11.02.2005 йилдаги ПҚ-5-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 11.02.2005 йилдаги ПҚ-5-сон
Date of entry into force
11.02.2005
Ҳужжат 05.03.2007 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КОММУНАЛ ХИЗМАТЛАР ТАРИФЛАРИНИНГ АСОССИЗ РАВИШДА ЎСИБ КЕТИШИГА ЙЎЛ ҚЎЙМАСЛИК ҲАМДА УЛАР УЧУН ЎЗ ВАҚТИДА ВА ТЎЛИҚ ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИНИШИ УЧУН ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИНГ МАСЪУЛИЯТИНИ ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Коммунал хизматлар учун истеъмолчиларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ҳисоб-китоб қилиш механизмини такомиллаштириш ва масъулиятини ошириш, тарифларнинг асоссиз равишда ўсиб кетишига йўл қўймаслик, шунингдек коммунал тармоқлардан фойдаланиш, уларни техник жиҳатдан замонавийлаштириш ва қайта жиҳозлаш, коммунал хизмат кўрсатиш корхоналарининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Тарифлар ва уй-жой-коммунал хўжалигидаги иқтисодий ислоҳотлар дастури бажарилиши мониторингини олиб бориш республика комиссияси (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) иловага* мувофиқ ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
коммунал хизматларнинг рақобат бозорини шакллантиришга, ушбу соҳада хусусий корхоналарни ривожлантиришга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
коммунал хизматлар учун тарифларнинг асоссиз равишда ошиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида коммунал хизматлар қиймати ва улар учун тарифлар миқдорини белгилашда харажатлар таркибини йилнинг ҳар чорагида ҳудудлар бўйича таҳлил қилиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрта ва паст босимли газ қувурларида табиий газ, тегишли коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари томонидан иссиқ сув ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга етказиб беришда улар исроф бўлишининг чекланган нормаларини ишлаб чиқишни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тасдиқланган дастурга мувофиқ коммунал хизматларни якка ва умумфойдаланиладиган тартибда ҳисобга олиш асбобларини ўрнатишни назорат қилиш ва улардан фойдаланишнинг тизимли мониторингини олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш ва коммунал хизматлар кўрсатиш жараёнида замонавий энергия тежайдиган технологияларни тадбиқ қилиш ва назорат ўрнатишни ташкил этиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча юридик шахслар — коммунал хизматлар истеъмолчилари истеъмол қилинган коммунал хизматлар учун календарь ой тамом бўлгандан кейин 30 кун мобайнида тўлиқ ҳисоб-китоб қилишлари шарт;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартномада белгиланган муддатлардан ўтиб кетган ҳар бир кун учун юридик шахслардан муддати ўтказиб юборилган сумманинг 0,4 фоизи, аҳолидан эса 0,1 фоизи миқдорида, аммо 50 фоиздан ошмайдиган микдорда, пеня қўшиб ундирилади. Олинган пеня суммалари коммунал хизмат кўрсатиш корхоналарини замонавийлаштириш ва техника билан қайта жиҳозлаш учун тўлиқ ва мақсадли фойдаланилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
коммунал хизматлар учун ўз вақтида ҳақ тўламаган истеъмолчилар ўрнатилган тартибда ушбу манбалардан узиб қўйилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
газ ва сув тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб олган, электр энергияси, табиий газ, совуқ ва иссиқ сув, иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш асбобларига қасддан шикаст етказган, шунингдек ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашишга йўл қўйган қоида бузувчилар қонунчиликка мувофиқ то жиноий жавобгарликкача тортиладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки, 2005 йил 1 июлдан бошлаб уй-жойлар ичидаги сув ўтказгичлари, канализация, иссиқлик, электр тармоқлари ва қурилмаларга техник хизмат кўрсатиш харажатлари хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари (ХУМШ) жамланган уй-жой мулкдорларининг маблағлари ҳисобидан қопланади ва, тегишли равишда, совуқ сув, иссиқлик ва электр энергияси етказиб берувчи корхоналарнинг харажатларига киритилмайди.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 5 мартдаги ПФ-3858-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 11-сон, 95-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг фаолиятини ривожлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2002 йил 26 февралдаги ПФ-3038-сон Фармонига мувофиқ хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига берилган солиқ имтиёзлари уй-жой мулкдорлари ширкатларининг профессионал бошқарувчи компанияларига жорий этилсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 5 мартдаги ПФ-3858-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 11-сон, 95-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сон қарорига мувофиқ 2005 йил 1 январдан бошлаб олинган коммунал хизматлар учун аҳоли томонидан ҳақ тўлаш истеъмолчиларнинг ихтиёрига кўра барча тижорат банки бўлимлари ва тўловларни қабул қилиш кассалари орқали чекловларсиз амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва коммунал хизматлар кўрсатиш корхоналарига улар томонидан кўрсатилган коммунал хизматлар, шу жумладан уй-жойларнинг мажбурий дастлабки тўловни амалга ошириш учун аҳолидан нақд пул маблағларини кассаларни четлаб мустақил йиғиш тақиқлансин.
(5-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 5 мартдаги ПФ-3858-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 11-сон, 95-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ҳ. Тўхтаев Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзкоммунхизмат» Агентлиги, «Ўзбекэнерго» ДАК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда бошқа манфаатдор идоралар иштирокида Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни пухта кўриб чиқсин ва икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда уй-жой мулкдорлари ва ундан фойдаланувчиларнинг коммунал хизматлар ҳақини, уй-жойлардан фойдаланиш ва сақлаш харажатларини ўз вақтида тўлаш учун жавобгарлиги масалаларига алоҳида эътибор қаратилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Уй-жой мулкдорлари ва ундан фойдаланувчилар тузилган шартномаларга мувофиқ, коммунал хизмат, уй-жойларни сақлаш харажатларини тўлаш бўйича Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларини қўпол равишда бузган ҳолларда шаҳар ва туманларнинг ҳокимликлари коммунал хизмат кўрсатувчилар ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг тақдимномасига мувофиқ, тўланмаган қарзларни айбдор шахслардан белгиланган тартибда ундириб олиш тўғрисида фуқаролик судларига даъво аризалари киритсинлар.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 5 мартдаги ПФ-3858-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 11-сон, 95-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, «Ергеодезкадастр» Давлат қўмитаси, Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда бўш турган эгасиз уй-жойларни аниқлаш, ҳисобга олиш ва давлат мулкига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманларнинг ҳокимликлари бўш ётган уй-жойларни уч ой муддатда хатлаб қўйсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бўш ётган эгасиз уй-жойлар аниқланганида уларни белгиланган тартибда давлат мулкига ўтказиш учун судга мурожаат этиш мақсадида уларни ҳисобга олиб қўйиш таъминлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олти ойдан ортиқ коммунал хизматлар ва уй-жойдан фойдаланиш харажатлари учун ҳақи тўланмаган бўш ётган уй-жойлар аниқланган тақдирда қонунчиликка мувофиқ уй-жой мулкдорларининг муайян жавобгарлиги тўғрисида қарор қабул қилиш учун фуқаролик судларига даъво аризалари киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда суд органлари ушбу қарор ижроси бўйича қабул қилган қарорларни суд ижрочилари томонидан ижро этиш тартиби тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уй-жой коммунал соҳасидаги норматив-ҳуқуқий бошқариш аввало қонун ҳужжатлари билан амалга оширилишини назарда тутган ҳолда тегишли идоравий норматив ҳужжатларни танқидий қайта кўриб чиқсин ва уларни кескин камайтириш ҳамда тартибга келтириш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар тақдим этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2005 йил 11 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-5-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 5-6-сон, 31-модда; 45-сон, 337-модда; 2007 й., 11-сон, 95-модда; 2013 й., 36-сон, 477-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2022 й., 06/22/140/0450-сон; 07.02.2026 й., 07/26/48/0119-сон)