29.05.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3235
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирнинг буйруғи, 29.05.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3235
Date of entry into force
29.05.2020
Ҳужжат 29.05.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундириладиган тўловларнинг максимал миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 29 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3235]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги 156-сон «Нодавлат нотариал фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундириладиган тўловларнинг максимал миқдорлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А. Ташкулов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 29 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
112-мҳ-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 29 майдаги 112-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундириладиган тўловларнинг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МАКСИМАЛ МИҚДОРЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча
ҳаракатлар номи

Ҳақ миқдори *

(базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан)

1-боб. Нотариал ҳаракатларни амалга оширишга доир масалалар
юзасидан тушунтиришлар бериш учун

1.

Кўчмас мулк ва автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш шартномаларини тасдиқлаш

10%

2.

Гаров (ипотека) ва лизинг шартномаларини тасдиқлаш

20% (жисмоний шахслар учун)

50% (тарафлардан бири юридик
шахс бўлса)

3.

Мерос иши

10%

4.

Далилларни таъминлаш

20%

5.

1 4-бандларда назарда тутилмаган бошқа нотариал ҳаракатларни амалга ошириш

5%

2-боб. Нотариал тасдиқланадиган ҳужжатлар
лойиҳаларини тайёрлаш учун

6.

Кўчмас мулк ва автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш шартномалари

20%

7.

Гаров (ипотека) ва лизинг шартномалари

30% (жисмоний шахслар учун)

100% (тарафлардан бири юридик шахс бўлса)

8.

Мулк ижара шартномалари

20% (жисмоний шахслар учун)

50% (тарафлардан бири юридик шахс бўлса)

9.

Профессионал медиатор сифатида тасдиқланадиган медиатив келишувлар

50%

10.

Ишончномалар

10%

11.

6 10-бандларда назарда тутилмаган бошқа битимлар

15%

12.

Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномалар

20%

13.

Далилларни таъминлаш бўйича ҳужжатлар

100%

14.

12 ва 13-бандларда назарда тутилмаган бошқа нотариал ҳаракатлар бўйича ҳужжатлар

5%

3-боб. Техник тусдаги ҳаракатлар амалга оширилиши учун

15.

«Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали маълумот чоп этиш ёки техник воситалар ёрдамида ҳужжатлардан нусхалар кўчириш (ҳар бир бет учун)

0,5%

16.

Ҳужжатлардан кўчирмалар тайёрлаш (ҳар бир бет учун)

2%

4-боб. Бошқа қўшимча ҳаракатлар амалга оширилиши учун

17.

Апостиль қўйиш ва (ёки) ҳужжатларни легаллаштириш бўйича комплекс хизматлар кўрсатиш

20%

18.

«Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали кўчмас мулк ёки автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ва (ёки) хатланмаганлигини текшириш ёки бу ҳақда маълумотнома бериш (ҳар битта мулк учун) **

15% (жисмоний шахслар учун)

25% (тарафлардан бири юридик шахс бўлса)

19.

«Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали солиқлар, коммунал хизматлар ва электр энергияси бўйича қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслигини текшириш учун электрон ариза тўлдириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси маълумотлар базаси орқали электр энергияси, табиий газ етказиб бериш, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари, шунингдек ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслигини текшириш (ҳар битта мулк учун)

10%

20.

Ҳужжатларни бир тилдан бошқа тилга таржима қилиш (ҳар бир бет учун)

15%

21.

Умумий улушли мулк иштирокчисини имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга эканлиги ҳақида хабардор қилиш

20%

22.

Нотариал ҳаракатни масофадан туриб расмийлаштиришда видеоконференцалоқа хизматини кўрсатиш

20%

23.

Нотариал ҳаракатни нотариал идора биносидан ташқарида амалга ошириш (Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуни 11-моддасида давлат божи тўлашдан озод этилган нотариал ҳаракатлар бўйича белгиланган ҳақ миқдорининг 50 фоизи ундирилади)

50%

24.

Нотариал ҳаракатни амалга оширишда бошқа ташкилотлардан маълумотлар олиш учун сўровномалар ёзиш (электрон шаклда ёзилган сўровномалар бундан мустасно)

5%

25.

Ҳужжатларни сақлаш (ҳар 250 варақгача бўлган ҳужжатлар учун бир суткагача)

0,5%

26.

Пул суммалари ёки қимматли қоғозларни депозитда сақлаш (бир суткага)

1%

27.

Нотариал ҳаракатлар доирасида курьерлик хизмати кўрсатиш

10%

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундириладиган тўловларнинг максимал миқдорларида (бундан буён матнда ҳақ миқдорлари деб юритилади) белгиланган ҳақ миқдоридан ортиқ ундирилишига йўл қўйилмайди. Бунда тўловлар хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан белгиланганидан кам миқдорда ундирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нотариус томонидан мурожаат этувчи шахсларга Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги Қонуни 21-моддасига нотариус томонидан асосан нотариал ҳаракатлар амалга оширилганда нотариал тартибда тасдиқланадиган битим лойиҳасини мустақил тайёрлаган жисмоний ва юридик шахслар ҳуқуқий ҳамда техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ҳақ тўлашдан озод этилиши тушунтирилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Битта нотариал ҳаракатни амалга ошириш юзасидан мазкур ҳақ миқдорларининг 1-бобида назарда тутилган ҳуқуқий тушунтиришлардан бири бир неча маротаба берилганда улар учун битта ҳуқуқий тушунтириш учун назарда тутилган ҳақ миқдорида тўлов ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
** Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги идоравий нотариал архивлар «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали кўчмас мулк ёки автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ва (ёки) хатланмаганлигини текшириш ёки бу ҳақда маълумотнома бериш юзасидан электрон маълумотлар банкини юритиш бўйича базавий идора ҳисобланганлиги сабабли, мазкур ҳақ миқдорларининг 18-бандида назарда тутилган максимал ҳақ миқдорларининг 50 фоизи адлия органларининг бюджетдан ташқари давлат божи йиғиладиган шахсий ғазна ҳисобварақларига йўналтирилади, шунингдек келгусида идоравий нотариал архивларни молиялаштириш ҳамда адлия органларини ривожлантириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сарфланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундириладиган тўловларнинг максимал миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан келишилган.

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Н. ШАРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 29 май
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 10/20/3235/0698-сон; 01.04.2021 й., 10/21/3235-1/0268-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 11.03.2022 й., 10/22/3235-2/0205-сон; 20.12.2022 й., 10/22/3235-3/1101-сон; 02.02.2024 й., 10/24/3235-4/0083-сон; 21.02.2025 й., 10/25/3235-5/0167-сон; 28.03.2025 й., 10/25/3235-6/0280-сон; 23.04.2026 й., 10/26/3235-7/0409-сон; 07.07.2026 й., 10/26/3235-8/0698-сон)