Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 26.02.2002 йилдаги 67-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 26.02.2002 йилдаги 67-сон
Date of entry into force
26.02.2002
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«БУХОРО ВИЛОЯТИНИ СУВ БИЛАН ТАЪМИНЛАШНИ ЯХШИЛАШ» ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, республикада ичимлик сувдан оқилона фойдаланилиши устидан назорат қилишнинг замонавий тизимларини жорий этиш, Бухоро вилояти аҳолисини сифатли ичимлик сув билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Испания Қироллиги Ҳукумати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида «Бухоро вилоятини сув билан таъминлашни яхшилаш» лойиҳасини амалга ошириш учун Испания Қироллиги Тараққиётга кўмаклашиш жамғармасининг Вазирликлараро комиссияси томонидан тасдиқланган маблағ билан таъминлаш шартлари асосида 16,175 млн евро миқдорида кредит бериш юзасидан аҳдлашувга эришилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бухоро вилояти «Сувоқова» ишлаб чиқариш бошқармаси томонидан замонавий сувнасоси, тақсимлагич, лаборатория ва ҳисобга олиш асбоб-ускуналарини харид қилиш, шунингдек хизмат кўрсатувчи ходимларни ўқитиб бериш юзасидан «Дегремон Медио Амбьенте С.А.» компанияси (Испания) билан Испания Қироллиги ҳукуматининг кўрсатилган кредити доирасида 16,175 млн. евро миқдорида контракт тузилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Бухоро вилояти ҳокимлиги ва «Сувоқова» вилоят ишлаб чиқариш бошқармаси мазкур лойиҳа бўйича буюртмачи ва ижрочи этиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилаб қўйилсинки, лойиҳанинг импорт қисмини маблағ билан таъминлаш қуйидаги тартибда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳа импорт қисми қийматининг «CESCE» агентлиги суғурта мукофоти миқдорининг 50 фоизига кўпайтирилган 50 фоизи (кўпи билан 8,0875 млн евро) Испаниянинг «Instituto de Credito Oficial» (ICO) давлат кредит агентлигининг 31 йил муддатга, шу жумладан 10 йиллик имтиёзли даврга бериладиган имтиёзли кредит маблағларини қайта молиялаштириш йўли билан «Асака» банкининг кредити ҳисобига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳа импорт қисми қийматининг «CESCE» агентлиги суғурта мукофоти миқдорининг 50 фоизига кўпайтирилган 50 фоизи (кўпи билан 8,0875 млн евро) «Сосьете Женераль» банкининг (Испания) 10,5 йил муддатга, шу жумладан икки йиллик имтиёзли даврга «CESCE» агентлигининг суғурта қопламаси остида бериладиган кредит маблағларини қайта молиялаштириш йўли билан «Асака» банкининг кредити ҳисобига амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилаб қўйилсинки, асосий қарз, фоизлар ва кўрсатилган кредитлар бўйича бошқа молиявий харажатлар 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ, шу жумладан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Иловалар берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция даврида (бироқ 2007 йилнинг биринчи чорагидан кечикмай) – бюджет маблағлари ҳисобига;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция даври тугагандан кейин — Бухоро вилояти ҳокимлиги «Сувоқова» ишлаб чиқариш бошқармасининг ўз маблағлари, етмайдиган қисми — маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига қайтарилади.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 августдаги 172-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 33-сон, 332-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 апрелдаги 109-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 16-сон, 202-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бухоро вилояти ҳокимлиги жалб этилаётган кредит маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши, шунингдек асосий қарз, фоизлар ва «Асака» банки кредитлари бўйича бошқа молиявий чиқимлар қайтарилиши устидан назоратни таъминласин.
(4-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 апрелдаги 109-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 16-сон, 202-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Асака» банки Испаниянинг «Instituto de Credito Oficial» (ICO) давлат кредит агентлиги ва «Сосьете Женераль» (Испания) банки билан «CESCE» агентлигининг суғурта қопламаси остида белгиланган тартибда кредит битимлари тузсин ҳамда ушбу маблағларни Бухоро вилояти ҳокимлигининг «Сувоқова» ишлаб чиқариш бошқармасига қайта молиялаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири «Асака» банкининг хорижий кредиторлар олдидаги тўлов мажбуриятлари бўйича, шунингдек «Асака» банкига Бухоро вилояти ҳокимлиги «Сувоқова» ишлаб чиқариш бошқармасининг тўлов мажбуриятлари бўйича белгиланган тартибда кафолатлар беришга вакил қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг хорижий банклар — кредиторлар олдидаги кафолатлари юзасидан кредит битимларига иловаларда белгиланган шаклда белгиланган тартибда юридик хулосалар берсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. «Ўзкоммунхизмат» агентлиги Бухоро вилояти ҳокимлиги билан биргаликда кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга ошириш бўйича тадбирлар ишлаб чиқилишини, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминласин, ишларни мувофиқлаштирсин ва масалаларни идоралараро даражада ҳал этсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Бухоро вилояти ҳокимлиги билан биргаликда «Бухоро вилоятини сув билан таъминлашни яхшилаш» лойиҳаси 2002—2007 йиллар учун марказлаштирилган капитал қўйилмалар ҳисобига Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурининг аниқ йўналтирилган қисмига киритилишини назарда тутсин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Хорижий кредиторларнинг даромадлари ва мазкур лойиҳани маблағ билан таъминлашда қатнашувчи экспорт-кредит агентликлари Ўзбекистон Республикасидаги тўлов манбаида даромад (фойда) солиғи тўлашдан озод қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Бухоро вилояти ҳокимлигининг буюртманомасига биноан мазкур лойиҳанинг хорижий қатнашчиларига кўп марталик визалар ўз вақтида берилишини ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек уларнинг вақтинча рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини, уларни давлат божлари тўлашдан озод қилган ҳолда таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мазкур лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассислар ва консультантларга келиш визалари консуллик йиғимлари ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов ва Бухоро вилояти ҳокими С.Қ. Хусенов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2002 йил 26 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
67-сон