Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг
Қарори
«Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан электр узатиш тармоқлари орқали ўтказилаётган электр энергиясини божхона назорати ва божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 30 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1433-3]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон «Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Энергетика вазирлиги қарор қилади:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат Божхона қўмитаси раиси М. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 15 июнь,
01-02/12-25-сон
Энергетика вазири А. СУЛТАНОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 15 июнь,
01-05-4-3201-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Энергетика вазирлигининг 2020 йил 15 июндаги 01-02/12-25, 01-05-4-3201-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва «Ўзбекэнерго» давлат акционерлик компаниясининг 2004 йил 15 ноябрдаги 01-02/12-21, ЭШ-01-21/247-сон «Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудуди электр узатиш тармоқлари орқали олиб ўтиладиган электр энергиясининг божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1433, 2004 йил 17 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлар тўплами, 2004 й., 50-сон, 509-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва «Ўзбекэнерго» давлат акционерлик компаниясининг 2013 йил 10 майдаги 01-02/12-1, ИБ-01-21/948-сон «Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан электр узатиш тармоқлари орқали ўтказилаётган электр энергияни божхона назорати ва божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1433-1, 2013 йил 30 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлар тўплами, 2013 й., 22-сон, 297-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва «Ўзбекэнерго» АЖнинг 2016 йил 27 майдаги 01-02/12-36, ИБ-01-21/794-сон «Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан электр узатиш тармоқлари орқали ўтказилаётган электр энергияни божхона назорати ва божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1433-2, 2016 йил 13 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 24-сон, 296-модда).
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/1433-3/1106-сон)