12.08.2020 йилдаги 478-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 12.08.2020 йилдаги 478-сон
Date of entry into force
13.08.2020
Ҳужжат 13.08.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси вакилларининг ўқишини ташкил этиш учун Япония Ҳукумати грантидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси вакилларининг 2020-2021 йилларда Японияда ўқишини ташкил этиш учун Япония Ҳукуматининг грантидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг (кейинги ўринларда — JICA) «Кадрлар тайёрлаш учун стипендиялар тақдим этиш лойиҳаси» (кейинги ўринларда — лойиҳа) доирасида Япониянинг етакчи университетлари магистратурасида Ўзбекистон Республикаси вакилларининг ўқишини ташкил этиш мақсадида қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018-2019 йиллар учун 261 млн япон йени (2,46 млн АҚШ доллари эквивалентида) ва 2019-2020 йиллар учун 262 млн япон йени (2,47 млн АҚШ доллари эквивалентида) миқдорида грант ажратилди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖ (кейинги ўринларда — «Ўзмиллийбанк» АЖ) томонидан Япониянинг MUFG Bank, Ltd. банки (кейинги ўринларда — Япония банки) билан банклараро шартнома ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишув асосида ўтган давр учун грант бўйича ҳисоб-китоб хизматлари кўрсатилди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги вакиллари иштирокида Япониянинг Ўзбекистон Республикасидаги Элчихонаси ва JICA билан ҳамкорликда ўтказилган танлов натижаларига кўра йилига 17 нафардан, ўтган икки йил учун жами 34 нафар Ўзбекистон Республикасининг вакиллари Япония университетларида ўқишга юборилди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқарув комиссияси, иш берувчилар ва лойиҳа стипендиатлари ўртасида ўқиш даврида стипендиатларнинг мажбуриятлари ва ҳуқуқлари, шунингдек, ўқишни тамомлагач ишга жойлаштириш мажбуриятлари ҳамда кафолатлари белгиланган уч томонлама битимлар имзоланди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 2019 йил 28 августда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва JICA ўртасида Айирбошлаш нотаси ва Грант битими имзолангани ҳамда уларда қуйидагилар назарда тутилгани маълумот учун қабул қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси вакилларининг 2020-2021 йилларда Япония етакчи университетлари магистратураси ва докторантурасида ўқишини ташкил этиш учун Япония Ҳукуматининг беғараз ёрдам дастури бўйича Япония Ҳукумати томонидан 263 млн япон йени (2,48 млн АҚШ доллари эквивалентида) миқдорида грант тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
JICA томонидан белгиланадиган ташкилотнинг стипендиатни танлаш, унга ўқиш жараёнида ҳамроҳлик қилиш ҳамда уч томонлама битим бажарилишининг мониторинги билан боғлиқ хизматлари учун харажатларни грант ҳисобидан қоплаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида меҳнат қилаётганлар орасидан Япония етакчи университетлари магистратурасида ўқиш учун 18 нафар ва докторантурасида ўқиш учун 1 нафар талабгорни танлаш шартлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ўзбекистон томонидан, Япониянинг Ўзбекистон Республикасидаги Элчихонаси ва JICA Япония томонидан ушбу лойиҳанинг амалга оширилишини ва ўқиш учун номзодларни танлаб олишни мувофиқлаштирувчилар этиб белгилаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
грантга ҳисоб-китоб хизматини кўрсатиш шартлари ва тартиби, шунингдек, «Ўзмиллийбанк» АЖ томонидан банк битимлари тузиш асосида зарур ҳисоб-китобларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
грант бўйича ҳисоб-китоб хизматини кўрсатиш учун «Ўзмиллийбанк» АЖ ва Япония банки ўртасида банклараро шартнома имзолаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Япония томони билан келишган ҳолда лойиҳани амалга ошириш доирасида грант олиш ва унга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ барча тартиботларни расмийлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзмиллийбанк» АЖ томонидан тегишли талабнома тақдим этилгандан сўнг уч иш куни ичида Япония банки комиссияси харажатларини тўлаб бериш вазифаси юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «Ўзмиллийбанк» АЖга ҳар йили тегишли Япония банки ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан лойиҳа доирасида шартнома асосида ҳисоб-китоб хизматларини амалга ошириш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги грант бўйича ҳисоб-китоб хизмати кўрсатилганлиги учун Япония томонига воситачилик харажатлари учун тўловни Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буюртманомалари бўйича лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга кириш визалари консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буюртманомалари бўйича лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга давлат божлари ундирилмасдан визалар берилиши ва уларнинг муддати узайтирилиши, шунингдек, уларнинг яшаш жойида вақтинча рўйхатдан ўтказилиши ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манфаатдор давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳа доирасида Япониянинг етакчи университетлари магистратураси ва докторантурасида мақсадли ўқиб келган битирувчиларнинг ишга жойлашиши ҳолати мониторинги ва таҳлилини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мониторинг ва таҳлил натижаларига кўра, ҳар йили ҳисобот йилининг октябрь ойигача ўқиш тугагандан сўнг уч йил мобайнида битирувчиларни иш билан таъминлашнинг жорий ҳолати тўғрисидаги маълумотларни ҳамда Япония Ҳукумати грантидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар тақдим этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳанинг барча битирувчиларини иш билан таъминлашнинг жорий ҳолати тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига маълумотлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков ҳамда олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 12 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
478-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.08.2020 й., 09/20/478/1175-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 09/21/524/0802-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)