10.07.2020 йилдаги 437-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 10.07.2020 йилдаги 437-сон
Date of entry into force
11.07.2020
Ҳужжат 11.07.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспорт фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 7 майдаги ПҚ-4707-сон қарори)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспорт фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 7 майдаги ПҚ-4707-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 6 майдаги 373-сон қарорига иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотни экспорт қилишда ташиш харажатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 10 августдаги 660-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари ― инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 10 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
437-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 437-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 6 майдаги 373-сон қарорига киритилаётган қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 1-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«экспорт қилувчиларнинг автомобиль, ҳаво ва темир йўл транспортида экспортга ташиш, гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда суғурта мукофотини тўлаш, мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчиларнинг қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини янги технологияларга ўргатиш, агротехник тадбирлар мониторинги ва маркетинг тадқиқотларини ўтказиш ҳамда ваколатли органларнинг маҳсулотларни экспорт қилиш учун зарур бўлган рухсатнома ва сертификатларини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ёки қонунчилиқда назарда тутилган бошқа манбалардан Агентликка ажратиладиган субсидиялар ҳисобидан компенсация қилиш».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 6-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«экспорт қилувчиларнинг автомобиль, ҳаво ва темир йўл транспортида экспортга ташиш, гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда суғурта мукофотини тўлаш, мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчиларнинг қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини янги технологияларга ўргатиш, агротехник тадбирлар мониторинги ва маркетинг тадқиқотларини ўтказиш ҳамда ваколатли органларнинг маҳсулотларни экспорт қилиш учун зарур бўлган рухсатнома ва сертификатларини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ёки қонунчилиқда назарда тутилган бошқа манбалардан Агентликка ажратиладиган субсидиялар ҳисобидан компенсация қилиш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 7-бандга қуйидаги мазмундаги «и» кичик банд қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«и) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ёки қонунчилиқда назарда тутилган бошқа манбалардан Агентликка ажратиладиган субсидиялар ҳисобидан қўллаб-қувватлаш чораларини кўрсатиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экспорт қилувчи маҳаллий тадбиркорлик субъектлари (уларнинг ваколатли вакиллари)га маҳсулотларни экспорт қилишда автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида ташиш бўйича транспорт харажатларининг 50 фоизигача қисмини қоплаш учун компенсациялар тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экспорт қилувчиларга улар гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда суғурта мукофотини қоплаш учун компенсациялар тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчиларнинг қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг янги технологияларига ўргатиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларининг ерларида агротехник тадбирлар мониторингини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари томонидан ишлаб чиқариладиган мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларда сотишга қаратилган маркетинг тадқиқотларини ўтказиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизини қоплаш учун компенсациялар тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли органларнинг мева-сабзавотлар, тўқимачилик маҳсулотлари ва буюмларини экспорт қилиш учун зарур бўлган рухсатнома ва сертификатларини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун компенсациялар тақдим этади».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2020 й., 09/20/437/1065-сон)