Ҳужжат кучини йўқотган 10.05.2024 22.06.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3071-1
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг қарори, 22.06.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3071-1
Date of entry into force
22.06.2020
Ҳужжат кучини йўқотган 10.05.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмитаНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун розилик бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 22 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3071-1]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2024 йил 3 майдаги 1-сонли ««Диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосасини олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3071-3, 10.05.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 апрелдаги ПФ-5706-сон «Ўзбекистон Республикасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида»ги ва 2019 йил 9 сентябрдаги ПФ-5814-сон «Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 620-сон «Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартибини такомиллаштириш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2018 йил 26 сентябрдаги 1-сон қарори (рўйхат рақами 3071, 2018 йил 27 сентябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2018 й., 10/18/3071/1970-сон) билан тасдиқланган Диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун розилик бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-банди «а» , «б» , «в» кичик бандларида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олтинчи хатбошилардаги «нострификация қилинганлиги» деган сўзлар «тан олинганлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
еттинчи хатбошилардаги «Давлат санитария-эпидемиология хизмати, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг тегишли бўлинмалари» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг тегишли ҳудудий санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тегишли фавқулодда вазиятлар бошқармалари (бўлимлари)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Раис А. АХМЕДОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 25 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.06.2020 й., 10/20/3071-1/0789-сон)