18.09.2018 йилдаги ПФ-5540-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони, 18.09.2018 йилдаги ПФ-5540-сон
Date of entry into force
18.09.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Термиз» эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чегарадош мамлакатлар, ҳусусан Афғонистон Ислом Республикаси билан самарали савдо ва транспорт-логистика алоқаларини янада ривожлантириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг халқаро юкларни ташиш хавфсизлигини таъминлаш ва транзит салоҳиятини кенгайтириш, чегара атрофи минтақаларининг ресурс базасидан комплекс фойдаланиш ҳамда тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб этиш учун қулай шарт-шароитларни шакллантириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг Сурхондарё вилояти чегара яқини зонасида илгари ажратилган 3000 гектар майдонли ер участкаси ҳудудида «Термиз» эркин иқтисодий зонаси (кейинги ўринларда — «Термиз» ЭИЗ)ни ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар «Термиз» ЭИЗ фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЭИЗ ҳудудида биринчи навбатда кластер ёндошувидан кенг фойдаланган ҳолда ЭИЗ қатнашчилари ўртасидаги мустаҳкам кооперация асосида маҳаллий хом ашё ва материаллар негизида рақобатбардош тайёр маҳсулот ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича юқори технологияли замонавий ишлаб чиқаришларни барпо этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЭИЗ ҳудудларидаги саноат корхоналари ва инфратузилма объектларида янги малакали иш ўринлари яратилишини, бунинг асосида республика минтақалари аҳолисининг бандлик даражаси ва даромадлари оширилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий минерал-хом ашё респурсларини чуқур қайта ишлаш ва жаҳонга машҳур брендлар остида юқори қўшилган қийматли рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун ўз ҳудудларида ЭИЗ ташкил қилинган минтақаларнинг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан комплекс ҳамда самарали фойдаланишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
етакчи хорижий компаниялар ва корпорациялар иштирокида замонавий юқори технологияли инновацион ишлаб чиқаришларни барпо этиш учун инвестициялар, энг аввало хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича ғоят қулай шарт-шароитларни шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт ва ижтимоий инфратузилмани янада ривожлантириш, шунингдек, сифатли логистика хизматлари кўрсатиш бўйича замонавий инфратузилмани шакллантириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Термиз» ЭИЗнинг фаолият кўрсатиш муддати 30 йилни ташкил этади ва уни кейинчалик узайтириш эҳтимоли бор;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фаолият юритиш мобайнида «Термиз» ЭИЗ ҳудудида алоҳида солиқ, божхона ва валюта тартиблари амал қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Термиз» ЭИЗ қатнашчиларининг ҳудуди чегарасигача ташқи муҳандислик коммуникациялари ва инфратузилмалар қурилиши тенг улушларда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ва Сурхондарё вилоятининг маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 августдаги ПФ-5794-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.08.2019 й., 06/19/5794/3669-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 26 октябрдаги ПФ-4853-сонли Фармони 3, 4, ва 5-бандларининг қоидаси «Термиз» ЭИЗ қатнашчиларига нисбатан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ««Ургут» «Ғиждувон», «Қўқон» ва «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 12 январдаги ПФ-4931-сонли Фармони 8-бандининг қоидаси «Термиз» ЭИЗ дирекциясига нисбатан жорий этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Термиз» ЭИЗ бош режасини ишлаб чиқиш бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» ИК» ДУК — буюртмачи этиб;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов асосидаги лойиҳа ташкилоти — бош лойиҳа ташкилоти этиб;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сурхондарё вилояти маҳаллий бюджетининг маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар — молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Сурхондарё вилоятининг эркин иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналарининг маъмурий кенгаши Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда «Термиз» ЭИЗга кирувчи ҳудуд чегараларини белгилашни ва «Термиз» ЭИЗ дирекцияси фаолиятини ташкил этишни назарда тутувчи ҳукумат қарори лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «Термиз» ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга кириш визаларини, зарур ҳолларда Тошкент шаҳридаги Ислом Каримов номли халқаро аэропортда консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Термиз» ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга жалб этилаётган хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, уларнинг вақтинчалик яшаш жойларида вақтинча рўйхатга олиниши ва унинг муддати узайтирилишини белгиланган тартибда давлат божи ундирилмасдан таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги «Термиз» ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга жалб этилаётган хорижий мутахассисларни республикага жалб этишга рухсатномалар берилиши (муддати узайтирилиши)ни, шунингдек, ушбу мутахассисларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) белгиланган тартибда таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси И.Б. Абдуллаев ва Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчиси Б.Б. Пўлатов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 18 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-5540-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.09.2018 й., 06/20/5540/0974-сон; 29.08.2019 й., 06/19/5794/3669-сон)