошлаб камида бир ойдан кейин ариза (қайта тўлов амалга оширилганлиги тўғрисидаги квитанция илова қилинган ҳолда) билан мурожаат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Синов имтиҳони натижалари уч кун муддатда эълон қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Синов имтиҳони топшириш учун тўлов тўлаш шартлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Давлат тилини билиш даражасини аниқлаш мақсадида синов имтиҳонини топшириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида тўлов тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Талабгор мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳужжатларни Марказ ва унинг ҳудудий бўлинмаларига топширганидан сўнг Марказ ва унинг ҳудудий бўлинмалари билан талабгор ўртасида шартнома тузилган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Давлат тилини билиш бўйича малака сертификатини бериш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Мазкур Низомнинг 2-иловасида белгиланган давлат тилини билишга қўйилган минимал талаблар асосида синов имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган талабгорларга Марказ ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги давлат тилини билиш тўғрисидаги малака сертификати (кейинги ўринларда — малака сертификати) берилади. Малака сертификати муддатсиз амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Марказ ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан малака сертификатлари реестри юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
малака сертификатлари реестрида қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабгорнинг фамилияси, исми, отасининг исми;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туғилган санаси ва жойи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсини тасдиқловчи ҳужжат (серияси ва тартиб рақами, ким томонидан ва қачон берилганлиги);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ ва унинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг малака сертификати бериш тўғрисидаги тегишли буйруғи санаси ва тартиб рақами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
малака сертификатининг серияси, тартиб рақами ва берилган сана.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Малака сертификати шахсини тасдиқловчи ҳужжат кўрсатилган тақдирда талабгорга ёки унинг қонуний вакилига берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Малака сертификати QR-код (матрик штрихли код) билан тасдиқлаган ҳолда электрон тарзда тақдим этилиши ҳам мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Йўқолган, талабгорнинг айби билан маълумотлар нотўғри киритилган ёки яроқсиз ҳолга келтирилган малака сертификати ўрнига талабгорнинг аризасига кўра Марказ ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан унинг дубликати берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда малака сертификати дубликати тайёрланганлиги учун йиғим ундирилмайди ҳамда аввал берилган (йўқотилган малака сертификатларидан ташқари) малака сертификати марказ ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Мазкур Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишда давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тартиби тўғрисида низомга
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишда давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддат

1-босқич

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш масалалари бўйича ваколатли давлат органига мурожаат қилган чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс (талабгор)

Давлат тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича синов имтиҳонида қатнашиш учун ариза билан А. Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази ва унинг ҳудудий бўлинмаларига (кейинги ўринларда — Марказ ва унинг ҳудудий бўлинмалари) мурожаат қилиб, тегишли ҳужжатларни тақдим этади.

Заруратга қараб

2-босқич

Марказ ёки унинг ҳудудий бўлинмалари

Талабгорга ҳужжатлар қабул қилинганлиги тўғрисидаги синов имтиҳонини ўтказиш вақти кўрсатилган маълумотнома (электрон қилинган мурожаатга маълумотнома электрон тарзда) тақдим этади.

Ҳужжатлар қабул қилиб олинганидан сўнг дарҳол

3-босқич

Давлат тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича ҳудудий имтиҳон комиссиялари

Давлат тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича синов имтиҳонларини ўтказади.

Ҳужжатлар тақдим этилганидан сўнг бир ой муддатда

4-босқич

Марказ ёки унинг ҳудудий бўлинмалари

1. Давлат тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича синов имтиҳони натижаларини эълон қилади.

2. Синов имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган талабгорларга белгиланган шаклдаги давлат тилини билиш тўғрисидаги малака сертификати берилади.

Уч кун муддатда

Имтиҳон натижалари эълон қилингандан сўнг уч кун муддатда

5-босқич

Талабгор

Синов имтиҳони якунлари бўйича энг юқори баллнинг 50 фоизидан (50 баллдан) кам балл олган (синов имтиҳонидан ўтмаган) тақдирда қайта қатнашиш учун ариза (қайта тўлов амалга оширилганлиги тўғрисидаги квитанция илова қилинган ҳолда) билан мурожаат қилади.

Синов имтиҳони ўтказилган кундан бошлаб камида бир ойдан кейин

Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишда давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тартиби тўғрисида низомга
2-ИЛОВА

Давлат тилини билишга қўйиладиган минимал
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАЛАБЛАР

I. Тинглаб тушуниш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Таниш мавзуларда маълумот берувчи матнларнинг асосий мазмунини ўқиб тушуна олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. ‎Содда хабарлар, содда ёзма йўриқнома ёки кўрсатмаларни тушуна олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўз қизиқишлари доирасидаги теле ёки радио дастурлар ва бошқа манбаларни тинглаб, асосий маълумотларни тушуна олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Шахсий қизиқиш, ўқиш ёки касбга оид соҳадаги оғзаки манбаларни тинглаб, асосий мазмуни ҳамда махсус маълумотларни англай олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Тил эгаси билан таниш ва махсус мавзуда мулоқотга киришганда унинг аксарият жиҳатларини тушуна олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Гапириш‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзи ҳақида оғзаки маълумот бера олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ижтимоий-маиший мавзуда таклиф этилган суҳбатга кириша олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Фикрини содда тарзда изчиллик асосида мантиқли тушунтириб бера олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. ‎‎‎Таниш мавзуларда ўз фикрини билдира олади (китоблар, фильмлар, мусиқа хусусида).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ҳикоя ёки муҳокама мазмунини содда иборалар билан қисқача гапириб бера олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
‎‎‎‎‎III. Ўқиш‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Таниш мавзуларда маълумот берувчи матнларнинг асосий мазмунини тушуна олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Жой ёки инсонлар тасвирланган қисқача матнни тушуна олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Содда хабарларни, масалан оддий хатлар, электрон хатларни тушуна олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. ‎Содда ёзма йўриқнома ёки кўрсатмаларни тушуна олади ва уларга амал қила олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мунозарали матннинг хулосасини аниқлай олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Матн мазмунининг асосий ғоясини ажрата олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Ёзиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Шахсий хатлар (қисқа хабарлар, табриклар, эслатмалар ва ҳоказолар)ни ёза олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Содда анкеталарни шахсий маълумот билан тўлдира олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Расмий ҳужжатлар қолиплари асосида содда шаклдаги ҳужжатларни ёза олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўз қизиқишларига тааллуқли мавзуда қисқа, содда эссе ёза олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Расмий хат, иш юритиш қоғозларини (ариза, розилик хатлари, резюме) ёза олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўз фикрини имло қоидаларига риоя қилган ҳолда ёзма шаклда баён қила олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Имло қоидаларига риоя қилган ҳолда диктант ёза олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишда давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тартиби тўғрисида низомга
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
‎‎Давлат тилини билиш тўғрисидаги малака сертификати намунаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

‎‎Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi

‎ALISHER NAVOIY NOMIDAGI TOSHKENT DAVLAT OʻZBEK TILI VA ADABIYOTI UNIVERSITETI HUZURIDAGI DAVLAT TILIDA ISH YURITISH ASOSLARINI OʻQITISH VA MALAKA OSHIRISH MARKAZI THE CENTER FOR TEACHING THE BASICS OF OFFICE MANAGEMENT IN THE STATE LANGUAGE AND FURTHER TRAINING AT TASHKENT STATE UNIVERSITY OF THE UZBEK LANGUAGE AND LITERATURE NAMED AFTER ALISHER NAVOIY
_________________________________________________________________________________________
‎DAVLAT TILINI BILISH TOʻGʻRISIDA
‎SERTIFIKAT

‎‎
‎CERTIFICATE
‎OF KNOWLEDGE OF THE STATE LANGUAGE

‎‎Sertifikat № / Certificate Number ‎‎
____________________________________________________________________________________________
‎‎‎
‎‎Talabgor toʻgʻrisidagi maʼlumotlar / Candidate Details
‎Talabgorning shaxsiy kodi / Candidate ID
‎Familiyasi / Family Name
‎Ismi / First Name
‎Otasining ismi / Middle Name
‎‎
‎‎____________________________________________________________________________________________
‎‎Sinov natijalari / Exam Results ‎‎ ‎‎
____________________________________________________________________________________________
‎‎Berilgan sanasi: / Date of Issue:
‎‎Direktor / Director

_____________ ‎‎

________________________‎‎

Imzo / Signature ‎‎

‎‎F.I.O. / Full Name

‎‎M.Oʻ / Stamp Here
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/592/1336-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 14.08.2023 й., 09/23/368/0595-сон)