Ҳужжат кучини йўқотган 28.06.2022 18.06.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3245
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 18.06.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3245
Date of entry into force
18.06.2020
Ҳужжат кучини йўқотган 28.06.2022
Ҳужжат 18.06.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Ўзбекистон Республикасида товар-хомашё биржаларида операцияларни амалга оширувчи ва (ёки) ташкиллаштирилган савдоларда жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган (сотадиган) норезидент бўлган юридик шахсларни солиқ органларида ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 18 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3245]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 14 июндаги 2022-20-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3373, 28.06.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикасида товар-хомашё биржаларида операцияларни амалга оширувчи ва (ёки) ташкиллаштирилган савдоларда жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган (сотадиган) норезидент бўлган юридик шахсларни солиқ органларида ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш. КУДБИЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 25 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020-19-сон

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 25 майдаги 2020-19-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида товар-хомашё биржаларида операцияларни амалга оширувчи ва (ёки) ташкиллаштирилган савдоларда жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган (сотадиган) норезидент бўлган юридик шахсларни солиқ органларида ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (бундан буён матнда Солиқ кодекси деб юритилади) мувофиқ Ўзбекистон Республикасида товар-хомашё биржаларида операцияларни амалга оширувчи ва (ёки) ташкиллаштирилган савдоларда жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган (сотадиган) норезидент бўлган юридик шахсларни (бундан буён матнда биржа савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахслар деб юритилади) солиқ органларида ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш) тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Биржа савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахслар биржа савдоларини ташкил этувчи жойлашган жойдаги солиқ органида солиқ тўловчининг идентификация рақами берилган ҳолда ҳисобга қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Биржа савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахсларни солиқ органларида ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш) бепул амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Биржа савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахсларни ҳисобга қўйиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Биржа савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахслар биржа савдоларида қатнашишдан олдин солиқ органига ҳисобга қўйиш тўғрисида қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда ариза;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ўзи таъсис этилган мамлакатда давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг давлат тилига таржима қилинган асл нусхаси ёхуд нотариал тарзда тасдиқланган нусхаси (солиқ тўловчининг хос рақами кўрсатилган ҳолда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) ваколатли шахснинг фуқаролик паспорти нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) ваколатли шахснинг норезидент юридик шахс номидан Ўзбекистон Республикасида ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқловчи ишончноманинг ёки бошқа ҳужжатнинг (улар мавжуд бўлган тақдирда) давлат тилига таржима қилинган асл нусхаси ёхуд нотариал тарзда тасдиқланган нусхаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, биржа савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахслар томонидан ҳисобга қўйиш тўғрисидаги ҳужжатлар солиқ органига Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайти орқали электрон шаклда тақдим этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Солиқ органлари томонидан биржа савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахсларни ҳисобга қўйишда мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Солиқ органлари биржа савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахсларни мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган барча зарур ҳужжатлар асосида ҳисобга қўйиш учун ариза берилган кундан эътиборан уч иш куни ичида ҳисобга қўйиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ҳисобга қўйиш учун тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Низом талабларига мувофиқ бўлмаганда солиқ органлари томонидан бу ҳақда ариза берувчига ҳужжатлар қабул қилинган кундан эътиборан уч иш куни ичида хабардор қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Аризада келтирилган маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг автоматлаштирилган тизими орқали Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестрига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Аризада келтирилган маълумотлар Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестрида ишловдан ўтказилгач, биржа савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахсга солиқ органида ҳисобга қўйилганлиги ва унга идентификация рақами берилганлиги тўғрисида мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда гувоҳнома берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Биржа савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахсларнинг ҳисоб маълумотлари ўзгарганда, норезидент юридик шахснинг ваколатли шахси томонидан бундай ўзгаришлар юзага келган кундан эътиборан ўн календарь кундан кечиктирмай биржа савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахс томонидан солиқ органига аввал тақдим қилинган маълумотлар ўзгарганлиги тўғрисида мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда ариза тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Тақдим этилган маълумотлар асосида солиқ органлари томонидан биржа савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахснинг ҳисоб маълумотларига уч иш куни ичида тегишли ўзгартиришлар киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Биржа савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахсларни ҳисобдан чиқариш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Биржа савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахслар товар-хомашё биржалари ва (ёки) ташкиллаштирилган савдоларда ўз фаолиятини тўлиқ тугатиб, банк ҳисобварақларини ёпгандан сўнг, ўн беш календарь кундан кечиктирмай солиқ органига ҳисобдан чиқариш тўғрисида мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда ариза тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, биржа савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахсларни ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги ариза солиқ органига Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайти орқали электрон шаклда тақдим этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Солиқ органлари томонидан биржа савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахсларни ҳисобдан чиқариш қуйидаги шартлар бажарилганда амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқ кодексида белгиланган солиқлар ва йиғимларни тўлаш мажбурияти тўлиқ бажарилган ва солиқ қарзи мавжуд бўлмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Давлат солиқ қўмитасига электрон шаклда юборилган ахборот асосида биржа савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахсларнинг банк ҳисобварақлари ёпилганлиги тасдиқланганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Биржа савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахсларни ҳисобдан чиқариш солиқ органлари томонидан ариза берилган кундан эътиборан уч иш куни ичида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Биржа савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахслар ҳисобдан чиқарилгандан сўнг солиқ органлари томонидан мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда маълумотнома тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Якуний қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида товар-хомашё биржаларида операцияларни амалга оширувчи ва (ёки) ташкиллаштирилган савдоларда жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган (сотадиган) норезидент бўлган юридик шахсларни солиқ органларида ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

2-ИЛОВА

3-ИЛОВА

* Ўзгариш мавжуд бўлса «+» белгиси қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида товар-хомашё биржаларида операцияларни амалга оширувчи ва (ёки) ташкиллаштирилган савдоларда жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган (сотадиган) норезидент бўлган юридик шахсларни солиқ органларида ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА

5-ИЛОВА

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2020 й., 10/20/3245/0782-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)