Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида
Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарини бошқариш тизимини янада мақбуллаштириш ва такомиллаштириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамиятини тугатиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
3. Белгилансинки, «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ корхоналари учун имтиёзлар ва преференциялар (қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар бундан мустасно) бериш бўйича илгари қабул қилинган қонун ҳужжатлари ўз кучини Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг тегишли ҳужжатлари билан белгиланган муддат тугагунга қадар сақлаб қолади.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2020 йил 30 июнь,
ПҚ-4765-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 07/20/4765/1003-сон; 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)