09.09.1992 йилдаги 421-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 09.09.1992 йилдаги 421-сон
Date of entry into force
09.09.1992
Ҳужжат 09.09.1992 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (Ўзбекистон Республикаси ОАК)ни ташкил этиш тўғрисида» 1992 йил 31 мартдаги Фармонга мувофиқ ҳамда юқори малакали илмий-педагог кадрлар тайёрлашни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Белгилансинки, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (Ўзбекистон Республикаси ОАК) республика Фанлар академияси, тармоқ академиялари, вазирликлари, идоралари, концернлари, илмий ташкилотлари ва муассасаларининг, уларнинг қайси идорага бўйсунишидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, юқори малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва уларни аттестациядан ўтказиш, илмий кадрларни аттестациядан ўтказиш ишида халқаро ҳамкорлик бўйича давлат сиёсатини рўёбга чиқариш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиришни амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Зиммасига юклатилган вазифаларга ва фаолиятининг йўналишларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фан, техника, таълим ва маданиятни ривожлантиришнинг йўналишлари бўйича илмий ва илмий-педагог ходимлар ихтисослари номенклатурасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий даражалар ва илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомларни, йўриқномаларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
докторлик ва номзодлик диссертацияларини ҳимоя қилиш бўйича ихтисослаштирилган кенгашлар, фан йўналишлари бўйича экспертлар кенгашлари тузиш ҳамда уларнинг шахсий таркибини тасдиқлаш, унвонлар бериш юзасидан илмий кенгашларнинг таклифларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ихтисослаштирилган кенгашлар иши устидан мунтазам ва таъсирли назоратни амалга ошириш, уларнинг таркибига ўзгартишлар киритиш, бир галлик диссертациялар ҳимоясига рухсат бериш, кенгашларнинг фаолиятини тўхтатиш ёки уларни ёпиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳимоя қилинган диссертацияларни зарур ҳолларда республиканинг йирик олимлари ва мутахассисларини, шунингдек, чет эл мутахассисларини жалб этган ҳолда давлат экспертизасидан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ва давлатлараро илмий-услубий кенгашлар ва конференциялар ташкил қилиш, республика ташқарисида ўтказиладиган шу каби тадбирларда иштирок этиш учун Ўзбекистон ОАК вакилларини юбориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар ва идоралардан, Фанлар академияси, тармоқ академияларидан, концернлар, уюшмалар, ташкилотлар ва муассасалардан юклатилган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган материалларни олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ОАК ахборотномаси» журналини нашр этиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси аппаратининг тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин. ОАК раисига зарур бўлганда тасдиқланган ходимлар сони ва меҳнат ҳақи фонди доирасида аппарат тузилмасига ўзгартишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий аттестация комиссияси аппарати ходимларининг чекланган сони (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари), тегишли меҳнат ҳақи фонди билан 45 нафардан, шу жумладан, шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган ОАК раиси, раиснинг биринчи ўринбосари ва ўринбосари, шунингдек, бош илмий котибдан иборат қилиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мақоми, маиший, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш бўйича ОАК раиси — вазирга, раиснинг биринчи ўринбосари — вазирнинг биринчи ўринбосарига ва ўринбосари — вазир ўринбосарига тенглаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фанлар академиясининг раҳбарлари ва илмий бўлинмалари учун кўзда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари илмий экспертиза билан шуғулланувчи раҳбарларга ва бўлинмаларга нисбатан, бошқарув органлари учун кўзда тутилган шартлар эса — қолган ходимларга нисбатан қўлланилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Ўзшартномасавдо», «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси белгиланган тартибга мувофиқ материаллар, асбоб-ускуналар, буюмлар ва бошқа моддий-техника ресурслари етказиб берилиши учун ОАКга квоталар ажратилишини кўзда тутсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси Гоголь кўчаси, 70-уйдаги Фанлар академияси Раёсати биносига жойлаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ОАКни таъминлаш, берилаётган бинони асосли тузатиш ва жиҳозлаш учун 1992 йилда зарур маблағларни ажратсин, шунингдек, ОАК аппарати учун 2 та енгил автомобиль сақлашга лимитларни кўзда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Автомобиль транспорти вазирлиги, Алоқа вазирлиги ОАК талабномалари бўйича лимитга мувофиқ транспорт воситалари ажратсин ва белгиланган тартибда телефон, шу жумладан, ҳукумат телефон алоқаси билан таъминлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ўртоқ М. И. Қорабоев зиммасига юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1992 йил 9 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
421-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 сентябрдаги 421-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси аппаратининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТУЗИЛМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Раҳбарият
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Биология, қишлоқ хўжалиги, кимё ва тиббиёт фанлари бўлинмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Физика-математика, техника фанлари ва Ер ҳақидаги фанлар бўлинмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Гуманитар ва ижтимоий фанлар бўлинмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат инспекцияси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меъёрий-ахборот бўлими
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқаро алоқалар бўлими
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишлар бошқармаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ОАК ахборотномаси» журнали
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 сентябрдаги 421-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (Ўзбекистон Республикаси ОАК) фан, техника, таълим ва маданият йўналишлари бўйича илмий, илмий-педагог ходимларга илмий даражалар ва илмий унвонлар берувчи давлат органи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ОАК Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги идора ҳуқуқларидан фойдаланади ва республикада илмий, илмий-педагог кадрларни давлат йўли билан аттестациядан ўтказишнинг аҳволи ва тизимини такомиллаштириш учун масъулдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. ОАКнинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказишга раҳбарлик қилиш ҳамда илмий даражалар ва илмий унвонларга қўйиладиган талабларнинг ягоналигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ихтисослаштирилган кенгашлар иши ва диссертация ишлари сифатини, уларнинг илмий ва амалий қийматини назорат қилиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий унвонлар ва илмий даражаларга қўйиладиган малака талабларини халқаро андазаларга мувофиқ ҳолга келтириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. ОАК ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар ва идораларнинг, фанлар академияларининг тақдимномаларига биноан етакчи олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот муассасаларида фан доктори ва номзоди илмий даражаларини олиш учун диссертациялар ёқлаш бўйича ихтисослаштирилган кенгашлар тузади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ихтисослаштирилган кенгашлар раисларини ва уларнинг шахсий таркибини тасдиқлайди ҳамда кенгашларга диссертацияларни ёқлаш учун қабул қилиш ҳуқуқини берадиган ихтисосликлар рўйхатини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда, илмий техника ва ижтимоий тараққиёт талабларини ҳисобга олган ҳолда, режалаштирилаётган докторлик ва номзодлик диссертацияларининг мавзуларини назорат қилиш тартибида кўриб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли ихтисослаштирилган кенгашнинг тақдимномаси асосида фан доктори, номзоди илмий даражасини беради ҳамда тегишли кенгашларнинг тақдимномасига биноан профессор, доцент ва катта илмий ходим илмий унвонларини беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа давлатларнинг илмий даражалари ва илмий унвонлари ҳақидаги дипломлар ва аттестатларни республиканикига тенглаштириш (нострификациялаш)ни амалга оширади, фан доктори ва номзоди дипломларини ҳамда профессор, доцент ва катта илмий ходим аттестатларини расмийлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёқланган диссертация ишларининг таҳлилини ўтказади ҳамда натижалари диссертация ишларида баён этилган бажарилган илмий тадқиқотлар ҳақида, уларни амалиётга жорий қилиш имконияти тўғрисидаги тегишли тавсиялар билан биргаликда, республика вазирликлари, идораларига мунтазам равишда ахборот юбориб туради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. ОАК юқори малакали илмий ва илмий-педагог кадрларнинг аттестацияси масалалари бўйича ахборотнома нашр этади. Ахборотнома, шунингдек, диссертациялар ёқланиши ва илмий даражалар берилиши ҳақидаги ахборотлар ҳам эълон қилиб турилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. ОАК қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий кадрларни аттестациядан ўтказиш масалалари бўйича ихтисослаштирилган кенгашлар ва илмий кенгашлар фаолияти устидан давлат назоратини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ОАК илмий кенгаши ва раёсати мажлисларида иш тажрибаларни ўрганиш ва умумлаштириш мақсадида ихтисослаштирилган кенгашлар раисларининг ҳисоботларини эшитиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ихтисослаштирилган кенгашларга нисбатан, ишлар сифатсиз олиб борилган ёки диссертация ёқлаш юзасидан белгиланган тартиб қўпол равишда бузилган ҳолларда, уларни ёпиб қўйишгача чоралар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ихтисослаштирилган кенгашлар фаолиятини текшириб туриш, айрим диссертацияларни назорат экспертизасидан ўтказиш учун зарур ҳолларда оппонентлар ва тақризчилар тайинлаш, олий ўқув юртлари, Фанлар академиялари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг, уларнинг қайси идорага бўйсунишидан қатъи назар, юқори малакали мутахассисларини жалб қилиш. Ихтисослаштирилган кенгашлар фаолиятини текширишда қатнашиш, оппонент ва тақризчи вазифаларини адо этиш вақтида жалб этилган олимлар ва мутахассислар ўз хизмат вазифаларини бажаришдан озод этилиб, уларнинг доимий иш жойларидаги иш ҳақлари сақланади. Олимларнинг илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимида иштирок этишлари уларнинг ижтимоий-илмий фаолиятининг муҳим жиҳати деб баҳоланади ва ҳисобга олинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
номзодлик имтиҳонларини ташкил қилиш ва уларнинг савияси устидан назоратни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий даражалар ва унвонлар берувчи кенгашлар ишлаб турган ташкилотлар ва муассасалардан, уларнинг қайси идорага бўйсунишидан қатъи назар, белгиланган тартибда ҳар йилги ҳисоботларни ҳамда республикада илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва уларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш ва чора-тадбирлар кўриш учун вазирликлар ҳамда идоралардан зарур ахборотлар олиб туриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестацияси тизимини такомиллаштириш, диссертацияларнинг илмий савияси ва амалий қийматини ошириш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун белгиланган тартибда идоралараро кенгашлар чақириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори малакали илмий ва илмий-педагог ходимларни тайёрлаш ҳамда аттестациядан ўтказиш масалалари бўйича халқаро ташкилотлар, кенгашлар, конференциялар ишида қатнашиш, бошқа мамлакатларнинг тегишли ташкилотлари билан тажриба алмашишни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
диссертацияларга қўйиладиган талабларга мувофиқ фан ва халқ хўжалиги учун аҳамияти юзасидан қўшимча хулоса олиш мақсадида диссертация ишларини зарур бўлиб қолган ҳолларда ихтисослаштирилган кенгашларга юбориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда илмий ва илмий-педагог ходимларни илмий даражалар ва илмий унвонлардан маҳрум қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. ОАК ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг бошқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишларига, ушбу Низомга, шунингдек, ўз фаолияти соҳасига тааллуқли бошқа меъёрий ҳужжатларга амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. ОАКга Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан тайинланадиган раис бошчилик қилади. ОАК Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган бир нафар биринчи ўринбосарга ва бир нафар ўринбосарга, шунингдек, бош илмий котибга эга бўлади. Раис ўринбосари ва бош илмий котиб ўртасида вазифаларни ОАК раиси тақсимлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. ОАК раиси, унинг ўринбосарлари, бош илмий котиб ОАК зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун масъулдирлар. ОАКнинг экспертлар кенгашлари, бўлимлари ва бошқа бўлинмаларининг ишини йўналтирадилар ва назорат қилиб борадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ОАК раиси амалдаги қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари асосида ва уларни ижро этиш мақсадида малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказишни ташкил қилиш юзасидан корхоналар, ташкилотлар, муассасалар томонидан, уларнинг қайси идорага бўйсунишидан қатъи назар, бажарилиши шарт бўлган буйруқлар ва йўриқномалар чиқаради, шунингдек, уларнинг ижросини назорат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. ОАК илмий кенгаши илмий-ижтимоий орган ҳисобланади, у республика олий ўқув юртлари, илмий-тадқиқот муассасалари ва ташкилотлари, вазирликлар, идоралар, фанлар академияларининг таклифлари асосида фаннинг асосий йўналишлари олимлари ва мутахассисларидан тузилади. Илмий кенгашнинг таркибий сони ва шахсий таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади ва вақти-вақти билан янгиланиб турилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ОАК илмий кенгаши раёсат, экспертлар кенгашлари, ихтисослаштирилган кенгашлар, илмий унвонлар берувчи кенгашлар фаолияти ҳақидаги ҳисоботларни эшитади, юқори малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказишга оид ҳужжатларни тасдиқлаш учун тавсия этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ОАК илмий кенгашининг фаннинг турли муаммолари ва йўналишларига мувофиқ тарзда гуруҳлар ва секцияларга бирлашган аъзолари зарур ҳолларда илмий даражалар ва илмий унвонлар бериш тўғрисида раёсатга тавсияномалар тайёрлашга, шунингдек, юқори малакали илмий ва илмий-педагог ходимлар аттестациясини такомиллаштириш юзасидан таклифларни, ОАКга тушадиган норозилик аризаларини ва шикоятларни кўриб чиқишга жалб этиладилар. ОАК илмий кенгаши йилига камида икки марта чақирилади. ОАК илмий кенгаши ўз ваколатлари доирасида қарорлар чиқаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. ОАК раиси, унинг ўринбосарлари, бош илмий котиб ва ОАК илмий кенгаши бошқа аъзоларидан иборат раёсат ОАКнинг раҳбарлик қилувчи ижро органи ҳисобланади. Раёсатнинг таркибий сони ва шахсий таркибини Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ОАК раёсати ихтисослаштирилган кенгашларни ташкил қилиш тартибини ишлаб чиқади, ихтисослаштирилган кенгашларни ташкил этиш учун рухсат беради, уларнинг шахсий таркибини тасдиқлайди, уларга тегишли ихтисослар бўйича диссертация ишларини кўриб чиқиш ҳуқуқини беради; экспертлар кенгашини тузиш ҳақида қарорлар киритади ва ўз ишида уларга таянади, илмий даражалар ва илмий унвонлар бериш ҳақида қарорлар қабул қилади, ихтисослаштирилган кенгашлар ва илмий унвонлар берувчи кенгашлар раисларининг иши тўғрисидаги ҳисоботларни, давлат инспекцияси бўлими ахборотларини вақти-вақти билан эшитиб туради. ОАК пленуми кўриб чиқиши учун киритилган ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилади, ОАК ихтиёридаги бошқа масалаларни ҳал этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. ОАК фаолиятига оид кундалик масалаларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш, ОАК бўлимлари, бўлинмалари ишига тезкор раҳбарлик қилиш ва уларни назорат қилиб бориш, қабул қилинган қарорларнинг ижросини текшириш, ОАК аппарати кадрларини танлаш ва жой-жойига қўйиш учун ОАК раиси, унинг ёрдамчилари, бош илмий котиб ҳамда давлат бош инспекторидан иборат ОАК ҳайъати тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Илмий кенгаш, раёсат, ҳайъат ишига ОАК раиси раҳбарлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Илмий кенгаш, раёсат, унинг ҳайъати қарорлари очиқ овоз бериш орқали мажлис иштирокчиларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Тақдим этилган диссертацияларни илмий экспертизадан ўтказиш, шунингдек, илмий унвонлар бериш тўғрисидаги тақдимномаларни кўриб чиқиш учун ОАК фан тармоқлари бўйича халқ хўжалиги ва маданиятнинг етакчи мутахассис олимларидан иборат экспертлар кенгашлари тузади. Экспертлар кенгашларининг шахсий таркиби олий ўқув юртлари, илмий-тадқиқот институтлари ва муассасаларининг, фанлар академиялари, шунингдек, манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг тавсиялари ҳисобга олинган ҳолда белгиланади ва кейинчалик кенгашнинг камида учдан бир қисмини янгилаш шарти билан, ОАК раёсати томонидан 3 йил муддатга тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. ОАК аппарати тузилмаси ва штатдаги ходимлари сони Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. ОАК аппаратининг ходимлари рўйхати, шунингдек, бўлимлар, экспертлар кенгашлари тўғрисидаги низомлар ОАК раёсати томонидан тасдиқланади. ОАКнинг ишдан озод этилмаган аъзоларининг, экспертлар кенгашларининг, шунингдек, оппонентлар ва тақризчиларнинг, жалб этилган мутахассисларнинг меҳнатига белгиланган тартибда ҳақ тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ўзбекистон Республикаси ОАК Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.