Ҳужжат кучини йўқотган 11.12.2023 20.04.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2282-8
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг буйруғи, 20.04.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2282-8
Date of entry into force
20.04.2020
Ҳужжат кучини йўқотган 11.12.2023
Ҳужжат 20.04.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 20 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2282-8]]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 13 ноябрдаги 84-сонли ««Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2282-9, 07.12.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-599-сон «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сон «Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2011 йил 14 октябрдаги 63-сон буйруғи (рўйхат рақами 2282, 2011 йил 17 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 45-46-сон, 483-модда) билан тасдиқланган Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазир Т. ИШМЕТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 20 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2020 йил 20 мартдаги 12-сон буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги ва 11-банднинг биринчи хатбошисидаги «ягона ижтимоий тўлов» деган сўзлар «ижтимоий солиқ» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 38-банд «озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинганда» деган сўзлардан кейин «(бундан манзил-колонияларда жазони ўтаётган шахслар мустасно)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 48-банднинг биринчи хатбошиси «пенсионер (нафақа олувчи)нинг янги яшаш манзили» деган сўзлардан кейин «ёки манзил-колонияси жойлашган манзил» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 53-банд «пенсия улуши олувчининг янги яшаш манзили» деган сўзлардан кейин «ёки пенсия улушини олувчи озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаётган манзил-колония жойлашган ердаги» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. 2-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. 11-илованинг «Боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тайинлаш йиғмажилдида» бўлимидан 11-позицияси чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. 12-илованинг «Боқувчисини йўқотганлик нафақасини тайинлаш йиғмажилдида» бўлимидан 5-позицияси чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги йўриқномага
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
‎‎Олд томони
________________________________________________________________________________________________________________________________
‎(раҳбар кўрсатмаси)‎‎‎

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ____________ (республика, вилоят, шаҳар) ______________________ туман (шаҳар) бўлими бошлиғига‎‎

‎‎‎‎
Фуқаро _____________________________________________________‎‎‎‎‎________________________________

(Ф.И.О.)‎‎‎‎‎

Манзили‎‎ ____________________________________________________________________________________
Туғилган санаси ______________________________ паспорт серияси ____________ рақами _______________‎‎

Берилган вақти _______________________________________________________________________________
‎__________________________________________________________________________ томонидан берилган.‎‎

Телефон рақами ___________________________‎‎

‎‎А Р И З А

Менга ёшга, ногиронликка, боқувчисини йўқотганликка доир пенсия ёки ижтимоий нафақа тайинлашингизни (қайта ҳисоблаш, тиклаш, бошқа турдаги пенсияга ўтказиш, улушини ажратиш) сўрайман (кераклигининг тагига чизилсин).‎

Пенсия ҳисоблаб чиқариш учун иш ҳақини (охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет беш йилдаги) _______ йил _____ ойидан _______ йил _____ ойигача олишингизни сўрайман.‎‎

Сизга маълум қиламанки, менга авваллари пенсия (нафақа) бошқа асосларга кўра ёки бошқа муассаса томонидан тайинланмаган, тайинланган (кераклигининг тагига чизилсин). ‎‎

Ҳозирги кунда ишламайман, ишлайман, манзил-колониясида жазо муддатини ўтамоқдаман (кераклигининг тагига чизилсин).‎‎

Иш жойи ________________________________________________________________‎‎____________________

Менга пенсия (нафақа) маҳалла фуқаролар йиғини, тижорат банки филиали ёки пластик (банк) карточкаси, манзил-колонияси (кераклигининг тагига чизилсин) орқали тўланишини сўрайман.‎‎

Қонун ҳужжатларига асосан ҳар хил турдаги пенсия (нафақа) олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсга фақатгина битта турдаги пенсия олиш мумкинлиги ҳамда пенсия (нафақа) тайинлаш муддати тўғрисида танишдим.‎‎

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси _________________ туман (шаҳар) бўлимини ишга кириш ёки ишдан бўшаш, оила аъзолари таркиби ўзгарганлиги, яшаш жойи ўзгарганлиги каби ўзгаришлар содир бўлганда ўз вақтида хабардор қилиш мажбуриятини оламан.‎‎

Тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигини кафолатлайман.‎‎

Иш стажи ва иш ҳақини Халқ банки филиалига шахсий жамғарилиб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ШЖБПҲ) киритилган жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадаллари орқали текширишга розилик бераман.‎‎

«____»____________ 20___ й.‎‎‎ Аризачи имзоси ___________________‎‎

‎‎‏

‎‎‎‏‎‎‏‎‎
‎Бўлим томонидан тўлдирилади

Паспорт маълумотлари ва тақдим этилган ҳужжатлар текширилди. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни « ____ » ____________ 20____ йил қабул қилинди ва __________-сон билан қайд этилди. ‎‎‎‎

Пенсия тайинлаш учун етишмаётган ҳужжатлар‎‎‎‎‎

‎‎‏‎‎Охирги ҳужжатни тақдим этиш санаси
‎‎

ҳужжат номи‎‎ ‎‎

тақдим этиш санаси‎‎ ‎‎

‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎‎ ‎‎

Аризачи имзоси ________________________ ‎‎

Қабул қилувчи имзоси _____________________‎‎

----------------------------------------- кесиш чизиғи --------------------------------------‎

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Орқа томони‎‎

Аризага илова қилинган
‎ҳужжатлар рўйхати ‎‎

Қўшимча тақдим этилган
‎ҳужжатлар рўйхати‎‎

Т/р‎

Ҳужжат номи‎‎‎

Сони

‎‎Санаси

Т/р

Ҳужжат номи‎‎‎‎

Сони‎‎‎‎

Санаси‎‎

1.‎‎‎

Паспорт нусхаси‎‎ ‎‎‎

1.‎

2.‎‎‎

Тақдимнома‎‎ ‎‎‎

2.‎

3.‎‎‎

Меҳнат дафтарчаси ‎‎‎

3.‎

4.‎‎‎

Иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома‎‎

4.‎

5.‎‎‎

Қарамоғида бўлганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар‎‎ ‎‎

5.‎

6.‎‎‎

Иш стажини тасдиқловчи ҳужжатлар‎‎ ‎‎

6.‎

7.‎‎‎

Тижорат банки филиали томонидан банк картасини очишга шартнома нусхаси‎‎ ‎‎

7.‎

8.‎‎

Банк карта орқали пенсия (нафақа) тўлаш тўғрисида ариза‎‎ ‎‎ ‎‎

8.‎‎

‎‎ ‎‎ ‎‎

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси _____________________ туман (шаҳар) бўлими пенсия тайинлаш бўйича комиссиясининг 20____ йил «____» _________ даги ______-сон қарорининг қисқача баёни.‎‎

‎_________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

‎‎Комиссия аъзолари имзолари:

Раис‎‎

Аъзолар‎‎

1.‎

________________________‎‎‎‎

2.‎

________________________‎

‎‎М.Ў.

3.‎

________________________‎

4.‎

________________________‎

------------------------------------------------------- кесиш чизиғи‎‎ -----------------------------------------------------‎‎




‎Бўлим
‎томонидан тўлдирилади‎‎‏‏‎‎‏

Паспорт маълумотлари ва тақдим этилган ҳужжатлар текширилди. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни «____» ___________ 20____ йил қабул қилинди ва __________-сон билан қайд этилди. ‎‎

Пенсия тайинлаш учун етишмаётган ҳужжатлар ‎‎

Охирги ҳужжатни тақдим
‎этиш санаси‎‎‏
‎‎

ҳужжат номи‎‎

тақдим этиш санаси‎‎

‎‎ ‎‎ ‎‎
Аризачи имзоси _______________________‎‎ Қабул қилувчи имзоси ______________________ ».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.04.2020 й., 10/20/2282-8/0478-сон)