Ҳужжат кучини йўқотган 17.06.2019 05.02.2002 йилдаги 48-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 05.02.2002 йилдаги 48-сон
Date of entry into force
05.02.2002
Ҳужжат кучини йўқотган 17.06.2019
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИНИНГ ТУРКМАНИСТОН ҲУДУДИДА ФАОЛИЯТ КЎРСАТАЁТГАН КОРХОНАЛАРИНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 497-сонли «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг «Ўзсувқурилиштаъминот» республика бирлашмаси таркибидаги «Гидромеханизация» давлат унитар корхонасини тугатиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг суғориладиган ерларини сув билан таъминлаш учун Аму-Бухоро машина ва Қарши магистрал каналларига Амударёдан кафолатли сув олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги «Гидромеханизация» давлат ихтисослаштирилган бошқармасининг Дўстлик қурилиш бошқармаси ва Фороб ихтисослаштирилган механизациялаштирилган кўчма колоннаси «Гидромеханизация» давлат ихтисослаштирилган бошқармасига қўшиб юбориш йўли билан қайта ташкил этилсин, қайта ташкил этилган корхоналар негизида юридик шахс ҳуқуқига эга бўлмаган таъмирлаш-ишлаб чиқариш участкалари ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Гидромеханизация» давлат ихтисослаштирилган бошқармасининг Туркманистон фуқаролари ҳисобланган, Туркманистон ҳудудида доимий яшовчи ва ишловчи жалб этилган ходимларига меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори, шу жумладан ижтимоий тўловлар таъсис этган мамлакатнинг қонун ҳужжатларига ёки давлатлараро икки томонлама битимларга мувофиқ белгиланиши маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали «Гидромеханизация» давлат ихтисослаштирилган бошқармасининг Туркманистондаги объектлари учун олиб ўтиладиган машиналар, механизмлар ва автотранспорт воситаларини «вақтинчалик олиб чиқиш» божхона режимида ўз вақтида божхонада расмийлаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатларга мувофиқ «Гидромеханизация» давлат ихтисослаштирилган бошқармаси объектларида ишларни амалга ошириш учун олиб ўтиладиган материаллар, автотранспорт воситалари ва механизмларга эҳтиёт қисмларни божхона тўловлари ундирмасдан божхонада расмийлаштирсин, божхонада расмийлаштириш йиғимлари бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг «Гидромеханизация» давлат ихтисослаштирилган бошқармаси бўлинмалари томонидан ишларни амалга ошириш учун машина ва механизмларнинг жўнатиш вақти, маркаси ва давлат рақами тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда олдиндан берилган расмий буюртманомаларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган ўтказиш пунктлари орқали Туркманистон ҳудудига тўсиқсиз ўтказилишини таъминласинлар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 сентябрдаги 748-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.09.2018 й., 09/18/748/2024-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ходимлари ва хизмат фаолиятини амалга ошириш учун жалб этиладиган бошқа шахсларнинг, хизмат сафарига юбориладиган ходимларнинг чегара зонасида бўлиш ва Давлат чегарасидан ўтиш вақти, паспортига доир маълумотлар кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг олдиндан берилган расмий буюртманомаларига мувофиқ чегара постларидан тўсиқсиз ўтишларида ёрдам кўрсатсинлар.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 сентябрдаги 748-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.09.2018 й., 09/18/748/2024-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари Т. Холтоев ва Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2002 йил 5 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48-сон