Ҳужжат кучини йўқотган 14.04.2014 03.09.1992 йилдаги 406-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 03.09.1992 йилдаги 406-сон
Date of entry into force
03.09.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 14.04.2014
Ҳужжат 03.09.1992 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ РАДИОЧАСТОТАЛАР БЎЙИЧА ДАВЛАТ КОМИССИЯСИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 апрелдаги 84-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Радиочастота спектрини бошқаришни ташкил қилиш ва фойдаланишни такомиллаштириш тўғрисида» 2013 йил 22 октябрдаги ПҚ-2053-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ҳамда радиочастоталарни режалаштириш, улардан фойдаланиш ва уларни белгилаш масалалари бўйича Халқаро электр алоқаси уюшмасида республика манфаатларини ифодалаш, ҳуқуқий ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси радиочастоталар бўйича Давлат комиссияси тузилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси радиочастоталар бўйича Давлат комиссиясининг илова қилинаётган Низоми тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазири Ўзбекистон Республикаси радиочастоталар бўйича Давлат комиссиясининг раиси этиб тайинлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички ишлар, мудофаа, қишлоқ хўжалиги, алоқа, энергетика ва электрлаштириш вазирларининг ўринбосарлари; Миллий хавфсизлик хизмати, «Ватанпарвар» мудофаага кўмаклашиш ташкилотлари Марказий Кенгаши, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, «Ўзбекнефтгаз» концерни раисларининг ўринбосарлари; «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси бош директорининг ўринбосари; Ўрта Осиё Темир йўл бошқармаси, Ҳукумат алоқа хизмати бошлиқларининг ўринбосарлари лавозимларига кўра ва қайд этилган бошқарув органлари раҳбарларининг тавсиясига биноан Ўзбекистон Республикаси радиочастоталар бўйича Давлат комиссиясининг аъзолари этиб белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси радиочастоталар бўйича Давлат комиссиясига шошилинч жорий ишларни бажариш учун комиссиясининг 5 кишидан, шу жумладан, комиссия раисининг бир нафар ўринбосарларидан иборат ишчи органини тузишга рухсат этилсин. Ишчи орган манфаатдор вазирликлар ва идоралар томонидан ажратиладиган маблағлар ҳисобига сақлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1992 йил 3 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
406-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 3 сентябрдаги 406-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси радиочастоталар бўйича Давлат комиссияси тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИ3ОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси радиочастоталар бўйича Давлат комиссияси радиочастоталарни тақсимлаш ва белгилаш миллий жадвалини ҳамда миллий регламентни режалаштириш, шакллантиришнинг узоқ муддатли сиёсатини, Халқаро электр алоқаси уюшмасида вакилликни, радиочастоталарни режалаштириш ва улардан фойдаланиш масалаларида республика ҳуқуқларини халқаро ҳимоя қилишни, радиоэлектрон воситаларнинг электромагнит мослигини таъминловчи радиочастоталарни бошқариш миллий органи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси радиочастоталар бўйича Давлат комиссияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Халқаро электр алоқаси уюшмасининг меъёрий ҳужжатларига, мазкур Низомга амал қилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси радиочастоталар бўйича Давлат комиссияси республикада радиочастоталарни тақсимлаш бўйича ваколатли давлат органи бўлиб, унинг қарорлари барча вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар учун мажбурийдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси радиочастоталар бўйича Давлат комиссияси Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган ва номи ўзбек ҳамда рус тилларида ёзилган ўз муҳрига эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Частоталарни белгилашни мувофиқлаштириш ва рўйхатга олиш юзасидан шошилинч жорий ишларни олиб бориш ва Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги ҳузуридаги комиссиянинг ишлаши учун материалларни ишлаб чиқиш ва тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси радиочастоталар бўйича Давлат комиссиясининг ишчи органи тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси радиочастоталар бўйича Давлат комиссияси ишчи органнинг тузилмасини, штатлар жадвалини ва ишчи органни сақлаш харажатлари сметасини тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси радиочастоталар бўйича Давлат комиссияси таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Комиссия аъзолари ўз бурчларини жамоатчилик асосида бажарадилар. Ходимлари комиссия таркибига киритилган вазирликлар, идоралар ва бошқа давлат бошқарув органлари раҳбарлари уларнинг комиссия таркибида ишлашлари учун шароит яратиб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. ВАЗИФАЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси радиочастоталар бўйича Давлат комиссиясининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиочастоталар спектрини бошқариш ва истиқболли режалаштириш соҳасида узоқ муддатли сиёсатни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиочастоталарни тақсимлаш миллий жадвалини ва миллий регламентни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиочастоталарни режалаштириш, улардан фойдаланиш ва уларни белгилаш масалаларида Халқаро электр алоқаси уюшмасида вакиллик қилиш ва Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини халқаро ҳуқуқий ҳимоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиоэлектрон воситаларнинг барча турларини тайёрлаш, ишлаб чиқариш ва чет элдан сотиб олиш учун частоталар полосасини ажратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолига мўлжалланган радиоэлектрон воситаларда қўлланиладиган радиочастоталардан фойдаланишнинг техникавий сиёсатини ишлаб чиқиш ва уни юритиш ҳамда электромагнит мослигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиоэлектрон воситаларнинг барча турларига тайинланган частоталарнинг ҳисобини олиб боришни ташкил этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. ФУНКЦИЯЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси радиочастоталар бўйича Давлат комиссияси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий давлатлар алоқа маъмуриятлари билан биргаликда белгиланган тартибда частоталарни тайинлашни мувофиқлаштиришни ва Халқаро электр алоқаси уюшмасида Ўзбекистон Республикасининг радиоэлектрон воситаларига тайинланган частоталарни Рўйхатга олишни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги билан қўшни давлатлар алоқа маъмуриятлари ўртасида айрим радиохизматлар томонидан частоталардан фойдаланишни мувофиқлаштириш бўйича битимларни ишлаб чиқишда ва техникавий тайёрлашда қатнашади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий давлатлар, алоқа маъмуриятлари билан олиб бориладиган музокараларда қатнашади, келишилган битимлар бўйича республика алоқа маъмурияти мажбуриятларининг бажарилишини таъминлашни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда республика радиоэлектрон воситаларининг частота тайинловларини халқаро ҳуқуқий ҳимоя қилиш йиллик режалари лойиҳаларини ишлаб чиқади, уларнинг бажарилишини ташкил этади ва назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиочастоталардан фойдаланишни мувофиқлаштириш, нурланишни назорат қилиш ва ўз ҳуқуқ доирасига кирувчи бошқа масалалар юзасидан делегацияларнинг техникавий топшириқлари, кўрсатмалари ва ишчи материалларини, шунингдек, делегацияларнинг таркиби бўйича таклифларни белгиланган тартибда тайёрлайди, делегациялар ишида қатнашади, делегацияларнинг ҳисоботларини таҳлил қилади ва эришилган битимларни амалга оширишни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқаро электр алоқаси уюшмасининг полосаларни тақсимлаш ва радиочастоталарни режалаштириш ва радио алоқаси регламентини қайта қуриш бўйича жаҳон ва минтақа маъмурий конференцияларига тайёргарлик комиссиясининг ишида иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дипломатик ваколатхоналарнинг ва хорижий давлатлар бошқа органларининг, шунингдек, республика ҳудудида жойлашган халқаро ташкилотларнинг радиоэлектрон воситалари частота тайинловларини мувофиқлаштириш ва Халқаро электр алоқаси уюшмасида рўйхатга олиш ишларини белгиланган тартибда олиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро-ҳуқуқий характерга эга бўлган ва халқаро электр алоқаси конвенцияни ва бошқа халқаро ҳужжатлар бўйича республика мажбуриятларига дахлдор бўлган масалаларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишиб олади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиоэлектрон воситаларнинг электромагнит мослигини таъминловчи частота ва ҳудудий айириш нормаларини тасдиқлайди ва ишга туширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиоэлектрон воситаларнинг электромагнит мослигини белгиловчи радиочастоталардан, таниб олиш сигналларидан фойдаланиш талаблари бўйича стандартларнинг лойиҳаларини ва техник шартларини, радиоэлектрон воситаларни етказиб бериш тартибини келишиб олади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, идоралар билан биргаликда радиоэлектрон воситаларнинг электромагнит мослигини таъминловчи ташкилий-техникавий тадбирларни ишлаб чиқади ва уларнинг бажарилишини назорат қилишни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий-тадқиқот ва лойиҳа-конструкторлик ишлари, давлат андозаларини ишлаб чиқиш, илмий-техника ахборотини ташкил этиш, ихтирочилик ва рационализаторликни ривожлантириш юзасидан таклифлар тайёрлайди ва хулосалар беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
частоталарни тақсимлаш миллий жадвалини ва республика радио алоқаси регламентини ишлаб чиқади ва нашр этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда хорижий мамлакатлар билан илмий-техникавий алоқалар юзасидан таклифлар тайёрлайди ва тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, идоралар, корхоналар, ташкилотлар ва фуқароларнинг радиочастоталар полосалари ажратиш ҳақидаги буюртмаларини техникавий экспертизадан ўтказади ва улардан фойдаланиш юзасидан техникавий таклифларни ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори частотали мосламалар, электр мосламалар, машиналар, аппаратлар, приборларнинг электромагнит мослигини белгиловчи техникавий тавсифларининг андазалари, техникавий шартларини, шунингдек индустриал шовқинларнинг андазалари ва умумдавлат нормалари лойиҳаларини кўриб чиқади ва келишиб олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. ҲУКУҚЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси радиочастоталар бўйича Давлат комиссияси қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча турдаги радиоэлектрон воситаларнинг частота тайинловларини Халқаро электр алоқаси уюшмасида рўйхатга олиш ишларини олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиочастоталар бўйича Халқаро комиссиянинг фаолиятида қатнашиш ва частоталар спектридан фойдаланиш масалалари бўйича республика манфаатларини ҳимоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиоэлектрон воситаларнинг частота тайинловини халқаро миқёсда мувофиқлаштириш ишларини олиб бориш ва шу мақсадда хорижий давлатларнинг алоқа маъмуриятлари билан олиб бориладиган музокаралар учун материаллар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиочастоталар бўйича Халқаро комиссиянинг ва хорижий давлатлар маъмуриятларининг радиоэлектрон воситалари частота тайинловларини мувофиқлаштириш ва рўйхатга олиш билан боғлиқ бўлган техник материалларни таҳлил қилиш ва улар юзасидан тегишли хулосалар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиоэлектрон воситаларнинг барча турларини республикада тайёрлаш ва ишлаб чиқиш ҳамда чет элдан сотиб олиш учун частоталар полосасини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиоэлектрон воситаларга давлат андазалари, техникавий шартлар, нормалар ва улардан фойдаланиш қоидаларини ва бошқа меъёрий-техникавий ҳужжатларни ишлаб чиқишда қатнашиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумати қарорлари тўплами 1992 й., 9-сон, 27-модда; Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 21-сон, 149-модда; 2002 й., 17-18-сон, 139-модда; 2013 й., 34-сон, 458-модда)