Ҳужжат кучини йўқотган 04.11.2025 17.04.2020 йилдаги 237-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 17.04.2020 йилдаги 237-сон
Date of entry into force
18.04.2020
Ҳужжат кучини йўқотган 04.11.2025
Ҳужжат 18.04.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Умумий ўрта таълим ва ихтисослаштирилган мактабларда ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфлар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 ноябрдаги 688-сонли «Умумий ўрта таълим муассасаларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбари ва «Жасорат мактаблари» фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги ПҚ-3392-сон қарорига мувофиқ, ўсиб келаётган ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда она Ватанга садоқат ва унинг мустақиллигини ҳимоя қилиш бўйича бурч туйғусини шакллантириш, ҳарбий хизматга ҳурмат туйғуларини сингдириш, шунингдек, республика олий ва олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун етарли билимга эга бўлган иқтидорли ёшларни тизимли равишда тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги ПҚ-3392-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига бириктирилган, 1-иловада кўрсатилган умумий ўрта таълим ва ихтисослаштирилган мактабларда (кейинги ўринларда — мактаблар) ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфлар (кейинги ўринларда — ихтисослаштирилган синфлар) фаолият юритаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Умумий ўрта таълим ва ихтисослаштирилган мактабларнинг ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфлари тўғрисида низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мактабларнинг ихтисослаштирилган синфларида ўқиш муддати беш йилдан (7 — 11-синфлар) иборат бўлади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020-2021 ўқув йилидан бошлаб ихтисослаштирилган синфларга 6-синфни битирган 30 нафар ўқувчи қабул қилинади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ихтисослаштирилган синфлар учун зарур бўладиган махсус спорт жиҳозлари, ўқув мақсадларига мўлжалланган қурол-аслаҳа ва ҳарбий-техник мулк намуналари ва параметрлари Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан ишлаб чиқилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ихтисослаштирилган синфларда ўқув машғулотларини ташкил этиш учун зарур шароитлар яратиш ҳамда махсус ҳарбий-техник ва қурол-аслаҳалардан фойдаланиш бўйича амалий машғулотлар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Миллий гвардияси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Миллий гвардиясига:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ихтисослаштирилган синфларга ўқувчиларни қабул қилиш жараёнлари ташкил этилиши ва ўтказилишини қатъий назоратга олиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ўқувчилар, уларнинг ота-оналари ёки ўрнини босувчи шахслар, жамоатчилик ўртасида ихтисослаштирилган синфларга ўқувчиларни қабул қилиш тартиби, улардаги таълим-тарбия жараёни ҳақида тушунтириш ишларини олиб бориш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) ихтисослаштирилган синфларга ўқувчилар қабули юзасидан мактабларда қабул комиссияси ташкил этилишини ва уларнинг белгиланган тартибда фаолият юритишини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) ҳар йили 1 августга қадар қабул жараёнлари учун жисмоний тайёргарлик топшириқларини тайёрлаш ва тест синовлари учун зарур шарт-шароитларни яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) ихтисослаштирилган синфлар учун ўқув режа ва дастурларини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш, айрим фанларнинг чуқур ўқитилишини жорий этиш билан бирга ўқувчиларнинг қўшимча равишда мустақил билим олишлари учун етарли шароитлар яратиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ихтисослаштирилган синфлар ўқувчиларининг ҳудудлардаги тарихий обидалар, музейлар, зиёратгоҳлар ва диққатга сазовор жойларга мунтазам ташрифларини уюштириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ихтисослаштирилган синфлар ўқув-тарбия жараёнига ўқитишнинг замонавий илғор услуб ва шаклларини, янги педагогик ва ахборот коммуникация технологияларини, ўқувчиларнинг ўқув, психологик ва жисмоний юкламаларини оптималлаштиришни ҳисобга олган ҳолда таълим-тарбиянинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда ихтисослаштирилган синфларни юқори тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғига тўлиқ улаш ва ўқувчиларнинг ундан доимий равишда фойдаланишларини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) ихтисослаштирилган синфлар ўқувчиларининг интеллектуал, жисмоний ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришга мўлжалланган турли тўгараклар, қизиқишлари бўйича клублар, секциялар, шу жумладан, спорт секцияларини ташкил этиш вазифалари юклатилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур қарорнинг қабул қилиниши муносабати билан талаб этиладиган маблағларни 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрлари доирасида ажратилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилансинки, мазкур қарорда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия ташкилотлари, хорижий давлатлар ва бошқа донорлар кредитлари (қарзлар), грантлари, шунингдек қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Р.М. Джураев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 17 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
237-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 апрелдаги 237-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфлари мавжуд умумий ўрта таълим ва ихтисослаштирилган мактабларнинг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ

Т/р

Умумий ўрта таълим ва ихтисослаштирилган мактабларнинг манзили

Умумий ўрта таълим ва ихтисослаштирилган мактабларнинг номи

Қорақалпоғистон Республикаси

1.

Нукус шаҳри

44-сон умумий ўрта таълим мактаби

2.

Чимбой тумани

36-сон ихтисослаштирилган мактаб

3.

Хўжайли тумани

15-сон ихтисослаштирилган мактаб

4.

Тўрткўл тумани

18-сон ихтисослаштирилган мактаб

Андижон вилояти

5.

Андижон шаҳри

35-сон ихтисослаштирилган мактаб

6.

Бўстон тумани

48-сон ихтисослаштирилган мактаб

7.

Жалақудуқ тумани

49-сон ихтисослаштирилган мактаб

8.

Хўжаобод тумани

23-сон ихтисослаштирилган мактаб

Бухоро вилояти

9.

Бухоро шаҳри

35-сон умумий ўрта таълим мактаби

10.

Когон шаҳри

9-сон умумий ўрта таълим мактаби

11.

Қоровулбозор тумани

1-сон умумий ўрта таълим мактаби

12.

Қоракўл тумани

15-сон умумий ўрта таълим мактаби

Жиззах вилояти

13.

Жиззах шаҳри

22-сон ихтисослаштирилган мактаб

14.

Арнасой тумани

22-сон ихтисослаштирилган мактаб

15.

Бахмал тумани

78-сон ихтисослаштирилган мактаб

16.

Зомин тумани

60-сон умумий ўрта таълим мактаби

Қашқадарё вилояти

17.

Қарши шаҳри

45-сон умумий ўрта таълим мактаби

18.

Нишон тумани

35-сон ихтисослаштирилган мактаб

19.

Ғузор тумани

53-сон умумий ўрта таълим мактаби

20.

Шаҳрисабз тумани

83-сон умумий ўрта таълим мактаби

Навоий вилояти

21.

Навоий шаҳри

1-сон ихтисослаштирилган мактаб

22.

Зарафшон шаҳри

1-сон ихтисослаштирилган мактаб

23.

Хатирчи тумани

88-сон ихтисослаштирилган мактаб

24.

Кармана тумани

10-сон умумий ўрта таълим мактаби

Наманган вилояти

25.

Наманган шаҳри

58-сон ихтисослаштирилган мактаб

26.

Учқурғон тумани

6-сон ихтисослаштирилган мактаб

27.

Поп тумани

11-сон ихтисослаштирилган мактаб

28.

Чортоқ тумани

5-сон ихтисослаштирилган мактаб

Самарқанд вилояти

29.

Самарқанд шаҳри

1-сон ихтисослаштирилган мактаб

30.

Самарқанд шаҳри

43-сон ихтисослаштирилган мактаб

31.

Каттақўрғон шаҳри

11-сон ихтисослаштирилган мактаб

32.

Оқдарё тумани

45-сон ихтисослаштирилган мактаб

Сирдарё вилояти

33.

Гулистон шаҳри

16-сон умумий ўрта таълим мактаби

34.

Сайхунобод тумани

41-сон ихтисослаштирилган мактаб

35.

Ховос тумани

1-сон ихтисослаштирилган мактаб

36.

Гулистон тумани

27-сон ихтисослаштирилган мактаб

Сурхондарё вилояти

37.

Термиз шаҳри

9-сон ихтисослаштирилган мактаб

38.

Олтинсой тумани

2-сон ихтисослаштирилган мактаб

39.

Узун тумани

4-сон ихтисослаштирилган мактаб

40.

Музробод тумани

8-сон ихтисослаштирилган мактаб

Фарғона вилояти

41.

Фарғона шаҳри

6-сон умумий ўрта таълим мактаби

42.

Қўқон шаҳри

33-сон ихтисослаштирилган мактаб

43.

Олтиариқ тумани

14-сон умумий ўрта таълим мактаби

44.

Бешариқ тумани

15-сон умумий ўрта таълим мактаби

Хоразм вилояти

45.

Урганч шаҳри

24-сон ихтисослаштирилган мактаб

46.

Гурлан тумани

42-сон ихтисослаштирилган мактаб

47.

Янгиариқ тумани

37-сон ихтисослаштирилган мактаб

48.

Шовот тумани

53-сон ихтисослаштирилган мактаб

Тошкент вилояти

49.

Чирчиқ шаҳри

10-сон умумий ўрта таълим мактаби

50.

Бекобод шаҳри

9-сон умумий ўрта таълим мактаби

51.

Паркент тумани

5-сон ихтисослаштирилган мактаб

52.

Оққўрғон тумани

49-сон ихтисослаштирилган мактаб

Тошкент шаҳри

53.

Яшнобод тумани

161-сон умумий ўрта таълим мактаби

54.

Яккасарой тумани

172-сон умумий ўрта таълим мактаби

55.

Юнусобод тумани

58-сон умумий ўрта таълим мактаби

56.

Олмазор тумани

326-сон ихтисослаштирилган мактаб

Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 апрелдаги 237-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Умумий ўрта таълим ва ихтисослаштирилган мактабларнинг ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига бириктирилган умумий ўрта таълим ва ихтисослаштирилган мактабларнинг (кейинги ўринларда — мактаблар) ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфлари (кейинги ўринларда — ихтисослаштирилган синфлар) мақсади ва асосий вазифаларини, ихтисослаштирилган синфларга ўқувчиларни қабул қилиш ва уларни ўқишдан четлатиш, ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ихтисослаштирилган синфларда таълим жараёни умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги (кейинги ўринларда — Халқ таълими вазирлиги) томонидан ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси (кейинги ўринларда — Миллий гвардия) билан келишилган ҳолда тасдиқланган ўқув режаси ва ўқув дастурлари асосида ташкил этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Ихтисослаштирилган синфларнинг мақсади ва асосий вазифалари
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Умумий ўрта таълим фанлари доирасида ҳарбий-ватанпарварлик йўналиши бўйича ўқувчиларнинг чуқур таълим олишини таъминлаш ихтисослаштирилган синфларнинг мақсади ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ихтисослаштирилган синфларнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга ва ватанпарварлик туйғусига эга интеллектуал ривожланган ёшларни тарбиялаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
она Ватан келажаги учун ўзига масъулиятни оладиган, Ватан шаънини ҳимоя қилишга тайёр, мустаҳкам қараш ва қатъий фуқаролик позициясига эга ўқувчи-ёшларни тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқувчиларда ҳарбий бурч ва ҳарбий хизматни адо этишда зарур бўладиган профессионал ҳарбий ва ижодий кўникмаларни шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим олувчиларни «Темурбеклар мактаблари» ҳарбий-академик лицейлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти ҳамда бошқа олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун мақсадли ва чуқурлаштирилган ҳолда тайёрлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Ихтисослаштирилган синфларга ўқувчиларни қабул қилиш ва ўқишдан четлатиш тартиби
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ихтисослаштирилган синфларга мактабларнинг 6-синфини муваффақиятли якунлаган, чуқурлаштириб ўқитиш белгиланган ўқув фанларидан муайян қобилиятини кўрсата олган ўғил ва қиз болалар (кейинги ўринларда — номзод) танлов натижалари асосида қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ихтисослаштирилган синфларга номзодларни танлаб олиш ва ўқишга қабул қилиш мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ихтисослаштирилган синфлар ташкил этилган мактабларнинг раҳбарияти ҳар йили 1 июнга қадар танлов ҳақида оммавий ахборот воситаларида эълон беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ихтисослаштирилган синфлар ташкил этилган мактабларда ҳужжатларни қабул қилиш, расмийлаштириш, жисмоний тайёргарлик бўйича синовлар ўтказиш, тест синовини ўтказиш учун тегишли ҳужжатларни тайёрлаш ҳамда ота-оналарнинг мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида қабул комиссияси (кейинги ўринларда — қабул комиссияси) тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қабул комиссияси таркиби 7 нафардан кам бўлмаган тоқ миқдорда ташкил этилиб, унинг таркибига ихтисослаштирилган синфлар ташкил этилган мактаб директори, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари вакиллари, мактаб ўқитувчилари ҳамда Миллий гвардия ҳудудий бўлинмаларининг масъул вакили киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ихтисослаштирилган синфлар ташкил этилган мактаб директори комиссия раиси ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Номзодларнинг ихтисослаштирилган синфларга кириш учун тегишли ҳужжатлари 1 — 20 июль кунлари қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ихтисослаштирилган синфларга номзодлар қабули бўйича маълумотлар Халқ таълими вазирлиги томонидан 21 июлга қадар умумлаштирилиб, Миллий гвардияга маълумот учун тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Танловда иштирок этиш учун номзодлардан қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ихтисослаштирилган синфлар ташкил этилган мактаб директори номига ариза;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
086-У шакл бўйича тиббий маълумотнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
психоневрологик, силга қарши ва тери-таносил касалликлари диспансерлари, электрокардиография текшируви (ЭКГ) бўйича тиббий маълумотномалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3х4 ҳажмдаги 6 та фотосурат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фанларни ўзлаштириши тўғрисида ўқиш жойидан директор томонидан тасдиқланган маълумотнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқиш жойидан тавсифнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний тарбия ва спорт йўналиши бўйича ўқувчининг эришган ютуқларини тасдиқловчи ҳужжатидан (фахрий ёрлиқ, сертификат, диплом каби, агар улар мавжуд бўлса) кўчирма.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ихтисослаштирилган синфларга кириш учун жисмоний тайёргарлик синовлари 21 июль — 5 август, тегишли фанлар йўналиши бўйича тест синовлари 15 — 25 август кунлари оралиғида ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Қабул комиссияси томонидан тасдиқланган жадвал асосида мурожаат қилувчиларга маслаҳат бериб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ихтисослаштирилган синфларга тегишли фанлар бўйича тест синовлари ҳамда жисмоний тайёргарлик синовлари қабул комиссияси томонидан ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Тест синови ҳамда жисмоний тайёргарлик синови материаллари ва методикаси етакчи мутахассисларни жалб этган ҳолда Халқ таълими вазирлиги томонидан шакллантирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ихтисослаштирилган синфларга қабул қилиш бўйича танлов тенг ҳуқуқлилик ва қабул қилишнинг ягона қоидалари асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Жисмоний тайёргарлик бўйича синовда умумий ўрта таълимнинг 6-синфлар ўқув дастури доирасида ҳар бир номзодга 5 тадан жисмоний машқлар берилади. Жисмоний тайёргарлик бўйича синов 100 баллик тизимда мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Якунлари бўйича 70 ва ундан юқори балл тўплаган номзодлар тест синовларига қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Жисмоний тайёргарлик синовларига келмаган номзодлар учун қўшимча синовлар ўтказилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Номзодлар уч тилдан — ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилларидан бирини шахсан танлаган ҳолда умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари доирасида тест синовлари топширадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Тест синовларига белгиланган муддатда келмаган номзодлар учун такрорий тест синовлари ўтказилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Тест синовларини ўтказиш санаси, жойи ва вақти қабул комиссияси томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Тест топшириқлари умумий ўрта таълим фанларига қўйилган (5-6-синфлар кесимида) давлат таълим стандартларига мувофиқ тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тест топшириқлари китобида ҳар бир фан (тарих, математика, она тили) учун 10 та топшириқ белгиланади. Умумий 100 баллик тизимда баҳоланади. Тарих фанидан битта тўғри жавобга 4 балл, математика ва она тили фанларидан битта тўғри жавобга 3 балл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Номзодга тест топшириқларини бажариш бўйича ҳар бир савол учун 3 дақиқа вақт берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жавоблар варақасини тўлдириш учун номзодга белгиланган вақт меъёридан ташқари қўшимча 10 дақиқа вақт ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Жисмоний тарбия ва спорт йўналишида республика ва халқаро миқёсда муваффақиятга эришган ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарлик натижаларига максимал баллнинг 25 фоизи миқдорида қўшимча балл қўшилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Номзодларнинг танловдаги кўрсаткичлари тенг бўлиб қолган ҳолларда қуйидагилар имтиёзга эга бўлади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спорт йўналишида вилоят, республика ва халқаро миқёсда ютуқларга эришган ўқувчилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур банд бўйича кўрсаткичлар тенг бўлиб қолганда жисмоний тайёргарликдан қўшимча синов ўтказилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Жисмоний тайёргарлик ва тест синовларини топширган номзодлар орасидан баллар йиғиндиси бўйича кетма-кетликда камайиш тартибида 30 нафари қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Танловнинг якуний натижалари 25 август куни қабул комиссияси томонидан ихтисослаштирилган синфлар ташкил этилган мактабларнинг эълонлар тахтасига осиб қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Танловдан ўтмаган номзодларнинг ҳужжатлари ота-оналарига қайтариб берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Танловни ўтказиш жараёнидан норози бўлган номзодлар ва уларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар амалдаги қонунчиликка мувофиқ мурожаат этишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Танловдан муваффақиятли ўтган номзодлар 30 августга қадар ихтисослаштирилган синфлар ташкил этилган мактаб директори буйруғи асосида ўқувчилар сафига киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Ихтисослаштирилган синфлар ташкил этилган мактабнинг уставида белгиланган ички тартиб-қоидаларни бузган ҳамда қониқарсиз ўзлаштиришга эга ўқувчилар туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар билан келишилган ҳолда педагогик кенгаш қарори асосида аввал ўқиган синфи ёки мактабига (ўқувчининг яшаш жойи ўзгарган тақдирда ҳудуддаги бошқа мактабга) қайтариб юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Ихтисослаштирилган синфлар ташкил этилган мактабда бўшаб қолган ўринларга танловда иштирок этиб, лекин қабул қилинмай қолган ўқувчилар баллар рейтинги бўйича кетма-кетликда қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслардан рад жавоби олинса, баллар рейтинги бўйича навбатдаги юқори балл тўплаган ўқувчи чақириб олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур бандда белгиланган талаблар фақатгина ихтисослаштирилган синфлар ташкил этилган мактабларнинг 7-синфи ўқув йилининг биринчи ярим йиллиги бўйича қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Ихтисослаштирилган синфларнинг 10-синфига ўтиш даврида ўқувчилар сони 30 нафардан камайганида («Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейлари, академик лицейлар ёки касб-ҳунар коллежларига ўқишга қабул қилиниш ҳисобига) қолган бўш ўринлар учун қўшимча танлов ўтказилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Ихтисослаштирилган синфларнинг 10-синфи учун бўш ўринларга танлов ўтказиш, 7-синфлар учун танлов ўтказиш тартиби ва муддатларига мувофиқ ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Ихтисослаштирилган синфларда ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Ихтисослаштирилган синфларда таълим 7 — 11-синфларда кундузги таълим шаклида амалга оширилади. Таълим ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилларида олиб борилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Ихтисослаштирилган синфларда ўқув-тарбия жараёни умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари талаблари асосида ташкил қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Ихтисослаштирилган синфларда ўқувчилар билан дарс ва дарсдан ташқари машғулотлар ўтказишда турли замонавий шакллар ва усуллардан, жумладан ўқитилаётган фанлар бўйича факультатив ва тўгарак машғулотлари ҳамда ўқувчиларни Ватанга садоқат ва муҳаббат руҳида тарбиялаш тадбирларидан фойдаланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Ихтисослаштирилган синфлар ўқувчилари учун ўқиш, дам олиш ва турли тадбирларни қўшиб олиб боришга қаратилган кун тартиби тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Ўқув йили якуни бўйича тарих, математика, она тили фанларидан қониқарсиз натижа кўрсатган ихтисослаштирилган синфларнинг ўқувчилари мактаб педагогик кенгаши қарори билан мактабнинг умумий синфларига ўқишни давом эттириш учун ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Ўқувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг (кейинги ўринларда — ота-оналар) эҳтиёжидан келиб чиқиб, ихтисослаштирилган синфларнинг ўқувчиларини дарсдан ташқари машғулотларга тўлиқ жалб этилишига қўшимча шароитлар яратиш мақсадида шартнома асосида кузатув кенгашлари томонидан ўқувчиларни соғлом овқатлантириш ташкил этилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Ихтисослаштирилган синфларда ўқувчилар сони (ҳар бир синфда) 30 нафардан ошмаслиги лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Ихтисослаштирилган синфларнинг 9-синфини якунлаган ўқувчиларга умумий ўрта таълим тўғрисида шаҳодатнома, 11-синфини тамомлаган ўқувчиларга умумий ўрта таълим тўғрисида аттестат берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Ихтисослаштирилган синфларни якунлаганлик тўғрисида шаҳодатнома (аттестат) бошқа таълим муассасаларига киришда қўшимча имтиёз бермайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Ихтисослаштирилган синфлардаги ўқув-тарбия жараёни иштирокчилари
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Ихтисослаштирилган синфлардаги ўқув-тарбия жараёни иштирокчиларига қуйидагилар киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ихтисослаштирилган синфлар ташкил этилган мактаблар директорлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ихтисослаштирилган синфларда дарс бераётган педагоглар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Олий маълумотли, таълим муассасалари ўқитувчиларига қўйиладиган малака талабларига жавоб берувчи, юксак ахлоқий сифатларга эга бўлган шахслар ихтисослаштирилган синфларда педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эгадирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд ҳукми асосида педагогик фаолият билан шуғулланиш ман этилган шахсларга ихтисослаштирилган синфларда ушбу фаолиятни юритишига йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Ихтисослаштирилган синфларда дарс бераётган педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Ихтисослаштирилган синфлари мавжуд умумий ўрта таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мактаб раҳбарияти ихтисослаштирилган синфлар ўқувчиларининг қонун ҳужжатларида белгиланган ўқиш ва дам олиш шароитларига риоя этиши юзасидан жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Мактаб директори ихтисослаштирилган синфлар фаолиятини назорат қилади, ўқувчиларнинг сифатли ўқитилиши ва тарбияланиши, ўқув режалари ва ўқув дастурларининг бажарилиши, ихтисослаштирилган синфнинг ўқув-методик ва молия-хўжалик фаолиятининг зарур даражада амалга оширилиши юзасидан жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Қуйидагилар Халқ таълими вазирлигининг вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Миллий гвардия билан биргаликда ихтисослаштирилган синфларга ўқувчилар қабулини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Миллий гвардия билан келишилган ҳолда, давлат таълим стандартларига мувофиқ ихтисослаштирилган синфлар учун ўқув режа ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув-тарбия жараёнини сифатли ташкил этиш, илғор педагогик ва ахборот технологияларини таълим дастурлари ҳамда ўқув-тарбия жараёнига самарали жорий этиш бўйича амалий илмий-методик ёрдам кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув, ўқув-методик адабиётлар ва кўргазмали қўлланмалар ишлаб чиқиш, нашр этиш ҳамда ихтисослаштирилган синфларни улар билан таъминлашни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқувчиларни ҳарбий-ватанпарварлик, ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий ва эстетик тарбиялашни таъминлайдиган комплекс маънавий-маърифий ҳамда тарбиявий ишларни ташкил этиш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Миллий гвардия билан ҳамкорликда ихтисослаштирилган синфлар ўқувчиларини аниқ мақсадни кўзлаган ҳолда касбга йўналтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Миллий гвардия таълим муассасалари билан ўзаро самарали ҳамкорлик қилишни ташкил этиш ва назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ихтисослаштирилган синфлари мавжуд мактабларни ўқитишнинг замонавий техник воситалари, компьютер техникаси ва тегишли ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ихтисослаштирилган синфлари мавжуд мактабларнинг маъмурий, молиявий ва хўжалик фаолиятини, шунингдек моддий-техник таъминотини белгиланган тартибда мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Миллий гвардия ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда ихтисослаштирилган синфлари мавжуд мактабларнинг ўқувчилари ўртасида «Ёш гвардиячилар» танлови (ҳарбий спорт мусобақалари), аниқ фанлар, ижтимоий-гуманитар ва чет тили фанлари бўйича викториналар ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якуний давлат аттестациясини ташкил этиш ва ихтисослаштирилган синфлар битирувчиларига шаҳодатнома (аттестат)лар бериш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Қуйидагилар Миллий гвардиянинг вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув-тарбия жараёнини сифатли ташкил этишда, ҳарбий мавзудаги илғор педагогик ва ахборот технологияларини таълим дастурларига ва ўқув жараёнига жорий этишда амалий методик ёрдам кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани дастурига мувофиқ ихтисослаштирилган синфларни ҳарбий-муҳандислик асбоб-ускуналари ва кимёвий муҳофаза воситалари, ҳарбий мавзудаги ўқув ва кўргазмали қўлланмалар билан таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ихтисослаштирилган синфлар ўқувчилари билан Миллий гвардия таълим муассасалари ва ҳарбий бўлинмалари базаларида ўқ отиш, махсус тайёргарлик бўйича (шу жумладан, дала шароитларида ҳам) амалий машғулотларни ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ихтисослаштирилган синфлар ўқитувчиларининг касбий маҳоратини ошириб бориш мақсадида ихтисослаштирилган синфлари мавжуд мактабларни Миллий гвардия ҳарбий бўлинмаларига бириктириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани дастурини такомиллаштириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ихтисослаштирилган синфларга ўқувчиларни қабул қилиш, битирувчиларнинг якуний давлат аттестацияси жараёнларида қатнашиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Ихтисослаштирилган синфлари мавжуд мактабларнинг фаолиятини молиялаштириш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Умумий ўрта таълим ва ихтисослаштирилган мактабларнинг ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфлари тўғрисида низомга

Ихтисослаштирилган синфларга номзодларни танлаб олиш ва ўқишга қабул қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ

Босқичлар

Ижрочилар

Тадбирлар

Бажариш муддати

I босқич

Мактаб директори

Ихтисослаштирилган синфларга танлов ҳақида оммавий ахборот воситаларида эълон беради.

1 июнга қадар

II босқич

Қабул комиссияси

Номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилади.

1 — 20 июль

III босқич

Қабул комиссияси

1. Жисмоний тайёргарлик синовларини ўтказади.

2. Тест синовларини ўтказади.

1. 21 июль —

5 август

2. 15 — 25 август

IV босқич

Қабул комиссияси

Кириш имтиҳонларининг якуний натижаларини эълон қилади.

25 августга қадар

V босқич

Мактаб директори

Номзодларнинг ихтисослаштирилган синф ўқувчилари сафига қабул қилиниши тўғрисида буйруқ чиқаради.

30 августга қадар

Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Умумий ўрта таълим ва ихтисослаштирилган мактабларнинг ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфлари тўғрисида низомга
2-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жисмоний тайёргарлик бўйича синов натижаларини баҳолаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МЕЗОНЛАРИ

Синов машқлари

Натижалари ва баллар

Ўғил болалар

Қиз болалар

20

15

10

5

20

15

10

5

1.

60 метрга югуриш, сония

10,0

10,5

11,0

11,5

10,3

10,8

11,3

11,8

2.

Югуриб келиб узунликка сакраш, см

340

310

270

280

310

270

230

250

3.

1000 метрга югуриш, дақиқа

4,10

4,30

5,0

5,50

5,40

6,10

6,40

7,00

4.

Тўпни улоқтириш, метр

36

30

21

15

23

18

15

12

5.

Баланд турникда тортилиш, марта

6

4

3

2

-

-

-

-

6.

Гардишни 1 дақиқагача белда айлантириш, марта

-

-

-

-

65

55

40

30