16.03.2018 йилдаги ПҚ-3608-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 16.03.2018 йилдаги ПҚ-3608-сон
Date of entry into force
16.03.2018
Ҳужжат 16.03.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Архитектура ва қурилиш нормаларига мувофиқ ҳудудий инфратузилмани яхшилаш, ободонлаштириш, объектларни қуриш ва реконструкция қилиш, Самарқанд вилоятининг ижтимоий-иқтисодий вазифаларини жадал суръатларда ҳал этиш, аҳоли фаровонлигини яхшилаш, сув таъминоти ва канализация муаммоларини бартараф этиш, маҳаллаларнинг ички йўлларини таъмирлаш, ижтимоий объектларни қуриш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ижтимоий соха ходимлари учун хизмат уйларини қуриш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Самарқанд вилояти хокимлигининг Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузурида юридик шахс ташкил этмасдан Самарканд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Жамгарма даромадларини шакллантириш манбалари этиб ҳисоблансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Самарқанд вилояти ҳокимлиги муассислигида ташкил этилган тижорат ташкилотларининг ажратмалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат, чет эл ва ҳалқаро ташкилотлар томонидан ажратиладиган грантлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахсларнинг хомийлик ҳайриялари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳалқаро молиявий институтлар ва банклар томонидан ажратиладиган кредитлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Самарқанд вилоятида муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини яхшилаш, ҳудудларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва маҳаллий ички йўлларни таъмирлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўп қаватли турар жойларнинг умумфойдаланиладиган қисмини таъмирлаш, болалар ва спорт майдончаларини барпо этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Самарқанд вилоятида кенг қўламли бунёдкорлик ишларини амалга оширишда давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга компенсация тўлаш ва улар учун кўп квартирали уйларни қуриш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кам таъминланган ва ёш оилаларга имтиёзли кредитлар олишда бошланғич бадални қисман ёки тўлиқ қоплаб бериш ҳамда маиший техника воситаларига бўлган бирламчи эхтиёжни қондириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳалла фуқаролар йиғинлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, маҳаллалар ҳудудида кутубхоналар ташкил этиш ҳамда уларни бадиий ва бошқа адабиётлар билан бойитиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки, Самарқанд вилояти ҳокимлигининг Жамғармага дастлабки бадали Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан қайта молиялаштириладиган, Самарқанд вилояти ҳокимлигига 5 йил муддатга, 2 йил имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, фоиз ставкаси йилига 2,25 фоизни ташкил қиладиган ва қайта молиялаштирадиган банкнинг йилига 0,25 фоиз миқдордаги маржаси ҳисобга олиниб, комиссия йиғимлари ундирилмаган ҳолда 50 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредити ҳисобидан шакллантирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан кайта молиялаштириладиган Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараккиёт жамғармаси кредитини қоплаш прогноз жадвали иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда, Самарқанд вилояти хокимлиги томонидан тузиладиган манзилли рўйхатларга мувофиқ фойдаланилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Самарқанд вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, шунингдек, Жамғармани ўз вақтида шакллантириш учун масъул бўлган ижро этувчи орган ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг жалб қилинадиган кредитини қоплаш ва хизмат кўрсатиш билан боғлик харажатлар Самарқанд вилоятининг маҳаллий бюджети қўшимча манбалари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Жамғармага ажратилган маблағлардан самарали фойдаланиш юзасидан бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда беш кун муддатда Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тартиби ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг жалб қилинадиган кредитини қоплашнинг унинг аниқ манбаларини кўрсатган ҳолда механизмини назарда тутувчи низом лойиҳасини белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иктисодий фаолият миллий банки ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси билан биргаликда Жамғармага ажратилган кредитдан мақсадли ва самарали фойдаланилиши, шунингдек, унинг ўз вақтида қайтарилиши юзасидан таъсирчан мониторинг ўрнатсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирига Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг Ташқи иктисодий фаолият миллий банки томонидан қайта молиялаштириладиган кредити бўйича Самарқанд вилояти ҳокимлиги мажбуриятларига доир Ўзбекистон Республикаси давлат кафолатини бериш ваколати берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчкоров Самарканд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда икки ой муддатда Жамғарманинг молиявий манбаларини кенгайтириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси (М.М. Икрамов) мазкур қарорнинг амалий ижросини алоҳида назоратга олиб, амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлиги тўғрисида ҳар ой якуни билан Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига маълумот киритиб борилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат килиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Самарқанд вилояти ҳокими Т.И. Джураев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 16 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-3608-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3608-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ташки иқтисодий фаолият миллий банки томонидан қайта молиялаштириладиган Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитини қоплаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Кредит суммаси

50 млн. АҚШ доллари

Кредит муддати

5 йил, шу жумладан имтиёзли давр — 2 йил

Фоиз ставкаси

йиллик 2.25 % (шу жумладан, банк маржаси — 0.25 %)

минг АҚШ доллари

Қоплаш даврлари

Ўзлаштириш миқдори

Тўлов суммаси

Жами тўлов миқдори*

асосий қарз

фоизлар*

2018 йил I ярим йиллиги

50 000.0

-

-

-

2018 йил II ярим йиллиги

-

-

564,04

564,04

2019 йил I ярим йиллиги

-

-

560,96

560,96

2019 йил II ярим йиллиги

-

-

564,04

564,04

2020 йил I ярим йиллиги

-

7 142,86

564,04

7 706,90

2020 йил II ярим йиллиги

-

7 142,86

483,46

7 626,32

2021 йил I ярим йиллиги

-

7 142,86

400,68

7 543,54

2021 йил II ярим йиллиги

-

7 142,86

322,31

7 465,17

2022 йил I ярим йиллиги

-

7 142,86

240,41

7 383,27

2022 йил II ярим йиллиги

-

7 142,86

161,15

7 304,01

2023 йил I ярим йиллиги

-

7 142,84

80,15

7 222,99

Жами

50 000,0

50 000,0

3 941,24

53 941,24

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*кредитнинг ҳақиқатда олинган миқдори ва санасидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2018 й., 07/20/3608/0857-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2021 й., 07/21/5249/0898-сон; 13.07.2022 й., 07/22/315/0621-сон; 19.03.2025 й., 07/25/113/0253-сон)