Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Халқаро шартномаларга қўшилиш тўғрисида
Миллий автомобилсозлик корхоналари-экспортчилари учун қулай шарт-шароит яратиш, соҳада халқаро стандартларни жорий этиш ҳамда миллий маҳсулотларимизнинг ташқи бозорларда рақобатбардошлигини ошириш муҳимлигини инобатга олган ҳолда:
1. Қуйидаги халқаро шартномаларга қўшилиш тўғрисида қарор қабул қилинсин:
Ғилдиракли транспорт воситалари, уларга ўрнатилиши ва/ёки фойдаланилиши мумкин бўлган жиҳозлар ва қисмлар учун глобал техник қоидаларни жорий этиш тўғрисидаги Битимга (Женева шаҳри, 1998 йил 25 июнь) (кейинги ўринларда — 1998 йилги Битим);
БМТнинг ғилдиракли транспорт воситалари, уларга ўрнатилиши ва/ёки фойдаланилиши мумкин бўлган жиҳозлар ва қисмлар учун мувофиқлаштирилган техник қоидаларни қабул қилиш ва ушбу қоидалар асосида бериладиган расмий тасдиқларни ўзаро тан олиш шартлари тўғрисидаги Битимга (Женева шаҳри, 1958 йил 20 март) (кейинги ўринларда — 1958 йилги Битим) қуйидаги эслатма билан:
«Ўзбекистон Республикаси 1958 йилги Битимнинг 11-моддаси 1-бандига мувофиқ, ушбу Битимнинг 10-моддаси 1 — 3-бандлари қоидалари билан ўзини боғлиқ деб ҳисобламайди ва Договор томонлари ўртасида Битимнинг талқини ёки қўлланилиши бўйича юзага келган низони арбитражга топшириш учун ҳар бир ҳолда низода иштирок этувчи барча давлатларнинг розилиги зарурлигини, шунингдек, арбитрлар фақат низода иштирок этувчи томонларининг ўзаро келишуви билан тайинланиши мумкинлигини баён этади».
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги юқорида қайд этилган халқаро шартномаларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича масъул ваколатли орган этиб белгилансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Техник тартибга солиш агентлигига 1998 йилги Битимнинг 9-моддаси 9.3.1-банди ва 1958 йилги Битимнинг 1-моддаси 5-бандига мувофиқ, юқорида кўрсатилган халқаро шартномалар доирасида Ўзбекистон Республикаси томонидан қўлланиладиган қоидалар ҳақидаги баёнотларни (хабарномаларни) дипломатик каналлар орқали БМТ Бош котиби номига юбориш топширилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан юқоридаги шартномаларга Ўзбекистон Республикасининг қўшилгани тўғрисида БМТ Бош котиби номига тегишли хабарнома юборилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартномалар кучга киргандан сўнг белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятларини бажарилишини назорат қилсинлар.
6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқаруви раиси Н.С. Отажонов, «Ўзстандарт» агентлиги бош директори А.У. Каримов ҳамда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири А.Х. Камилов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 12 февраль,
ПҚ-3526-сон