10.08.2020 йилдаги ЎРҚ-631-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 10.08.2020 йилдаги ЎРҚ-631-сон
Date of entry into force
10.08.2020
Ҳужжат 10.08.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонун ижодкорлиги ҳамда парламент назорати жараёнлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 23 июнда қабул қилинган
Сенат томонидан 2020 йил 7 августда маъқулланган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги 432-II-сонли Конституциявий Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 12, 213-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, № 4, 101-модда; 2014 йил, № 4, 86-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда; 2019 йил, № 2, 47-модда, № 3, 162-модда, № 5, 261-модда, № 8, 468-модда, № 9, 588-модда) 12-моддасининг учинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Парламент сўровига, сенатор сўровига жавоб ўз номига сўров юборилган мансабдор шахс ёки унинг вазифаларини вақтинча бажараётган шахс томонидан имзоланади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги 434-II-сонли Конституциявий Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 12, 215-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 163-модда, № 7, 326-модда; 2008 йил, № 12, 637-модда; 2011 йил, № 4, 101-модда; 2014 йил, № 4, 86-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда; 2019 йил, № 3, 162-модда, № 5, 261-модда, № 8, 468-модда, № 9, 588-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) 12-модданинг учинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Парламент сўровига, Қонунчилик палатаси депутатининг сўровига жавоб ўз номига сўров юборилган мансабдор шахс ёки унинг вазифаларини вақтинча бажараётган шахс томонидан имзоланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 15-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари Қонунчилик палатаси депутатлари орасидан яширин овоз бериш орқали депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан Қонунчилик палатасининг ваколати муддатига сайланади. Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлигига номзодлар кўрсатиш ва сайлаш тартиби қонунда ҳамда Қонунчилик палатаси Регламентида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари ўз вазифаларини бажариш даврида сиёсий партияга аъзоликни тўхтатиб туради ҳамда фракция таркибига кириши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Қонунчилик палатаси қўмиталарининг таркибига сайланиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатасида тузилган фракция ўз вакили Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари лавозимларидан бирини эгаллашида кафолатли ҳуқуққа эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарини сайлаш учун фракция, қоида тариқасида, ўз фракцияси раҳбарининг номзодини киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Қонунчилик палатаси қўмиталаридан бирининг таркибига сайланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари халқаро парламент ташкилотлари билан алоқаларни ривожлантиришни амалга оширади, бошқа давлатларнинг парламентлари ва халқаро парламент ташкилотлари билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳлар, комиссиялар, қўмиталар, ишчи гуруҳлар ва бошқа тузилмалар фаолиятини мувофиқлаштиради, парламентлараро дипломатияни ривожлантиришни амалга оширади, халқаро шартномаларнинг ҳукумат томонидан бажарилишини назорат қилишга доир ишларни ташкил этади, шунингдек вазифалар тақсимотига биноан ташкилий ва бошқа вазифаларни бажаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари Қонунчилик палатаси Спикерининг топшириғига биноан унинг айрим вазифаларини бажаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатасининг Спикери йўқлигида ёки у ўз вазифаларини амалга ошириши мумкин бўлмаган ҳолларда унинг вазифаларини Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, у йўқлигида эса Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарларидан бири бажариб туради».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги 522-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 9-10, 136-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 163-модда, № 7, 326-модда; 2008 йил, № 12, 637-модда; 2009 йил, № 4, 136-модда; 2011 йил, № 4, 101-модда; 2013 йил, № 4, 95-модда; 2014 йил, № 4, 86-модда, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 224-модда, № 7, 431-модда; 2019 йил, № 1, 1-модда, № 3, 157-модда, № 5, 261, 265-моддалар, № 8, 468-модда, № 9, 588-модда, № 12, 884-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) 7-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қонунчилик палатаси Спикери ва Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Қонунчилик палатаси қўмиталарининг таркибига сайланиши мумкин эмас»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 9-модданинг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қонунчилик палатаси Спикери ва Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари ўз вазифаларини бажариш даврида сиёсий партияга аъзоликни тўхтатиб туради ва фракция таркибига кириши мумкин эмас»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси мажлисларида биринчи ўқишда кўриб чиқиш чоғида уни қабул қилиш зарурати, қонун лойиҳасининг концепцияси, унинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига мувофиқлиги, шунингдек қонунни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар ҳамда молиялаштириш манбалари тўғрисидаги масала муҳокама қилинади. Биринчи ўқишдаги қонун лойиҳаси юзасидан маъруза билан, қоида тариқасида, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти ёки унинг вакили, кейинги ўқишларда эса масъул қўмита вакили сўзга чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Масъул қўмита биринчи ҳамда кейинги ўқишларда фракцияларнинг фикрлари ва таклифларини депутатларга етказиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фракцияларнинг қонун лойиҳаси бўйича фикрлари ва таклифлари мажбурий тарзда ҳамда ҳар томонлама муҳокама қилиниши лозим»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн иккинчи қисмдаги «боблар ёки бўлимлар бўйича» деган сўзлар «боблар ёки бўлимлар бўйича, шунингдек бир неча моддалар бўйича бир вақтнинг ўзида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) 32-модданинг еттинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Парламент сўровига жавоб ўз номига сўров юборилган мансабдор шахс ёки унинг вазифаларини вақтинча бажараётган шахс томонидан имзоланади»;

5) 321-модданинг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қонунчилик палатаси депутатининг сўровига жавоб ўз номига сўров юборилган мансабдор шахс ёки унинг вазифаларини вақтинча бажараётган шахс томонидан имзоланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) 331-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«331-модда. Ҳукумат аъзоларининг, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси зарур бўлган ҳолларда ўзининг мажлисида ҳукумат аъзоларининг давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукумат аъзоларининг, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиш тўғрисидаги масала фракциялар ташаббусига кўра Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотини Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасида дастлабки тарзда кўриб чиққан ҳолда йилига икки марта эшитади.

Ҳукумат аъзоларининг, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиш тўғрисида Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади. Ҳукумат аъзоларини эшитиш тўғрисидаги Қонунчилик палатаси қарори олдиндан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш тўғрисидаги қарори эса тегишли давлат органига, хўжалик бошқаруви органига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукумат аъзоларининг, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади, унда тегишинча ҳукумат аъзоларининг, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар бўлиши, шунингдек уларнинг ишига баҳо берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукумат аъзоларининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича қабул қилинган Қонунчилик палатаси қарори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича қарори эса тегишли давлат органига, хўжалик бошқаруви органига юборилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) 336-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Жамият ва давлатнинг энг муҳим манфаатларига дахл қилувчи, мамлакат хавфсизлиги асосларига, унинг барқарор ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган муайян фактларни ёки воқеаларни ўрганиш мақсадида Қонунчилик палатасининг қарори билан парламент текшируви ўтказилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси парламент текширувини ўтказиш учун Қонунчилик палатаси депутатлари орасидан комиссия тузади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия парламент текширувини ўтказишда қуйидагиларга ҳақли:

давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг вакилларини, мутахассисларни, экспертларни ва олимларни комиссия ишига жалб этишга;

давлат органларидан, хўжалик бошқаруви органларидан, бошқа ташкилотлардан, шунингдек фуқаролардан зарур маълумотларни сўраб олишга;

давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг, бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахсларини, шунингдек фуқароларни тушунтиришлар бериш учун таклиф этишга.

Комиссия Қонунчилик палатасининг қарорига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия бажарилган ишлар тўғрисида Қонунчилик палатаси томонидан белгиланган муддатда уни хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Парламент текшируви Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма қарори билан ҳам ўтказилиши мумкин».

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги 523-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 9-10, 137-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 163-модда; 2009 йил, № 4, 136-модда; 2011 йил, № 4, 101-модда; 2014 йил, № 4, 86-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 224-модда, № 7, 431-модда; 2019 йил, № 1, 1-модда, № 2, 47-модда, № 3, 157-модда, № 5, 261, 265-моддалар, № 8, 468-модда, № 12, 884-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) 31-модданинг еттинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Парламент сўровига жавоб ўз номига сўров юборилган мансабдор шахс ёки унинг вазифаларини вақтинча бажараётган шахс томонидан имзоланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 311-модданинг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Сенатор сўровига жавоб ўз номига сўров юборилган мансабдор шахс ёки унинг вазифаларини вақтинча бажараётган шахс томонидан имзоланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) 321-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«321-модда. Ҳукумат аъзоларининг, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сенат зарур бўлган ҳолларда ўз мажлисида ҳукумат аъзоларининг, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукумат аъзоларининг, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиш тўғрисидаги масала Сенат томонидан қўмиталарнинг ташаббусига кўра кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сенат Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисидаги ахборотини Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасида дастлабки тарзда кўриб чиққан ҳолда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўз фаолияти ҳақидаги ахборотини Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасида дастлабки тарзда кўриб чиққан ҳолда йилига икки марта эшитади.

Сенат ҳар йили Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги фаолияти ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати тўғрисидаги ахборотини Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасида дастлабки тарзда кўриб чиққан ҳолда эшитади.

Ҳукумат аъзоларининг, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиш тўғрисида Сенат қарор қабул қилади. Ҳукумат аъзоларини эшитиш тўғрисидаги Сенат қарори олдиндан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш тўғрисидаги қарори эса тегишли давлат органига, хўжалик бошқаруви органига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукумат аъзоларининг, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича Сенат қарор қабул қилади, унда тегишинча ҳукумат аъзоларининг, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар бўлиши, шунингдек уларнинг ишига баҳо берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукумат аъзоларининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича қабул қилинган Сенат қарори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича қарори эса тегишли давлат органига, хўжалик бошқаруви органига юборилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) 327-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Жамият ва давлатнинг энг муҳим манфаатларига дахл қилувчи, мамлакат хавфсизлиги асосларига, унинг барқарор ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган муайян фактларни ёки воқеаларни ўрганиш мақсадида Сенатнинг қарори билан парламент текшируви ўтказилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сенат парламент текширувини ўтказиш учун Сенат аъзолари орасидан комиссия тузади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия парламент текширувини ўтказишда қуйидагиларга ҳақли:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг вакилларини, мутахассисларни, экспертларни ва олимларни комиссия ишига жалб этишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органларидан, хўжалик бошқаруви органларидан, бошқа ташкилотлардан, шунингдек фуқаролардан зарур маълумотларни сўраб олишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг, бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахсларини, шунингдек фуқароларни тушунтиришлар бериш учун таклиф этишга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия Сенатнинг қарорига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия бажарилган ишлар тўғрисида Сенат томонидан белгиланган муддатда уни хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Парламент текшируви Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма қарори билан ҳам ўтказилиши мумкин».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 2 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида»ги 704-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 12, 637-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2019 йил, № 5, 261-модда, № 9, 588-модда, № 12, 880-модда) 10-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Депутат давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига, қоида тариқасида, тегишли сайлов округи сайловчиларининг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини таъминлаш билан боғлиқ масалалар юзасидан, сенатор эса тегишли ҳудудларнинг манфаатлари билан боғлиқ масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки нуқтаи назарини баён этиш талаби билан сўров юборишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг мансабдор шахслари депутат, сенатор сўровига, агар бошқа муддат белгиланган бўлмаса, сўров олинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай ёзма жавоб юборади. Депутат ёки сенатор сўровига жавоб ўз номига сўров юборилган мансабдор шахс ёки унинг вазифаларини вақтинча бажараётган шахс томонидан имзоланади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 2 декабрда қабул қилинган «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги 706-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 1, 10-модда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 4, 224-модда; 2019 йил, № 9, 588-модда) 8-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Депутат сўровига жавоб ўз номига сўров юборилган мансабдор шахс ёки унинг вазифаларини вақтинча бажараётган шахс томонидан имзоланади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 11 октябрда қабул қилинган «Қонун лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги ЎРҚ-60-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 537-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4-моддалар; 2019 йил, № 5, 261-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) 5-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Қонунчилик палатасида ўзи киритган қонун лойиҳаси кўриб чиқилаётганда иштирок этиш учун, шу жумладан қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси мажлисида биринчи ўқишда кўриб чиқиш чоғида, қоида тариқасида, маъруза билан сўзга чиқиш учун ўз вакилини тайинлайди. Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқининг бошқа субъектлари ҳам (Қонунчилик палатаси депутатларидан ташқари) қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида кўриб чиқилаётганда иштирок этиш, шу жумладан қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси мажлисида биринчи ўқишда кўриб чиқиш чоғида, қоида тариқасида, маъруза билан сўзга чиқиш учун ўз вакилини тайинлаши мумкин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи қисмининг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасига киритиш тўғрисидаги қарорда қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектининг вакили кўрсатилади, у қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасида кўриб чиқиш чоғида иштирок этади. Қарорда қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектининг қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқиш чоғида маъруза билан сўзга чиқадиган вакили ҳам кўрсатилади (бундан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти шахсан сўзга чиқадиган ҳоллар мустасно)»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи қисми бешинчи қисм деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 11 апрелда қабул қилинган «Парламент назорати тўғрисида»ги ЎРҚ-403-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, № 4, 123-модда; 2017 йил № 6, 300-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 224-модда; 2019 йил, № 1, 1-модда, № 3, 157-модда, № 5, 261, 265-моддалар, № 9, 588-модда, № 12, 884-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) 5-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қонунчилик палатаси, Сенат мажлисларида ҳукумат аъзоларининг, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 10-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«10-модда. Қонунчилик палатаси, Сенат мажлисларида ҳукумат аъзоларининг, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси, Сенат зарур бўлган ҳолларда, ўз мажлисларида ҳукумат аъзоларининг, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукумат аъзоларининг, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиш тўғрисидаги масаласи Қонунчилик палатаси томонидан фракциялар ташаббусига кўра, Сенат томонидан эса қўмиталарнинг ташаббусига кўра кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотини Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасида дастлабки тарзда кўриб чиққан ҳолда йилига икки марта эшитади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сенат Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисидаги ахборотини Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасида дастлабки тарзда кўриб чиққан ҳолда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўз фаолияти ҳақидаги ахборотини Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасида дастлабки тарзда кўриб чиққан ҳолда йилига икки марта эшитади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сенат ҳар йили Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги фаолияти ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати тўғрисидаги ахборотини Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасида дастлабки тарзда кўриб чиққан ҳолда эшитади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукумат аъзоларининг, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиш тўғрисида Қонунчилик палатаси, Сенат қарор қабул қилади. Ҳукумат аъзоларини эшитиш тўғрисидаги Қонунчилик палатаси, Сенат қарори олдиндан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш тўғрисидаги қарори эса тегишли давлат органига, хўжалик бошқаруви органига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукумат аъзоларининг, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси, Сенат қарор қабул қилади, унда тегишинча ҳукумат аъзоларининг, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар бўлиши, шунингдек уларнинг ишига баҳо берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукумат аъзоларининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича қабул қилинган Қонунчилик палатаси, Сенат қарори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича қарори эса тегишли давлат органига, хўжалик бошқаруви органига юборилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) 14-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Парламент сўровига жавоб ўз номига сўров юборилган мансабдор шахс ёки унинг вазифаларини вақтинча бажараётган шахс томонидан имзоланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) 15-модданинг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қонунчилик палатаси депутатининг, Сенат аъзосининг сўровига жавоб ўз номига сўров юборилган мансабдор шахс ёки унинг вазифаларини вақтинча бажараётган шахс томонидан имзоланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) 18-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Жамият ва давлатнинг энг муҳим манфаатларига дахл қилувчи, мамлакат хавфсизлиги асосларига, унинг барқарор ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган муайян фактларни ёки воқеаларни ўрганиш мақсадида Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг қарори билан парламент текшируви ўтказилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси, Сенат парламент текширувини ўтказиш учун тегишинча Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари орасидан комиссия тузади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия парламент текширувини ўтказишда қуйидагиларга ҳақли:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг вакилларини, мутахассисларни, экспертларни ва олимларни комиссия ишига жалб этишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органларидан, хўжалик бошқаруви органларидан, бошқа ташкилотлардан, шунингдек фуқаролардан зарур маълумотларни сўраб олишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг, бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахсларини, шунингдек фуқароларни тушунтиришлар бериш учун таклиф қилишга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг қарорига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия тегишинча Қонунчилик палатасини ёки Сенатни бажарилган ишлар тўғрисида Қонунчилик палатаси, Сенат томонидан белгиланган муддатда хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Парламент текшируви Олий Мажлис палаталарининг қўшма қарори билан ҳам ўтказилиши мумкин».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 10 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎРҚ-631-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.08.2020 й., 03/20/631/1153-сон)