Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024 06.03.2018 йилдаги 175-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 06.03.2018 йилдаги 175-сон
Date of entry into force
06.03.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент вилояти Чиноз туманида 2017 йил пахта ҳосилини етиштиришда йўл қўйилган камчиликлар ва уларни келгусида бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 йилда ғўзани навлар бўйича жойлаштириш ва пахта етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида»ги 2017 йил 3 февралдаги ПҚ-2756-сонли қарорига асосан Чиноз туманида 268 та пахтачилик йўналишидаги фермер хўжаликларининг 1236 та контуридаги 7075 гектар майдонига чигит экилиб, давлатга пахта сотиш шартномавий режаси 19200 тонна миқдорида белгиланган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бироқ, туманнинг 4 та сектор раҳбарлари томонидан назорат ўрнатилмаганлиги, мутасадди идоралар раҳбарларининг ўз вазифаларини зарур даражада бажармаганлиги натижасида шартномавий режа 76,3 фоизга бажарилган ёки 4542,9 тонна пахта хом-ашёси кам топширилиши натижасида 8,6 млрд. сўм даромад олинмай қолган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўл қўйилган камчиликларнинг сабаблари ўрганилганда маълум бўлдики, аксарият ҳолларда назорат ва ташкилотчиликнинг талаб даражасида йўлга қўйилмаганлиги натижасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчидан, ғўзани балл бонитети паст (32 — 43), сув билан етарли таъминланмаган ва кам ҳосилли (20 — 25 ц/га) ерга жойлаштириш оқибатида 1121 гектар майдонлардан бор йўғи 16,5 центнер ҳосил олинган ва ҳар гектаридан ўртача 1,1 млн.сўм зарар кўрилган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчидан, жорий йилда тумандаги 26 та фермер хўжаликларининг 187 гектар майдонида ўргимчак кана, 18 та фермер хўжаликларининг 289 гектар ғўза майдонларида кўсак қурти тарқалиб, тизимли кураш чораларини қўллашда сусткашликка йўл қўйилганлиги оқибатида жами 1569,9 тонна пахта ҳосили йўқотилган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчидан, Сув истеъмолчилари уюшмаси ва фермер хўжаликлари тасарруфидаги насос станциялари орқали суғориладиган 56 та фермер хўжаликларининг 14 таси вегетация даврида меъёрдаги сув билан таъминланмаганлиги оқибатида 654 тонна, яроқсиз ҳолга келган 3200 метр узунликдаги лотокларнинг керакли миқдордаги сувни ўтказа олмаганлиги ҳисобидан 336 гектар ғўза майдони мавсумда етарли сув билан таъминланмади, натижада 11 та фермер хўжалигида 212 тонна, жами 866 тонна режадаги ҳосил етиштирилмаган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчидан, тумандаги мавжуд 227 та қишлоқ хўжалиги техникаларининг 67 таси таъмирталаб, шунингдек, 25 та ҳайдов ва 43 та чопиқ тракторлари, 43 та культиваторлар, жами 111 та техникалар етишмайди. Хусусан, 40 та ҳайдов тракторларининг 10 таси эскирганлиги сабабли шудгорлаш сифатсиз ва саёз ўтказилган, 27 та фермер хўжаликларида культиваторларнинг етишмаслиги агротехник тадбирларни кечикишига олиб келган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юқоридаги каби қўпол агротехник хатоликлардан тўғри хулоса чиқариш ва 2018 йилда ердан самарали фойдаланишда сектор раҳбарлари, мутасаддилар, таъминотчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарларининг масъулияти ва жавобгарлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Тошкент вилояти Чиноз туманида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта етиштириш ва уни йиғиб-териб олишдаги жиддий хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги, ғўза парваришида агротехник тадбирларни белгиланган муддатларда сифатли ўтказилмаганлиги учун Тошкент вилояти Чиноз тумани ҳокими А. Мадиевга «ҳайфсан» эълон қилинсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари билан тайёрловчи ва хизмат кўрсатувчи корхоналар ўртасида дебитор ва кредитор қарздорликларнинг ўсишига йўл қўйганлиги учун туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ш. Мамажонов огоҳлантирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасига тегишли равишда бир ой муддатда туман прокурори, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғига йўл қўйган камчиликлари учун белгиланган тартибда тегишли чоралар кўриш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мавжуд қарздорликларнинг 2018 йилнинг 1 апрелига қадар ундирилишини таъминламаган тақдирда 4 та сектор раҳбарларига нисбатан вазифасидан озод қилишгача бўлган интизомий жазо чоралари кўрилиши тўғрисида огоҳлантирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент вилояти Чиноз туманида 2017 йил пахта ҳосилини етиштириш ва шартнома мажбуриятларини бажаришда йўл қўйилган камчиликлар ва уларни келгусида бартараф этиш чора-тадбирлари дастури 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент вилояти Чиноз туманидаги фермер хўжаликларига янги қишлоқ хўжалиги техникалари ва механизмларини етказиб беришнинг 2018 йилга мўлжалланган прогноз режалари 2-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент вилояти Чиноз туманида барча тоифадаги пахта етиштирувчи фермер хўжаликларининг хизмат кўрсатувчи ва таъминотчи ташкилотлар олдидаги дебитор ва кредитор қарздорликларини ундириш жадвали 3-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент вилояти Чиноз туманида 2018 йилда фермер хўжаликлари томонидан экин майдонларидан ташқаридаги қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерларда енгил конструкцияли ва кам харажатли дала шийпонлари, иссиқхоналар қуриш, парранда, соғин сигир ҳамда асалари боқишни ташкил этиш прогноз режаси 4-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент вилояти Чиноз туманида 2018 йилда фермер хўжаликлари томонидан пахта ва ғалла экинлари экиладиган ер майдонлари контурларининг дала четлари ҳисоб-китоби 5-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент вилояти Чиноз туманида 2018 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинлари экилган ва чигит экиладиган майдонлар атрофларидаги дала четларига қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш ҳамда маҳсулот етиштиришнинг прогноз режаси 6 ва 6а-иловаларга мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент вилояти Чиноз туманида 2018 йил бошоқли дон экинларидан бўшайдиган майдонларга такрорий экинларни жойлаштиришнинг прогноз режаси 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти бошқармасига фермер хўжаликларининг хизмат кўрсатувчи ва таъминотчи ташкилотлар олдидаги дебитор ва кредитор қарздорликларини белгиланган тартибда ундириш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда 15 кун муддатда Чиноз туманида 2018 йил учун экиладиган экинларни тупроқ-иқлим шароитларини инобатга олган ҳолда самарали жойлаштирилишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда фермер хўжаликлари раҳбарлари учун 2018 йилда фермер хўжаликларида режалаштирилган экинларни парваришлаш, зараркунандаларга қарши курашиш ва агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш юзасидан жорий йилнинг март ойида жойларда семинарлар ўтказилишини ва мавсум давомида амалий ёрдам кўрсатилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарор ижроси бўйича ҳар чоракда Халқ депутатлари туман Кенгаши сессиясида 4 та сектор раҳбарларининг ҳисоботлари тингланиши ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлиги амалга оширилган ишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаевга ахборот бериб бориши белгилаб қўйилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев ҳамда Тошкент вилояти ҳокими Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 6 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
175-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.06.2020 й., 09/20/175/0824-сон)