14.07.2017 йилдаги ПҚ-3135-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 14.07.2017 йилдаги ПҚ-3135-сон
Date of entry into force
14.07.2017
Ҳужжат 14.07.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Норасмий таржима
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Эзгу мақсад» ҳалқаро хайрия жамоат фондини ташкил этиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистонда «Ислоҳот — ислоҳот учун эмас, инсон манфаатлари учун» тамойили эълон қилинган ва амалиётга жорий этилмоқда. Шу мақсадда фуқароларни ижтимоий муҳофаза қилиш, жамиятнинг ҳимояга муҳтож қатламларини, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни, имконияти чекланган шахсларни қўллаб-қувватлаш бўйича изчил ва манзилли давлат сиёсатини амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг қарийб 60 фоизи ижтимоий соҳага йўналтирилмоқда. Соғлиқни сақлаш ва фуқароларни ижтимоий муҳофаза қилишнинг янги тизимини шакллантириш, ногиронларга тиббий хизмат кўрсатиш ва уларни реабилитация қилиш даражасини оширишга, жамиятнинг етарлича ҳимоя қилинмаган ва эҳтиёжманд қатламларини давлат томонидан мақсадли кўллаб-қувватлаш, уларга ихтисослаштирилган, юқори технологияли тиббий ёрдам кўрсатиш ва тақдим этилаётган ижтимоий хизматлар сифатини янада яхшилашга йўналтирилган комплекс ишлар амалга оширилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ижтимоий дастурларининг амалга оширилиши натижасида ўтган даврда аҳоли саломатлиги сезиларли даражада мустаҳкамланди, оналар ўлими — 3,2, болалар ўлими — 3,4 баробар камайди, ўртача умр кўриш даражаси 66 ёшдан 74 ёшгача, аёллар ўртасида эса 76 ёшгача узайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатимизда кучли ижтимоий сиёсатни амалга оширишда давлат муассасалари билан биргаликда «Маҳалла», «Нуроний», «Соғлом авлод учун» жамғармалари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва бошқа кўплаб нодавлат нотижорат ташкилотлари ижтимоий шериклик механизмлари асосида муваффақиятли фаолият юритмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Улар жамият ва давлатнинг барқарор, изчил ривожланиши, аҳоли фаровонлигини ошириш ҳамда ҳаёт сифатини яхшилаш, оила саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аҳолининг ҳимояга муҳтож қатламларининг сифатли тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, фуқаролар, жумладан, имконияти чекланган шахсларга ижтимоий хизмат кўрсатиш тизимини яхшилаш, кам таъминланган оилаларни моддий кўллаб-қувватлашга кўмаклашмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳолининг ҳимояга муҳтож қатламларини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш, уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида тўлақонли иштирок этишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида, инсонпарварлик тамойиллари, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Хоразм шакар» акциядорлик жамияти, «Ангрен шакар» масъулияти чекланган жамияти ва қатор хорижий компанияларнинг «Эзгу мақсад» халқаро хайрия жамоат фондини (кейинги ўринларда — Фонд) ташкил этиш тўғрисидаги ташаббуси қўллаб-қувватлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Фонднинг асосий вазифалари этиб белгиланиши маълумот учун қабул қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи — аҳолининг ҳимояга муҳтож қатламлари, аввало, бемор ва ногирон болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, уларга тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини оширишни таъминлаш, ижтимоий аҳамиятга эга касалликларни эрта аниқлаш, уларни профилактика қилиш ва даволаш, ногиронликни реабилитация қилиш ва олдини олиш, жамиятда соғлом турмуш тарзи маданиятини ривожлантириш бўйича самарали ишларни ташкил этишга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи — етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёки хавфли гуруҳга кирадиган болалар, «Меҳрибонлик», «Мурувват», «Саховат» уйлари ва ихтисослаштирилган таълим муассасалари тарбияланувчиларига ёрдам беришга йўналтирилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, уларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи — аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, кўп болали оилаларни кўллаб-қувватлаш, маҳаллаларда ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, аҳоли генофондини яхшилаш, соғлом ва баркамол авлодни шакллантириш борасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи — халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтириш, Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари, хорижий фуқаролар ва ташкилотлар, фуқаролиги бўлмаган шахслар, халқаро ташкилотларнинг хайрия маблағларини жалб этиш ва жамлаш бўйича фаол ишларни амалга ошириш, Фонднинг асосий вазифаларига мувофиқ улардан Фонд хайрия дастурларини (кейинги ўринларда — Фонд хайрия дастурлари) амалга ошириш учун мақсадли фойдаланилишини таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Эзгу мақсад» халқаро хайрия жамоат фондининг тузилмаси ва Васийлик кенгаши таркиби 1- ва 2-иловаларга мувофиқ маъқуллансин ҳамда куйидагилар Васийлик кенгашининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини муҳофаза қилишнинг норматив-ҳуқуқий базаси, иқтисодий ва ҳуқуқий кафолатларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фонд сметаси, бухгалтерия баланси ва молиявий ҳисоботини тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фонд маблағлари, жумладан, Фонд хайрия дастурларини молиялаштиришга йўналтириладиган маблағларини ҳисобга олиш, самарали тақсимлашни ташкил этиш ва улардан мақсадли ҳамда унумли фойдаланилишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фонд фаолиятининг ошкоралиги, очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатлари ва Фонд уставига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳал этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Фонднинг асосий маблағлари жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан, хорижий фуқаролар ва ташкилотларнинг хайрия ёрдами ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан шакллантирилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фонднинг банк ҳисоб рақамлари Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари, хорижий юридик ва жисмоний шахслар, фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек, халқаро ташкилотларнинг хайрия маблағлари учун доимо очиқ эканлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фонд ижро аппарати Фонднинг ўз маблағлари ҳисобидан таъминланиши, хайрия ёрдами шаклида олинган маблағлар бундан мустасно эканлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Фондга истисно тариқасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Фонд хайрия дастурлари доирасида ҳисоб-китоблар ва тўловларни хорижий валютада амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фонд хайрия дастурларини амалга ошириш учун жалб этиладиган хорижий фуқаролар — мутахассисларни меҳмонхона ва бошқа жойларда жойлаштириш хизматлари учун тўловларни миллий валютада тўлашга рухсат этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Фонд солиқларнинг барча турлари ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар бундан мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фонд хайрия дастурларини амалга ошириш доирасида белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича Фонд томонидан четдан келтириладиган товарлар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно) озод қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Фондга унинг хайрия дастурларини амалга оширишга кўмаклашиш давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, жойлардаги ижро ҳокимияти органлари раҳбарларининг фуқаролик бурчи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Маҳалла» фонди ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларига Фонд хайрия дастурлари амалга оширилишини таъминлашда Фонд билан фаол ҳамкорлик қилиш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Фонд хайрия дастурлари иштирокчилари бўлган шахсларни, Фонд юклари ва товарларини имтиёзли тарифлар бўйича ташиш ва жўнатиш, шунингдек, Фонд юк ва товарлари аэропортлар хамда темир йўл станцияларида сақлаш даврида тўлов ундирилмасдан сақланишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Ташки ишлар вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фондга халқаро муносабатларни амалга ошириш ва хориждаги шундай фонд ва ташкилотлар билан алоқа ўрнатиш, ЮНИСЕФ, Қизил Хоч, БМТ Миссиялари ҳамда бошқа халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналари билан битимлар тузишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фонд буюртмалари асосида Фонд хайрия дастурларини амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга кириш визалари консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Фонд буюртмалари асосида Фонд хайрия дастурларини амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга давлат божи ундирилмасдан кўп марталик кириш визалари берилиши ва уларнинг муддати узайтирилиши, шунингдек, уларнинг яшаш жойида вақтинча рўйхатдан ўтказилиши ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Фонд буюртмалари асосида Фонд хайрия дастурларини амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларни жалб қилишга Ўзбекистон Республикасида меҳнат фаолияти учун рухсатномаларни расмийлаштиргани учун тўлов ундирмасдан рухсатномалар берилишини (узайтирилишини) таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Фондни зарур алоқа воситалари, жумладан, ҳукумат алоқаси билан белгиланган тартибда таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Оммавий ахборот воситаларига Фонд фаолиятини кенг ёритиш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда «Эзгу мақсад» халқаро хайрия жамоат фондини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 14 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-3135-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 июлдаги ПҚ-3135-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Эзгу мақсад» халқаро хайрия жамоат фондининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Васийлик кенгаши

Тафтиш комиссияси

Фонд бошқаруви

Ижрочи директор

Ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлаш бўлими

Аҳоли эҳтиёжманд қатламларига тиббий ёрдам кўрсатиш шўъбаси.

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга мурувват ёрдами кўрсатиш шўъбаси.

Хайрия ёрдамларини жалб этиш ва маблағлардан мақсадли фойдаланилишини молиявий назорат қилиш бўлими

Бухгалтерия

Юрисконсульт

Хўжалик хизмати

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Фонд ташкилий тузилмаси Фонд уставига мувофиқ таъсисчиларнинг қарори асосида ўзгартирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 июлдаги ПҚ-3135-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Эзгу мақсад» халқаро хайрия жамоат фонди Васийлик кенгашининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

А.Н. Арипов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Васийлик кенгаши раиси

Ф.И. Иноятова

лойиҳа раҳбари — Васийлик кенгаши раисининг биринчи ўринбосари

М.З. Усманов

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари

А.К. Шодмонов

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири

Х.М. Мирзахидов

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси

Ш.С. Жавлонов

Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди раиси

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юкланган шахслар киритилади.