10.08.2020 йилдаги 470-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 10.08.2020 йилдаги 470-сон
Date of entry into force
10.08.2020
Ҳужжат 10.08.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва кўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3726-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2020 йил 16 июндаги ПҚ-4753-сон қарори)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3726-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2020 йил 16 июндаги ПҚ-4753-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Р.М. Джураев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 10 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
470-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 августдаги 470-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 23-сон, 271-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мамлакатнинг мудофаа қудратини мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшган, хизматдаги ҳарбий ва илмий фаолиятида маълум бир натижаларга эришган, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган офицерлар, сержантлар ва оддий аскарлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари учун олий ҳарбий таълим муассасаларига курсантларни бакалавриатга қабул қилишнинг умумий қабул сонидан беш фоизли квота, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг хизматдаги ҳарбий хизматчи ва ходимларининг фарзандлари учун икки фоизли квота ажратилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 471-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«471. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва унинг таркибига кирувчи вазирлик ҳамда идораларнинг ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 14 майдаги ПҚ-3726-сон қарорига мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган офицерлар, сержантлар ва оддий аскарлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларининг ва Миллий гвардиянинг хизматдаги ходимларининг тегишли вазирлик ҳамда идоралар тавсияномалари берилган фарзандлари олий ҳарбий таълим муассасаларига квота асосида ўқишга кириш ҳуқуқига эга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ярадор бўлиши, контузия, шикастланиш ёки касалликлар оқибатида ногирон бўлиб қолган офицерлар, контракт бўйича сержантлар ва оддий аскарлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларнинг ва Миллий гвардия ходимларининг тегишли вазирлик ҳамда идоралар тавсияномалари берилган фарзандлари олий ҳарбий таълим муассасаларига белгиланган қабул квотасидан ташқари танловсиз ўқишга кириш ҳуқуқига эга».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 108-модда) билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низомда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 3-банднинг еттинчи ва саккизинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг хизматдаги офицерлари, контракт бўйича хизмат қилаётган сержантлар ва оддий аскарлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларининг ҳамда Миллий гвардиянинг хизматдаги ходимларининг фарзандлари улар учун алоҳида ажратилган квоталар доирасида танловда қатнашиб, етарли балл тўплаган тақдирда танланган биринчи бакалавриат таълим йўналишига тавсия этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногиронлиги бўлган шахслар, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаларига эга бўлганлар ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг хизматдаги офицерлари, контракт бўйича сержантлар ва оддий аскарлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларининг ҳамда Миллий гвардиянинг хизматдаги ходимларининг фарзандлари улар учун алоҳида ажратилган квоталар доирасида танловда қатнашиб, ўқишга тавсия этилмаган тақдирда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиш жараёнида танланган бакалавриат таълим йўналишларида умумий тартибда тўплаган баллари билан танловда иштирок этади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 104 ва 105-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«104. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг офицерлари, контракт бўйича сержантлар ва оддий аскарлар таркибидаги ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажаришда ҳалок бўлган, шунингдек, ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ярадор бўлиши, контузия, шикастланиш ёки касалликлар оқибатида ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчиларнинг (Миллий гвардия ходимларининг) фарзандлари вазирликлар ёки идораларнинг тегишли тавсияномалари асосида белгиланган қабул квоталаридан ташқари давлат гранти асосида олий таълим муассасалари бакалавриатига (иккинчи ва ундан кейинги олий таълимдан ташқари) ўқишга танловсиз қабул қилинадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
105. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг хизматдаги офицерлари, контракт бўйича хизмат қилаётган сержантлар ва оддий аскарлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари учун олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шаклидаги таълим йўналишларига давлат гранти асосида белгиланган умумий қабул квоталарининг беш фоизи ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг хизматдаги ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг фарзандлари учун икки фоизи миқдорида давлат гранти асосидаги қўшимча қабул квоталари ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ажратилган давлат гранти асосидаги қўшимча (беш ва икки фоизли) квота ўринларига талабаликка қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларининг белгиланган шаклдаги тавсияномаларига эга бўлган абитуриентларнинг кириш имтиҳонлари натижаларига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ажратилган давлат гранти асосидаги қўшимча (беш ва икки фоизли) квота ўринларига қабул қилинмаган абитуриентлар тўплаган баллари билан ўзлари танлаган бакалавриат таълим йўналишларида умумий тартибда танловда иштирок этадилар».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги ва сиртқи таълим шаклларига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 1 декабрдаги 958-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) қарорга 1-иловада:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мамлакатнинг мудофаа қудратини мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшган, хизматдаги ҳарбий ва илмий фаолиятда маълум бир натижаларга эришган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг хизматдаги офицерлари, контракт бўйича хизмат қилаётган сержантлар ва оддий аскарлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари учун Академияга кундузги таълим шаклига белгиланган умумий қабул сонидан (иккинчи ва ундан кейинги олий таълимдан ташқари) беш фоизли квота, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг хизматдаги ҳарбий хизматчи ва ходимларининг фарзандлари учун икки фоизли квота ажратилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳамда ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ярадорлик, контузия, шикастланиш ёки касалликлар оқибатида ногирон бўлиб қолган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг офицерлари, контракт бўйича сержантлари ва оддий аскарларининг (Миллий гвардия ходимларининг) фарзандлари ажратилган қабул квоталаридан ташқари тегишли вазирликлар ва идораларнинг тавсияномалари асосида қабул қилинадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар ҳарбий хизматчиларининг ва Миллий гвардия ходимларининг фарзандларини ажратилган (беш ва икки фоизли) квоталар доирасида Академияга кундузги таълим шаклига қабул қилишда вазирликлар ва идораларнинг белгиланган шаклдаги тавсияномалари асосида ўринлар махсус касбий танлов натижалари бўйича тўпланган баллардан келиб чиқиб, кетма-кетлик тартибида тақсимланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ажратилган (беш ва икки фоизли) квота ўринларига қабул қилинмаган номзодлар махсус касбий танлов натижалари бўйича тўплаган баллари билан умумий тартибда танловда иштирок этадилар»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) қарорга 2-иловада:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мамлакатнинг мудофаа қудратини мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшган, хизматдаги ҳарбий ва илмий фаолиятда маълум бир натижаларга эришган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг хизматдаги офицерлари, контракт бўйича хизмат қилаётган сержантлар ва оддий аскарлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари учун Академияга сиртқи таълим шаклига белгиланган умумий қабул сонидан (иккинчи ва ундан кейинги олий таълимдан ташқари) беш фоизли квота, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг хизматдаги ҳарбий хизматчи ва ходимларининг фарзандлари учун икки фоизли квота ажратилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳамда ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ярадорлик, контузия, шикастланиш ёки касалликлар оқибатида ногирон бўлиб қолган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг офицерлари, контракт бўйича сержантлари ва оддий аскарларининг (Миллий гвардия ходимларининг) фарзандлари қабул квоталаридан ташқари тегишли вазирликлар ва идораларнинг тавсияномалари асосида қабул қилинадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар ҳарбий хизматчилари ва Миллий гвардия ходимларининг фарзандларини ажратилган (беш ва икки фоизли) квоталар доирасида Академияга сиртқи таълим шаклига қабул қилишда вазирликлар ва идораларнинг белгиланган шаклдаги тавсияномалари асосида ўринлар махсус касбий танлов натижалари бўйича тўпланган баллардан келиб чиқиб, кетма-кетлик тартибида тақсимланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ажратилган (беш ва икки фоизли) квота ўринларига қабул қилинмаган номзодлар махсус касбий танлов натижалари бўйича тўплаган баллари билан умумий тартибда танловда иштирок этадилар».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари фарзандларининг квота асосида республика олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 22 июндаги 462-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2018 й., 27-сон, 620-модда):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) қарор номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва унинг таркибига кирувчи вазирлик ҳамда идораларнинг ходимлари фарзандларининг квота асосида республика олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва унинг таркибига кирувчи вазирлик ҳамда идораларнинг ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 14 майдаги ПҚ-3726-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«1. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва унинг таркибига кирувчи вазирлик ҳамда идораларнинг ходимлари фарзандларининг квота асосида республика олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошидаги «ҳарбий хизматчиларга» сўзларидан кейин «ва Миллий гвардия ходимларига» сўзлари қўшилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳамда ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ярадор бўлиши, контузия, шикастланиш ёки касалликлар оқибатида ногирон бўлиб қолган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг офицерлари, сержантлар ва оддий аскарлар таркибига мансуб бўлган контракт бўйича ҳарбий хизматчилари ва Миллий гвардия ходимларининг фарзандларига берилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) қарорга иловада:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Низом номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва унинг таркибига кирувчи вазирлик ҳамда идораларнинг ходимлари фарзандларининг квота асосида республика олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисида низом»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва унинг таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг ходимлари фарзандларининг квота асосида республика олий таълим муассасаларига ва олий ҳарбий таълим муассасаларига (кейинги ўринларда — олий таълим муассасалари деб аталади) ўқишга кириши учун тавсияномалар бериш тартибини белгилайди»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2. Олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсияномалар қуйидагиларга берилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакат мудофаа қудратини мустаҳкамлашга салмоқли хисса қўшган, хизматдаги ҳарбий ва илмий фаолиятида маълум бир натижаларга эришган ҳақиқий хизматни ўтаётган офицерларга, сержантлар ва оддий аскарлар таркибига мансуб бўлган контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга (кейинги ўринларда — ҳарбий хизматчилар деб аталади) ва Миллий гвардия ходимларига — уларнинг фарзандларининг олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун бевосита командирларнинг (бошлиқларнинг) тавсияси бўйича мазкур Низомнинг 1-иловасидаги шаклда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳамда ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ярадор бўлиши, контузия, шикастланиш ёки касалликлар оқибатида ногирон бўлиб қолган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг офицер, сержант ва оддий аскарлар таркибига мансуб бўлган контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ва Миллий гвардия ходимларининг фарзандларига — мазкур Низомнинг 2-иловасидаги шаклда»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-банддаги «ҳарбий хизматчиларнинг» сўзларидан кейин «ва Миллий гвардия ходимларининг» сўзлари қўшилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошидаги «ҳарбий хизматчилар» сўзларидан кейин «ва Миллий гвардия ходимлари» сўзлари қўшилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳамда ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ярадор бўлиши, контузия, шикастланиш ёки касалликлар оқибатида ногирон бўлиб қолган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг офицер, сержант ва оддий аскарлар таркибига мансуб бўлган контракт бўйича ҳарбий хизматчиларининг ва Миллий гвардия ходимларининг фарзандлари рўйхатлари»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошидаги «ҳарбий хизматчига» сўзларидан кейин «(Миллий гвардия ходимига)» сўзлари қўшилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олтинчи хатбошидаги «ҳарбий хизматчи» сўзларидан кейин «(Миллий гвардия ходими)» сўзлари қўшилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошидаги «ҳарбий хизматчига» сўзларидан кейин «(Миллий гвардия ходимига)» сўзлари қўшилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбошидаги «ҳарбий хизматчи» сўзларидан кейин «(Миллий гвардия ходими)» сўзлари қўшилсин, «ҳарбий хизмат вазифаларини» сўзлари «ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини)» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи хатбошидаги «ҳарбий хизматчининг» сўзларидан кейин «(Миллий гвардия ходимининг)» сўзлари қўшилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи хатбошидаги «ҳарбий хизматчи» сўзларидан кейин «(Миллий гвардия ходими)» сўзлари қўшилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«в» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«в) ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ярадор бўлиши, контузия, шикастланиш ёки касалликлар оқибатида ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчига (Миллий гвардия ходимига):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирлик (идора) худудий органи, мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғининг тавсияномаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тиббий-меҳнат эксперт комиссияси томонидан берилган ҳарбий хизматчининг (Миллий гвардия ходимининг) ногиронлиги ҳақидаги маълумотнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ярадор бўлиши, контузия, шикастланиш ёки касалликлар бўйича ҳарбий-тиббий экспертиза ўтказадиган муассасанинг хулосаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳарбий хизматчи (Миллий гвардия ходими) фарзандининг паспорти ва туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«9. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар (идоралар)нинг комиссиялари ҳарбий хизматчилар (Миллий гвардия ходимлари) тақдим этган ҳужжатларни ҳар йили 1 апрелгача кўриб чиқади. Бунда мамлакат мудофаа қудратини мустаҳкамлашга салмоқли хисса қўшган, хизматдаги ҳарбий ва илмий фаолиятида маълум бир натижаларга эришган ҳарбий хизматчиларга (Миллий гвардия ходимларига) алоҳида эътибор қаратилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-банддаги «ҳарбий хизматчиларнинг» сўзларидан кейин «(Миллий гвардия ходимларининг)» сўзлари қўшилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«11. Ўзбекистон Республикаси Куролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар (идоралар) Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига мазкур Низомда кўзда тутилган тартибда олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар берилган, ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳамда ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ярадор бўлиши, контузия, шикастланиш ёки касалликлар оқибатида ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчилар (Миллий гвардия ходимлари) фарзандларининг рўйхатларини ҳар йили 1 майгача мазкур Низомнинг 4-иловасида келтирилган шаклда юборадилар»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) Низомга 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва унинг таркибига кирувчи вазирлик ҳамда идораларнинг ходимлари фарзандларининг квота асосида республика олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАВСИЯНОМА БЛАНКАСИНИНГ ШАКЛИ

»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) Низомга 2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва унинг таркибига кирувчи вазирлик ҳамда идораларнинг ходимлари фарзандларининг квота асосида республика олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

з) Низомга 3-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва унинг таркибига кирувчи вазирлик ҳамда идораларнинг ходимлари фарзандларининг квота асосида республика олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва унинг таркибига кирувчи вазирлик ҳамда идораларнинг ходимлари фарзандларининг квота асосида республика олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсияномалар бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Босқичлар

Амалга ошириш механизми

Субъект

Бажариш муддати

I-босқич

1. Вазирлик (идора) раҳбарининг тавсиянома бериш масалаларини кўриб чиқиш бўйича комиссия тузиш тўғрисидаги буйруғини чиқариш.

2. Комиссия қуйидагиларни кўриб чиқади:

ҳарбий хизматчи ва ходимлар фарзандларининг олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома бериш тўғрисидаги тавсиялар билан командирлар (бошлиқлар)нинг таклифлари;

ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳамда ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ярадор бўлиши, контузия, шикастланиш ёки касалликлар оқибатида ногирон бўлиб қолган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг офицер, сержант ва оддий аскарлар таркибига мансуб бўлган контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ва Миллий гвардия ходимларининг фарзандлари рўйхатлари.

Вазирликлар

(идоралар)

Ҳар йили

10 мартгача

II-босқич

Командир (бошлиқ)лар комиссияга кўриб чиқиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) ҳарбий хизматчига (Миллий гвардия ходимига):

бевосита командир (бошлиқ)нинг тавсиясияномаси; маълумотнома-объективка; биографик маълумотлар; хизмат фаолияти натижалари бўйича батафсил ҳисобот; ҳарбий хизматчи (Миллий гвардия ходими) фарзандининг паспорти ва туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхалари;

б) ҳалок бўлган ҳарбий хизматчига (Миллий гвардия ходимига):

вазирлик (идора) ҳудудий органи, мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғининг тавсияномаси; ҳарбий хизматчи (Миллий гвардия ходими) ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ҳалок бўлганлиги тўғрисида вазирлик (идора) раҳбарининг буйруғидан кўчирма; ҳарбий хизматчи (Миллий гвардия ходими)нинг ўлими ҳақидаги гувоҳномадан нусха; ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи (Миллий гвардия ходими) фарзандининг паспорти ва туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхалари;

в) ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ярадор бўлиши, контузия, шикастланиш ёки касалликлар оқибатида ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчига (Миллий гвардия ходимига):

вазирлик (идора) ҳудудий органи, мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғининг тавсияномаси; тиббий-меҳнат эксперт комиссияси томонидан берилган ҳарбий хизматчининг (Миллий гвардия ходимининг) ногиронлиги ҳақидаги маълумотнома; ярадор бўлиши, контузия, шикастланиш ёки касалликлар бўйича ҳарбий-тиббий экспертиза ўтказадиган муассасанинг хулосаси; ҳарбий хизматчи (Миллий гвардия ходими) фарзандининг паспорти ва туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхалари.

Ҳарбий қисмлар ва муассасалар командирлари (бошлиқлари)

Ҳар йили

15 мартгача

III-босқич

1. Комиссия тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади. (Мамлакат мудофаа қудратини мустаҳкамлашга салмоқли хисса қўшган, хизматдаги ҳарбий ва илмий фаолиятида маълум бир натижаларга эришган ҳарбий хизматчиларга (Миллий гвардия ходимларига) алоҳида эътибор қаратилади).

2. Кўриб чиқиш якунлари бўйича баённома тузилади, у комиссия раиси томонидан тасдиқланади.

Вазирликлар (идоралар) комиссияларининг раислари

Ҳар йили

1 апрелгача

IV-босқич

1. Вазирлик (идора) тегишли раҳбарининг буйруғи чиқарилади.

2. Ҳарбий хизматчи ва Миллий гвардия ходимлари фарзандларининг республика олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсияномалар берилади.

3. Ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳамда ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ярадор бўлиши, контузия, шикастланиш ёки касалликлар оқибатида ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчиларнинг (Миллий гвардия ходимларининг) ушбу Низомда назарда тутилган тартибда таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномаларга эга бўлган фарзандлари рўйхатлари Давлат комиссиясига юборилади.

Вазирликлар (идоралар) раҳбарлари, ҳарбий қисмлар ва муассасалар командирлари (бошлиқлари)

Ҳар йили

1 майгача

V-босқич

Давлат комиссияси ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳамда ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ярадор бўлиши, контузия, шикастланиш ёки касалликлар оқибатида ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчиларнинг (Миллий гвардия ходимларининг) ушбу Низомда назарда тутилган тартибда олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсияномалар берилган фарзандлари рўйхатларини кўриб чиқади.

Давлат комиссияси (таълим муассасалари бўйича АТД) ишчи органи

Ҳар йили

15 июнгача

»;

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) Низомга 4-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва унинг таркибига кирувчи вазирлик ҳамда идораларнинг ходимлари фарзандларининг квота асосида республика олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ҳалок бўлган, ярадор бўлиши, контузия, шикастланиш натижасида ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг республика олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномага эга бўлган фарзандларининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Абитуриентнинг (номзоднинг) фамилияси, исми, отасининг исми

Абитуриент (номзод) паспортининг (гувоҳномасининг) серияси ва рақами

Қайси вазирлик (идора) вакили

Таълимнинг режалаштирилаётган йўналиши

Тавсиянома рақами

Изоҳ

1.

2.

».

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 июлдаги 594-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 31-сон, 645-модда) билан тасдиқланган Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг бакалавриат ва магистратурасига ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги низомда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мамлакатнинг мудофаа қудратини мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшган, хизматдаги ҳарбий ва илмий фаолиятида маълум бир натижаларга эришган, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг хизматдаги офицерлари, контракт бўйича хизмат қилаётган сержантлар ва оддий аскарлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари учун Университетга талабаларнинг бакалавриатга қабул қилишнинг умумий белгиланган қабул кўрсаткичлари квотасидан (иккинчи ва ундан кейинги олий таълимдан ташқари) беш фоизли квота, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг хизматдаги ҳарбий хизматчи ва ходимларининг фарзандлари учун икки фоизли квота ажратилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 11-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи тегишли вазирликлар ва идораларнинг тавсияномасига эга бўлган абитуриентлар қабул комиссиясига ушбу тавсияноманинг асл нусхасини тақдим этадилар»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) қуйидаги мазмундаги 463 ва 464-бандлар қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«463. Ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳамда ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ярадор бўлиши, контузия, шикастланиш ёки касалликлар оқибатида ногирон бўлиб қолган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг офицерлари, контракт бўйича сержантлари ва оддий аскарларининг ва Миллий гвардия ходимларининг фарзандлари тегишли вазирликлар ва идораларнинг тавсияномаси асосида белгиланган қабул квоталаридан ташқари давлат гранти асосида Университет бакалавриатига (иккинчи ва ундан кейинги олий таълимдан ташқари) кириш имтиҳонларисиз қабул қилинадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
464. Ажратилган беш фоизли квота чегарасида ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларини, шунингдек, икки фоизли квота чегарасида Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимларининг фарзандларини қабул қилиш танлов асосида амалга оширилади ҳамда ўринлар олий таълим муассасаларига ўқишга кириш имтиҳонлари натижаси бўйича тўпланган баллардан келиб чиққан ҳолда, навбатдаги кетма-кетлик тартибига мувофиқ тақсимланади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги 365-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мамлакатнинг мудофаа қудратини мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшган, хизматдаги ҳарбий ва илмий фаолиятда маълум бир натижаларга эришган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг хизматдаги офицерлари, контракт бўйича хизмат қилаётган сержантлари ва оддий аскарлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари учун Институт бакалавриатига курсантлар қабул қилишнинг умумий сонидан беш фоизли квота, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг хизматдаги ҳарбий хизматчи ва ходимларининг фарзандлари учун икки фоизли квота ажратилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 61-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳамда ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ярадорлик, контузия, шикастланиш ёки касалликлар оқибатида ногирон бўлиб қолган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг офицерлари, контракт бўйича сержантлари ва оддий аскарларининг (Миллий гвардия ходимларининг) фарзандлари тегишли вазирликлар ва идораларнинг тавсияномалари асосида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарори билан Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларисиз, белгиланган қабул квоталаридан ташқари Институт бакалавриатига ўқишга қабул қилинадилар».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.08.2020 й., 09/20/470/1149-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2021 й., 09/21/775/1206-сон; 15.09.2025 й., 09/25/578/0826-сон)